Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.11.1996 й.

N 416



ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЭКИНЛАРИ

ПАЙҲОН  ҚИЛИНИШИГА  ҚАРШИ

КУРАШНИ КУЧАЙТИРИШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎFРИСИДА


Жойлардаги аҳволни ўрганиб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экинларни пайҳон қнлишга қарши курашни кучайтириш тўғрисида" 1994 йил 21 ноябрдаги Фармонини ва ушбу масала буйича Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 6 ноябрдаги 423-сон қарорини бажариш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, вазирликлар ва идораларнинг ташкилотчилик ишлари айтиб ўтилган ҳужжатлар талабларига жавоб бермаслигини кўрсатмоқда. Кўпгина хўжалик раҳбарларининг бепарволиги ва масъулиятсизлиги, ижро интизомининг пастлиги ва Қорақалпоғистон  Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси томонидан амалий чоралар кўрилмаганлиги натижасида чорва моллари пайҳон қилиши туфайли ғалла, пахта, мева-сабзавот ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нобудгарчилиги камаймаяпти.


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари, ўзини-ўзи бошқариш органлари, мулкчиликнинг барча шаклларидаги хўжаликларнинг раҳбарлари эътибори қишлоқ хўжалиги экинлари, мевали дарахтлар, узум-зорлар ва иҳота дарахтзорлари зоналари пайҳон қилинишига қарши кураш қониқарсиз ташкил этилганлигига, чорва моллари пайҳон қилиши натижасида экинларга, дарахтларга зарар етказаетган шахсларга нисбатан етарлича талабчанлик кўрсатилмаётганлигига қаратилсин. Шу мақсадларда:

қишлоқ хўжалиги экинзорларида мол боқиш, молларнинг, автотранспорт ёки қишлоқ хўжалиги техникасининг экинзорлар орқали ўтиши ҳамда экинларнинг пайҳон бўлишига олиб келувчи бошқа қонун бузишларга қарши кураш кучайтирилсин;

хўжаликларнинг раҳбарларига ички ишлар органлари ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари вакиллари билан биргаликда экинларнинг пайҳон бўлиши ҳолларини аниқлаш ва бундай қонун бузишларнинг олдини олиш юзасидан мунтазам рейдлар ўтказиш топширилсин. Экинлар кўп пайҳон бўлган жойларда кузатиш пунктлари ўрнатилсин ва дала қоровуллари белгилансин;

экинларни пайҳон қилиш ҳоллари аниқланган тақдирда пайҳон қилган чорва моллари, аатотранспорт, қишлоқ хўжалиги техникаси ёки бошқа пайҳон қилиш воситасининг эгасини аниқлашга доир оператив чора-тадбирлар кўрилсин, материаллар айбдорларни қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортиш учун тегишли органларга берилсин;

белгилаб қўйилсинки, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналарга, ташкилотларга, шунингдек фуқароларга қарашли пайҳон қилиш воситалари тутиб қолинади ва унинг эгалари ҳамда мулкдорлар томонидан пайҳон қилиш туфайли етказилган зарар тўлиқ қопланган тақдирда қайтариб берилади.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг қишлоқ хўжалиги экинларини қўриқлаш учун масъул бўлган бўлинмаларига миниш учун отлар ажратсинлар. Отларни сақлаш харажатлари хўжаликлар ҳисобига амалга оширилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси (Мустафоев), Ички ишлар вазирлиги (Алматов), мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжаликларнинг ҳамда улар таркибий бўлинмаларининг экинларнинг сақланишини таъминламаган ва уларнинг пайҳон бўлишига йўл қўйган раҳбарларига нисбатан эгаллаб турган вазифасидан бўшатиш, қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортиш масаласини мажбурий тартибда қўйсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси (Мустафоев) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экинларни пайҳон қилишга қарши курашни кучайтириш тўғрисида"ги Фармонининг бажарилиши устидан назоратни кучайтириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар кўрсин, Ўзбекистон Республикаси Олий суди (Мингбоев) экинларни пайҳон қилишнинг ҳар бир ҳолати бўйича жазолашнинг муқаррарлигини ва етказилган зарарнинг тўлиқ ундириб олинишини таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (Мирсафоев) экинларни пайҳон қилганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги масала юзасидан қонунчиликни тарғиб қилиш ишларини кучайтирсин.


5. "Ўзтелерадио" компанияси (Ҳакимов) ҳамда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (Ҳазратқулов) молларнинг экинларни пайҳон қилиши оқибатида халқ хўжалигига етказиладиган зарар тўғрисида матбуот, радио ва телевидение орқали тушунтириш ишларини мунтазам олиб борсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги "Ўзмевасабзавотузумсаноат" уюшмаси, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси ҳамда Давлат ўрмон қўмитаси билан биргаликда шу йилнинг декабрь ойида экинлар ва дарахт кўчатларини пайҳон қилишга қарши курашиш ишларининг аҳволини ҳар томонлама кўриб чиқсин, ушбу ишларни янада яхшилаш ва уларнинг самарадорлигини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгиласин ва амалга оширсин ҳамда ҳар ойда Вазирлар Маҳкамасига ахборот бериб турсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Қ.Г. Обидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов























Время: 0.3303
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск