ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида бошқарув /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.04.2017 й. ПҚ-2915-сон "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

21.04.2017 й.

N ПҚ-2915



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭКОЛОГИЯ

ВА АТРОФ МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШНИ ТАЪМИНЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 21 апрелдаги ПФ-5024-сон Фармонига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш мақсадида:


2. Қуйидагилар:

2017-2019 йилларда чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, тўпланиши, сақланиши, ташилиши, утилизация қилиниши, қайта ишланиши, кўмилиши ва реализациясини назорат қилиш инспекцияларининг моддий-техник жиҳозланиши параметрлари 10-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

5. Қуйидагилар:

б) Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари ҳузуридаги "Тоза ҳудуд" давлат унитар корхоналарининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари:

чиқинди йиғиш пунктларини эксплуатация қилиш, чиқиндиларни ўз вақтида олиб кетиш, полигонларни бошқариш, чиқиндиларни утилизация қилиш, қайта ишлаш, кўмиш ва реализация қилиш масалаларида туманлар (шаҳарлар) филиаллари ва ихтисослаштирилган санитария тозалаш ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

чиқиндиларни йиғиш, саралаш, сақлаш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш, кўмиш ва реализация қилиш тизимини самарали ташкил этиш бўйича "йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш, шунингдек, чиқиндиларни олиб кетиш бўйича мақбул жадваллар ва хизмат кўрсатиш маршрутларини ишлаб чиқиш;

фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари билан чамбарчас ҳамкорликда маиший чиқиндиларни йиғиш ва олиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматларга шартномалар тузиш ва ўз вақтида ҳақ тўлашни таъминлаш борасида абонентлар билан ишларни ташкиллаштириш;

янги санитария тозалаш объектларини қуриш ва фойдаланишга топшириш мажбуриятлари пудратчилар томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилиши мониторингини амалга ошириш, санитария тозалаш ташкилотлари моддий-техника базасидан самарали фойдаланиш, филиалларни махсус машина ва механизмлар билан қўшимча жиҳозлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;

г) Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ихтисослаштирилган аналитик назорат марказининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари:

республика атмосфера ҳавоси, юза сувлар, тупроқ, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсининг ифлосланиш манбалари тўғрисидаги маълумотларни, аналитик назорат натижаларини тизимлаштириш ва умумлаштириш;

чиқиндиларни кўмиш (жойлаштириш)да экологик хавфсизлик талабларига риоя қилиниши, радиация хавфсизлиги таъминланишининг аналитик назоратини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармаларига табиатни муҳофаза қилиш қонунчилиги талабларига риоя этилиши устидан инспекциявий аналитик назорат, ифлослантириш манбалари мониторинги бўйича ишларни амалга оширишда раҳбарлик қилиш ҳамда ташкилий-услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш;

оқава ва ташланмалар, чиқиндилар, табиий муҳит объектлари ифлосланиши намуналарини олиш ҳамда уларнинг физик-кимёвий анализларини олиб боришнинг илғор усулларини ўзлаштириш, такомиллаштириш, зарур ҳолларда, ишлаб чиқиш, қайта мукаммал ишлаш ва жорий қилиш;

атмосферага моддалар ташланмалари назорати ва арбитраж ўлчовлари ўтказилишини, табиий муҳит объектлари ифлосланиши ва чиқариб ташланадиган оқава сувлар сифати анализ қилинишини таъминлаш.


6. Ўзбекистон Республикаси Кичик ўлчамли кемалар давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тасарруфига топширилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни;

Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш фонди маблағларини шакллантириш ва фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни;

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси марказий аппарати ҳузуридаги Чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, тўпланиши, сақланиши, ташилиши, утилизация қилиниши, қайта ишланиши, кўмилиши ва реализациясини назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги низомни;

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Биохилма-хиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги низомни;

Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат маркази тўғрисидаги низомни тасдиқласин.

8. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев



*) 1-10-иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 10 май, 18-сон, 317-модда



































Время: 0.1576
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск