язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Меҳнат ва аҳолининг бандлиги/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Меҳнатга ҳақ тўлаш/ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 1-2017-сон, Халқ таълими вазирлигининг 23-сон, Меҳнат вазирлигининг 10-қ/қ-сон "Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларига қўшимча киритиш тўғрисида"ги 19.10.2016 й. Қарори (АВ томонидан 21.04.2017 й. 2834-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.04.2017 й.

N 2834-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

17.04.2017 й.

N 1-2017

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

17.04.2017 й.

N 23

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

17.04.2017 й.

N 10-қ/қ

ҚАРОРИ



Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун

меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларига

қўшимча киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2829-сон "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Меҳнат вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Меҳнат вазирлигининг 2016 йил 19 октябрдаги 5-2016, 12-мҳ, 34-қ/қ-сон қарори (рўйхат рақами 2834, 2016 йил 24 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 43-сон, 508-модда) билан тасдиқланган Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларининг изоҳи қуйидаги мазмундаги 3-1-банд билан тўлдирилсин:

"3-1. Академик лицейларга ўқитувчилик фаолиятига меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартларида жалб этиладиган олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилар таркиби меҳнатига соатбай ҳақ тўлашда олий таълим муассасалари талабалари билан ўқув машғулотлари олиб борувчи шахслар учун назарда тутилган меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари қўлланилади.".


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири

Р. Касимов

Халқ таълими вазири

У. Иноятов

Меҳнат вазири

А. Абдухакимов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 24 апрель, 16-сон, 283-модда