язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2017 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.04.2017 й. ПФ-5007-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари ўз кучини йўқотганлиги тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

11.04.2017 й.

N ПФ-5007



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИ

ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАНЛИГИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида" 2017 йил 6 апрелдаги ЎРҚ-427-сонли Қонунига мувофиқ:


Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича Олий малака комиссиясини тузиш тўғрисида" 2000 йил 4 майдаги ПФ-2599-сонли Фармони;


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2012 йил 29 декабрдаги Ф-3949-сонли фармойиши.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                             Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 17 апрель, 15-сон, 245-модда