Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Тижорат банклар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.05.2017 й. 254-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Тижорат банкларининг кичик тадбиркорликни ривожлантиришда қатнашишини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2000 йил 19 майдаги 195-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.05.2017 й.

N 254



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ТИЖОРАТ

БАНКЛАРИНИНГ КИЧИК ТАДБИРКОРЛИКНИ

РИВОЖЛАНТИРИШДА ҚАТНАШИШИНИ

РАҒБАТЛАНТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА" 2000 ЙИЛ

19 МАЙДАГИ 195-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектлари ва кенг аҳоли қатламига микрокредитлар ажратиш тизимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 17 мартдаги ПҚ-2844-сон қарорига мувофиқ, тадбиркорлик субъектлари ва аҳолининг кенг қатламлари томонидан имтиёзли микрокредитлардан кенг фойдаланилишини таъминлаш, шунингдек уларни ажратишнинг соддалаштирилган механизмини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Тижорат банкларининг кичик тадбиркорликни ривожлантиришда қатнашишини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2000 йил 19 майдаги 195-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 5-сон, 25-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 3 майдаги

254-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Тижорат банкларининг

кичик тадбиркорликни ривожлантиришда

қатнашишини рағбатлантиришга доир қўшимча

чора-тадбирлар тўғрисида" 2000 йил 19 майдаги

195-сон қарорига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-бандда:


а) иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Тижорат банкларининг Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси маблағлари, асосан узоқ ва бориш қийин бўлган туманларда, шунингдек меҳнат ресурслари ортиқча бўлган туманлар ва шаҳарларда жойлашган кичик тадбиркорлик субъектларининг юқори технологияли ва инновацион лойиҳаларини, ишлаб чиқариш микрофирмаларини, кичик корхоналарни, деҳқон ва фермер хўжаликларини молиялаштириш учун ажратилади, ушбу банднинг тўртинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно";


б) қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектлари ва кенг аҳоли қатламига микрокредитлар ажратиш тизимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 17 мартдаги ПҚ-2844-сон қарорининг 2-иловасида кўрсатилган узоқ ва бориш қийин бўлган, шунингдек меҳнат ресурслари ортиқча бўлган туманларда янги рўйхатга олинган юридик шахс ташкил этмасдан фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда оилавий тадбиркорлик субъектларига Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баробаригача миқдорда кредитлар ажратилади";


2. 2-иловада:


а) 2-банддаги "бизнес ва хусусий" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 5-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Жамғарма маблағлари, асосан узоқ ва бориш қийин бўлган туманларда, шунингдек меҳнат ресурслари ортиқча бўлган туманлар ва шаҳарларда жойлашган кичик тадбиркорлик субъектларининг юқори технологияли ва инновацион лойиҳаларини, ишлаб чиқариш микрофирмаларини, кичик корхоналарни, деҳқон ва фермер хўжаликларини молиялаштириш учун ажратилади, ушбу банднинг бешинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно";

учинчи хатбошидаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектлари ва кенг аҳоли қатламига микрокредитлар ажратиш тизимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 17 мартдаги ПҚ-2844-сон қарорининг 2-иловасида кўрсатилган узоқ ва бориш қийин бўлган, шунингдек меҳнат ресурслари ортиқча бўлган туманларда янги рўйхатга олинган юридик шахс ташкил этмасдан фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда оилавий тадбиркорлик субъектларига Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баробаригача миқдорда кредитлар ажратилади";


в) 6-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


г) 8-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"хом ашё ва материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар ҳамда бошқа ишлаб чиқариш захиралари харид қилиш учун зарур бўлган айланма маблағларни тўлдиришга кредитлар кичик тадбиркорлик субъектларига, қоидага кўра, 18 ойгача бўлган муддатга берилади";


д) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"9. Айланма маблағларни тўлдириш учун кичик тадбиркорлик субъектларига берилган кредитларни қайтаришнинг энг узоқ муддати, қайтариш муддатини узайтиришни ҳисобга олган ҳолда 18 ойдан ошиши мумкин эмас, форс-мажор ҳолатлари бундан мустасно";


е) 10-банддаги "1 йил" сўзлари "18 ой" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 16-банднинг тўртинчи хатбошидаги "давлат солиқ хизматининг маҳаллий (туман) органи томонидан тасдиқланган ҳамда дебиторлик ва кредиторлик қарзлар тўғрисида маълумотнома (2а-шакл), шунингдек" сўзлари чиқариб ташлансин;


з) 34-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"34. Таваккалчиликларнинг йўл қўйиладиган даражаларини аниқлаш, шунингдек кредитлар бўйича йўқотиш эҳтимоли учун захираларни шакллантириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланадиган талабларга мувофиқ амалга оширилади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 10 май, 18-сон, 326-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 5-сон, 60-модда
































Время: 0.1880
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск