Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик, галлачилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.11.1996 й. 410-сон "Fўзани плёнка остида ўстиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.11.1996 й.

N 410



FЎЗАНИ ПЛЁНКА ОСТИДА ЎСТИРИШГА

ОИД ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎFРИСИДА


Пахтачиликни янада ривожлантириш, ноқулай об-ҳаво шароитларида ҳамда сув таъминоти етарли бўлмаган минтақаларда пахта хом ашёсидан юқори ҳосил олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг 1997-2000 йилларда ғўзани 1-иловага мувофиқ майдонларда плёнка остида ўстириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси билан биргаликда:

икки ҳафта муддатда ғўзани плёнка остида ўстирувчи хўжаликлар рўйхатини белгиласин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 1996 йилнинг декабрь ойида хўжаликлар раҳбарлари ва мутахассисларининг ғўзани плёнка остида ўстиришнинг агротехника қоидалари ва технологияси бўйича ўқишини ўтказсин.


2. "Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси" давлат-акционерлик жамияти Андижон вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг буюртманомасига биноан Андижон механика заводида махсус плёнка остида чигит экиш сеялкаларининг қуйидаги миқдорларда тайёрлаб берилишини таъминласин:

1997 йил 1 мартгача 3 минг дона;

1998-2000 йилларда экиш мавсуми бошланишигача йилига 4 минг донадан.

"Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмаси сеялкаларни кўрсатиб ўтилган муддатларда тайёрлаш учун "Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси" давлат-акционерлик жамиятини металл ва бошқа моддий-техника ресурслари билан таъминлашга оид барча масалаларни шартнома асосида ҳал қилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва "Ўзкимёсаноат" уюшмаси билан биргаликда:

1997 йил 15 февралгача 7,5 минг тонна полиэтилен плёнка;

1998 йил 15 февралгача 1998 йил ҳосили учун фойдаланиш учун 15 минг тонна полиэтилен плёнка харид қилиниши ва етказиб берилиши;

1997 йил 15 февралгача 15 минг тонна плёнка ишлаб чиқариш учун асбоб-ускуналар, технология, шунингдек йил давомида ҳар ойда уни ишлаб чиқариш учун хом ашё етказиб бериш юзасидан хорижий фирмалар билан контрактлар тузилишини таъминласин. "Ўзкимёсаноат" уюшмаси полиэтилен плёнка ишлаб чиқаришни Жиззах пластмасса заводи майдонларида жойлаштирсин, ишлаб чиқариш ишга туширилишини ва унинг 1997 йил 15 мартгача лойиҳадаги қувватга етишини таъминласин.


4. Маҳфий.


5. Маҳфий.


6. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва "Ўзкимёсаноат" уюшмаси чигит экиш учун эриб кетувчи плёнка ишлаб чиқаришни ташкил этиш масаласини ишлаб чиқсин ва тегишли таклифлар киритсин.


7. Плёнка остидаги ғўзадан ҳосил олишга оид барча ташкилий ва агротехника тадбирларининг ўз вақтида ўтказилиши учун шахсий масъулият вилоят ҳокимларининг қишлоқ хўжалигига мутасадди бўлган ўринбосарларига, туманлар ва хўжаликларнинг раҳбарларига юклансин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Қ.F. Обидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                      И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 22 ноябрдаги

410-сон қарорига

1-ИЛОВА



1997-2000 йилларда ғўзани плёнка остида экиш ўстириш

МАЙДОНЛАРИ


(минг гектар)


1997 й.


1999 й.


2000 й.


Қорақалпоғистон

Республикаси


6

40

80

вилоятлар:





Андижон


70

90

90

Бухоро


10

60

80

Жиззах


3

25

45

Қашқадарё


10

60

100

Навоий


3

30

40

Наманган


18

70

85

Самарқанд


18

70

80

Сурхондарё


15

70

85

Сирдарё


4

25

45

Тошкент


10

70

90

Фарғона


18

70

90

Хоразм


15

70

90

Республика бўйича жами


200

750

. 1000



























Время: 0.2204
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск