ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида бошқарув /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.04.2017 й. ПФ-5024-сон "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

21.04.2017 й.

N ПФ-5024



ЭКОЛОГИЯ ВА АТРОФ-МУҲИТНИ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ СОҲАСИДА

ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ТИЗИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА*


Республикада экологик хавфсизликни таъминлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш, экологик ҳолатни яхшилаш, чиқиндиларнинг фуқаролар соғлигига зарарли таъсирининг олдини олиш, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш учун қулай шароитлар яратиш, маиший чиқиндиларни йиғиш, сақлаш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва кўмиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида:

5. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг шартномалари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган ва норматив-ҳуқуқий характерга эга бўлган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, мулкчилик шакллари ва идоравий бўйсунишидан қатъий назар, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир;

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун, шу жумладан, чиқиндилар билан боғлиқ ишлар соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун айбдор шахсларни ўрнатилган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш ҳуқуқига эгадир.


6. Қуйидагилар:

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари ҳузурида "Тоза ҳудуд" давлат унитар корхоналари ва шаҳарларда ҳамда республика туманларида туман ҳокимликлари ҳузуридаги ободонлаштириш бошқармаларининг маиший чиқиндиларни ташиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш участкалари негизида уларнинг филиаллари ташкил этилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки, Адлия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида табиатни муҳофаза қилиш республика ва ҳудудий жамғармалари негизида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасини ташкил этиш, унинг маблағларини, биринчи навбатда, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, шу жумладан, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш, биоресурсларни сақлаш ва қайта тиклаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва унинг мониторинги соҳасидаги илмий-тадқиқот фаолиятини олиб бориш, тарғибот ва таълим ишларини ташкил этиш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида мутахассислар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш, шунингдек, Давлат қўмитаси зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш билан алоқадор бошқа мақсадларга йўналтириш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:


а) бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва "2017 - 2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорлари лойиҳасини киритсин, Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини такомиллаштириш ва мувофиқлаштириш Республика комиссияси тузилишини назарда тутсин;


б) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги қонун лойиҳаларини икки ҳафта муддатда киритсин:

Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг раисини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш бўйича "Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 80 ва 93-моддаларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида";

чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун жарима санкциялари миқдорларини оширишни назарда тутиб, фуқаролар ва мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтиришни кўзда тутувчи "Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида";

кенг тарқалган фойдали қазилмаларни қазиб олишнинг белгиланган тартибини бузганлик учун жисмоний ва юридик шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш юзасидан "Ўзбекистон Республикасининг "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги ва "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида".


10. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


11. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев



"Халқ сўзи", 2017 йил 22 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 1 май, 17-сон, 287-модда
































Время: 0.0035
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск