Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Эркин индустриал-иқтисодий зоналар. Махсус индустриал зоналар /

Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.04.2017 й. 196-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 10 апрелдаги

196-сон қарорига

2-ИЛОВА



Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом эркин иқтисодий зоналар фаолият кўрсатишининг ҳуқуқий асосларини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


эркин иқтисодий зона (ЭИЗ) - Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан чегаралари белгиланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг бир қисми;


эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгаши (Маъмурий кенгаш) - Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар вакилларидан тузиладиган коллегиал орган;


эркин иқтисодий зона Дирекцияси (Дирекция) - ЭИЗ фаолиятини тезкор бошқариш учун ташкил этиладиган давлат унитар корхонаси шаклидаги юридик шахс;


ЭИЗ инвестори - белгиланган тартибда танловдан ўтган ҳамда ЭИЗ ҳудудида инвестициялашни амалга оширадиган инвестиция фаолияти субъекти;


ЭИЗ ҳудудида инвестициялар - Маъмурий кенгаш томонидан белгиланган тадбиркорлик фаолияти объектларига ЭИЗ қатнашчиси томонидан киритиладиган моддий ва номоддий неъматлар ҳамда уларга бўлган ҳуқуқлар, шунингдек реинвестициялар.


ЭИЗ ҳудудида инвестициялаш тўғрисидаги битим (Инвестициялаш тўғрисидаги битим) - Дирекция билан инвестор (инвесторлар) ўртасида тузиладиган, томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилайдиган битим;


ЭИЗ хўжалик фаолияти қатнашчиси (ЭИЗ қатнашчиси) - белгиланган тартибда ЭИЗ ҳудудида рўйхатдан ўтказилган ва Дирекция томонидан ЭИЗ қатнашчилари реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъект;


ер участкасидан фойдаланиш тўғрисидаги шартнома - тегишли ҳокимликлар билан ЭИЗ қатнашчиси ўртасида тузиладиган ЭИЗ ҳудудида ер участкасидан муддатли фойдаланиш тўғрисидаги шартнома;


ЭИЗ ҳудудидаги фаолият - ЭИЗ қатнашчисининг ЭИЗ ҳудуди доирасида инвестициялаш тўғрисидаги битимда назарда тутилган товарлар ва маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳамда қайта ишлаш, шунингдек уларни сотиш бўйича тадбиркорлик фаолияти.


3. ЭИЗ ҳудудида давлат органларининг фаолияти ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг қўлланилиши эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларида ва уларни ижро этиш мақсадида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, инвестициялаш тўғрисидаги халқаро шартномалар ва битимларда, шунингдек ушбу Низомда назарда тутилган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.


4. ЭИЗ ҳудудида шаҳарсозлик фаолияти қуришнинг дастлабки режасига ёки ЭИЗни ривожлантириш бош режасига мувофиқ амалга оширилади.


5. ЭИЗ ҳудудидаги ер участкалари тўғридан-тўғри тегишли вилоят ҳокимликларининг тасарруфида бўлади ва улар томонидан қатнашчиларга Маъмурий кенгашнинг қарорига кўра белгиланган тартибда берилади.

ЭИЗ Дирекцияси Маъмурий кенгаши қарори ва ишлаб чиқилган бош режа асосида маъқулланган инвестиция лойиҳаларини жойлаштиришни амалга оширади.


6. ЭИЗ фаолият кўрсатиш муддати 30 йилни ташкил этади, ушбу муддат Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан узайтирилиши мумкин.


7. ЭИЗ қатнашчиларининг бошқа соҳалардаги фаолиятини тартибга солиш умумий белгиланган тартибда амалга оширилади.



2-БОБ. ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАЛАРНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФАОЛИЯТ ЙЎНАЛИШЛАРИ


8. Қуйидагилар эркин иқтисодий зоналарнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари ҳисобланади:

ташқи бозорларда талаб юқори бўлган ва импортнинг ўрнини босувчи, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг тўғридан-тўғри инвестицияларини жалб этиш;

республика ҳудудларининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ва самарали фойдаланишни таъминлаш;

мева-сабзавот ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, сақлаш ва қадоқлаш, тўқимачилик, гилам тўқиш, пойабзал ва чарм-галантерея, экология жиҳатидан хавфсиз кимё, фармацевтика, озиқ-овқат, электротехника саноати, машинасозлик ва автомобилсозлик, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва бошқа йўналишларда янги замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш;

маҳаллий хом ашё ва материаллар негизида мустаҳкам кооперация алоқаларини ўрнатиш ҳамда эркин иқтисодий зоналар корхоналари ўртасида ва умуман республикада саноат кооперациясини ривожлантириш асосида юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш;

ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва маркировка қилиш бўйича халқаро стандартларга мувофиқ илмий-ишлаб чиқариш марказлари ташкил этиш ва уларнинг қарорлари халқаро даражада эътироф этилишини таъминлаш чора-тадбирларини кўриш;

ЭИЗ ҳудудида транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани жадал ривожлантиришни ҳамда улардан самарали фойдаланишни таъминлаш.



3-БОБ. ЭИЗнинг БОШҚАРУВ ТУЗИЛМАСИ ВА БЮДЖЕТИ


9. ЭИЗ фаолиятини мувофиқлаштириш ва давлат томонидан тартибга солиш функцияси Маъмурий кенгаш томонидан амалга оширилади.


10. ЭИЗ фаолиятини тезкор бошқариш Дирекция томонидан амалга оширилади.


11. Дирекция:

Маъмурий кенгашнинг қабул қилинган қарорларига мувофиқ ЭИЗ қатнашчиларини рўйхатдан ўтказади;

ЭИЗнинг Маъмурий кенгаши қарорларига мувофиқ инвесторлар билан ЭИЗ ҳудудида инвестициялаш тўғрисида битимлар, давлат мулкини нулга тенг харид қиймати бўйича сотиш тўғрисида ЭИЗ қатнашчилари билан шартномалар тузади;

ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларни қидиради ва жалб этади;

ишлаб чиқилган ЭИЗ бош режаси ва Маъмурий кенгаш қарори билан маъқулланган инвестиция лойиҳаларини жойлаштиради;

Дирекцияда "ягона дарча" тамойили асосида муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси тармоқларига уланиш учун зарур бўлган барча рухсатномаларни беришни ташкил этади;

белгиланган тартибда танлаб олинган инвесторлар томонидан ўз зиммаларига қабул қилинган мажбуриятларнинг зарур тарзда бажарилишини тизимли назорат қилади, кейинчалик натижаларни Маъмурий кенгашга тақдим этади;

ЭИЗ ҳудудида жойлашган давлат мулки бўлган кўчмас мулк объектларини ўзига берилган ваколатлар доирасида бошқаради;

экологик ҳолатнинг яхшиланиши устидан назоратни таъминлайди, шунингдек ЭИЗ ҳудудида жойлашган тарихий-маданий бойликларнинг бут сақланиши учун жавоб беради;

ЭИЗ фаолиятини тезкор бошқариш бўйича бошқа функцияларни амалга оширади.


12. Дирекция Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ҳар йили тегишли молиявий йил учун ЭИЗнинг мустақил бюджети лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Маъмурий кенгашга тақдим этади.

ЭИЗнинг мустақил бюджети:

давлат мулки бўлган ва ЭИЗ ҳудудида жойлашган бинолар ва иншоотларни ижарага беришдан тушумлар;

хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;

ЭИЗ қатнашчиларининг Маъмурий кенгаш томонидан белгиланадиган миқдорлардаги ажратмалари;

Ўзбекистон Республикасининг тегишли йилга Инвестиция дастурида назарда тутилган мақсадли бюджет маблағлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар ҳисобига шакллантирилади.


13. ЭИЗ бюджети маблағларидан:

маблағлари ЭИЗ инфратузилмасини ривожлантиришга ва унинг фаолият кўрсатиши самарадорлигини оширишга йўналтириладиган ЭИЗни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш;

белгиланган тартибда Дирекция таъминоти;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ЭИЗ ташкил этиш тўғрисидаги қарорларини бажаришга йўналтирилган бошқа вазифалар амалга оширилишини молиялаштириш учун фойдаланилади.

ЭИЗни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом Маъмурий кенгаш томонидан тасдиқланади.


14. Дирекциянинг штат жадвали ва харажатлари сметаси Маъмурий кенгаш томонидан тасдиқланади.



4-БОБ. ЭИЗ ҲУДУДИДА ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ


15. ЭИЗ ҳудудида жойлаштириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ва ЭИЗ қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган алоҳида низом билан тартибга солинади.


16. ЭИЗ қатнашчисига бериладиган гувоҳнома унинг ЭИЗ ҳудудидаги фаолиятига нисбатан унинг алоҳида солиқ режими ва божхона имтиёзларини қўллаш ҳуқуқларининг тасдиғи ҳисобланади.


17. ЭИЗ қатнашчисига, у белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилгандан кейин ЭИЗ ҳудудидаги фаолиятга тегишли қисми юзасидан инвестициялаш тўғрисидаги тегишли битимда мустаҳкамланган мажбуриятлар юкланади.

ЭИЗ қатнашчиси инвестициялаш тўғрисидаги битим бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа шахсга беришга ҳақли эмас.


18. ЭИЗ қатнашчиси бўлмаган хўжалик юритувчи субъектлар ЭИЗ ҳудудида фаолиятни қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириш ҳуқуқига эга.


19. ЭИЗ қатнашчилари томонидан Ўзбекистон Республикасида ЭИЗ ҳудудидан ташқарида ўз филиалларини ташкил этишга йўл қўйилмайди.


20. ЭИЗ қатнашчиси мақомидан маҳрум этишга ЭИЗ Маъмурий кенгашининг қарори билан ёки суд тартибида йўл қўйилади.


21. ЭИЗ ҳудудидаги фаолият билан боғлиқ низолар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва инвестициялаш тўғрисидаги битимларга мувофиқ ҳал этилади.



5-БОБ. ЭИЗ ФАОЛИЯТИНИ ТУГАТИШ


22. ЭИЗ фаолияти уни ташкил этишнинг белгиланган муддати тамом бўлгандан кейин тугатилиши мумкин.


23. ЭИЗ фаолиятининг муддатидан олдин тугатилишига Ўзбекистон Республикасининг миллий хавфсизлиги манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш зарур бўлганда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолларда йўл қўйилади.


24. ЭИЗ фаолиятини тугатиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 17 апрель, 15-сон, 252-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 4-сон, 43-модда











































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск