ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонунчилик / Ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасида бошқарув /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.05.2017 й. ПҚ-2966-сон "Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

11.05.2017 й.

N ПҚ-2966



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА*


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги 2017 йил 11 майдаги ПФ-5041-сонли Фармони ижросини таъминлаш ва Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида:

4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси қошидаги Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси этиб (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) қайта ташкил қилинсин.


5. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси марказий аппаратини - Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ва Жамғарма маблағлари;

Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси, вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармаларини - Жамғарма маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар;

Миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармасини, Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш марказини, Ўрмон хўжалиги техникумини - Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари, Жамғарма маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар;

Миллий табиат боғлари, давлат ўрмон хўжаликлари, давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхоналари, доривор ўсимликларни етиштириш бўйича ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжаликлари, давлат ўрмон-овчилик хўжаликлари, илмий-тажриба станцияларини - Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар маҳаллий бюджетлари, Жамғарма маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар;

Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтини, Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтининг Андижон филиали, Чўл ҳудудларида ўрмончиликни ривожлантириш илмий маркази, Ўрмон хўжалигини ривожлантириш инновация марказини - Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари, Жамғарма маблағлари, грантлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар;

"Ўрмонлойиҳа" лойиҳалаш институтини, "Ўрмонқурилиш" давлат унитар корхонасини, "Ўрмонтехносервис" давлат унитар корхонасини - бюджетдан ташқари маблағлар молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.

6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2018 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси марказий аппарати таъминоти харажатларини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида маблағ ажратилишини назарда тутсин, 2017 йилда - Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси марказий аппаратини молиялаштиришнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинсин.


7. Қуйидагилар:

2017-2021 йилларда ўрмон хўжаликлари фаолиятини самарали ташкил этиш, тармоққа илғор фан-техника ютуқларини жорий этиш, моддий-техника базасини янгилаш, халқаро грантларни тармоққа жалб этиш чора-тадбирлари Дастури 7-иловага мувофиқ;

2017-2019 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кесимида ўрмон майдонларини кенгайтириш (реконструкция қилиш), кўчатлар етиштириш, доривор ўтлар йиғиш, чорва моллари учун яйлов майдонлари ажратиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш бўйича чора-тадбирлар 8-иловага* мувофиқ;

2017-2019 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар давлат ўрмон хўжаликлари кесимида ўрмон майдонларни кенгайтириш (реконструкция қилиш), кўчатлар етиштириш, доривор ўтлар йиғиш, чорва моллари учун яйлов майдонлари ажратиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш бўйича чора-тадбирлар 9 - 19-иловаларга* мувофиқ;

2017-2019 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар давлат ўрмон хўжаликлари кесимида ўрмонларни яратиш ва экиш материалларини етиштириш бўйича чора-тадбирлар 9а - 19а-иловаларга* мувофиқ;

2017-2019 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар давлат ўрмон хўжаликлари кесимида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш прогноз кўрсаткичлари 9б - 19б-иловаларга* мувофиқ;

2017-2019 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар давлат ўрмон хўжаликлари кесимида асаларичилик, балиқчилик, чорвачилик ва саноат маҳсулотлари етиштириш, шунингдек, аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш прогноз кўрсаткичлари 9в - 19в-иловаларга* мувофиқ;

2017-2019 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар давлат ўрмон хўжаликлари кесимида доривор ўсимликлар етиштириш ва тайёрлаш прогноз кўрсаткичлари 9г - 19г-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари раҳбарлари зиммасига 7 - 19-иловаларда* кўрсатилган тадбирларнинг ўз вақтида бажарилишини ташкил этиш юзасидан масъулият юклансин.

8. 2017-2021 йилларда ўрмон хўжаликлари томонидан манзарали ва мевали дарахтларнинг ниҳол ва кўчатларини етиштиришнинг прогноз кўрсаткичлари 20-иловага* мувофиқ маъқуллансин.

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари икки ой муддатда 20-иловага мувофиқ 2017-2021 йилларда ўрмон хўжаликларида манзарали ва мевали дарахтларнинг ниҳол ва кўчатларини етиштиришнинг прогноз кўрсаткичларини бажариш бўйича "йўл харитаси"ни ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари Комплекси раҳбарига тасдиқлаш учун белгиланган тартибда киритсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан биргаликда:

икки ой муддатда ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълимнинг давлат таълим стандартлари, касб-ҳунар коллежларида ўрмон хўжалиги техниги мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлашни инобатга олган ҳолда, ўрмон хўжалиги тизими учун малакали мутахассислар тайёрлаш бўйича ўқув режалар ва дастурларни танқидий кўриб чиқсин, таълим стандартлари, ўқув режалар ва дастурларни замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда, белгиланган тартибда янги таҳрирда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин ҳамда 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб жорий этсин;

бир ой муддатда жадвал ишлаб чиқилсин ҳамда замонавий талаблар ва халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда, касб-ҳунар коллежларида "ўрмон хўжалиги техниги" мутахассислиги бўйича ўқитиладиган махсус фанлар бўйича янги дарслик ва ўқув қўлланмалари тайёрлаш ва чоп этишни таъминласин;

ўрмон хўжалиги учун кадрлар тайёрлаётган касб-ҳунар коллежларини йўналиш бўйича махсус билимга эга малакали ўқитувчилар билан мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратсин;

ўрмон хўжалиги бўйича кадрлар тайёрлашни амалга ошираётган касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини бевосита танлаган мутахассислиги бўйича ишга жойлашишига ёрдам берсин ва назоратни кучайтирсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг ўқув жараёнини ишлаб чиқариш билан узвий боғлаш, зарур ўқув ишлаб чиқариш базасини шакллантириш мақсадида касб-ҳунар коллежларини 21-иловага мувофиқ шартнома асосида муайян давлат ўрмон хўжаликларига бириктириш ҳақидаги таклифлари қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси бириктирилган касб-ҳунар коллежларини уларга зарур бўлган ўқув-методик материаллар, асбоб-ускуналар, авваламбор лаборатория жиҳозлари, компьютер техникаси билан жиҳозлаш, шунингдек, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича амалий ёрдам кўрсатсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги фундаментал, амалий ва инновацион давлат илмий-техника дастурларини шакллантиришда уларга қуйидагиларни назарда тутган ҳолда, илмий лойиҳаларнинг киритилишини таъминласин:

республикамизнинг тупроққлим шароитларига тўлиқ мослашган ноёб манзарали, мевали дарахтлар, буталар ва доривор ўсимликларнинг касаллик ва зараркунандаларга чидамли янги, экспортбоп навларини яратиш;

ўрмон фонди ерларида дарахт кўчатларини экиш, парваришлаш, ҳосилини йиғиб-териб олиш ва бошқа агротехника тадбирларини амалга ошириш бўйича янги турдаги қишлоқ хўжалиги техникаси, агрегат ва асбоб-ускуналарини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш.


13. "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ ва "Ўзагролизинг" АЖ Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг буюртманомалари бўйича ўрмон фонди ерларида ўрмонларни кўпайтириш мақсадида дарахт кўчатларини экиш ва парваришлаш, ўрмон-мева маҳсулотлари ҳосилини йиғиб олиш, шунингдек, бошқа агротехника тадбирларини амалга ошириш учун зарур бўлган техника, агрегат ва асбоб-ускуналарнинг белгиланган тартибда ишлаб чиқарилишини ва хўжалик юритувчи субъектларга лизинг асосида етказиб берилишини таъминласин.

14. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда қишлоқ хўжалиги ерларида ҳосилдорликни кўпайтиришга йўналтирилган шамол ва сув эрозияларидан ҳимоялаш учун иҳота дарахтзорлари барпо этиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни молиялаштириш манбалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда таклиф киритсин;

ўрмон хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, олий таълим муассасаларини ўрмон хўжалиги мутахассисликлари бўйича тамомлаган ёш мутахассисларни соҳага жалб этиш механизмини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.


15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни;

вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари тўғрисидаги намунавий низомни;

Давлат қўриқхоналари, миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси тўғрисидаги низомни;

Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти ҳақидаги низомни тасдиқласин.

16. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Университет кўчаси, 2-уйда жойлаштирилсин.


17. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасини зарур телекоммуникациялар, Интернет ахборот тармоғига кириш ва телефон алоқаси, шу жумладан, ҳукумат телефон алоқаси билан белгиланган тартибда таъминласин.


18. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


19. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев



*) 8-20-иловалар берилмайди.





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 11 майдаги

ПҚ-2966-сон қарорига

5-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат

қўмитаси давлат ўрмон хўжаликларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

       













Директор











































Директор ўринбосари - бош ўрмонбеги









Чегара масалалари бўйича директор ўринбосари**

(чегара ҳудудларида жойлашган хўжаликларда)

Ўрмонбеги

(ўрмончилик бошлиғи)

2-12

Ўрмон хўжалиги муҳандиси

2

Қуролли кучлар билан ҳамкорлик қилиш бўйича катта инспектор

***

1

Бош механик - муҳандис-механик*

1-9

Ўрмонлардан қўшимча фойдаланиш бўйича мутахассис*

2-4

Кадрлар бўлими

1-3

Бош агроном*

1

Ўрмонларни зараркунандалар ва касалликлардан қўриқлаш ва муҳофаза қилиш бўйича мутахассис*

2-4

Иқтисод бўлими

1-3

Энергетик*

1

Ўрмон кадастри муҳандиси

1

Бухгалтерия ҳисоби бўлими

1-4

Ўрмон устаси

2-10

Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси бўйича муҳандис

1

Хўжалик ишлари бўлими

1-70

Егерь

1-2

Биолаборатория

Бош юрисконсульт

1

Ўрмончи

10-130



























Ўрмон инспектори****

1-111










Ишчилар

10-250







































































Мелиорация муҳандиси

1-2















































     

Изоҳ:

Ходимларнинг чекланган умумий сони ўрмон хўжалиги майдони, иш ҳажмидан келиб чиққан ҳолда - 47дан  625 нафаргача, шулардан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан - 40 дан 606 нафаргача бўлгани молиялаштирилади.


*) бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади (Бурчмулла ва Оҳангарон ўрмон хўжаликларидан ташқари);


**) ўрмон хўжалиги ҳудудида чегара билан боғлиқ қонун устуворлигини таъминлаш, масалаларини ҳал етиш бўйича маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари бўйича ишни амалга оширади;


***) ўрмон хўжалиги ҳудудида ҳарбийлаштирилган тузилмалар билан ўзаро ҳамкорлик қилишни, шунингдек, режим-қуриқлаш тадбирларини ташкил қилишни амалга оширади;


****) дарахтлар, буталарни ноқунуний кесиш ўрмон қонунчилининг бошқа ноқонуний бузилишларига қарши курашиш, ўрмонлардан фойдаланиш нормалари ва ҳажмларига риоя этиш бўйича ишларни амалга оширади.





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 11 майдаги

ПҚ-2966-сон қарорига

21-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

давлат ўрмон хўжаликларига касб-ҳунар коллежларини

БИРИКТИРИШ

     

Т/р

Касб-ҳунар коллежлари номи


Давлат ўрмон хўжаликлари номи


Қорақалпоғистон Республикаси

1.

Хўжайли агроиқтисодиёт коллежи


Хўжайли давлат ўрмон хўжалиги

2.

Беруний қишлоқ хўжалиги коллежи


Беруний давлат ўрмон хўжалиги

3.

Қораўзак агросаноат коллежи


Қораўзак давлат ўрмон хўжалиги

4.

Тўрткўл қишлоқ хўжалиги коллежи


Тўрткўл давлат ўрмон хўжалиги

5.

Элликқалъа қишлоқ хўжалиги коллежи


Элликқалъа давлат ўрмон хўжалиги

Бухоро вилояти

6.

Пешку иқтисодиёт коллежи


Бухоро давлат ўрмон хўжалиги

7.

Ромитан экология ва қишлоқ хўжалиги коллежи


8.

“Сангзор” Бахмал қишлоқ хўжалиги коллежи


Бахмал давлат ўрмон хўжалиги

Жиззах вилояти

9.

Зомин қишлоқ хўжалиги ва маиший коллежи


Зомин давлат ўрмон хўжалиги

10.

Фориш қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


Фориш давлат ўрмон хўжалиги

Қашқадарё вилояти

11.

Китоб агробизнес ва сервис коллежи


Китоб давлат ўрмон хўжалиги


Жовуз давлат ўрмон хўжалиги


12.

Қамаши агробизнес коллежи


Қамаши давлат ўрмон хўжалиги

13.

Қамаши информатика ва сервис коллежи


14.

Деҳқонобод саноат ва маиший коллежи


Деҳқонобод давлат ўрмон хўжалиги

15.

Шаҳрисабз ахборот технологиялари коллежи


Қашқадарё давлат ўрмон хўжалиги

16.

Шаҳрисабз агросаноат коллежи


17.

Шаҳрисабз ўрмон хўжалиги ва сервис коллежи


18.

Шаҳрисабз ахборот технологиялари коллежи


Яккабоғ ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги


19.

Яккабоғ агросаноат коллежи


Навоий вилояти

20.

Хатирчи енгил саноат коллежи


Хатирчи давлат ўрмон хўжалиги


Самарқанд вилояти

21.

Жомбой қишлоқ хўжалиги коллежи


Жомбой давлат ўрмон хўжалиги


22.

Баҳра қишлоқ хўжалиги коллежи


Каттақўрғон давлат ўрмон хўжалиги


Сурхондарё вилояти

23.

Бойсун қишлоқ хўжалиги ва транспорт коллежи


Бойсун давлат ўрмон хўжалиги


24.

Денов қишлоқ хўжалиги коллежи


Узун давлат ўрмон хўжалиги


25.

Сариосиё агросаноат коллежи


Боботоғ давлат ўрмон хўжалиги


Ҳисор ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги


Тошкент вилояти

26.

Бўстонлиқ ўрмон хўжалиги ва сервис коллежи


Бурчмулла давлат ўрмон хўжалиги


27.

Оҳангарон агросаноат ва иқтисодиёт коллежи


Оҳангарон давлат ўрмон хўжалиги


"Халқ сўзи", 2017 йил 13 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 22 май, 20-сон, 358-модда
































Время: 0.2040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск