Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Конституциялар ва кодекслар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодекси /

Ўзбекистон Республикасининг 12.04.2017 й. ЎРҚ-428-сон "Судлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал ва Хўжалик процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 18.03.2017 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 28.03.2017 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

12.04.2017 й.

N ЎРҚ-428



"СУДЛАР ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА, ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ФУҚАРОЛИК ПРОЦЕССУАЛ

ВА ХЎЖАЛИК ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСЛАРИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 18 мартда қабул қилинган

Сенат томонидан 2017 йил 28 мартда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган "Судлар тўғрисида"ги 924-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган 162-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 1-2, 10-модда; 2002 йил, N 1, 20-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 6, 249-модда, N 7, 324-модда; 2009 йил, N 12, 470-модда; 2011 йил, N 4, 104-модда; 2012 йил, N 9/2, 244-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 1-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасида:

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди;

Ўзбекистон Республикаси Олий суди;

ҳарбий судлар;

Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича суди, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари;

Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий судлари;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари;

фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари;

жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари;

туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судлари;

туман (шаҳар) маъмурий судлари фаолият кўрсатади";


2) 11-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Судларнинг фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлаш судьяларнинг мустақиллиги ва уларнинг фақат қонунга бўйсуниши принципларига қатъий мувофиқ ҳолда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг ваколатлари ва унинг фаолиятини ташкил этиш тартиби қонун билан белгиланади.

Судларнинг фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти томонидан амалга оширилади, ушбу департамент тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти:

судларнинг фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлашга доир ишларни ташкил этади, шунингдек бу ишларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлайди;

суд биноларини қуриш ва таъмирлаш учун ажратилган маблағларнинг самарали сарфланишини таъминлайди, судларнинг фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирлар кўради;

судьяларнинг ва судлар аппарати ходимларининг меҳнат шароитларини, моддий ва ижтимоий таъминотини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлашнинг жорий аҳволини тизимли таҳлил қилади, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлашни ривожлантириш юзасидан узоқ муддатли комплекс дастурлар тайёрлайди;

судьялар ва суд процессларининг хавфсизлигини таъминлаш ишларини ташкил этади";


3) 12-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"12-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий

судининг қонунчилик ташаббуси


Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга";


4) II бўлимнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"II БЎЛИМ. СУДЛАРНИНГ ТУЗИЛИШИ";


5) 13-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик, жиноий, иқтисодий ва маъмурий суд ишларини юритиш соҳасида суд ҳокимиятининг олий органидир.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди қуйи судларнинг судлов фаолияти устидан назорат қилиш ҳуқуқига эга";


6) 14-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, унинг биринчи ўринбосари - жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг раиси ҳамда раис ўринбосарлари - фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатларининг раислари, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяларидан иборат бўлади ҳамда қуйидаги таркибда иш олиб боради:

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми;

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати;

Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати;

Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати;

Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати;

Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати";


7) 15-модданинг:

биринчи қисмидаги "олий" деган сўз чиқариб ташлансин;

иккинчи қисмидаги "Олий хўжалик суди" деган сўзлар "Судьялар олий кенгаши" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8) 17-модда иккинчи қисмининг:

тўртинчи хатбошисидаги "таркиби ва раисларини" деган сўзлар "таркибини" деган сўз билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошисидаги "олий" деган сўз чиқариб ташлансин;


9) 21-модданинг биринчи қисмидаги "ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг раиси" деган сўзлар билан алмаштирилсин";


10) 24-модданинг тўртинчи хатбошисидаги "олий" деган сўз чиқариб ташлансин;


11) 26-модданинг:

ўн иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг таркиби тўғрисида, судлов ҳайъатлари ҳамда Судьяларнинг олий малака ҳайъати таркиблари ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумига тақдимномалар киритади";

қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши билан келишилган ҳолда судларнинг тузилмаларига бошқарув ходимларининг умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритади";

ўн олтинчи - ўн тўққизинчи хатбошилари тегишинча ўн еттинчи - йигирманчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


12) 27-модданинг:

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"27-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи

ўринбосари, раис ўринбосарлари - судлов ҳайъатларининг раислари";


биринчи қисмининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари, раис ўринбосарлари - судлов ҳайъатларининг раислари";


13) 28-модда чиқариб ташлансин;


14) 2-бобнинг номидаги "ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ" деган сўзлар "ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУДИ" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


15) 29-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"29-модда. Қорақалпоғистон Республикаси судининг,

вилоят судининг, Тошкент шаҳар судининг таркиби


Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судлари раис, раис ўринбосари, судьялар, халқ маслаҳатчиларидан иборат бўлади ҳамда суд раёсати ва судлов ҳайъатлари таркибида иш олиб боради.

Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича суди, фуқаролик ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судлари раис, раис ўринбосари, судьялардан иборат бўлади ҳамда суд раёсати ва судлов ҳайъатлари таркибида иш олиб боради.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий судлари раис ва судьялардан иборат бўлади ҳамда суд раёсати ва судлов ҳайъатлари таркибида иш олиб боради.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари раис ва судьялардан иборат бўлади ҳамда суд раёсати ва судлов ҳайъатлари таркибида иш олиб боради";


16) 30-модданинг:

номидаги "Олий" деган сўз чиқариб ташлансин;

биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди";


17) 31-модданинг номидаги ва матнидаги "Олий" деган сўз чиқариб ташлансин;


18) 32-модданинг номидаги ва биринчи хатбошисидаги "Олий" деган сўз чиқариб ташлансин;


19) 33-модданинг номидаги ва биринчи хатбошисидаги "Олий" деган сўз чиқариб ташлансин;


20) 34-модданинг:

номидаги ва биринчи хатбошисидаги "Олий" деган сўз чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

олтинчи - ўн биринчи хатбошилари тегишинча бешинчи - ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

саккизинчи хатбошисидаги "Умумий юрисдикция судлари судьяларининг" деган сўзлар "Судьяларнинг" деган сўз билан алмаштирилсин;


21) 35-модданинг:

номидаги ва биринчи қисми биринчи хатбошисидаги "Олий" деган сўз чиқариб ташлансин;

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар судлари раисининг ўринбосари йўқлигида унинг ваколатлари Cудьяларнинг олий малака ҳайъати қарорига кўра судьялардан бирининг зиммасига юклатилиши мумкин";


22) 3-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"3-БОБ. ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА ТУМАНЛАРАРО,

ТУМАН (ШАҲАР) СУДИ. ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА

ТУМАН (ШАҲАР) СУДИ. ТУМАНЛАРАРО, ТУМАН

(ШАҲАР) ИҚТИСОДИЙ СУДИ. ТУМАН (ШАҲАР)

МАЪМУРИЙ СУДИ";


23) 36-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"36-модда. Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар)

судининг, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг,

туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судининг,

туман (шаҳар) маъмурий судининг таркиби


Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) суди раис ва судьялардан иборат бўлади.

Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди раис, судьялар ва халқ маслаҳатчиларидан иборат бўлади.

Туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий суди раис ва судьялардан иборат бўлади.

Туман (шаҳар) маъмурий суди раис ва судьядан иборат бўлади";


24) 37-модданинг:

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"37-модда. Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро,

туман (шаҳар) судининг, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар)

судининг, туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судининг,

туман (шаҳар) маъмурий судининг ваколатлари";


қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий суди хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги фуқаровий-ҳуқуқий муносабатларда юзага келадиган низоларни ва корпоратив низоларни, шунингдек қонун билан унинг ваколатлари доирасига берилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади.

Туман (шаҳар) маъмурий суди давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, шунингдек улар мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан берилган, оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган шикоят ва аризалар бўйича маъмурий низоларни ҳамда қонун билан унинг ваколатлари доирасига берилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади";


25) 38 - 40-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"38-модда. Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро,

туман (шаҳар) судининг, жиноят ишлари бўйича туман

(шаҳар) судининг, туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий

судининг, туман (шаҳар) маъмурий судининг раиси


Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судининг, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг, туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судининг, туман (шаҳар) маъмурий судининг раиси:

суд мажлисларида раислик қилади, судьялар ўртасида ишларни тақсимлайди;

фуқароларни шахсан қабул қилади ҳамда уларни қабул қилиш, ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш ишларини ташкил этади;

суд аппарати ишига раҳбарлик қилади, суд ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузади ва бекор қилади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судининг, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг, туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судининг, туман (шаҳар) маъмурий судининг раиси йўқлигида унинг ваколатлари судьяларнинг тегишли малака ҳайъати қарорига кўра судьялардан бирининг зиммасига юклатилиши мумкин.


39-модда. Ҳарбий судлар тизими


Ўзбекистон Республикасининг ҳарбий судлари тизими Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди ва ҳудудий ҳарбий судлардан иборат.


40-модда. Ҳарбий судларнинг таркиби


Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди вилоят суди ҳуқуқида иш олиб боради ҳамда раис, судьялар ва халқ маслаҳатчиларидан иборат бўлади.

Ҳудудий ҳарбий судлар туман суди ҳуқуқида иш олиб боради ва раис, халқ маслаҳатчиларидан иборат бўлади";


26) 41-модданинг тўртинчи хатбошисидаги "умумий юрисдикция судлари" деган сўзлар "судлар" деган сўз билан алмаштирилсин;


27) III бўлим чиқариб ташлансин;


28) 61-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўттиз ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга ва юридик ихтисослиги бўйича, авваламбор, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда камида беш йиллик меҳнат стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судининг, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг, туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судининг, туман (шаҳар) маъмурий судининг, ҳудудий ҳарбий суднинг судьяси бўлиши мумкин.

Олий юридик маълумотга ва юридик ихтисослиги бўйича камида етти йиллик, шу жумладан, қоида тариқасида, судья сифатида камида икки йиллик меҳнат стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоят судининг, Тошкент шаҳар судининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг судьяси бўлиши мумкин.

Олий юридик маълумотга ва юридик ихтисослиги бўйича камида ўн йиллик, шу жумладан, қоида тариқасида, судья сифатида камида беш йиллик меҳнат стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси бўлиши мумкин.

Судьялик лавозимларига биринчи марта тайинланадиган номзодлар захирасида турган шахслар белгиланган тартибда ўқиши ва стажировкани ўташи шарт. Ўқув ва стажировкани ўташ даврида улар асосий иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда ўз меҳнат вазифаларини бажаришдан озод қилинади";


29) 63-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, раис ўринбосарлари, судьялари Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан сайланади.

Вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг раислари ва раис ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раиси Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ҳамда лавозимдан озод этилади.

Қорақалпоғистон Республикаси судларининг раислари ва раис ўринбосарлари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг хулосаси асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган тақдимномасига биноан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан сайланади.

Қорақалпоғистон Республикаси судларининг судьялари, Қорақалпоғистон Республикаси туманлараро, туман (шаҳар) судларининг раислари ва судьялари Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган тақдимномасига биноан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан тайинланади.

Ҳарбий судларнинг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг судьялари, туманлараро, туман (шаҳар) судларининг раислари ва судьялари Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши томонидан лавозимга тайинланади ҳамда лавозимдан озод этилади";


30) қуйидаги мазмундаги 63-1 ва 63-2-моддалар билан тўлдирилсин:


"63-1-модда. Судьянинг ваколат муддати ва уни ҳисоблаш тартиби


Судья биринчи марта беш йиллик муддатга, навбатдаги ўн йиллик муддатга ва судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига белгиланган тартибда тайинланади ёки сайланади.

Судья ўз ваколати муддати давомида ҳарбий суднинг, вилоят ва Тошкент шаҳар судининг судьяси, туманлараро, туман (шаҳар) судининг раиси ва судьяси лавозимига Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши томонидан, Қорақалпоғистон Республикасида эса, Қорақалпоғистон Республикаси судининг судьяси, Қорақалпоғистон Республикаси туманлараро, туман (шаҳар) судининг раиси ва судьяси лавозимига Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг тақдимномасига биноан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан қайта тайинланиши мумкин. Бунда бир суднинг ўзида судьялик лавозимида бўлиш муддати икки йилдан кам бўлмаслиги керак.

Судьянинг қайта тайинланиши масаласи унинг аризасига асосан Судьялар олий малака ҳайъатининг тавсиясига биноан киритилади.

Судьянинг ваколат муддати унинг судьялик лавозимида фаолият юритган умумий стажидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.


63-2-модда. Суд раисларининг ваколат муддати


Суд раислари беш йил муддатга сайланади ёки тайинланади. Айни бир шахс тегишли судда сурункасига икки муддатдан ортиқ раис этиб сайланиши ёки тайинланиши мумкин эмас.

Суд раисининг раис сифатидаги ваколат муддати тугагач, у ўзининг фаолиятини ўз розилиги билан шу судда судьялик лавозимида давом эттиради ёхуд қолган ваколат муддатига ўз розилиги билан бошқа судьялик лавозимига сайланади ёки тайинланади";


31) 64-модда учинчи қисмининг учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан алмаштирилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси судларининг судьялари - Қорақалпоғистон Республикасининг тегишли судлари раёсати мажлисида";


32) 66-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Судьялар ўз ваколатлари доирасида ишларни кўриш чоғида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ва бошқа қонунларига сўзсиз риоя этиши, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шаъни, қадр-қиммати ва мол-мулки, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаши, беғараз ва адолатли бўлиши шарт";


33) қуйидаги мазмундаги 66-1-модда билан тўлдирилсин:


"66-1-модда. Судьялик лавозимида бўлишнинг энг юқори ёши


Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьялари учун судьялик лавозимида бўлишнинг энг юқори ёши етмиш ёшни, бошқа судларнинг судьялари учун олтмиш беш ёшни ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимида бўлишнинг энг юқори ёши Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан, бошқа судларнинг судьяси лавозимида бўлишнинг энг юқори ёши судьянинг розилиги билан Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши томонидан беш йилгача узайтирилиши мумкин.

Судья пенсия ёшига етганда ёки пенсияга чиқишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа асослари мавжуд бўлган тақдирда, пенсияга чиқиш ҳуқуқини сақлаб қолади";


34) 70-модданинг:

иккинчи қисмидаги "Олий хўжалик суди раиси" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

тўртинчи ва бешинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Судья Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг хулосаси олинмасдан ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, қамоққа олиниши мумкин эмас.

Судья Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг хулосаси олинмасдан маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас";

еттинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Туманлараро, туман (шаҳар) судининг, ҳудудий ҳарбий суднинг судьясига нисбатан жиноят иши юқори турувчи суд судловига, бошқа судларнинг судьяларига нисбатан эса Ўзбекистон Республикаси Олий суди судловига тегишлидир";


35) 71-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Судьяларнинг ваколатлари Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг тақдимномасига биноан судьяларнинг тегишли малака ҳайъати қарори билан қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилиши мумкин, агар";


36) 72-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Судьянинг ваколатлари қуйидаги ҳолларда муддатидан илгари тугатилади:

1) судьянинг қасамёдини бузган тақдирда;

2) ёзма ариза берган тақдирда;

3) судьяларнинг тегишли малака ҳайъати томонидан огоҳлантириш қилинганидан ёки ваколатлари тўхтатилганидан кейин у судья лавозимига зид фаолият билан шуғулланишни давом эттираверган тақдирда;

4) белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган тақдирда;

5) Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини йўқотган тақдирда;

6) унга нисбатан суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирган тақдирда;

7) вафот этганда ёки суднинг қарори билан вафот этган деб эълон қилинган тақдирда;

8) соғлиғининг ҳолатига ёки бошқа узрли сабабларга кўра узоқ вақт мобайнида судьялик вазифасини бажаришга қодир бўлмай қолган тақдирда;

9) суд раисининг ваколат муддати тугаши муносабати билан, агар у бошқа судьялик лавозимига ўтишга розилик бермаса.

Ушбу моддада назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда:

Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьясининг ваколатлари - Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан;

вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари раисининг ва раис ўринбосарининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раисининг ваколатлари - Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан;

ҳарбий судлар, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари судьясининг, туманлараро, туман (шаҳар) судлари раисининг ва судьясининг ваколатлари - Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши томонидан;

Қорақалпоғистон Республикаси судлари судьясининг ваколатлари - Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг хулосасига асосан киритиладиган тақдимномасига биноан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан муддатидан илгари тугатилади.

Судьянинг ваколатларини ушбу модда биринчи қисмининг 1, 3 ва 8-бандларида назарда тутилган ҳолларда судьяларнинг тегишли малака ҳайъати қарори асосида муддатидан илгари тугатишга йўл қўйилади.

Судья қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судьяларнинг малака ҳайъати қарори устидан шикоят қилишга ҳақли.

Халқ маслаҳатчиларининг ваколатлари ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган асослар бўйича муддатидан илгари тугатилади, бундан ушбу модда биринчи қисмининг 1, 3 ва 9-бандларида кўрсатиб ўтилган асослар мустасно";


37) 73-модданинг:

иккинчи қисми чиқариб ташлансин;

учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча иккинчи ва учинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


38) 74-модданинг иккинчи - тўртинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Судьяларнинг малака ҳайъатлари Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришида унга кўмаклашади.

Судьялар олий малака ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми томонидан беш йил муддатга сайланади.

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари судьяларининг малака ҳайъатлари тегишли судлар судьяларининг конференцияларида беш йил муддатга сайланади";


39) 77-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Суд аппарати ходимлари Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси томонидан белгиланадиган тартибда аттестациядан ўтади";


40) 78-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси судларининг тузилмаси ва штат бирлигининг сони Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.

Судларнинг штатлар жадвали Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти томонидан тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси зарур бўлган ҳолларда судларнинг штатлар жадвалига штат бирлиги ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритади";


41) 79-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Судларни молиялаштириш, уларнинг моддий-техника ва ўзга хил таъминоти, биноларини қўриқлаш ва сақлаб туриш республика бюджетининг ҳамда Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Ажратиладиган маблағларнинг миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Ажратилган маблағларни тақсимлаш:

Қорақалпоғистон Республикаси судлари, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари, туманлараро, туман (шаҳар) судлари ва ҳарбий судлар учун - Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти томонидан;

Ўзбекистон Республикаси Олий суди учун - Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан амалга оширилади.

Ҳар бир суд алоҳида бино, қўриқлаш ва автотранспорт билан таъминланади";


42) 80 ва 81-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"80-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг матбуот органлари


Ўзбекистон Республикаси Олий суди ўз матбуот органларига эга.


81-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди

ҳузуридаги илмий-маслаҳат кенгаши


Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузурида маслаҳат органи бўлган ва жамоатчилик асосида ишлайдиган илмий-маслаҳат кенгаши тузилади. Унинг вазифасига қонун ҳужжатларини қўллаш юзасидан суд амалиётида келиб чиқадиган масалалар бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш киради";


43) 83-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"83-модда. Судларда давлат рамзлари


Суд биносида Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи кўтарилади ва Давлат гербининг тасвири ўрнатилади, суд залларида эса Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири ўрнатилади";


44) 85-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раисига, раис ўринбосарига ва судьяларига гувоҳномалар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан берилади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг, ҳарбий судларнинг, туманлараро, туман (шаҳар) судларининг судьяларига гувоҳномалар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси томонидан берилади".

4-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди:

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда амалдаги ҳуқуқни қўллаш амалиётини танқидий жиҳатдан таҳлил қилиш, кенг жамоатчилик муҳокамасининг натижалари, илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси лойиҳаларини 2017 йил 1 сентябргача бўлган муддатда тайёрласин ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритсин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда унинг моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминласин.


5-модда. Ушбу Қонун 2017 йил 1 июндан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти тўғрисидаги, шунингдек судьяларни сайлаш, тайинлаш тартиби ва уларнинг ваколатлари муддатлари ҳақидаги қоидалар ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                              Ш. Мирзиёев



"Халқ сўзи", 2017 йил 13 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 17 апрель, 15-сон, 242-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2017 йил, 4-сон, 136-модда































Время: 0.0059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск