Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Аҳоли бандлиги / Умумий қоидалар /

Ҳарбий хизматчилар орасидан пенсионерларни ҳарбий-академик лицейлар, шунингдек академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 13.04.2017 й. 2874-сон билан рўйхатга олинган 28.02.2017 й. Мудофаа вазирлигининг 4-сон, Меҳнат вазирлигининг 5-к/к-сон, Молия вазирлигининг 18-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 08/кк-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2017 йил 13 апрелда 2874-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Мудофаа вазирлиги,

Меҳнат вазирлиги,

Молия вазирлиги ҳамда

Олий ва ўрта махсус таълим

вазирлигининг Ўрта махсус,

касб-ҳунар таълими марказининг

2017 йил 28 февралдаги

4, 5-к/к, 18 ва 08/кк-сон қарорига

ИЛОВА



Ҳарбий хизматчилар орасидан пенсионерларни

ҳарбий-академик лицейлар, шунингдек академик

лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига ишга

қабул қилиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги ПФ-4960-сон "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари пенсионерларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 28 февралдаги Ф-2146-сон "Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари директорларини аттестациядан ўтказиш тўғрисида"ги фармойиши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 февралдаги 21-сон "Ҳарбий академик лицейлар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда 2014 йил 18 декабрдаги 348-сон "Ўзбекистон Республикаси ёшларини ҳарбий хизматга тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ ҳарбий хизматчилар орасидан пенсионерларни (бундан буён матнда пенсионерлар деб юритилади) ҳарбий-академик лицейлар, шунингдек академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига ишга қабул қилиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Пенсионерларни ишга қабул қилиш уларни ёшларни ватанпарварлик, Ватанга муҳаббат ва содиқлик руҳида тарбиялаш жараёнига янада кенгроқ жалб этиш мақсадида амалга оширилади.


2. Ишга қабул қилинадиган пенсионерлар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасидан танлаб олинади.



2-БОБ. ҲАРБИЙ АКАДЕМИК ЛИЦЕЙЛАРНИНГ БЎШ

(ВАКАНТ) ДИРЕКТОРЛАРИ, УЛАРНИНГ ЎРИНБОСАРЛАРИ

ВА ЎҚИТУВЧИЛАРИ ЛАВОЗИМЛАРИГА ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ


3. Тегишли маълумотга, касбий тайёргарликка ва юксак ахлоқий сифатларга эга бўлган шахслар ҳарбий-академик лицейда педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.


4. Пенсионерлар ҳарбий-академик лицейларнинг бўш (вакант) директори лавозимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 28 февралдаги Ф-2146-сон фармойиши билан тасдиқланган Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг директорларини танлаш ва тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомда, ҳарбий академик лицейларнинг бўш (вакант) директори ўринбосарлари, ўқитувчилари лавозимларига эса, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари директор ўринбосарлари, педагог ва муҳандис-педагогларнинг бўш лавозимларни эгаллаш учун уларни танлов асосида танлаб олиш тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 1461, 2005 йил 28 март) ҳамда Академик лицейларга ўқитувчиларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 2910, 2017 йил 3 август) белгиланган тартибда танлаб олинади.

5. Ҳарбий-академик лицейларнинг бўш (вакант) директори лавозимларига танловда иштирок этиш хоҳишини билдирган пенсионерлар танлов эълон қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида ҳудудий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармасига қуйидаги ҳужжатларни топшириши лозим:

ариза;

паспорт нусхаси;

пенсия гувоҳномаси нусхаси;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервидаги ҳарбий хизматчининг гувоҳномаси;

белгиланган шаклда тўлдирилган сўровнома;

таржимаи ҳол;

олий маълумот тўғрисидаги дипломининг нусхаси;

меҳнат дафтарчаси (мавжуд бўлса).


6. Ҳарбий-академик лицей директори Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири билан келишилган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазири томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланади.


7. Ҳарбий-академик лицейлар директорларининг ўқув, маънавий-маърифий ва маъмурий-хўжалик ишлари бўйича ўринбосарлари ҳамда ўқитувчилари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан келишилган ҳолда ҳарбий академик лицей директори томонидан лавозимга тайинланади.


8. Пенсионерларни ҳарбий-академик лицейлар директорларининг ўқув, маънавий-маърифий ва маъмурий-хўжалик ишлари бўйича ўринбосарлари ёки ўқитувчилари лавозимига тайинлашда улар ҳақда тегишли туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимининг фикри олинади.



3-БОБ. АКАДЕМИК ЛИЦЕЙЛАР ВА КАСБ-ҲУНАР

КОЛЛЕЖЛАРИНИНГ ЧАҚИРУВГА ҚАДАР БОШЛАНҒИЧ

ТАЙЁРГАРЛИК ФАНИ РАҲБАРИ ЛАВОЗИМЛАРИГА

ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ


9. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани раҳбари лавозимига олий маълумотли, касбий жиҳатдан яхши тайёрланган ҳамда юқори тажриба ва малакага эга бўлган пенсионерлар тайинланади.


10. Пенсионерлар академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани раҳбари лавозимларига Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 18 декабрдаги 348-сон қарори билан тасдиқланган Чақирувга қадар бошланғич тайёргарликни ташкил этиш ва уни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда танлаб олинади.


11. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани раҳбари лавозимга тегишли туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими билан келишилган ҳолда академик лицей ёки касб-ҳунар коллежи директори томонидан лавозимга тайинланади.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


12. Пенсионерлар академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг бўш (вакант) маънавий-маърифий ишлар бўйича директори ўринбосари ҳамда тарбиячиси лавозимига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тайинланади.


13. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 17 апрель, 15-сон, 262-модда




































Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск