ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Суд экспертизаси. Криминалистика. Экспертлик муассасалари /

Суд экспертларининг малакасини ва ҳуқуқий билимларини ошириш тартиби тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 13.04.2017 й. 206-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 13 апрелдаги

206-сон қарорига

1-ИЛОВА



Суд экспертларининг малакасини ва ҳуқуқий

билимларини ошириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Суд экспертизаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 27-1-моддасига мувофиқ давлат суд экспертларининг малака ошириш курсларида муайян суд-экспертлик фаолияти бўйича малакасини ва ҳуқуқий билимларини ошириб бориш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

давлат суд эксперти (кейинги ўринларда суд эксперти деб аталади) - давлат суд экспертиза муассасасининг ўз хизмат вазифаларини бажариш тартибида суд экспертизасини ўтказувчи суд эксперти;

суд-экспертлик фаолияти - суд экспертизасини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича фаолият;

вазирликлар ва идоралар - суд экспертизаси муассасаларига эга бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар.


3. Суд экспертларининг малакасини ошириб бориш суд экспертларининг малакасини оширишга қўйиладиган давлат таълим талабларига мос равишда амалга оширилади.

4. Суд экспертларининг малакасини ошириб бориш вазирликлар ва идоралар томонидан мустақил равишда амалга оширилади.


5. Суд экспертларининг ҳуқуқий билимларини ошириб бориш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулайманова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг (кейинги ўринларда Суд экспертизаси маркази деб аталади) Суд экспертларининг малакасини ошириш ўқув марказида (кейинги ўринларда Ўқув маркази деб аталади) вазирликлар ва идораларнинг ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича тақдим қилинадиган буюртмасига асосан амалга оширилади.


6. Ўқув марказида суд экспертларининг ҳуқуқий билимларини ошириб бориш харажатлари, шунингдек Ўқув марказига асосий ишдан ажралган ҳолда бошқа ҳудудлардан юборилган суд экспертларининг ўқиш жойига келиши ва у ердан қайтиши бўйича бир марталик йўл харажатлари, хизмат сафари бўйича харажатлар вазирликлар ва идораларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади.


7. Суд экспертлари ҳар икки йилда малакасини ва ҳуқуқий билимларини ошириб бориши шарт.


8. Малакани ва ҳуқуқий билимларни ошириш ўз ихтисослиги бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлган суд экспертлари учун ташкил қилинади.


9. Вазирликлар ва идоралар:

суд экспертларининг малакасини ошириш тизимида ўқиши лозим бўлган суд экспертларининг эҳтиёжини аниқлайди ва таркибини шакллантиради;

ҳуқуқий билимларини ошириб бориш бўйича ўқув машғулотларини ўтказишда Ўқув марказига ташкилий-методик жиҳатдан кўмаклашади;

суд экспертларининг малакасини ошириш бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқади;

суд экспертларининг ҳуқуқий билимларини ошириб бориш бўйича ўқув жараёни сифатини мониторинг қилади.


10. Вазирликлар ва идоралар суд экспертларининг малакасини ва ҳуқуқий билимларини оширишнинг тўлиқлиги ва ўз вақтида амалга оширилиши учун масъулдирлар.



2-БОБ. СУД ЭКСПЕРТЛАРИНИНГ

МАЛАКАСИНИ ВА ҲУҚУҚИЙ БИЛИМЛАРИНИ

ОШИРИШНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


11. Ўқув жараёнини юқори илмий-услубий даражада таъминлаш, малакавий талаблар, ўқув режалари ва дастурлари асосида касбий ва ҳуқуқий билимлар ҳамда маҳоратни доимий равишда ривожлантиришга кўмаклашиш учун зарур бўлган назарий билимлар, амалий кўникмалар ва малакаларни мунтазам равишда янгилаб бориш суд экспертларининг малакасини ва ҳуқуқий билимларини оширишнинг мақсади ҳисобланади.


12. Қуйидагилар суд экспертларининг малакасини ва ҳуқуқий билимларини оширишнинг вазифалари ҳисобланади:

суд экспертларининг касбий ва ҳуқуқий билимлари, кўникмалари ва маҳоратларини узлуксиз янгилаб бориш механизмларини жорий этиш, замонавий талабларга мувофиқ суд-экспертлик фаолияти сифатини таъминлаш учун зарур даражада касбий ва ҳуқуқий тайёргарликни ошириш;

малака оширишнинг бевосита ва билвосита шаклларини амалиётга жорий этиш;

суд экспертлари томонидан замонавий мультимедиа ва ахборот-коммуникация технологияларини самарали ўзлаштириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш;

суд экспертларининг малакасини ва ҳуқуқий билимларини ошириш жараёнларининг фан ва ишлаб чиқариш билан интеграциясини таъминлаш, суд экспертларининг малакасини ва ҳуқуқий билимларини ошириш тизимини янада ривожлантириш ва модернизация қилиш.



3-БОБ. СУД ЭКСПЕРТЛАРИНИНГ МАЛАКАСИНИ ВА

ҲУҚУҚИЙ БИЛИМЛАРИНИ ОШИРИШ ШАКЛЛАРИ


13. Суд экспертларининг малакасини ва ҳуқуқий билимларини ошириш бевосита ва билвосита шаклларда амалга оширилади.


14. Бевосита шаклда малакани ва ҳуқуқий билимларни ошириш қуйидагича ташкил қилинади:

ўқув жараёнида иштирок этиш - ўқув дастурларига мос ҳолда янги назарий ва амалий билимлар, малака ва кўникмаларни ўзлаштириш;

давлат суд экспертизаси муассасаларида малакавий амалиёт (стажировка) ўташ - суд экспертларининг амалий билимлари, кўникма ва малакаларини кенгайтириш ва чуқурлаштириш ҳамда ўқув жараёнида олган назарий билимларини амалиётда қўллаш.

Суд экспертлари малакавий амалиёт (стажировка) ўташни хорижий давлатларнинг суд экспертлари малакасини оширишга ихтисослашган муассасаларида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ҳамда вазирлик, идоралар ва давлат суд экспертизаси муассасалари билан хорижий давлатларнинг тегишли муассасалари ўртасида тузилган шартномалар, шунингдек хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар томонидан суд экспертизаси муассасаларини ривожлантириш мақсадида ажратиладиган грантлар асосида амалга оширишлари мумкин.


15. Билвосита шаклда малакани ва ҳуқуқий билимларини ошириш - суд экспертларининг масофадан туриб амалга ошириладиган таълим, ўз билимини мустақил ошириши, тажриба алмашиши, давлат суд экспертизаси муассасалари ва Ўқув маркази томонидан ташкил этиладиган экспертларнинг семинар, давра суҳбати ва конференцияларда ҳамда бошқа шу каби тадбирларда иштирок этиши ва маърузалар билан чиқиши орқали амалга оширилади.


16. Масофадан туриб амалга ошириладиган таълим ахборот-коммуникация технологияларига асосланади ва асосий ишдан ажрамаган ҳолда ташкил этилади.

Масофадан туриб амалга ошириладиган таълим тегишли ўқув дастури асосида ташкил қилинади ҳамда малака оширишнинг мустақил шакли сифатида ёки малакани ва ҳуқуқий билимларни ошириш бевосита шаклининг таркибий қисми сифатида амалга оширилиши мумкин.


17. Суд экспертлари ўзининг билим, кўникма ва малакасини мустақил тарзда ошириб боришлари шарт. Мустақил таълим суд-экспертлик фаолиятининг ажралмас таркибий қисми ҳисобланади.



4-БОБ. СУД ЭКСПЕРТЛАРИНИНГ МАЛАКАСИНИ

ВА ҲУҚУҚИЙ БИЛИМЛАРИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА

ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


18. Ўқув жараёнини ташкил этиш Ўқув маркази ҳамда вазирликлар ва идоралар томонидан Суд экспертларининг малакасини оширишга қўйиладиган давлат таълим талабларига жавоб берадиган ўқув дастурлари асосида амалга оширилади.

19. Ўқув жараёни гуруҳ таркибида суд экспертизаларининг бир тури бўйича ташкил этилади.


20. Суд экспертларининг малакасини ва ҳуқуқий билимларини оширишни самарали ташкил қилиш учун Ўқув маркази ҳамда вазирликлар ва идоралар:

ўқитишнинг замонавий педагогик услублари, мультимедиа ва ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда, суд экспертизаларининг турлари бўйича таҳлилий қобилиятларни ва ижодий фикрлашни ривожлантиришга қаратилган алоҳида ўқув режа ва дастурларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

фанларнинг суд экспертиза амалиёти билан алоқасини таъминлайди, ўқув жараёнининг амалий йўналтирилганлигини, мустақил таълимни, ўқув жараёнини суд экспертизаси фаолиятидаги вазифаларни самарали бажаришга йўналтирилганлигини кучайтиради, ўқув жараёнига суд экспертизаси соҳасидаги илғор илмий-тадқиқотлар натижалари, педагогик технологиялар, машғулотлар ўтказишнинг самарали шакл ва услубларини жорий этади;

суд экспертлари томонидан ўз мутахассислиги бўйича янги назарий билимлар ва замонавий тадқиқот усуллари, илғор амалий тажрибалар, шунингдек иш фаолиятларида ахборот-технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантиришни таъминлайди;

ўқув жараёнига таълимнинг интерфаол усуллари, замонавий педагогика технологияларини, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб, ахборот-коммуникация ва масофали таълим технологияларини татбиқ қилади;

мамлакатимизда ва хорижда ишлаб чиқилган суд экспертизаси фанларига тааллуқли илмий, услубий ва техник янгиликлар, илғор тажрибаларни ўрганади ҳамда ўқув жараёнига жорий қилади;

суд экспертларининг малакасини ва ҳуқуқий билимларини ошириш бўйича халқаро тажрибани ўрганади, шу соҳа бўйича тажриба алмашишни ташкил қилади;

ўқув жараёнига оид махсус фанлар бўйича адабиётларни ишлаб чиқади;

суд экспертизаси тадқиқотлари методикаларини такомиллаштириш, янги турдаги экспертизаларни жорий қилиш, ўқув жараёнини ривожлантиришга оид мавзуларда конференция, симпозиум ва семинарлар ташкил қилади ҳамда бундай анжуманларда иштирок этади;

ўқув жараёнининг лозим даражада ташкил қилиниши ва ўтказилиши учун жавобгар бўлади.


21. Ўқув жараёни муайян йўналиш бўйича циклик машғулотлар (кун давомида бошқа турдаги машғулотларга жалб этмасдан) тарзида амалга оширилади.


22. Суд экспертларининг малакасини ошириш жараёнида малакавий амалиёт (стажировка) ўтказилиши назарда тутилади.


23. Суд экспертларининг ҳуқуқий билимларини ошириб бориш вазирликлар ва идораларнинг буюртмаларига биноан Суд экспертизаси маркази томонидан тасдиқланган режа-график асосида амалга оширилади.


24. Ўқув марказига суд экспертларини қабул қилиш Суд экспертизаси маркази директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.


25. Малака ва ҳуқуқий билимларини оширишни ўтаётган суд экспертларига ўқишнинг бутун даври мобайнида асосий иш жойи бўйича эгаллаб турган лавозими ва ўртача ойлик иш ҳақи сақлаб қолинади.


26. Ўқув марказига жалб қилинган суд экспертлари ўқув жараёнидан қуйидаги ҳолатларда четлаштирилади:

Суд экспертизаси марказининг ички тартиб-қоидаларини бузганлик учун;

ўқув дастурларини ўзлаштирмаганлик учун;

узрли сабабларсиз 8 академик соатдан кўп ўқув машғулотларини қолдирганлик учун.

Узрли сабабларга кўра ёки ўқишнинг даврийлиги ва талабларига биноан ўқишни давом эттира олмаган суд эксперти ўз аризасига кўра ўқув жараёнидан четлаштирилиши мумкин.

Узрли сабабларга кўра ўқишни давом эттира олмаган суд экспертига келгусида ташкил этиладиган ўқув гуруҳларида ўқиш имкони берилади.


27. Ўқув марказига жалб қилинган суд экспертларини ўқув жараёнидан четлаштириш Суд экспертизаси маркази директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади ва бу ҳақда вазирликлар ва идораларга хабар берилади.



5-БОБ. СУД ЭКСПЕРТЛАРИНИНГ МАЛАКАСИНИ

ВА ҲУҚУҚИЙ БИЛИМЛАРИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА

ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИНГ МУДДАТИ ВА ДАВОМИЙЛИГИ


28. Вазирликлар ва идоралар томонидан суд экспертларининг малакасини ошириш муддати икки ҳафтадан кам бўлмаслиги керак.


29. Ўқув марказида суд экспертларининг ҳуқуқий билимларини ошириб бориш бир ҳафтадан кам бўлмаган муддатда ташкил этилади.


30. Ўқув жараёни ҳафтасига кўпи билан 36 академик соат ҳажмида амалга оширилади.


31. Масофали таълимда ўқитиш муддати ўқув жараёни муддатига мос ҳолда академик соатлар билан аниқланади.



6-БОБ. СУД ЭКСПЕРТЛАРИ БИЛИМИНИ БАҲОЛАШ


32. Ўқув жараёнига жалб қилинган суд экспертлари билимларини баҳолаш якуний назоратлар натижасига кўра амалга оширилади.

Малакани ошириш бўйича якуний назорат вазирликлар ва идораларда (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимидаги суд экспертлари учун - Ўқув марказида) тест ёки ёзма имтиҳон шаклида ўтказилади.

Ҳуқуқий билимларни ошириш бўйича якуний назорат Ўқув марказида тест ёки ёзма имтиҳон ҳамда ўқиш даврида олинган назарий билимлар ва амалий кўникмаларни аниқлашга қаратилган суҳбат шаклида ўтказилади.


33. Якуний назоратларни ташкил этиш ва ўтказиш учун вазирликлар ва идоралар раҳбарлари ва Суд экспертизаси маркази директорининг буйруқлари билан комиссиялар ташкил этилади.

Ўқув марказида ташкил этиладиган комиссия таркибига вазирликлар ва идоралар, олий таълим муассасалари ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари улар билан келишилган ҳолда киритилиши мумкин.

Якуний назоратлар натижалари комиссиялар аъзолари томонидан имзоланадиган қайднома варақаларига киритилади.


34. Ўқув жараёнига жалб этилган ва ўқув дастурини муваффақиятли ўзлаштирган суд экспертларига тегишли комиссиялар томонидан ушбу Низомга 2, 3-иловаларга мувофиқ шакллар бўйича сертификатлар берилади.


35. Якуний назоратлардан ўта олмаган ёки узрли сабабларга кўра уларда иштирок эта олмаган суд экспертига, унинг аризасига биноан, уч кун муддатда тегишли якуний назоратни қайта топшириш имкони берилади.


36. Ушбу Низомда белгиланган муддатларда малакасини ва/ёки ҳуқуқий билимларини оширмаган ёки якуний назоратлардан такроран ўта олмаган ходимлар малака ва/ёки ҳуқуқий билимларни оширишдан ўтмаган деб ҳисобланади.

Ҳуқуқий билимларни оширишдан ўтмаган ходимлар ҳақидаги маълумотнома Суд экспертизаси маркази томонидан зарур чоралар кўриш учун вазирликлар ва идораларга юборилади.


37. Малакани ва/ёки ҳуқуқий билимларни оширишдан ўтмаган ходимларнинг суд-экспертлик фаолияти билан шуғулланиши ҳамда уларни суд-экспертлик фаолиятига жалб қилиш тақиқланади.






Низомга

1-ИЛОВА



Давлат суд экспертларининг ҳуқуқий билимларини

ошириш курсларида ўқишни ташкил қилиш бўйича

буюртма шакли

     

    


Х. Сулаймонова номидаги


Республика суд экспертизаси


маркази директори


_____________________га

Давлат суд экспертларининг ҳуқуқий билимларини

ошириш курсларида ўқишни ташкил этиш бўйича

БУЮРТМА



Давлат суд экспертларининг ҳуқуқий билимларини ошириш курсларида қуйидаги ходим(лар)ни ўқитиш бўйича амалий ёрдам кўрсатишингизни сўрайман:



Т/р


Ходим(лар)нинг

Ф.И.О.

Ходим(лар)нинг лавозими

ва махсус унвони

Мутахассислик ёки

йўналиш номи

1.




2.




3.




4.




5.




________________________

(раҳбар лавозими)

_________

(имзо)

___________________________ (Ф.И.О.)





Низомга

2-ИЛОВА



     

(суд экспертизаси муассасасига эга бўлган ташкилотнинг номи)

  

  

Давлат суд экспертининг малакасини

оширганлиги тўғрисида

СЕРТИФИКАТ


N ______________________

20___ йил "___" _____________

______________________

(берилган жойи)

            

(Давлат суд экспертининг фамилияси, исми, отасининг исми)

20___ йил "____" ____________дан 20___ йил "____" ________________гача


________________ соатли

____________________________________________________ ни

(малака ошириш курсининг номи)

муваффақиятли тамомлади.

Комиссияси раиси





(имзо)


(Ф.И.О.)

М.Ў.

Амал қилиш муддати: 2 йил




Низомга

3-ИЛОВА




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ


Х.СУЛАЙМОНОВА НОМИДАГИ РЕСПУБЛИКА

СУД ЭКСПЕРТИЗАСИ МАРКАЗИ



Давлат суд экспертининг ҳуқуқий

билимларини оширганлиги тўғрисида

СЕРТИФИКАТ


N ______________________

20___ йил "___" _____________

______________________

(берилган жойи)

            

(Давлат суд экспертининг фамилияси, исми, отасининг исми)

20___ йил "____" ____________дан 20___ йил "____" ________________гача


________________ соатли

____________________________________________________ ни

(ҳуқуқий билимларни ошириш курсининг номи)

муваффақиятли тамомлади.

Комиссияси раиси





(имзо)


(Ф.И.О.)

М.Ў.

Амал қилиш муддати: 2 йил



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 24 апрель, 16-сон, 274-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 4-сон, 45-модда




























Время: 0.0301
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск