Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.04.2017 й. 227-сон "Олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.04.2017 й.

N 227



ОЛИЙ ҲАРБИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА

КИРИШ УЧУН НОМЗОДЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларини ислоҳ қилиш ва янада ривожлантириш вазифаларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида" 2017 йил 24 январдаги ПҚ-2738-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни тайёрлаш тизимини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларини ислоҳ қилиш ва янада ривожлантириш вазифаларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида" 2017 йил 24 январдаги ПҚ-2738-сон қарори билан олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни тайёрлаш бўйича қўшимча вазифалар юкланган академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари рўйхати (кейинги ўринларда - рўйхат деб аталади) тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Ҳарбий академик лицейлар ҳамда олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни тайёрлаш бўйича қўшимча вазифалар юкланган академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг махсус гуруҳларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага;

Олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни тайёрлаш бўйича академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг махсус гуруҳлари тўғрисидаги низом 2-иловага;

Ҳарбий академик лицейлар ҳамда олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни тайёрлаш бўйича қўшимча вазифалар юкланган академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари инфратузилмасини, уларнинг ўқув ва моддий-техника базасини такомиллаштириш дастури 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилаб қўйилсинки, рўйхатга киритилган академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида:

ҳар бир босқичда олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни тайёрлаш бўйича биттадан махсус гуруҳ (кейинги ўринларда махсус гуруҳлар деб аталади) ташкил этилади;

ҳар бир босқичда махсус гуруҳлардаги ўқувчилар сони 26 нафардан ошмаслиги керак;

махсус гуруҳларда чуқурлаштирилиб ўтиладиган фанлардан амалий, лаборатория ва семинар машғулотлари махсус гуруҳларни иккита кичик гуруҳларга бўлган ҳолда ўтказилади;

махсус гуруҳларда умумтаълим фанларини чуқурлаштириб ўтиш билан бирга чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик ва жисмоний тарбия фанларидан ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ихтиёридаги соатлар ҳисобидан 100 соатгача қўшимча дарс машғулотлари, шунингдек, ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган тўгараклар машғулотлари ва қўшимча тадбирлар ўтказилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази;

ҳарбий округлар, олий ҳарбий таълим муассасалари, мудофаа ишлари бўйича бошқармалар, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши билан биргаликда ҳарбий академик лицейлар, рўйхатга киритилган академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига ёшларда олий ҳарбий таълим муассасалари фаолияти ҳамда ҳарбий хизмат тўғрисида тушунчаларни шакллантиришга, ўқув дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда тааллуқли фанлар бўйича таълим жараёнини сифатли ташкил этиш ва ўтказишда ҳар томонлама кўмаклашсинлар;

рўйхатга киритилган академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ташкил этиладиган махсус гуруҳларда ўқув-методик жараённи ташкил этиш учун зарур шароитларни яратиш мақсадида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимининг Давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ равишда жиҳозлаш нормативларини икки ой муддатда "Ўзстандарт" агентлиги билан ҳамкорликда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;


5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан ҳамкорликда 2017 йил 1 июлга қадар, рўйхатга киритилган академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари махсус гуруҳларининг ўқув режалар ва дастурларини, шу жумладан "чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик" фани ўқув дастурини Давлат таълим стандартларига мувофиқ ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Мудофаа вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда ҳарбий академик лицейлар ҳамда олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни тайёрлаш бўйича қўшимча вазифалар юкланган академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига кираётган ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд бўлган манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ҳарбий академик лицейлар ҳамда рўйхатга киритилган академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида юқори сифатли ўқув-тарбия жараёнини таъминлашда, шунингдек педагоглар малакасини оширишни ташкил этишда тизимли равишда ҳар томонлама методик ва амалий ёрдам кўрсатиб борсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда "Маориф" соҳасига йўналтирилган маблағлар доирасида ушбу қарор ижросини таъминлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда, қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини икки ой муддатда таъминласин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва илм-фан масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 21 апрелдаги

227-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ҳарбий академик лицейлар ҳамда

олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун

номзодларни тайёрлаш бўйича қўшимча вазифалар

юкланган академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари

инфратузилмасини, уларнинг ўқув ва моддий-техника

базасини такомиллаштириш

ДАСТУРИ


Моддий-техник базани мустаҳкамлаш

  

Ўқув режа ва дастурларини такомиллаштириш, дарсликлар

ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш

   

Ўқувчиларни тайёрлаш, тиббий кўрикдан ўтказиш

тизимини такомиллаштириш, ҳарбий ватанпарварлик

ва жисмоний тарбия бўйича тадбирлар ташкил қилиш

Т/р


Тадбирлар номи


Бажариш муддати

Масъул ижрочилар

  

МОДДИЙ-ТЕХНИК БАЗАНИ МУСТАҲКАМЛАШ

  

1.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Давлат таълим стандарти талабларига мувофиқ академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари махсус гуруҳларини жиҳозлаш нормативларини ишлаб чиқиш, махсус гуруҳлар учун зарур моддий-техника шарт-шароитларини яратиш, номзодларни олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун тайёрлаш жараёнини сифатли ташкил этишни таъминлаш.


2017 йил апрель - июнь

Мудофаа вазирлиги, "Ўзстандарт"агентлиги, ЎМКҲТМ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вазирликлар ва идоралар

2.

Ўқув бинолари, спорт мажмуалари, аудитория ва лаборатория хоналарининг ўқув-моддий, техника базаси мулкий таъминланишини, спорт жиҳозлари ва анжомларини ишлаб чиқилган таъминлаш нормативларига мувофиқлигини хатловдан ўтказиш.


2017 йил июль-август

ЎМКҲТМ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар

3.

Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурига киритиш учун махсус гуруҳлар ташкил этилишини инобатга олган ҳолда реконструкция ва мукаммал таъмирлаш талаб этиладиган академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг манзилли дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек, тасдиқланган таъминлаш нормативларига мувофиқ зарур ўқув жиҳозлари ва инвентарлар, ўқитишнинг техник воситалари билан қўшимча таъминлаш.


ҳар йили

1 августгача

ЎМКҲТМ, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

     

ЎҚУВ РЕЖА ВА ДАСТУРЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ,

ДАРСЛИКЛАР ВА ЎҚУВ-МЕТОДИК ҚЎЛЛАНМАЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ


4.

Махсус гуруҳларнинг фаолиятини самарали ташкил этиш учун ўқув режа ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш, жумладан:

ўқув-норматив ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш;

"Чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик" фани бўйича ўқув дастурини қайта кўриб чиқиш ва мазмунини такомиллаштириш;


2017/2018 ўқув йили бошлангунга қадар


ЎМКХТМ, Мудофаа вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши, ҳарбий округлар ва қисмлар, олий ҳарбий таълим муассасалари


бошланғич ҳарбий ва жисмоний тайёргарлик бўйича қўшимча машғулотлар ташкил этиш ва ўтказиш;

умумтаълим фанлари бўйича тўгарак ва қўшимча машғулотлар ташкил этиш;

ўқувчиларнинг ватанпарварлик тарбияси бўйича тадбирлар ташкил этишни назарда тутиш.


Ўқув жараёни жадвалига мувофиқ


5.

Ҳарбий мавзулар бўйича махсус ўқув-методик қўлланмалар ва кўрсатмалар ишлаб чиқиш, нашр этиш, номзодларни олий ҳарбий таълим муассасаларига киришга тайёрлаш учун академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг кутубхона фондини луғатлар, энциклопедиялар, маълумотномалар, бадиий адабиётлар билан тўлдириш.


2017/2018 ўқув йили

Мудофаа вазирлиги, Ҳарбий округлар, ЎМКҲТМ

6.

Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларни ZiyoNET тармоғига улаш, ўқитувчи ва ўқувчиларни таълим ва ўқитиш тизимига доир статистик, методик маълумотларни олишга, ахборотлар базаси ва замонавий ахборот-қидирув тизимларидан фойдаланишга имкониятлар яратиш.


2017/2018 ўқув йили

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ЎМКҲТМ, Мудофаа вазирлиги

7.

Махсус гуруҳларнинг ҳар бир ўқувчисини умумтаълим фанлари бўйича дарсликлар ва ўқув қўлланмалари билан таъминлаш.


Ҳар йили 1 сентябргача

ЎМКҲТМ, Мудофаа вазирлиги, ҳарбий округлар

8.

Махсус гуруҳларда ўқитиладиган фанлар бўйича мақсадли ўқув-методик мажмуаларни ва уларнинг электрон шаклларини яратиш.


Хар йили 1 сентябргача

ЎМКҲТМ, Мудофаа вазирлиги

9.

Олий ҳарбий таълим муассасаларига киришни хоҳловчи энг иқтидорли 9-синф битирувчиларини танлаб олиш, умумтаълим мактабларида касбга йўналтириш ва ўқувчиларни кенг хабардор қилиш бўйича ишларни изчил ва мақсадли амалга ошириш.


Ҳар йили, ўқув йили давомида

ХТВ, ЎМКҲТМ, Мудофаа вазирлиги, ҳарбий округлар

    

ЎҚУВЧИЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ, ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ ТИЗИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ, ҲАРБИЙ ВАТАНПАРВАРЛИК ВА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ БЎЙИЧА

ТАДБИРЛАР ТАШКИЛ ҚИЛИШ


10.

Махсус гуруҳларда дарс беришга ва тарбиялаш фаолиятига педагогик иш стажи 5 йилдан кам бўлмаган энг тажрибали ва малакали ўқитувчиларни, жумладан ҳарбий хизматчилар ва сафарбарлик захирасидан белгиланган тартибда жалб этиш.


2017 йил август

ЎМКҲТМ, Мудофаа вазирлиги

11.

Кадрлар томонидан энг юқори самарали мураббийликни таъминлаш мақсадида чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик фани бўйича раҳбар ва ўқитувчи лавозимига ҳарбий хизматчилар резерви ва сафарбарлик захираси таркибидан тажрибали ва билимдон, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида ўқитувчилик лавозимида камида 10 йил хизмат қилган шахсларни белгиланган тартибда тайинлаш чораларини кўриш.


2017/2018 ўқув йилидан

ЎМКҲТМ, Мудофаа вазирлиги

12.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий округларида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик бўйича раҳбар ва ўқитувчилари учун ўқув-методик йиғинлар ташкил этиш ва ўтказиш.


2018 йилдан бошлаб ҳар йили

Ҳарбий округлар қўмондонлиги

13.

Махсус гуруҳлар ўқувчиларининг вақтларини оқилона ташкил этиш мақсадида академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари махсус гуруҳлари учун ўзаро мувозанатли жисмоний, психологик, маънавий-ахлоқий ривожланишни таъминловчи илмий асосланган, ягона мазмунли кун тартибини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.


2017/2018 ўқув йилидан бошлаб

ЎМКҲТМ, Мудофаа вазирлиги

14.

Ёш авлод муҳитида олий ҳарбий таълим муассасаларининг фаолияти ва умумий ҳарбий хизмат тўғрисида объектив ва ижобий таассуротни шакллантириш, махсус гуруҳлар ўқувчиларини ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг мақсади, мазмуни ва моҳиятини тушунтиришга йўналтирилган тадбирлар мажмуасини ташкил этиш ва ўтказиш.


Ҳар йили, ўқув йили давомида

Мудофаа вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши, ҳарбий округ ва қисмлар, олий ҳарбий таълим муассасалари, ЎМКҲТМ

15.

Белгиланган нормативларга мувофиқ, доимий равишда махсус гуруҳлар ўқувчиларининг жисмоний тайёргарлигини амалга ошириш.


2017/2018 ўқув йилидан бошлаб

ЎМКҲТМ, Мудофаа вазирлиги

16.

Ҳарбий академик лицейларда кеча-кундуз тиббий хизмат кўрсатилишини ташкил этиш.

2017/2018 ўқув йилидан бошлаб


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мудофаа вазирлиги

17.

Ҳарбий академик лицейлар, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари махсус гуруҳларининг ўқувчиларининг фан олимпиадаларида, касблар бўйича мусобақаларда, ҳарбий-спорт мусобақаларида қатнашишга кенг жалб этилишини таъминлаш.


Ҳар йили, жадвал асосида

ЎМКҲТМ

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 1 май, 17-сон, 295-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 4-сон, 50-модда

































Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск