Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Шахснинг ҳуқуқий мақоми /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.11.1996 й. 399-сон "Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.11.1996 й.

N 399


ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ МАРКАЗИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 31 октябрдаги "Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказини тузиш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, ижтимоий-маиший, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартлари борасида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Ўзбекистан Республикаси вазирига, директор ўринбосари Ўзбекистон Республикаси вазирининг биринчи ўринбосарига тенглаштирилсин.

Миллий марказ ходимларига ягона тариф сеткаси ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича давлат ҳокимияти ва бошқарувининг раҳбар ходимлари, мутахассислари ва хизматчилари учун белгиланган разрядлар жорий этилсин.


3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги 1997 йил 1 январгача Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий кенгаши билан келишган ҳолда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказини Мустақиллик майдони, 5-уй, 3-корпусга жойлаштириш масаласини ҳал қилсин, бино ва унга туташ ҳудудни реконструкция қилиш ва тузатишни амалга оширсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказини жойлаштириш, тузатиш ишларини амалга ошириш, Миллий марказни офис мебели, компьютер техникаси, кичик босмахона билан таъминлаш, ўзбек, инглиз ва рус тилларида "Ўзбекистонда демократиялаш ва инсон ҳуқуқлари" журналини ва бошқа босма маҳсулотларни нашр этиш, қоғоз сотиб олиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун маблағ ажратсин;

хорижий экспертларни контракт бўйича ишга таклиф этиш, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ мутахассисларининг чет элларда тажриба орттириши, малака ошириши, уларнинг халқаро анжуманларда иштирок этиши, шунингдек даврий нашрларга обуна бўлиш, компьютер дастурлари, хорижий мамлакатларда нашр этиладиган адабиётларни сотиб олиш, "Интернет" халқаро тармоғи ҳамда бошқа ахборот-компьютер тармоқлари хизматидан фойдаланиш учун ҳар йили миллий ва хорижий валютада зарур маблағлар ажратсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Инсон ҳуқуқлари буйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказини телефон ва телефакс, шу жумладан ҳухумат АТС алоқаси билан таъминласин.


6. Молия вазирлиги, "Тошшаҳарйўловчитранс" уюшмаси Инсон ҳукуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказига хизмат кўрсатиш учун иккита енгил автомобиль харажатларига зарур лимитлар ва битта микроавтобус харид қилишга маблағ ажратсинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси:

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказини республикада инсон ҳуқуқлари бўйича нашр этиладиган босма асарлар ва китоб маҳсулотларининг назорат нусхаларини (1 нусха) бепул оладиган ташкилотлар рўйхатига киритсин;

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказига "Ўзбекистонда демократиялаш ва инсон ҳуқуқлари" журналини ва инсон ҳуқуқлари соҳасида бошқа босма маҳсулотларни нашр этишда кўмаклашсин.


8. Ташқи ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказига инсон ҳуқуқлари соҳасидаги хорижий ва халқаро ташкилотлар билан алоқа ўрнатишда ёрдам кўрсатсинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги, Ҳалқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Прокуратураси ва Олий Суди, Миллий ахборот агентлиги, "Ўзтелерадио" компанияси Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказига инсон ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш масалаларига оид маълумотлар, таклифлар, хулосалар ва бошқа зарур материалларни тақдим этсинлар.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Б.Ҳ. Fуломов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1996 й., N 11, 32-модда.


























Время: 0.2122
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск