ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатлари / 2012-2017 йиллар учун ЎзР Қонун ҳужжатлари тўпламлари шарҳлари / 2017 йил учун ЎзР Қонун ҳужжатлари тўпламлари шарҳлари /

ЎзР Қонун ҳужжатлари тўплами. 17-сон

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ ТЎПЛАМИ


17-СОН



Президентнинг 18.04.2017 йилдаги ПФ-5019-сон Фармони билан прокуратура органларига ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, мамлакатни модернизация қилиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлашга йўналтирилган устувор вазифалар топширилди.


Ҳужжатга мувофиқ қуйидагиларни таъминлаш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қонунларнинг сўзсиз ижро этилиши устидан самарали назорат амалга оширилади:

q ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини сўзсиз бажаришни, амалга оширилаётган ислоҳотларга тўсиқ бўлувчи омиллар ва тизимли камчиликларни аниқлаш ҳамда бартараф этишни;

q тадбиркорлик фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни;

q аҳоли билан тўғридан-тўғри очиқ мулоқот ўрнатишни, фуқаролар мурожаатларини ўз вақтида ҳал қилишни, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишни, жамиятда қонун бузилишига нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришни;

q профилактика тадбирларининг, айниқса вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасидаги тадбирларнинг таъсирчанлигини, ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини ўз вақтида аниқлаш ҳамда бартараф этишни;

q кам таъминланган оилаларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилишни, янги иш ўринлари яратиш дастурларини амалга оширишни, иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақаларни ўз вақтида тўлашни;

q малакали тиббий ёрдам кўрсатишни, аҳолига арзон дори воситалари етказишни, таълим жараёнининг сифати ва таълим муассасаларида ўқувчилар давоматини ҳамда уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишни;

q фуқароларга арзон уй-жой ажратишни, уй-жой сотиб олиш учун, биринчи навбатда, ёш оилалар, етим болаларга кредит ресурсларидан фойдаланиш имкониятини яратишни, сифатли коммунал хизмат кўрсатиш ва ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга оширишни;

q табиий ресурслар, ер майдонларидан мақсадли ва оқилона фойдаланишни.

Бош прокуратура тузилмасида қуйидагилар ташкил этилди:

Ижтимоий қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси (Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси негизида);

Иқтисодий қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси (Давлат ва хўжалик бошқарув органлари ҳамда жойлардаги ижро ҳокимияти органларида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси негизида).

Бундан ташқари, қонунийлик ва ҳ

...
Время: 0.0162
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск