Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни тайёрлаш бўйича академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг махсус гуруҳлари тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 21.04.2017 й. 227-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 21 апрелдаги

227-сон қарорига

2-ИЛОВА



Олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун

номзодларни тайёрлаш бўйича академик лицей ва

касб-ҳунар коллежларининг махсус гуруҳлари тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини ислоҳ қилиш ва янада ривожлантириш вазифаларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида" 2017 йил 24 январдаги ПҚ-2738-сон қарорига мувофиқ олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни тайёрлаш бўйича қўшимча вазифалар юкланган академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари (кейинги ўринларда таълим муассасалари деб аталади) махсус ўқув гуруҳларининг (кейинги ўринларда махсус гуруҳлар деб аталади) мақсади, вазифалари, функциялари, мақоми ва фаолиятининг ташкилий асосларини белгилайди.


2. Махсус гуруҳларда таълим жараёни ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Давлат таълим стандартларига мувофиқ, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланган, ўқувчиларни ҳарбий-касбий йўналтиришни ҳамда уларнинг кейинчалик олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишини назарда тутадиган ўқув режалари ва ўқув дастурлари асосида ташкил этилади.



2-БОБ. МАХСУС ГУРУҲЛАРНИНГ

МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


3. Ўқувчиларни чуқурлаштирилган касбий, табақалаштирилган, касбга йўналтирилган ҳолда ўқитиш, уларнинг интеллектуал ривожланишини, ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясини таъминлаш махсус гуруҳлар фаолиятининг мақсади ҳисобланади.


4. Қуйидагилар махсус гуруҳларнинг вазифалари ҳисобланади:

ўқувчиларни ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат таълим стандарти талабларига мувофиқ сифатли ўқитишни ташкил этиш;

ёшларни Ватанга садоқат, юксак фуқаролик ҳамда демократия, мустақиллик ғояларига, ўз халқининг маънавий ва тарихий қадриятларига содиқлик руҳида тарбиялаш;

ўқувчиларга қонунчиликни тўғри тушунишни ва уларга онгли риоя қилишни таъминлайдиган юксак маданиятни, кўникмаларни, фаол ижтимоий-фуқаролик хулқ-атворни сингдириш;

ўқувчиларнинг тегишли мутахассисликлар бўйича олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишни давом эттиришлари учун зарур ва етарли бўлган, чуқурлаштирилган назарий ва касбий тайёргарлигини таъминлаш;

ўқувчиларда жисмоний чидамлилик, куч, чаққонлик ва тезкорликни ривожлантириш.



3-БОБ. ЎҚУВ-ТАРБИЯВИЙ ЖАРАЁННИ ТАШКИЛ ЭТИШ


5. Махсус гуруҳларда ўқиш давлат, қорақалпоқ ва рус тилларида олиб борилади.


6. Ўқув режаси, ўқув жараёни жадвали, аудитория ва аудиториядан ташқари ўқув-тарбиявий ишлар, шунингдек ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишнинг бошқа масалалари Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат таълим стандартлари талабларидан келиб чиқиб, таълим муассасаларининг ўзига хослиги ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.


7. Ўқувчиларни тарбиялаш ва ўқитиш жараёнида аудитория ва аудиториядан ташқари машғулотлар ўтказишнинг турли замонавий шакллари ва усулларидан, жумладан ўқитилаётган фанлар бўйича факультатив ва тўгарак машғулотлари ҳамда ўқувчиларни Ватанга садоқат ва муҳаббат руҳида тарбиялаш тадбирларидан фойдаланилади.


8. Ўқитиш, меҳнат қилиш, дам олиш ва турли тадбирларни қўшиб олиб боришнинг тиббий-педагогик асосланишини таъминлайдиган кун тартиби ўқувчиларнинг ҳарбий академик лицейда кеча-кундуз бўлишини ҳисобга олган ҳолда тузилади ва Педагогик кенгашнинг қарори билан тасдиқланади.


9. Ўқиш тамом бўлгандан кейин ҳар бир босқичда рейтинг назорати ва аттестация натижалари бўйича махсус гуруҳ ўқувчиларини махсус гуруҳ таркибида навбатдаги босқичга ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинади.


10. Аттестация ва рейтинг назорати бўйича қониқарсиз натижалар кўрсатган махсус гуруҳ ўқувчилари таълим муассасасининг умумий гуруҳларида ўқишини давом эттириш учун кейинги босқичга ўтказилади.


11. Ўқувчиларнинг босқичдан-босқичга ўтиши таълим муассасаси директорининг буйруғи билан амалга оширилади.



4-БОБ. МАХСУС ГУРУҲЛАР ЎҚУВЧИЛАРИ


12. Махсус гуруҳлар ўқувчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни тайёрлаш бўйича қўшимча вазифалар юкланган академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг умумий гуруҳлари ўқувчилари ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан бир хил бўлиб, таълим муассасасининг тегишли тартибда тасдиқланган устави билан белгиланади.


13. Махсус гуруҳларга ўқишга қабул қилинган шахслар ўқувчилар деб аталади, уларга белгиланган намунадаги ўқувчи билети ва фанларни ўзлаштириш дафтарчаси берилади.


14. Махсус гуруҳлар ўқувчиларини ўқувчилар сафидан чиқариш ва ўқишини бошқа таълим муассасасига кўчириш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.


15. Махсус гуруҳларда ўқиш муддати - уч йил. Махсус гуруҳларда ўқувчилар сони ҳар бир босқичда 26 нафардан, уч босқичда 78 нафардан ошмаслиги лозим.


16. Ўқув режаси ва ўқув дастурлари талабларини тўлиқ бажарган махсус гуруҳ ўқувчилари якуний давлат аттестациясига қўйилади.


17. Таълим муассасаларининг махсус гуруҳларида ўқишни якунлаган битирувчиларга ўрта махсус, касб-ҳунар маълумоти олганлиги тўғрисида давлат намунасидаги диплом берилади.



5-БОБ. РАҲБАР ВА ПЕДАГОГ КАДРЛАР,

МАХСУС ГУРУҲЛАРНИ БОШҚАРИШ


18. Олий маълумотли, таълим муассасалари ўқитувчиларига қўйиладиган малака талабларига жавоб берувчи, юксак ахлоқий сифатларга эга бўлган шахслар махсус гуруҳларда педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эгадирлар.


19. Махсус гуруҳларда дарс бераётган педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.


20. Таълим муассасасининг раҳбарияти ўқувчиларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган ўқиш, меҳнат қилиш ва дам олиш шароитларига риоя этиши юзасидан жавоб беради.


21. Директор махсус гуруҳлар фаолиятини назорат қилади, ўқувчиларнинг сифатли ўқитилиши ва тарбияланиши, ўқув режалари ва дастурларининг бажарилиши, махсус гуруҳларнинг ўқув-методик ва молия-хўжалик фаолиятининг зарур даражада амалга оширилиши юзасидан жавоб беради, махсус гуруҳлар бўйича қонунчиликда белгиланган тартиб асосида буйруқлар чиқаради.


22. Таълим муассасасининг Педагогик кенгаши махсус гуруҳларда таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш ва такомиллаштиришда амалий ёрдам кўрсатади.


23. Таълим муассасасининг раҳбарияти педагог ва муҳандис-педагогларнинг педагогик, касбий ва психологик маҳоратларини мунтазам равишда такомиллаштириш ҳамда уларнинг малакаларини ошириш ва қайта тайёрлаш учун масъулдирлар.



6-БОБ. МАХСУС ГУРУҲЛАРДА ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА БОШҚАРИШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ

ОРГАНЛАРИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


24. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан келишилган ҳолда, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат таълим стандартларига мувофиқ махсус гуруҳларнинг ўқув режалари ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни ташкил этиш;

ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш, илғор педагогик ва ахборот технологияларини таълим дастурларига ҳамда ўқув жараёнига жорий этиш бўйича илмий-методик ёрдам кўрсатиш;

ўқув, ўқув-методик адабиётлар ва кўргазмали қўлланмалар ишлаб чиқиш, нашр этишни ҳамда махсус гуруҳларни улар билан таъминлашни ташкил этиш;

ўқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик, ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий ва эстетик тарбиялашни таъминлайдиган комплекс маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларни ташкил этиш ва амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан биргаликда ўқувчиларни аниқ мақсадни кўзлаган ҳолда касбга йўналтириш ва олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун тайёрлаш, уларда махсус гуруҳдаги ўқитиш йўналишларига мувофиқ киритилган махсус фанлар бўйича касбий маҳорат ва кўникмаларни шакллантириш;

ҳарбий академик лицейларга биркитилган олий таълим муассасалари билан ўзаро самарали ҳамкорлик қилишни ташкил этиш ва назорат қилиш, биркитилган олий таълим муассасаларининг махсус гуруҳлар ўқувчиларини олий ҳарбий таълим муассасаларига сифатли тайёрлашдаги роли ва масъулиятини ошириш, шунингдек бевосита иштирокини таъминлаш;

махсус гуруҳларнинг ўқув-моддий базасини ўқитишнинг замонавий техник воситалари, компьютер техникаси ва тегишли ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш;

махсус гуруҳларнинг маъмурий, молиявий ва хўжалик фаолиятини, шунингдек моддий-техник таъминотини белгиланган тартибда мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;

давлат якуний аттестациясини ташкил этиш ва махсус гуруҳлар битирувчиларига дипломлар бериш.


25. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг вазифалари ҳисобланади:

ўқув-тарбия жараёнини сифатли ташкил этишда, ҳарбий мавзудаги илғор педагогик ва ахборот технологияларини таълим дастурларига ва ўқув жараёнига жорий этишда зарур ёрдам кўрсатиш;

Ўзбекистон Республикаси ёшларини ҳарбий хизматга чақиришгача дастлабки тайёрлаш дастурига мувофиқ махсус гуруҳларни ҳарбий-муҳандислик асбоб-ускуналари ва кимёвий муҳофаза воситалари, ҳарбий мавзудаги ўқув ва кўргазмали қўлланмалар билан таъминлашда белгиланган тартибда ёрдам кўрсатиш;

махсус гуруҳлар ўқувчилари билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасалари ва сержантлар тайёрлаш мактаблари базаларида тактик, ўқ отиш, махсус тайёргарлик бўйича (шу жумладан дала шароитларида ҳам) амалий машғулотларни ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашиш;

махсус гуруҳлар ўқитувчиларини самарали касбий йўналтирилишини таъминлаш мақсадида таълим муассасаларини ҳарбий қисмларга, мудофаа ишлари бўйича бўлимларга бириктириш, олий ҳарбий таълим муассасаларига, сержантлар тайёрлаш мактабларига, ҳарбий қисмларга ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг малака ошириш муассасаларига боришларини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг малака ошириш муассасаларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик бўйича раҳбарлар ва педагог кадрларнинг малакасини оширишни ташкил этиш ва ўтказиш;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси ёшларини ҳарбий хизматга қадар дастлабки тайёрлаш дастурини такомиллаштириш;

ўқишга қабул қилиш комиссиялари ва махсус гуруҳлар битирувчиларининг давлат якуний аттестациясини ўтказиш комиссиялари ишида қатнашиш.


26. Таълим муассасаларига биркитилган олий ҳарбий ва олий таълим муассасалари ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишда, илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини таълим дастурларига ва ўқув жараёнига жорий этишда зарур илмий-методик ёрдам кўрсатадилар, шунингдек ўқувчи ёшларни касбга йўналтиришни, сифатли танлашни ва педагог кадрлар малакасини оширишнинг самарали ташкил этилишини таъминлайдилар.

27. Олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни тайёрлаш бўйича қўшимча вазифалар юкланган академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига бириктирилган олий таълим муассасалари ректорлари кўрсатиб ўтилган вазифаларнинг бажарилишини назорат қиладилар.



7-БОБ. МОЛИЯЛАШТИРИШ ВА

МОДДИЙ-ТЕХНИК ТАЪМИНЛАШ


28. Таълим муассасалари, жумладан махсус гуруҳлар фаолиятини молиялаштириш қонун ҳужжатларига мувофиқ қуйидагилар ҳисобига амалга оширилади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;

таълим хизматлари кўрсатишдан, илмий-педагогик, ишлаб чиқариш ва таълим муассасасининг уставдаги вазифаларига мувофиқ бўлган фаолиятнинг бошқа турларидан олинган даромадлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий эҳсонлари.


29. Молиявий маблағлар таълим муассасалари тасарруфида бўлади ҳамда улардан қонун ҳужжатларига ва уларнинг уставига мувофиқ фойдаланилади.


30. Таълим муассасаларининг, жумладан махсус гуруҳларнинг ўқув-лабораторияларини, кабинетларини ва бошқа объектларини жиҳозлаш Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқ ўрта махсус, касб-ҳунар таълими жараёнини моддий-техник таъминлашнинг намунавий нормативларида белгиланади.



8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


31. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 1 май, 17-сон, 295-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 4-сон, 50-модда















































Время: 0.0329
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск