ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Юридик хизмат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.05.2017 й. 250-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.05.2017 й.

N 250



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "ЮРИДИК ХИЗМАТ

ФАОЛИЯТИНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ  ТЎҒРИСИДА"  2017  ЙИЛ  19

ЯНВАРДАГИ ПҚ-2733-СОН ҚАРОРИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарорига асосан:

давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида (кейинги ўринларда давлат органлари ва ташкилотлари деб аталади), шу жумладан уларнинг ҳудудий бўлинмаларида мажбурий тартибда юридик хизматлар ташкил этилиши;

давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларига адлия органлари ходимларига белгиланган мартаба даражаларини бериш, узоқ муддат хизмат қилганлиги учун устамаларни тўлаш тартиби татбиқ этилиши;

ходим бошқа давлат органларига, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларига ишга ўтганда юридик хизмат ходими сифатидаги меҳнат стажи мартаба даражалари учун устамаларни ва узоқ муддат хизмат қилганлиги учун қўшимча ҳақларни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш учун иш стажига қўшиб ҳисобланиши;

юридик хизмат ходимлари ҳар чоракда судгача ва суд тартибида давлат органи ва ташкилоти фойдасига ҳал қилинган низолар юзасидан ундирилган маблағнинг 5 фоизи, бироқ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 17,5 баробаридан кўп бўлмаган миқдорда мукофотланиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

республика, ҳудудий (вилоят) ва туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича лавозим разрядлари 1, ва 1б-иловаларга мувофиқ;

давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг мартаба даражаларига эга бўлган ходимларига узоқ муддат хизмат қилганлиги учун бериладиган ҳар ойлик устама ҳақ миқдорлари (лавозим маошига нисбатан фоизларда) 2-иловага мувофиқ;

давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари ходимларининг лавозим маошларига мартаба даражалари учун қўшиладиган ҳар ойлик устамалар миқдорлари 3-иловага мувофиқ;

давлат органлари ва ташкилотларида юридик хизматларни ташкил этиш шакллари 4-иловага мувофиқ;

давлат органлари ва ташкилотларида юридик хизматлар ташкил этишнинг минимал нормативлари ва мезонлари 5-иловага мувофиқ;

Судгача ва суд тартибида давлат органи ва ташкилоти фойдасига ҳал қилинган низолар юзасидан ундирилган маблағлар ҳисобидан юридик хизмат ходимларини мукофотлаш тартиби тўғрисидаги низом 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда уларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари раҳбарларига:

бошқарув ходимларининг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўз юридик хизматларини мазкур қарорга 5-иловага мувофиқ тасдиқланган юридик хизматлар ташкил этишнинг минимал нормативлари ва мезонларига мувофиқлаштириш;

юридик хизматлар фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари талабларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш, юридик хизматлар фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таъсирчан чораларни амалга ошириш;

ҳар йили кўрсатиб ўтилган органлар ва ташкилотлар фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлаш бўйича ишлар тўғрисида юридик хизматнинг ҳисоботини эшитиш бўйича шахсий жавобгарлик юклансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари томонидан юридик хизматлар фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишининг мунтазам равишда ҳамда ҳар томонлама мониторинги олиб борилишини ва таҳлил қилинишини таъминласин;

зарурат бўлганда юридик хизматлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришга қаратилган таклифларни белгиланган тартибда киритсин;

юридик хизматлар фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари талабларининг юридик хизмат ходимлари ва бошқа мансабдор шахслар томонидан бузилиши ҳолатларини белгиланган тартибда бартараф этишга қаратилган чораларни кўрсин.


5. Белгилансинки:

ушбу қарор талаблари давлат органлари ва ташкилотлари учун мажбурий бўлиб, бошқа ташкилотлар учун тавсия тусига эга;

адлия органларининг мартаба даражаларига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти раҳбарининг ўринбосарларига ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаменти ходимларига узоқ муддат хизмат қилганлиги учун устамалар ва мартаба даражалари учун лавозим маошларига ҳар ойлик қўшимча ҳақ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан адлия органлари ходимлари учун белгиланган тартибда ва миқдорларда тўланади;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенатига ўз юридик хизматлари ходимларига адлия органлари учун белгиланган узоқ муддат хизмат қилганлиги учун устамаларни ва мартаба даражалари учун лавозим маошларига ҳар ойлик қўшимча ҳақни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўлаш масаласини кўриб чиқиш тавсия этилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 7-иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 8-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири М.М. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 1 майдаги

250-сон қарорига

1-ИЛОВА



Республика даражасидаги давлат органлари ва

ташкилотларининг юридик хизмати ходимлари

меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича

ЛАВОЗИМ РАЗРЯДЛАРИ

  

Т/р

Лавозим

   

Ягона тариф сеткаси бўйича

меҳнатга ҳақ тўлаш разряди


1.

Юридик департамент ёки юридик бошқарма бошлиғи


16


2.

Юридик бўлим ёки юридик бюро бошлиғи


14


3.

Бош юрисконсульт


12


4.

Етакчи юрисконсульт, катта юрисконсульт ва юрисконсульт


11


5.

Ёрдамчи юрисконсульт


9


   

Изоҳ:

 

1. Қонун ҳужжатларида республика даражасидаги айрим давлат органлари ва ташкилотлари учун юридик хизмат ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг ушбу иловада белгиланган разрядлардан юқорироқ разрядлари белгиланган тақдирда, меҳнатга ҳақ юқори белгиланган разрядлар бўйича тўланади.


2. Битта штат бирлигидан иборат республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари юридик бўлим бошлиғи учун белгиланган даражада белгиланади.


3. Вазирликлар ҳузуридаги қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар марказий аппарати юридик хизмат ходимлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари тегишлича вазирлик марказий аппарати юридик хизмат ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларидан бир поғона паст миқдорда қўлланилади.





Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 1 майдаги

250-сон қарорига

1а-ИЛОВА



Ҳудудий(вилоят) даражадаги давлат органлари

ва ташкилотларининг юридик хизмати

ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича

ЛАВОЗИМ РАЗРЯДЛАРИ

  

Т/р

Лавозимнинг номи

   

Ягона тариф сеткаси бўйича

меҳнатга ҳақ тўлаш разряди

 

ҳудудий (вилоят) даражасидаги давлат

органлари ва ташкилотлари

   

    

гуруҳдан ташқари


1-гуруҳ

2-гуруҳ

3-гуруҳ

1.

Юридик бўлим ёки юридик бюро бошлиғи


14

13

12

11

2.

Бош юрисконсульт


12

11

10

9

3.

Етакчи юрисконсульт, катта

юрисконсульт ва юрисконсульт


11

10

9

8

4.

Ёрдамчи юрисконсульт


9

8

7

6

        

Изоҳ:


1. Қонун ҳужжатларида ҳудудий (вилоят) даражасидаги айрим давлат органлари ва ташкилотлари учун юридик хизмат ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг ушбу иловада белгиланган разрядлардан юқорироқ разрядлари белгиланган тақдирда, меҳнатга ҳақ юқори белгиланган разрядлар бўйича тўланади.


2. Битта штат бирлигидан иборат ҳудудий (вилоят) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари бош юрисконсульт учун белгиланган даражада белгиланади.





Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 1 майдаги

250-сон қарорига

1б-ИЛОВА



Туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари

ва ташкилотларининг юридик хизмати ходимлари

меҳнатига   ҳақ   тўлаш   бўйича

ЛАВОЗИМ РАЗРЯДЛАРИ

  

Т/р

Лавозимнинг номи

   

Ягона тариф сеткаси бўйича

меҳнатга ҳақ тўлаш разряди

 

  

Туман (шаҳар) даражасидаги давлат

органлари ва ташкилотларида


  

1-гуруҳ


2-гуруҳ

1.

Бош юрисконсульт


9

8

2.

Етакчи юрисконсульт,

катта юрисконсульт ёки юрисконсульт


8

7

3.

Юрисконсультнинг ёрдамчиси


7

6

         

Изоҳ:


1. Қонун ҳужжатларида туман (шаҳар) даражасидаги айрим давлат органлари ва ташкилотлари учун юридик хизмат ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг ушбу иловада белгиланган разрядлардан юқорироқ разрядлари белгиланган тақдирда, меҳнатга ҳақ юқори белгиланган разрядлар бўйича тўланади.


2. Битта штат бирлигидан иборат туман (шаҳар)даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари бош юрисконсульт учун белгиланган даражада белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 1 майдаги

250-сон қарорига

2-ИЛОВА



Давлат органлари ва ташкилотлари юридик

хизматларининг мартаба даражаларига эга бўлган

ходимларига узоқ муддат хизмат қилганлиги

учун бериладиган ҳар ойлик устамалар

МИҚДОРЛАРИ

(лавозим маошига нисбатан фоизларда)

  

Юридик хизмат ходими сифатидаги меҳнат стажи:

2 йилдан 5 йилгача бўлганда


-

5%

5 йилдан 10 йилгача бўлганда


-

10%

10 йилдан 15 йилгача бўлганда


-

15%

15 йилдан 20 йилгача бўлганда


-

20%

20 йилдан 25 йилгача бўлганда


-

25%

25 йилдан ортиқ бўлганда

-

30%

         

Изоҳ:

 

1. Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг мартаба даражаларига эга бўлган ходимларига ушбу илова билан белгиланган узоқ муддат хизмат қилганлиги учун ҳар ойлик устамалар миқдорлари тизимида ҳарбий ва махсус унвонлар (малака тоифалари, дипломатик даража ва бошқалар) беришнинг бошқача тартиби амал қиладиган алоҳида давлат органларига татбиқ қилинмайди.


2. Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг мартаба даражаларига эга бўлган ходимларига узоқ муддат хизмат қилганлиги учун бериладиган ҳар ойлик устамаларни ҳисоблашда, уларнинг адлия органлари ва муассасаларидаги фаолиятининг, шунингдек давлат органлари ва ташкилотларида юридик хизмат ходими сифатида ишлаган барча даври ҳисобга олинади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 1 майдаги

250-сон қарорига

3-ИЛОВА



Давлат органлари ва ташкилотлари юридик

хизматлари ходимларининг лавозим маошларига

мартаба даражалари учун қўшиладиган қўшимча ҳақ

МИҚДОРЛАРИ

 

Номи

   

Лавозим маошларига

фоизларда қўшимча ҳақ миқдори


3-даражали юрист


15

2-даражали юрист


16

1-даражали юрист


16

3-даражали адлия маслаҳатчиси


17

2-даражали адлия маслаҳатчиси


17

1-даражали адлия маслаҳатчиси

   

18

  

Изоҳ:

Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари ходимларининг лавозим маошларига ушбу илова билан белгиланган мартаба даражалари учун қўшиладиган қўшимча ҳақ миқдорлари тизимида ҳарбий ва махсус унвонлар (малака тоифалари, дипломатик даража ва бошқалар) беришнинг бошқача тартиби амал қиладиган алоҳида давлат органларига татбиқ қилинмайди.





Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 1 майдаги

250-сон қарорига

4-ИЛОВА



Давлат органлари ва ташкилотларининг

юридик хизматларини ташкил этиш шакллари

  

Т/р

   

Юридик хизматнинг номи


 

Белгиланган штатлар миқдори


1.

Юридик департамент


20 ва ундан ортиқ

2.

Юридик бошқарма


7 ва ундан ортиқ

3.

Юридик бўлим


3-4

4.

Юридик бюро


2

5.

Бош, етакчи, катта юрисконсульт ёки юрисконсульт

  

1

     





Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 1 майдаги

250-сон қарорига

5-ИЛОВА



Давлат органлари ва ташкилотларининг

юридик хизматларини ташкил этишнинг

МИНИМАЛ НОРМАТИВЛАРИ

ВА МЕЗОНЛАРИ


  

I. РЕСПУБЛИКА ДАРАЖАСИДАГИ ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИ

          

  

Мавжуд штат бирликлари


Тузил-

мадаги

алоҳида

ташкилот-

лар сони

Йиллик кўрсаткич

Ҳар бир

устун

бўйича ҳисобла-

надиган

коэффи-

циент

миқдори

Юридик хизмат-

ларнинг минимал

штат

бирлик-

лари сони

респуб-

лика дара-

жасидаги

давлат

органлари

ва ташки-

лотлари

ҳудудий

(вилоят)

даражасидаги

давлат

органлари ва

ташки-

лотлари

туман

(шаҳар)

даражаси-

даги давлат

органлари

ва ташки-

лотларида

ишлаб

чиқилган ва

экспертизадан

ўтказилган норматив-

ҳуқуқий

ҳужжат лойиҳа-

лари

қабул

қилинган

буйруқ,

фармойиш,

шартнома ва

юридик

хусусиятга эга

бўлган

бошқа ҳужжатлар

давлат

органлари

ва ташки-

лотлари иштиро-

кидаги

суд жара-

ёнлари

 

давлат

органлари

ва ташкилот-

ларининг

қарори ёки

мансабдор

шахсларининг

ҳаракати ёки

ҳаракатсиз-

лиги устидан

тушган

шикоятлар

 

50 тагача

140 тагача

193 тагача

28 тагача

50 тагача

500 тагача

50 тагача

50 тагача

0,12

1

50 - 100

140 - 170

193 - 386

28 - 56

50 - 100

500 - 1000

50 - 100

50 - 100

0,25

2

100 - 200

170 - 200

386 - 579

56 - 84

100 - 200

1000 - 1500

100 - 200

100 - 150

0,38

3

200 - 400

200 - 230

579 - 772

84 - 112

200 - 300

1500 - 2000

200 -300

150 - 200

0,63

5

400 та

дан ортиқ

 

230 та

дан ортиқ

772 та

дан ортиқ

112 та

дан ортиқ

300 та

дан ортиқ

2000 та

дан ортиқ

300 та

дан ортиқ

200 та

дан ортиқ

1,00

8

             

    

II. ҲУДУДИЙ (ВИЛОЯТ) ДАРАЖАДАГИ ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИ

              


Мавжуд штат бирликлари


Тузилмадаги

алоҳида

ташкилотлар сони

Йиллик кўрсаткич

Ҳар бир

устун учун

ҳисобланадиган

коэффициент

миқдори

Юридик

хизматларнинг

белгиланадиган минимал штат

бирликлари

сони

ҳудудий

даражадаги давлат

органлари ва

ташкилотлари

туман (шаҳар)

даражасидаги давлат

органлари ва

ташкилотлари

қабул қилинган

юридик ҳужжатлар,

буйруқлар,

фармойишлар,

шартномалар ва

бошқа ҳужжатлар

давлат органи ва

ташкилоти иштирокидаги

суд жараёнлари

  

давлат органлари ва

ташкилотларининг қарори ёки

улар мансабдор

шахсларининг

ҳаракати ёки

ҳаракатсизлиги

устидан тушган

шикоятлар


50 тагача

50 тагача

14 тагача

500 тагача

50 тагача

50 тагача

0,08

0,5

50 - 75

50 - 100

14-28

500 - 1000

50 - 100

50 - 100

0,17

1

75 - 100

100 - 150

28-42

1000 - 1500

100 - 200

100 - 150

0,34

2

100 та

дан ортиқ

 

150 та

дан ортиқ

42 та

дан ортиқ

1500 та

дан ортиқ

200 та

дан ортиқ

150 та

дан ортиқ

0,50

3

     

     

III. ТУМАН (ШАҲАР) ДАРАЖАСИДАГИ ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИ*

          

Туман (шаҳар)

даражасидаги

давлат

органлари ва

ташкилотларидаги

мавжуд штат

бирликлари

Тузилмадаги

алоҳида

ташкилотлар

сони

   

Бир йиллик кўрсаткич


Ҳар бир

устун учун

ҳисобланадиган коэффициент

миқдори

Юридик

хизматларнинг минимал штат бирликлари

қабул қилинган

юридик

ҳужжатлар,

буйруқлар,

фармойишлар,

шартномалар

ва бошқа

ҳужжатлар

давлат

органлари ва

ташкилотлари

иштирокидаги

суд жараёнлари

  

давлат

органлари ва

ташкилотларининг

қарори ёки

улар мансабдор

шахсларининг

ҳаракати ёки

ҳаракатсизлиги

устидан тушган

шикоятлар


40 тагача

5 тагача

500 тагача

50 тагача

50 тагача

0,10

0,5

40 та дан ортиқ

 

5 та дан ортиқ

500 та дан ортиқ

50 та дан ортиқ

50 та дан ортиқ

0,20

1

    


*) Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ва тиббиёт бирлашмаларининг юридик хизматлари ходимлари туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ва тиббиёт бирлашмалари тизимига кирувчи ташкилотларга юридик хизматлар кўрсатади.

Кўрсатилган нормативлар ва мезонлар туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ва тиббиёт бирлашмалари тизимига кирувчи бюджет муассасаларига татбиқ қилинмайди.

Изоҳ:

1. Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари минимал штат бирликлари ушбу жадвалда кўрсатилган коэффициентларни қўшиш орқали аниқланади.

Бунда ҳосил бўлган сон 0,50 дан (1,50, 2,55 ва ҳоказо) ортиқ бўлганда ушбу сон 1 гача, 0,25 (1,26, 2,27 ва ҳоказо)дан ортиқ бўлганда ушбу сон 0,50 гача яхлитланади, агар 0,25 дан (1,23, 2,24 ва ҳоказо) паст бўлса (0,25 нинг ўзи ҳам) ҳисобга олинмайди.

Давлат органлари ва ташкилотларида юридик хизматлар ташкил этишнинг минимал нормативларини ҳисоблаш бўйича шартли мисол:

Масалан: ҳудудий (вилоят) даражасидаги давлат органи ёки ташкилотида 80 киши ишлайди. Ушбу ташкилотнинг туман (шаҳар)лар даражасидаги тузилмалари сони 13 тани ташкил этиб, уларда 160 киши ишлайди. 1 йилда ўртача 1200 тагача буйруқ, фармойиш, шартнома ва юридик хусусиятга эга бўлган бошқа ҳужжатлар қабул қилинади. Шунингдек, 195 та суд мажлисларида иштирок этилади. Давлат органи ва ташкилотининг қарори ёки мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан тушган шикоятлар сони йилига ўртача 150 тани ташкил этади. Бунда: 0,34 + 0,08 + 0,50 + 0,34 + 0,34 + 0,50 = 2,1. Яъни ушбу ташкилотда юридик хизмат учун белгиланадиган минимал штат бирликлари сони 2 тани ташкил этади.


2. Вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларида 2 тадан, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларида 1 тадан юридик хизмат учун минимал штат бирликлари белгиланади.


3. Давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида ўзларининг юридик хизматлари учун ушбу минимал нормативлар ва мезонларда назарда тутилганидан кўпроқ штат бирликларини белгилаши мумкин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 1 майдаги

250-сон қарорига

7-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2007 йил 22 ноябрдаги 244-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 11-сон, 65-модда):


а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади";


б) иловада:


1-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этиладиган" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


3-банднинг биринчи хатбошидаги "беш йилда" деган сўзлар "уч йилда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4-банднинг учинчи хатбошидаги "беш йил" деган сўзлар "уч йил" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7-банддаги "Давлат бошқаруви" деган сўзлар "Давлат ва хўжалик бошқаруви" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


25 ва 34-бандларнинг иккинчи хатбошидаги "беш йил" деган сўзлар "уч йил" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


35-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Юридик хизматлар ходимлари малакасини ошириш дастурлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарори билан белгиланган юридик хизматларнинг асосий фаолият йўналишларига мувофиқ бўлиши керак".

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Айрим бюджет ташкилотлари ходимлари баъзи тоифаларининг лавозим разрядларини белгилаш тўғрисида" 2013 йил 7 февралдаги 33-сон қарорида (ЎР ҚҲТ, 2013 йил, 6-сон, 71-модда):


а) муқаддимадаги ",иқтисодчилари ва юрисконсультлари (юристлари)нинг" деган сўзлар "ва иқтисодчиларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 1-банддаги ", иқтисодчилари ва юрисконсультлари (юристлари)" деган сўзлар "ва иқтисодчилари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


в) 2-банднинг биринчи хатбошидаги ", иқтисодчилар ва юрисконсультлар (юристлар)га" деган сўзлар "ва иқтисодчиларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


г) иловада:


илованинг номидаги ", иқтисодчилари ва юрисконсультлари (юристлари)" деган сўзлар "ва иқтисодчилари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


1-банддаги ", юрисконсульт (юрист)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


3-банддаги ", катта юрисконсульт (юрист)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


4-банддаги ", етакчи юрисконсульт (юрист)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


изоҳнинг 3-бандидагиқтисодчилар, юрисконсультлар (юристлар)га" деган сўзлар "иқтисодчиларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 1 майдаги

250-сон қарорига

8-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 24 августдаги "Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 182-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 8-сон, 51-модда);


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон қарори)" 2012 йил 13 сентябрдаги 268-сон қарорига 1-илованинг 8-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 9-сон, 66-модда);


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида ("Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-342-сон Қонуни)" 2013 йил 7 декабрдаги 323-сон қарорига илованинг 5-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 12-сон, 88-модда);


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 июндаги "Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари юридик хизматлари фаолиятининг янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2015 йил 4 июндаги 149-сон қарорига илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 6-сон, 43-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 10 май, 18-сон, 323-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 5-сон, 57-модда
































Время: 0.1347
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск