ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Тиббиёт саноати. Микробиология саноати /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.04.2017 й. ПҚ-2911-сон "Республика фармацевтика саноатини жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

20.04.2017 й.

N ПҚ-2911



РЕСПУБЛИКА ФАРМАЦЕВТИКА САНОАТИНИ

ЖАДАЛ   РИВОЖЛАНТИРИШ   УЧУН

ҚУЛАЙ ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Сўнгги йилларда фармацевтика соҳасида маҳаллий дори воситаларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилганлигини таъкидлаб ўтиш лозим. 2010-2016 йилларда ушбу соҳада 501,9 млн доллар инвестиция, шу жумладан, 135,6 млн доллар миқдорида тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари ўзлаштирилди, 99 та янги саноат объектлари ишга туширилди. Натижада маҳаллий дори воситаларининг улуши ички бозордаги умумий ҳажмга нисбатан 55 фоиздан ошди. Мамлакатимиздаги корхоналар томонидан 2000 турдан кўпроқ дори воситалари ишлаб чиқарилади, уларни маҳаллийлаштиришнинг ўртача даражаси 62 фоизни ташкил этади.

Шу билан бирга, маҳаллий хом ашёдан кенг фойдаланган ҳолда мамлакатимизда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали дори воситалари ва тиббиёт буюмлари импортини қисқартиришнинг талайгина резервлари мавжуд.

Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнини янада чуқурлаштириш, тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтириш, ички бозорни маҳаллий хом ашё ресурслари негизида ишлаб чиқарилган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан тўлдириш, фармацевтика саноатини ҳар томонлама ва жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги "Ўзфармсаноат" ДАК, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда:

импорт қилишда Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 февралдаги 49-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 211-моддасининг 6-бандида назарда тутилган қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёз жорий этилмайдиган дори воситалари Рўйхатига тиббиёт буюмлари киритилсин.

2. Ҳисобот даври якунлари бўйича тиббиёт буюмлари ишлаб чиқаришдан олинадиган тушум улуши умумий реализация ҳажмининг камида 60 фоизини ташкил этадиган шундай буюмлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган ташкилотлар 2021 йилнинг 1 январига қадар фойда солиғи ва мол-мулк солиғи, микрофирмалар ҳамда кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови, Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинсин.


3. 2021 йил 1 январга қадар дори воситаларини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган хом ашёни импорт қилишда ундириладиган божхона тўлови ва акциз солиғига Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 211-моддасининг 6-бандида назарда тутилган қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёз татбиқ этилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва "Ўзфармсаноат" ДАК манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А.Н. Юнусхўжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 10 май, 18-сон, 315-модда
































Время: 0.1382
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск