ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2017 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.05.2017 й. 252-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.05.2017 й.

N 252



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик

субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини

такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"

2017 йил 1 февралдаги ПҚ-2750-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 1 февралдаги ПҚ-2750-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 1 майдаги

252-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 5 мартдаги 119-сон қарори билан тасдиқланган "Соғлом авлод учун" ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармасининг таянч пунктлари тўғрисида низомнинг 4-бандидаги "туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияларида" сўзлари "тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказларида" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Кичик тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида" 1998 йил 27 майдаги 232-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 5-сон, 20-модда) 2-иловада:


а) "Кичик бизнесни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича вазифалари" устунидаги иккинчи позициянинг биринчи жумласи чиқариб ташлансин;


б) тўққизинчи позиция чиқариб ташлансин;


в) ўнинчи, ўн биринчи ва ўн иккинчи позициялар тегишли равишда тўққизинчи, ўнинчи ва ўн биринчи позициялар деб ҳисоблансин;


г) "Кичик бизнесни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича вазифалари" устунининг ўн биринчи позициясида:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги 327-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 7-сон, 35-модда) билан тасдиқланган Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1.4-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1.4. Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва (ёки) қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналар фаолиятини бундан буён давом эттиришининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани ҳал этиш, шунингдек корхоналарни тугатиш жараёнини хўжалик судлари қарорлари бўйича амалга ошириш (уларнинг муассислари, қатнашчилари уларни тугатишга рози бўлмаган, шунингдек кўрсатиб ўтилган шахсларнинг турар жойини аниқлаш ва уларни тугатиш жараёнига жалб этишни таъминлаш мумкин бўлмаган ҳолатларда) молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва (ёки) қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналар фаолиятини тугатиш бўйича ҳудудий махсус комиссиялар томонидан амалга оширилади".

7. Вазирлар Маҳкамасининг "Истеъмол товарлари улгуржи савдоси тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 27 мартдаги 52-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 3-сон, 24-модда):


а) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Ўзбекозиқовқатзахира" мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналарига қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилишни ҳисобга олган ҳолда истеъмол товарлари улгуржи савдосини амалга оширишга белгиланган тартибда лицензиялар берсин";


б) 1-илованинг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. "Ўзбекозиқовқатзахира" мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналарини рўйхатдан ўтказиш тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари томонидан, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади";

8. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро ҳамкорлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 23 августдаги 181-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 8-сон, 50-модда) 2-иловасидан 26.3-позиция чиқариб ташлансин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш)ни амалга оширишга рухсатномаларни расмийлаштиришнинг, лойиҳаларни ваколатли органларда бир жойнинг ўзида келишишнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 30 апрелдаги 127-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 34-модда):


а) 1-банддаги "туман ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциясига" сўзлари "тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-банднинг биринчи хатбошидаги "туман ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияларининг" сўзлари "тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 3-банддаги "туман ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси" сўзлари "тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 4, 5-бандлар ва илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

11. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) 1-иловаси 12-позициясининг "Шакллантириш манбаи" устунидаги "Адлия органлари ва" сўзлари чиқариб ташлансин.

13. Вазирлар Маҳкамасининг "Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида" 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 1-сон, 3-модда):


а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари фаолият турлари бўйича хусусий тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказишда ушбу қарор билан тасдиқланган Рўйхатга қатъий амал қилсинлар".


б) 1-иловадаги ҳавола чиқариб ташлансин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2012 йил 28 августдаги 253-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 8-сон, 61-модда):


а) 1-илова 51-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Импорт товарлар билан чакана савдони амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркор тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни келтирувчи якка тартибдаги тадбиркор сифатида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган бўлиши керак ҳамда у республика ҳудудларига товарлар келтирганлиги фактини, ушбу товарларнинг божхонада расмийлаштирилганлигини, мувофиқлик сертификати борлигини, божхона тўловлари ва белгилаб қўйилган солиқлар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлиши керак";


б) 2-илованинг 45-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини ташкил этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2013 йил 10 июлдаги 196-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 7-сон, 44-модда):


а) 1-банддаги "маҳаллий давлат ҳокимияти органларида" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) иловада:

илова номидаги "маҳаллий давлат ҳокимияти органларида" сўзлари чиқариб ташлансин;


1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Ушбу Низом фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини (кейинги ўринларда фуқаролар йиғини деб аталади) тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказларида (кейинги ўринларда "ягона дарча" марказлари деб аталади) ҳисобга олиш тартибини белгилайди.

2. Фуқаролар йиғинини ҳисобга олиш у жойлашган жойдаги "ягона дарча" маркази томонидан амалга оширилади";


бутун матн бўйича "инспекцияга", "инспекция" ва "Инспекция" сўзлари тегишли равишда "ягона дарча" марказига", "ягона дарча" маркази" ва "Ягона дарча" маркази" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Бунинг учун "ягона дарча" маркази давлат статистика органларига давлат ҳисобига қўйиш учун, фуқаролар йиғинини ҳисобга олиш амалга оширилган кундан кейин икки кун ичида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2012 йил 25 сентябрдаги 274-сон қарорида белгиланган шакл бўйича билдиришнома юборади";

учинчи хатбошидаги "КТУТ кодини бериш билан бир вақтда" сўзлари "Бир вақтда" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-банднинг биринчи хатбошидаги "КТУТ" қисқартмаси чиқариб ташлансин;


1-иловада:

Белгиланишидаги "маҳаллий давлат ҳокимияти органларида" сўзлари чиқариб ташлансин;

"Тадбирлар" устунида "1-босқич" ва "5-босқич" позицияларидаги "маҳаллий давлат ҳокимияти органларида" сўзлари чиқариб ташлансин;

"3-босқич" позициясининг 2-банди чиқариб ташлансин;


2-иловада:

белгиланишдаги "маҳаллий давлат ҳокимияти органларида" сўзлари чиқариб ташлансин;

"КТУТ коди" 8-устуни чиқариб ташлансин;


3-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш

органларини ҳисобга олиш

тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА



Давлат герби


_________________ туман (шаҳар) тадбиркорлик субъектларига

"ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари

кўрсатиш ягона маркази



Фуқаролар йиғинининг ҳисобга олинганлиги тўғрисида

ГУВОҲНОМА

Ушбу гувоҳнома _____________ Республикаси (вилоят, шаҳар) __________ тумани (шаҳри)даги

               

          

(фуқаролар йиғинининг номи)

фуқаролар йиғинининг


да


(туман (шаҳар) тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча"

тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона маркази номи)


     

ҳисобга олинганлиги муносабати билан берилди.



СТИР

Солиқ тўловчининг идентификация рақами:



   

Ҳисобга қўйилган санаси: 20__ йил "____" ______________


Реестр бўйича тартиб рақами _____________

        

М.Ў.

       




(имзо)


(ҳокимнинг Ф.И.О.)

     

АА № 000000";

16. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 октябрдаги 274-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 10-сон, 71-модда) билан тасдиқланган Фуқаролар йиғини тўғрисида намунавий низомнинг ўзбек тилидаги матни 5 ва 53-бандларидаги "туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияларида" сўзлари "тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказларида" сўзлари билан алмаштирилсин.

22. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 21 июлдаги 237-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 7-сон, 69-модда) билан тасдиқланган "Савдо ва хавфсизлик" танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-илованинг ўн иккинчи хатбошидаги "туман ҳокимлиги ҳузуридаги" сўзлари чиқариб ташлансин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 1 майдаги

252-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш, давлат рўйхатидан ўтказиш ва тугатиш тартиби тўғрисида" 1997 йил 2 июлдаги 336-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш, давлат рўйхатидан ўтказиш ва тугатиш тартиби тўғрисида" 1997 йил 2 июлдаги 336-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида" 1998 йил 27 мартдаги 134-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1999 йил 14 сентябрдаги 427-сон қарорига илованинг 8-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2001 йил 27 июндаги 276-сон қарорига илованинг 7-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2004 йил 21 июлдаги 346-сон қарорига илованинг 3-банди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 10 май, 18-сон, 325-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 5-сон, 59-модда
































Время: 0.1834
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск