ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Ўрта таълим. Мактабдан ташқари таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.04.2017 й. 187-сон "Умумий ўрта ва ўрта махсус таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.04.2017 й.

N 187




УМУМИЙ ЎРТА ВА ЎРТА

МАХСУС ТАЪЛИМНИНГ ДАВЛАТ ТАЪЛИМ

СТАНДАРТЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

4-илова. Академик лицей дипломининг давлат намунаси


" Таълим тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, умумтаълим фанларини ўқитишнинг узлуксизлиги ва изчиллигини таъминлаш, замонавий методологиясини яратиш, умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат таълим стандартларини компетенциявий ёндашув асосида такомиллаштириш, ўқув-методик мажмуаларнинг янги авлодини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этишни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Қуйидагилар:

Академик лицей дипломининг давлат намунаси 4-иловага мувофиқ;

Умумий ўрта ва ўрта махсус, профессионал таълим муассасалари учун умумтаълим фанларидан ўқув-методик мажмуаларнинг янги авлодини ишлаб чиқишга қўйиладиган умумий талаблар 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилаб қўйилсинки:

умумтаълим мактабларининг бошланғич синфлари учун филология фанлари ва аниқ фанлар бўйича машқ дафтарларини нашр этиш ҳамда етказиб бериш Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика мақсадли китоб жамғармасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 1 июндаги ПҚ-363-сон қарорида белгиланган дарсликларни нашр этиш ҳамда етказиб беришни молиялаштириш тартибига асосан, мультимедиали диск иловаси билан таъминлаш эса - ўқитувчиларни ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби асосида амалга оширилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази:

икки ой муддатда умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартлари талаблари асосида ўқув дастурларини янгидан ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда тасдиқласинлар ҳамда умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига етказсинлар;

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги билан биргаликда уч ой муддатда яратилаётган ўқув-методик мажмуаларнинг ўқувчиларни мантиқий фикрлашга ундайдиган, расмларга бой, замонавий матбаа талабларига жавоб берадиган шаклларда чоп этилишини таъминласинлар.

4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2017-2018 ўқув йилига қадар академик лицейларнинг таълим йўналишлари ва касб-ҳунар коллежларининг тайёрлов йўналишлари бўйича малака талаблари, ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тақдим этган харажатлар сметалари асосида умумий ўрта ва ўрта махсус, профессионал таълимнинг давлат таълим стандартлари, академик лицейларнинг таълим йўналишлари ва касб-ҳунар коллежларининг тайёрлов йўналишлари бўйича малака талабларини, ўқув режалари ва дастурларини, академик лицей ва профессионал таълим муассасалари диплом, сертификат, академик маълумотномалари бланкаларини чоп этиш учун сарфланадиган маблағларни белгиланган тартибда ажратсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 7-иловага мувофиқ айрим қарорлари 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва илм-фан масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 6 апрелдаги

187-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 августдаги 244-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 8-сон, 73-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази тўғрисида низомнинг 8-банди тўққизинчи хатбошидаги "тармоқ таълим стандартлари" сўзлари "академик лицейлар таълим йўналишлари ва касб-ҳунар коллежлари тайёрлов йўналишлари бўйича малака талаблари" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 июлдаги 200-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 7-сон, 49-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тўғрисидаги низомда:


а) 17-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ўрта махсус, касб-ҳунар таълими сифатини назорат қилиш қуйидаги усулларда олиб борилади:

ички назорат - ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси томонидан амалга оширилади ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини бошқариш бўйича ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланган рейтинг назорат тизими ҳақидаги низом асосида ўтказилади.

ташқи назорат - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган низом асосида амалга оширилади;

давлат-жамоат назорати - таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органи ва у билан келишилган ҳолда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва кадрларга талабгорлар томонидан амалга оширилади;

якуний давлат аттестацияси - ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади".


б) 20-банднинг иккинчи хатбошидаги "тармоқ таълим стандартларини" сўзлари "академик лицейлар таълим йўналишлари ва касб-ҳунар коллежлари тайёрлов йўналишлари бўйича малака талабларини" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 8 майдаги 124-сон қарорига 1-илова "Умумий қоидалар" бўлимининг ўнинчи хатбоши чиқариб ташлансин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 6 апрелдаги

187-сон қарорига

7-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

2020 йил 1 сентябрдан бошлаб ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланадиган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида" 1999 йил 16 августдаги 390-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида" 2000 йил 16 октябрдаги 400-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Малакали педагог кадрлар тайёрлаш ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини шундай кадрлар билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида" 2012 йил 28 майдаги ПҚ-1761-сон қарори)" 2012 йил 10 августдаги 243-сон қарорига илованинг 1-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Узлуксиз таълим тизимининг чет тиллар бўйича давлат таълим стандартини тасдиқлаш тўғрисида" 2013 йил 8 майдаги 124-сон қарорининг 2-банди ва унга 2-илова.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 10 апрель, 14-сон, 230-модда




























Время: 0.0177
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск