ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар. Кўргазмалар. Маданият кунлари /

Ўзбекистон қўшиқ байрами тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 18.11.1996 й. 403-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 18 ноябрдаги

403-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон қўшиқ байрами тўғрисида

НИ3ОМ


Байрамнинг мақсад ва вазифалари:

Ўзбекистон қўшиқ байрами келажаги буюк давлатимиз ва унинг бунёдкор, бағри кенг, мехридарё халқини мадҳ этувчи, инсонлар қалбида муқаддас Ватан тупроғини, мустақилликни кўз қорачиғидай асраб авайлаш, бунинг учун керак бўлса жон фидо қилишга ундовчи юксак бадиий савиядаги мусиқа асарлари ва қўшиқларнинг яратилишига кенг имконият туғдириш мақсадида ўтказилади.


Байрамни ўтказиш шартлари:

Байрам доирасида ҳар йили икки босқичда қўшиқ кўрик-танлови ўтказилади.


1-босқич (саралаш)

Кўрик-танловнинг биринчи босқичи республика ташкилий қўмитаси томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятларда ва Тошкент шаҳрида ўтказилади.

Кўрик-танловда қатнашишга туман ташкилотлари ва алоҳида ижрочиларнинг тавсия-буюртманомалари, бўйича профессионал, ҳаваскорлик бадиий жамоалари, ансамбллар ва якка ижрочилар, шунингдек, болалар боғчалари, мактаблар, олий ўқув юртлари, ҳарбий қисмларнинг жамоалари, хорижий ижодий жамоалар ва якка ижрочилар қўйиладилар.

Кўрик-танлов қатнашчиларининг ёши чекланмайди.

Кўрик-танлов қатнашчиларининг ҳужжатлари тегишли ташкилий қўмиталар томонидан белгиланган муддатларда қабул қилинади.

Қатнашчиларнинг кўрик-танловга келишлари билан боғлиқ барча харажатларни тавсия этувчи ташкилотлар тўлайдилар.

Танлов жамоатчилик иштирокида бир тур доирасида ўтказилади.

Қатнашчиларнинг чиқишлари тартиби қуръа ташлаш йўли билан қуйидаги жанрлар йўналиши бўйича белгиланади.

- мақом ижроси;

- хор ижроси;

- академик ижро;

- фольклор ижроси;

- вокал-чолғу ижроси;

Кўрик-танлов қатнашчиларининг ижро махоратини бахолаш учун тегишли ташкилий қўмиталар етакчи санъат ва маданият ходимларидан иборат ҳайъат ташкил этадилар ҳайъат таркиби ҳар йили қайта тасдиқланади.

Қўшиқ мусиқасининг ўзига хослиги, матннинг янгилиги, мазмундорлиги, Ватанга муҳаббат ва истиқлолга садоқат ғояларини бадиий юксак савияда акс эттириши - баҳолашнинг асосий мезон ҳисобланади.

Ҳайъат тақдим этилган асарларни 10 балли тизим бўйича баҳолайди.

Ҳайъат қатнашчилар эришган натижаларга боғлиқ равишда белгиланган мукофотлар сони доирасида мукофотларни мусиқа, матн муаллифлари ва ижрочилар ўртасида тенг нисбатда тақсимлайди.

Жойларда ўтказиладиган кўрик-танловлардаги мукофотлар сони ва миқдорини ташкилий қўмиталар мустақил белгилайдилар, бироқ улар республика мукофотларидан кўп бўлмаслиги керак.

Ҳайъат кўрик-танлов шартларига тўла жавоб берадиган қўшиқлар тақдим этилмаган ҳолларда айрим мукофотларни бермаслик ҳуқуқига эгадир.

Ҳайъатнинг қарори узил-кесил ҳисобланади ҳамда қайта кўриб чиқилмайди.


Қатнашчиларнинг чиқишлари дастури:

Кўрик-танлов қатнашчилари ташкилий қўмиталарга исталган жанр йўналишидаги, танловнинг мавзу шартларига жавоб берадиган фақат янги қўшиқларни тақдим этишлари зарур Айни вақтда янги қўшиқларнинг матн материали мумтоз шоирларнинг шеърий материалларига ҳам, замонавий ўзбек шоирларининг шеърий материалларига ҳам асосланиши мумкин.

Қўшиқ кўрик-танлови туман, шаҳар ғолиблари (биринчи - учинчи ўринларни эгаллаганлар) вилоят, Қорақалпоғистон Республикаси кўрик-танловида қатнашиш учун тавсия этилади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кўрик-танлови ғолиблари (биринчи-учинчи ўринларни эгаллаганлар) республика қўшиқлар кўрик-танловининг якунловчи босқичида қатнашиш учун тавсия этилади.

Вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятларда ва Тошкент шаҳрида саралаш қўшиқлар кўрик-танловини ўтказиш тартиби.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида саралаш қўшиқлар кўрик-танлови ўтказиш жадвалини тартибга солиш мақсадида.


1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги ўзларига қарашли ташкилотларнинг саралаш кўрик-танловларини Мустақил ўтказадилар, қўшиқлар кўрик-танлови қатнашчилари тўғрисидаги низомга мувофиқ ғолибларни республика қўшиқлар кўрик-танловига умумий асосларда тавсия этадилар.

2. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги "Ўзбекконцерт" давлат муассасасига барча профессионал мусиқа жамоалари ва Тошкент шаҳрида яшовчи алоҳида ижрочиларнинг саралаш кўрик-танловини мустақил ўтказиш хуқуқи берилади.

Кўрик-танловнинг қолган барча қатнашчилари саралаш кўрик танловидан мазкур низом шартларига мувофиқ ўтадилар.


2-босқич

Кўрик-танловнинг 2-босқичи Тошкент шаҳрида, август ойининг учинчи хафтаси мобайнида ўтказилади.

Республика қўшиқлар кўрик-танлови совриндорлари ва қатнашчиларининг якунловчи концерти ҳар йили қўшиқ байрами кунида, август ойининг учинчи якшанбасида ўтказилади.


Буюртмалар бериш тартиби:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ташкилий қўмиталари ғолиб қўшиқлар ва ижрочиларнинг қўшиқлар кўрик-танлови якунловчи турида қатнашиши ҳақидаги тақдимномаларни жорий йилнинг 20 июлидан кечикмай қуйидаги манзилга юборишлари зарур Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 2-уй, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги "Ўзбекконцерт" давлат муассасасига, танловлар ва фестиваллар бўлимига.

Тақдимномага қуйидагилар илова қилинади:

- ижрочининг 13x8 катталикдаги учта фотосурати;

- қўшиқ матни ва нота материали (клавир ёки партитура).


Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан келган Қатнашувчиларнинг Тошкент шаҳрида бўлишлари билан боғлиқ барча харажатларни (ҳар икки томонга бориб - келиш кира хақи, меҳмонхонада яшаш, овқатланиш, транспорт харажатлари) тавсия этувчи ташкилотлар тўлайдилар.

Fолиб қўшиқларни танловда эшитиб кўриш жамоат олдида ўтказилади.

Қатнашчиларнинг чиқишлари тартиби қуръа ташлаш йўли билан аниқланади.

Барча қатнашчилар муаллифлик хуқуқларига риоя қилиш, қўшиқлар кўрик-танлови тўғрисидаги Низомни бажариш тўғрисидаги Битимни имзолайдилар.

Чиқишларни баҳолаш учун ташкилий қўмита ҳайъат тузади, унинг таркибига Ўзбекистоннинг етакчи маданият ва санъат арбоблари киради.

Ҳайъат таркиби ҳар йили янгиланиб туради.


Мукофотлар:

Республика қўшиқлар кўрик-танлови ғолиблари учун қуйидаги мукофотлар белгиланади.

биринчи ўрин учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 110 баравари миқдорида;

иккинчи ўрин учун (учта) - базавий ҳисоблаш миқдорининг 80 баравари миқдорида;

учинчи ўрин учун (учта) - базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида;

рағбатлантирувчи мукофотлар (учта) - базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида.

Ҳайъат қўшиқлар кўрик-танлови қатнашчиларига Фахрий ёрлиқлар бериш ҳуқуқига эгадир.

Давлат ва жамоат ташкилотлари, турли жамғармалар ва ҳоказолар танлов қатнашчилари учун махсус совринлар таъсис этишлари мумкин, улар ҳайъатнинг қарорига кўра топширилади.

Республика қўшиқлар кўрик-танлови ташкилий қўмитаси танлов тамом бўлгандан кейин танлов совриндорлари ва иштирокчиларининг хайрия концертларини ўтказади.


Ташкилотчиларнинг ҳуқуқлари:

Республика қўшиқлар кўрик-танловини ўтказиш ташкилий қўмитаси қуйидаги ҳуқуқларни ўзида қолдиради.


1. Эшиттиришга ёки эшиттириш учун бошқа ташкилотларга жойлаштиришга бўлган эксклюзив ҳуқуқлар.


2. Аудио ва видео махсулотлар барча турларини (СД, кассеталар, фильмлар, видео-кассеталар) ишлаб чиқариш ва тарқатишга бўлган эксклюзив ҳуқуқлар.


3. Ташкилий қўмита номига реклама мақсадлари учун юбориладиган айрим материаллардан фойдаланишга эксклюзив бўлмаган ҳуқуқ.





























Время: 0.1573
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск