ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатлари / 2012-2017 йиллар учун ЎзР Қонун ҳужжатлари тўпламлари шарҳлари / 2017 йил учун ЎзР Қонун ҳужжатлари тўпламлари шарҳлари /

ЎзР Қонун ҳужжатлари тўплами. 16-сон

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ ТЎПЛАМИ


16-СОН



18.04.2017 йилдаги ЎРҚ-429-сон Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.


Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга солиқ тўловчи юридик шахсларда дебиторлар билан ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномаларининг йўқлиги ёхуд тўлов муддати ўтган дебиторлик қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисидаги ёзма билдиришни тақдим этмаганлик учун жавобгарлик киритилди.

Солиқ кодексининг 64-моддасига мувофиқ кўрсатилган муддат ичида солиқ қарзини узмаган юридик шахслар солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабномани олган кундан эътиборан 10 кун ичида солиқ органларига дебиторлар билан ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномаларини ёхуд тўлов муддати ўтган дебиторлик қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисида ёзма билдиришни тақдим этиши шарт.

Энди мазкур мажбуриятни бажармаганлик учун ЭКИҲнинг 1 бараваридан 3 бараваригача жарима тўланадиган бўлди (МЖТКнинг 175-моддаси).

Бундан ташқари, илгари бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатувчи банкка тақдим этмаганлик ёки ўз вақтида тақдим этмаганлик, шу жумладан маъмурий ундирув қўлланилганидан кейин бир йил давомида худди ўша ҳуқуқбузарлик такрор содир этилганда мансабдор шахсларгина маъмурий жавобгарликка тортилар эди.

Киритилган тузатишлар билан санкциялар амал қилиши кенгайтирилди: энди кўрсатилган мақомга эга бўлмаган шахсларга ҳам (масалан, якка тартибдаги тадбиркорлар ва ҳоказо) ундирув қўлланилади.

Ўзгартиришлар "Халқ сўзи" газетасининг 19.04.2017 йилдаги 77 (6771)-сонида расмий эълон қилинган кундан бошлаб 3 ой ўтгач кучга киради.


Солиқ кодексининг 329 ва 330-моддаларига киритилган қўшимчалар билан тадбиркорлик субъектлари умумий юрисдикция ёки хўжалик (иқтисодий) судларига ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисида ариза берганда давлат божини тўлашдан озод этилади.


Эслатиб ўтамиз, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори белгиланган муддатда (қарорнинг резолюция қисмида кўрсатилади) ихтиёрий ижро этилмаган бўлса, у мажбурий ижро этилиши керак. Бунинг учун

...
Время: 0.0725
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск