ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Суд экспертизаси. Криминалистика. Экспертлик муассасалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.04.2017 й. 206-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда суд экспертларининг малакасини ошириш тизимини ташкил қилиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.04.2017 й.

N 206



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ Х. СУЛАЙМОНОВА

НОМИДАГИ РЕСПУБЛИКА СУД ЭКСПЕРТИЗАСИ МАРКАЗИ

ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ҲАМДА

СУД ЭКСПЕРТЛАРИНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

ТИЗИМИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА


"Суд экспертизаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2017 йил 8 февралдаги ПҚ-2761-сон қарори ижросини таъминлаш, Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази (кейинги ўринларда Суд экспертизаси маркази деб аталади) фаолиятини янада такомиллаштириш, шунингдек давлат суд экспертларининг (кейинги ўринларда суд экспертлари деб аталади) малакасини ва ҳуқуқий билимларини ошириш тизимини ташкил қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Суд экспертизаси марказининг Бухоро, Жиззах, Навоий ва Наманган ҳудудий бўлимлари ҳамда Суд экспертларининг малакасини ошириш ўқув маркази ташкил этилсин.


2. Қуйидагилар Суд экспертларининг малакасини ошириш ўқув марказининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимидаги суд экспертларининг малакасини ва ҳуқуқий билимларини, шунингдек, давлат ва нодавлат ташкилотларининг сўровига асосан бошқа суд экспертларининг ҳуқуқий билимларини ошириш бўйича ўқув жараёнини ташкил қилиш;

мунтазам равишда суд экспертларининг назарий ва ҳуқуқий билимлари ҳамда амалий кўникмаларини ошириш, ишчанлик ва касбий фазилатларини такомиллаштириш;

ўқув жараёнига ҳуқуқий фанлар, суд экспертизаси ва экспертлик амалиётига оид илғор ютуқларни ўрганишни жорий қилиш;

суд экспертлик фаолияти бўйича амалий таклифлар, тавсиялар ва қўлланмаларни ишлаб чиқиш.


3. Суд экспертларининг малакасини ва ҳуқуқий билимларини ошириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

икки ой муддатда Бухоро, Жиззах, Навоий ва Наманган вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда янги ташкил этилаётган Суд экспертизаси марказининг ҳудудий бўлимларини жойлаштириш ва иш фаолиятини самарали йўлга қўйиш мақсадида уларни бино, мебель, компьютерлар, бошқа зарур техника ва инвентарлар билан таъминлаш чораларини кўрсин;

Суд экспертизаси марказининг янги ташкил этилган ҳудудий бўлимларда жойлардаги эҳтиёжлар ҳамда мавжуд имкониятларни ҳисобга олган ҳолда экспертиза тадқиқотларининг қўшимча турларини жорий қилинишини ташкил қилсин;

суд экспертиза хулосаларини халқаро миқёсда тан олиниши ва қўлланилишини таъминлаш мақсадида Суд экспертизаси марказининг Одам ДНКси суд биологик экспертизаси ҳамда Материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизаси лабораторияларининг халқаро илмий-техник талабларга мослигини таъминлаган ҳолда уларни халқаро аккредитациядан ўтказилишини таъминласин;

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судларнинг малакали суд экспертиза хулосаларига бўлган эҳтиёжларини, шунингдек илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда суд экспертизанинг янги, шу жумладан суд лингвистик экспертизаси, суд автомобиль йўллари экспертизаси ва суд компьютер-техник экспертизаси каби турларини босқичма-босқич амалиётга татбиқ қилиш чораларини кўрсин;

ашёвий далилларни қайд қилиш бўйича маълумотлар базаларини шакллантириш, тадқиқотларнинг мақбул методикаларини танлаш, экспертиза тадқиқотларини ўтказиш муддатларини қисқартириш, шунингдек Суд экспертизаси марказини замонавий дастурий таъминот билан таъминлаш мақсадида инновацион лойиҳаларни амалга оширсин;

бир ой муддатда, ушбу қарордан келиб чиқиб, Суд экспертизаси маркази уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2017 йилда ва ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда, асосланган ҳисоб-китобларга биноан, Суд экспертизаси марказига ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш учун зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2012 йил 14 ноябрдаги 321-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 46-47-сон, 522-модда) 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг адлия вазири М.М. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 13 апрелдаги

206-сон қарорига

3-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги

Республика суд экспертизаси маркази фаолиятини янада

такомиллаштириш тўғрисида"ги 2012 йил 14 ноябрдаги

321-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар

ва қўшимча


1. 1-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ходимларининг чекланган умумий сони 158 нафар (хизмат кўрсатувчи ходимларни ҳисобга олмаган ҳолда), улардан бошқарув ходимлари 20 нафар бўлган тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирига Марказ тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони ва ажратилган маблағлар доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин".


2. 2-бандда:

а) қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:

"давлат суд экспертларининг малакасини ва ҳуқуқий билимларини ошириш бўйича фаолиятни ташкил қилиш";

б) олтинчи - саккизинчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


3. Қарорга 2-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги

Республика суд экспертизаси марказининг

ТУЗИЛМАСИ

             













Директор



Илмий кенгаш

















































Директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари









Директорнинг молия хўжалик ишлари бўйича ўринбосари







































































Ҳужжатлар криминалистистик экспертизаси лабораторияси

12



Қорақалпоғистон Республикаси бўлими

3



Назорат-услубий бўлим

3


Марказлаштирилган таъминот бўлими

2






























Хоразм вилояти бўлими

4
















Суд-баллистика ва трасология экспертизаси лабораторияси

8







Девонхона














































Навоий вилояти бўлими

3





Архив



























Суд-фонография экспертизаси лабораторияси

4






























Кутубхона










Бухоро вилояти бўлими

3







































Кадрлар бўлими

2








Материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизаси лабораторияси

20




















Сурхондарё вилояти бўлими

3































Бухгалтерия ҳисоби ва назорат бўлими

4



























Қашқадарё вилояти бўлими

8



























Суд-автотехника экспертизаси лабораторияси

9




























Суд экспертларининг малакасини ошириш ўқув маркази

3










Самарқанд вилояти бўлими

13






































Суд-қурилиш-техник экспертизаси бўлими

10




















Жиззах вилояти бўлими

3































Юрисконсульт

1































Суд-иқтисодий экспертизаси бўлими

10



Сирдарё вилояти бўлими

4











































































Андижон вилояти бўлими

5
















Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси лабораторияси

10




























































Наманган вилояти бўлими

3



































































































Фарғона вилояти бўлими

5






























































          

Ходимларнинг чекланган умумий сони (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) - 158 киши, улардан бошқарув ходимлари - 20 киши.

Изоҳлар: хизмат кўрсатувчи ходимлар сони нормативлар бўйича белгиланади;

илмий-техник лойиҳаларни амалга ошириш учун мутахассис ва олимлар шартнома асосида қўшимча равишда жалб қилиниши мумкин".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 24 апрель, 16-сон, 274-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 4-сон, 45-модда
































Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск