Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Пенсия таъминоти /

Молия вазирининг 07.03.2017 й. 24-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 04.04.2017 й. 2657-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

04.04.2017 й.

N 2657-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

07.03.2017 й.

N 24


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тўлашни

ташкил этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон "Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2015 йил 30 январдаги 6-сон буйруғи (рўйхат рақами 2657, 2015 йил 5 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 9-сон, 105-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                            Б.Ходжаев






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан

пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тўлашни

ташкил этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар



1. 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги "мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштириладиган ҳужжат" деган сўзлар "электрон ҳужжат" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 4-банд "шахсий карточкани" деган сўзларидан кейин "ахборот тизимида" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


3. 7, 9, 12, 13, 14, 18, 60 ва 75-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


4. 8-бандидаги "мониторинг гуруҳи раҳбари ва Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи томонидан имзоланади ҳамда Пенсия жамғармаси бўлимининг муҳри билан" деган сўзлар "ахборот тизимида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 11-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Шахсий карточкага қўшимча маълумотлар қуйидаги ҳолларда киритилади:".


6. 16-бандда:

биринчи хатбошисидаги "унга ёпилиш сабаби тўғрисида тегишли ёзувларни ва ахборот тизимига зарур" деган сўзлар "ахборот тизимига ёпилиш сабаби тўғрисида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошисидан "шахсий карточка ва ахборот тизимидаги" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


7. 24-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"24. Пенсия ва нафақаларнинг банк пластик карточкалари орқали тўлаш учун маблағларни ўтказиш Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан ахборот тизими орқали электрон шаклда тақдим этилган тўлов топшириқномаси ва қайднома асосида амалга оширилади.

Ҳақиқатда молиялаштирилган маблағлар тўлов топшириқномаси ва қайднома электрон шаклда тақдим этилган кундан бошлаб кейинги иш кунидан кечиктирилмай хизмат кўрсатувчи тижорат банк филиали томонидан пенсионер ёки нафақа олувчи учун очилган 22617 - "Пенсионерларнинг пластик карточкалари бўйича мажбуриятлари" ҳисобварағига кирим қилинади.".


8. 27-банднинг иккинчи хатбошисидаги "шахсий карточка ва ахборот тизимига тегишли ёзувлар" деган сўзлар "шахсий карточкага тегишли маълумотлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. 29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"29. Пенсия ва нафақалар тўлови шаклини ўзгартириш тўғрисидаги ва тўловни давом эттириш ҳақидаги ариза, шунингдек унга илова қилинган ҳужжатлар (ишга қабул қилинганлиги (фуқаролик-ҳуқуқий шартнома нусхаси) ва меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма (бажарилган ишлар далолатномасини), шунингдек ишончнома нусхаси) мониторинг гуруҳи инспектори томонидан рўйхатга олинади ва пенсия йиғмажилдига тикиш учун пенсия ва нафақаларни тайинлаш гуруҳининг тегишли инспекторига пенсия тақдим этилади.".


10. 51-банднинг биринчи хатбошисидан, 58-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидан, 59-банднинг иккинчи ва бешинчи хатбошиларидан "ва ахборот тизимига" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


11. 64-банднинг учинчи хатбоши "8-санасига қадар" деган сўзлардан кейин "ахборот тизими орқали" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


12. 65-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Пенсионер ва нафақа олувчининг банк пластик карточкаларига маблағлар кирим қилинган сана, пенсия ва нафақалар тўланган сана деб ҳисобланади.

Банк пластик карточкаларига маблағлар пенсионерлар ва нафақа олувчилар вафот этган санадан сўнг кирим қилинган ҳолларда, Пенсия жамғармаси бўлимлари уларни Пенсия жамғармаси ҳисобварағига вафот этган пенсионерлар ва нафақа олувчиларнинг ҳисобварағидаги қолдиқ маблағлар ҳисобидан қайтариш тўғрисида тегишли тижорат банклари филиалларига хат юбориш орқали қайтариш чораларини кўради.".


13. 66-банднинг биринчи хатбошисидаги "алоҳида йиғмажилдда сақланаётган" ва "ва ахборот тизимига" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


14. 68-банддаги "ва тижорат банки филиаллари" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


15. 69-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"69. Чоп этилган қайдномалар мониторинг гуруҳи инспектори, раҳбари ва Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи (унинг вазифасини бажарувчи) томонидан имзоланади, Пенсия жамғармаси бўлими муҳри билан тасдиқланади ва почта алоқаси объектларига куръер орқали тақдим этилади.".


16. 74-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"74. Талабномалар жорий ойнинг 13-санасидан кечиктирилмасдан Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи (унинг вазифасини бажарувчи) томонидан ахборот тизимида тасдиқланади.".


17. 76-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"76. Пенсия ва нафақа тўловига тузилган талабномаларни ўрганиш бўйича Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармаси ишчи гуруҳига (бундан буён матнда Пенсия жамғармаси бошқармаси ишчи гуруҳи деб юритилади) қуйидаги таркибда тузилади:".


18. 79 ва 80-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"79. Жамланма талабномалар тўлов ойининг 15-санасидан кечиктирмасдан Пенсия жамғармаси бошқармаси бошлиғи (унинг вазифасини бажарувчи) томонидан ахборот тизимида тасдиқланади.

80. Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати томонидан ахборот тизимида тасдиқланган жамланма талабномалар асосида жорий ойнинг 17-санасидан кечиктирмасдан республика бўйича умумий талабномалар шакллантирилади.

Пенсия жамғармасининг ахборот тизимида тасдиқланган талабномалар Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппарати, ҳудудий бошқармаси ва туман (шаҳар) бўлими томонидан молиялаштириш учун асос ҳисобланади.".


19. 90-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"90. Пенсия жамғармаси бўлимида ҳисобда турган пенсионерлар ва нафақа олувчиларнинг мониторинги ҳар ойда танлов асосида мазкур Йўриқноманинг 91-бандида назарда тутилган тартибда тасдиқланган график асосида ўтказилади.".


20. 91-бандда:

биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"91. Ҳар ойнинг бошида Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи (унинг вазифасини бажарувчи)нинг буйруғи билан мониторинг ўтказиш графиги тасдиқланади.";

тўртинчи хатбошисидаги "камида 40 - 50" деган сўзлар "камида 10 - 30" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


21. 94-бандда:

учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

тўртинчи - ўн иккинчи хатбошилар тегишлича учинчи - ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


22. 102-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"102. Пенсия жамғармаси бўлимлари ҳар ойда почта алоқаси объектлари билан молиялаштирилган, тўланган ва тўланмаган пенсия ва нафақалар бўйича оралиқ ва якуний солиштирма далолатномалар тузадилар.".


23. 105-банддаги "ва тижорат банки филиали" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


24. 107-бандда:

биринчи хатбошисидаги "ва тегишли тижорат банклари" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбошисидаги "ва тижорат банкларининг" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


25. 1, 2 ва 4-иловалар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


26. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва "O`ZBEKISTON POCНTASI" АJ билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 10 апрель, 14-сон, 238-модда



































Время: 0.0230
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск