язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатлари/ 2012-2017 йиллар учун ЎзР Қонун ҳужжатлари тўпламлари шарҳлари/ 2017 йил учун ЎзР Қонун ҳужжатлари тўпламлари шарҳлари/ ЎзР Қонун ҳужжатлари тўплами. 16-сон

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ ТЎПЛАМИ


16-СОН



18.04.2017 йилдаги ЎРҚ-429-сон Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.


Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга солиқ тўловчи юридик шахсларда дебиторлар билан ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномаларининг йўқлиги ёхуд тўлов муддати ўтган дебиторлик қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисидаги ёзма билдиришни тақдим этмаганлик учун жавобгарлик киритилди.

Солиқ кодексининг 64-моддасига мувофиқ кўрсатилган муддат ичида солиқ қарзини узмаган юридик шахслар солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабномани олган кундан эътиборан 10 кун ичида солиқ органларига дебиторлар билан ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномаларини ёхуд тўлов муддати ўтган дебиторлик қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисида ёзма билдиришни тақдим этиши шарт.

Энди мазкур мажбуриятни бажармаганлик учун ЭКИҲнинг 1 бараваридан 3 бараваригача жарима тўланадиган бўлди (МЖТКнинг 175-моддаси).

Бундан ташқари, илгари бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатувчи банкка тақдим этмаганлик ёки ўз вақтида тақдим этмаганлик, шу жумладан маъмурий ундирув қўлланилганидан кейин бир йил давомида худди ўша ҳуқуқбузарлик такрор содир этилганда мансабдор шахсларгина маъмурий жавобгарликка тортилар эди.

Киритилган тузатишлар билан санкциялар амал қилиши кенгайтирилди: энди кўрсатилган мақомга эга бўлмаган шахсларга ҳам (масалан, якка тартибдаги тадбиркорлар ва ҳоказо) ундирув қўлланилади.

Ўзгартиришлар "Халқ сўзи" газетасининг 19.04.2017 йилдаги 77 (6771)-сонида расмий эълон қилинган кундан бошлаб 3 ой ўтгач кучга киради.


Солиқ кодексининг 329 ва 330-моддаларига киритилган

...