язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Эркин индустриал-иқтисодий зоналар. Махсус индустриал зоналар/ Махсус индустриал зоналар (МИЗ)/ ЎзР ВМ 13.07.2012 й. 213-сон Қарори билан тасдиқланган Уставнинг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР ВМ 13.07.2012 й. 213-сон Қарори

билан тасдиқланган Уставнинг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 16.01.2018 й. 29-сон Қароридан олдинги таҳрири



11-банд 3) кичик бандининг олдинги таҳрири


3) белгиланган тартибда танланган инвесторлар билан "Ангрен" ЭИЗ ҳудудида инвестициялаш тўғрисида битимлар, "Ангрен" ЭИЗ қатнашчилари билан фаолият кўрсатмай турган корхоналарни ва давлат мулки бўлган мол-мулкни ноль харид қиймати бўйича сотиш ҳамда Эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгаши (кейинги ўринларда Маъмурий кенгаш деб аталади) қарорларига мувофиқ ер участкаларидан фойдаланиш тўғрисида шартномалар тузиш; (ЎзР ВМ 25.03.2017 й. 155-сон Қарори таҳриридаги кичик банд)



15-банднинг олдинги таҳрири


15. Маъмурий кенгаш Дирекция фаолиятига раҳбарликни ва уни назорат қилишни, шунингдек "Ангрен" ЭИЗнинг мустақил бюджети ҳамда "Ангрен" ЭИЗни ривожлантириш жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан назоратни амалга оширади. (ЎзР ВМ 25.03.2017 й. 155-сон Қарори таҳриридаги банд)




ЎзР ВМ 25.03.2017 й. 155-сон Қароридан олдинги таҳрири



4-банднинг олдинги таҳрири


4. Дирекциянинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи - "Angren" maxsus industrial zona Direktsiyasi" Davlat unitar korxonasi;

қисқартирилган номи - "Angren" MIZ Direktsiyasi" DUK;

б) рус тилида:

тўлиқ номи - Государственное унитарное предприятие "Дирекция специальной индустриальной зоны "Ангрен";

қисқартирилган номи - ГУП "Дирекция СИЗ "Ангрен";

в) инглиз тилида:

тўлиқ номи - "Directorate of special industrial zone "Angren" State Unitary Company;

қисқартирилган номи - "Directorate of SIZ "Angren" SUC.