ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.04.2017 й. ПҚ-2883-сон "Ички ишлар органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

12.04.2017 й.

N ПҚ-2883



ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР

ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сонли Фармонига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

бир ой муддатда ўрта ва қуйи бўғинлар ўртасидаги вазифа ва функцияларни аниқ чегараланишини, шунингдек ходимларнинг функционал мажбуриятларини назарда тутган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқласин;

2018 йилнинг 1 январига қадар ички ишлар органларининг янгидан ташкил этилаётган бўлинмаларини ва киритилаётган лавозимларини зарур билимларга, амалий кўникмаларга, маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, қўйилган вазифаларни самарали бажаришга қодир бўлган юқори малакали кадрлар билан тўлдирилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига юкланаётган янги вазифаларнинг мазмун ва моҳиятини ички ишлар органларининг ҳар бир ходими эътиборига етказишни таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар қабул қилсин.


5. Белгилансинки:

транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармалари ҳамда Метрополитенда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаментига бўйсунади;

хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармалари Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаларининг таркибий бўлинмалари ҳисобланади ва тегишинча уларнинг бошлиқларига - фаолиятни тартибга солиш бўйича кундалик масалалар юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаментига - хизмат фаолиятини амалга ошириш масалалари юзасидан бўйсунади;

шаҳар (туман, транспорт) ички ишлар бўлимларининг ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари бош бухгалтерлари, катта инспекторлари (инспекторлари), катта муҳандислари (муҳандислари), шунингдек озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ижро этишни назорат қилиш бўлинмалари (гуруҳлари) катта инспекторлари (инспекторлари), паспорт бўлинмалари бошлиқлари ва доимий равишда оммавий тадбирлар ўтказиладиган жойларда фаолият олиб борувчи жамоат тартибини сақлаш гуруҳлари катта инспекторлари лавозимлари офицерлар таркиби томонидан эгалланади;

шаҳар (туман) ички ишлар бошқармаларининг (бўлимларининг) паспорт бўлинмалари хизматчилари лавозимлари сафдорлар таркиби томонидан эгалланади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бир ой муддатда сафдорлар таркибига ўтказилаётган шаҳар (туман) ички ишлар бошқармаларининг (бўлимларининг) паспорт бўлинмалари хизматчиларини аттестациядан ўтказиш, шунингдек уларни асосан юридик коллежлар битирувчилари билан тўлдириш бўйича чораларни кўрсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маданий-маърифий ишлар маркази, "ЖАР" спорт-соғломлаштириш мажмуаси, шунингдек, даволаш-профилактика ва тиббиёт муассасалари томонидан улар фаолияти билан боғлиқ бўлган пуллик хизматлар кўрсатиш ҳуқуқини бериш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.

Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тиббиёт бошқармаси ва ҳудудий ички ишлар органлари таркибидаги тиббиёт бўлимлари, шу жумладан амбулаториялар, давлат тиббиёт муассасалари ҳисобланади.

7. Ички ишлар органлари ходимларининг ички ишлар тизимида эгаллаб турган лавозимига кўра пул таъминоти ва ижтимоий имтиёзлари ташкилий-штатлар ўзгаришларига мувофиқ улар лавозимга қайта тайинлангунига ёки пенсияга чиққунига қадар сақлаб қолинсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг таклифларига асосан Ички ишлар органларини босқичма-босқич моддий-техник жиҳозлаш Дастурини тасдиқласин;

икки ой муддатда Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари махсус жамғармасига ажратмаларни ички ишлар органларининг моддий-техник базаси доимий янгиланиб турилиши, энг замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жорий қилиниши ҳамда ходимларни рағбатлантириш заруриятини инобатга олган ҳолда кўпайтириш бўйича таклифлар киритсин;

икки ой муддатда ички ишлар органлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, уларнинг кўп йиллик хизматини ҳисоблаш ва пенсия таъминоти тизимини танқидий қайта кўриб чиқсин ҳамда маблағларнинг оқилона ишлатилиши, устамалар ва тўловларни ишларнинг амалдаги натижасини ҳисобга олган ҳолда табақалаштирилган тарзда қўлланишини таъминлайдиган тизимни жорий этиш бўйича таклифлар киритсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

Молия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда ушбу қарорга мувофиқ харажатлар сметаларига ўзгартишлар киритсин, шунингдек Ички ишлар вазирлиги ва унинг бўлинмаларининг янги штат жадвалини белгиланган тартибда тасдиқласин;

икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин;

уч ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


10. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсади ва мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида тушунтиришни, шунингдек давлат ҳокимияти вакиллик органлари томонидан ички ишлар органлари мансабдор шахсларининг эшитувларини ёритишни таъминласин.


11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси О.Б. Муродов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 17 апрель, 15-сон, 247-модда





















Время: 0.0039
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск