ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Уй-жой қурилиши /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.04.2017 й. 243-сон "Қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш учун пудрат ташкилотларини ҳамда қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналарни етказиб берувчиларни аниқлаш юзасидан танлов савдолари ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.04.2017 й.

N 243



ҚИШЛОҚ ЖОЙЛАРДА ЯНГИЛАНГАН НАМУНАВИЙ

ЛОЙИҲАЛАР БЎЙИЧА АРЗОН УЙ-ЖОЙЛАР ҚУРИШ

УЧУН ПУДРАТ ТАШКИЛОТЛАРИНИ ҲАМДА ҚУРИЛИШ

МАТЕРИАЛЛАРИ ВА АСБОБ-УСКУНАЛАРНИ ЕТКАЗИБ

БЕРУВЧИЛАРНИ АНИҚЛАШ ЮЗАСИДАН ТАНЛОВ

САВДОЛАРИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Танлов савдоларини ўтказиш механизмини янада такомиллаштириш, қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш учун пудрат ташкилотларини ҳамда қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналарини етказиб берувчиларни аниқлашда рақобат муҳитини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш учун пудрат ташкилотларини ҳамда қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналарни етказиб берувчиларни аниқлаш юзасидан танлов савдолари ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси" МЧЖ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Давлат рақобат қўмитаси, бошқа вазирликлар, идоралар ва молиялаштирувчи тижорат банклари билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган Низом талабларига мувофиқ бир ой муддатда:

қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича "тайёр ҳолда топшириш" шартлари асосида арзон уй-жойлар қуриш учун пудрат ташкилотларини аниқлаш юзасидан намунавий танлов ҳужжатларини;

қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш учун қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналарни етказиб берувчиларни аниқлаш юзасидан намунавий танлов ҳужжатларини ишлаб чиқсин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари "Давархитектқурилиш" қўмитаси ва "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси" МЧЖ билан биргаликда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича "тайёр ҳолда топшириш" шартлари асосида арзон уй-жойлар қуриш учун пудрат ташкилотларини аниқлаш юзасидан бир ой муддатда ҳудудий танлов комиссияларини ташкил этсинлар.

"Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси" МЧЖ Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, бошқа вазирликлар, идоралар ва тижорат банклари билан биргаликда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш учун қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналарни етказиб берувчиларни аниқлаш юзасидан бир ой муддатда танлов комиссияси ташкил этсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича "тайёр ҳолда топшириш" шартлари асосида якка тартибда уй-жой қуриш учун пудрат ташкилотларини аниқлаш юзасидан танлов савдолари ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2012 йил 13 февралдаги 37-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 2-сон, 9-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      А. Арипов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 1 май, 17-сон, 302-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 4-сон, 53-модда

































Время: 0.0068
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск