Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Валютани тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.11.1996 й. 405-сон "Истеъмол товарларини импорт қилиш учун марказлаштирилган валюта ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.11.1996 й.

N 405



ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИНИ ИМПОРТ

ҚИЛИШ УЧУН МАРКАЗЛАШТИРИЛГАН

ВАЛЮТА РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

ТЎFРИСИДА


Эркин алмаштириладиган валютанинг муомалада бўлишини такомиллаштириш, марказлаштирилган валюта ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, республика истеъмол бозорини сифатли импорт халқ истеъмол товарлари билан тўлдиришни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР  ҚИЛАДИ:


1. Юридик ва жисмоний шахсларга (резидентларга) сўмни эркин алмаштириладиган валютага конвертациялашда устун ҳуқуқ, берувчи Марказий банк патентгарининг мавжуд тизими тугатилсин.


2. Қуйидагилар тасдиқлансин

Илгари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки патентига эга бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг махсуд счётларида банд қилиб қўйилган сўмдаги маблағларни қайтариш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом 1-иловага мувофиқ;

Халқ истеъмол товарларини импорт қилувчи корхоналарга имтиёзли конвертациялаш тартиби тўғрисида Низом 2-иловага мувофиқ;

Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссиясига зарурат бўлганда тасдиқланган низомларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.


3. Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссияси ваколатли банклар ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда 1996 йил охиригача 1996 йилнинг 1 октябридаги ҳолати бўйича мавжуд қарзларни тўлашни ҳамда илгари Марказий банк патентларига эга бўлган юридик ва жисмоний шахсларга махсус счётларида банд қилиб қўйилган ва конвертация қилинмаган сумлардаги маблағларни қайтаришни амалга оширсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига марказлаштирилган валюта ресурслари ҳисобидан имтиёзли конвертациялаш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахсларни қайта рўйхатдан ўтказишни икки ҳафта муддатда тугаллаш ва уларга белгиланган намунада лицензиялар бериш тавсия қилинсин.


5. 1997 йил 1 январгача юридик ва жисмоний шахсларга импорт қилинган товарларни сотишдан сумларда олинган ҳамда махсус счётларда банд қилиб қўйилган, лекин ваколатли банклар томонидан конвертация қилинмаган маблағларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 20 сентябрдаги 329-сон қарорига 1-иловада кўрсатилган маҳсулотларни (пахта толасидан ташқари) миллий валютага сотиб олишга рухсат этилсин.

Белгилаб қўйилсинки, бундай йўл билан сотиб олинган маҳсулотни республикадан олиб чиқиб кетишда акциз солиқлари ва бож пошлиналари олинмайди, уни сотишдан олинган валюта тушуми белгиланган миқдорларда Марказий банкка мажбурий сотишдан озод қилинади.

"Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, "Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмаси манфаатдор корпорациялар, концерилар, уюшмалар ва корхоналар билан биргаликда бир ҳафта муддатда илгари Марказий банк патентларига эга бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг буюртманомаларига биноан биржа ва ярмарка савдоларида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси орқали маҳсулотлар ва товарлар сотишга квоталарни кўпайтириш бўйича таклифлар киритсинлар.


6. Белгилаб қўйилсинки, Марказий банк патентлари эгалари томонидан импорт бўйича олиб келинган товарларни Ўзбекистон Республикасининг бож олинадиган ҳудудидан олиб чиқиб кетишда, тўланган импорт бож пошлиналари, акциз солиғи олинадиган маҳсулотлар бўйича эса  акциз солиғи 1997 йил 1 январгача қайтарилади.

Бунда кўрсатиб ўтилган маҳсулотлардан олиб чиқиб кетиш (қайта экспорт қилиш) бўйича акциз солиғи, шунингдек экспорт бўйича бож пошлиналари 1997 йил 1 январгача олинмайди.


7. Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссиясига илгари Марказий банк патентларига эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар томонидан олиб келинган энг зарур истеъмол товарларини қайта декларациялаш юзасидан 1996 йилнинг IV чораги учун конвертациялаш бўйича ўзларига белгиланган квоталар доирасида марказлаштирилган валюта ресурслари ҳисобидан конвертациялашга имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган юридик шахслар  резидентлар фойдасига рухсатномалар бериш ҳуқуқи берилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ташқи савдо операцияларини амалга оширишда хорижий валютадаги маблағлардан фойдаланиш устидан назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 13 мартдаги 95-сон қарорининг импорт битишувлар паспортларини расмийлаштиришга оид қисми импорт қилинган ҳалқ истеъмол товарларини сотишдан олинган сўмларни марказлаштирилган валюта ресурслари ҳисобидан эркин алмаштириладиган валютага имтиёзли конвертациялаш ҳуқуқи бўйича Марказий банк лицензиясига эга бўлган юридик шахслар  резидентларга татбиқ этилсин.


9. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 20 октябрдаги 413-сон қарори;

Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 23 ноябрдаги 566-сон қарорига иловадаги 5.2-банднинг учинчи хат боши;

Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 13 мартдаги 95-сон қарорининг 8-банди;

Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 1 октябрдаги 342-сон қарорининг 6-банди.


10. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда идоравий меъёрий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов







































Время: 0.1930
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск