Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар / Умумий масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.11.1996 й. 420-сон "Бошқарув органлари тузилмасини такомиллаштириш ва маъмурий-бошқарув ходимлари сонини қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.11.1996 й.

N 420



БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ ТУЗИЛМАСИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА МАЪМУРИЙ-БОШҚАРУВ

ХОДИМЛАРИ СОНИНИ ҚИСҚАРТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎFРИСИДА


Ҳалқ хўжалигини бошқариш органларини янада қисқартириш ва уларнинг тузилмасини такомиллаштириш, бошқарув ходимлари фаолияти самарадорлигини ошириш, бошқарув органлари ходимлари томонидан бажарилаётган функцияларнинг такрорланишига йўл қўймаслик ва уларга сарфланадиган ҳаражатларни камайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Республика халқ хўжалигини бошқариш органлари тузилмасини такомиллаштириш ва уларнинг штатдаги ходимлари сонини қисқартириш юзасидан таклифлар тайёрловчи комиссиянинг, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг:

"Ўзтайёрловсавдо" Ўзбекистон республика савдо-харид уюшмасини ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ёғоч тайёрлаш, қурилиш конструкциялари ишлаб чиқариш ва ёғочни қайта ишлаш бош бошқармасини тугатиш тўғрисидаги;

вазирлар, давлат қўмиталари раислари, идоралар раҳбарларининг ўринбосарларини 1-иловага* мувофиқ қисқартириш тўғрисидаги;

вазирликлар, давлат қўмиталари, мдоралар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар, компаниялар ва уларга қарашли ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бошқарув аппарати ходимлари сонини 2- 4-иловаларга мувофиқ қисқартириш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.


2. Махфий.


3. Вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар, компаниялар ва бошқа хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Републикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

бошқарув аппарати ходимлари сонини қисқартириш юзасидан белгиланган топшириқларни бажариш чора-тадбирларини кўрсинлар;

1997 йил 1 январгача штат жадвалини маъмурий-бошқарув ходимларининг тасдиқланган чекланган сонига мувофиқлаштирсинлар;

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги билан биргаликда бошқарув органлари аппаратидан бўшатиладиган ходимларни ишга жойлаштириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш масалаларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1997 йил бюджетини тузишда бюджетдаги ташюилотлар бўйича маъмурий-бошқарув ходимларини маблағ билан таъминлаш харажатларига вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва уларга қарашли ташкилотлар бошқарув аппарати ходимларининг белгиланган чекланган сонига қатъий мувофиқ равишда маблағ ажратсин.


5. Қишлоқ ва сув хўжалиги (Қ.F. Обидов), қурилиш ва коммунал хизмат кўрсатиш (Р.Р. Юнусов) мажмуиларининг раҳбарлари ўн кун муддатда "Ўзтайерловсавдо" Ўзбекистон республика савдо-харид уюшмасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ёғоч тайёрлаш, қурилиш конструкциялари ишлаб чиқариш ва ёғочни қайта ишлаш бош бошқармасини тугатиш буйича тугатиш комиссияларини тузсинлар ва ташкилий тадбирларни амалга оширсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Президенти Аппаратининг Назорат инспекцияси, Молия вазирлиги 1997 йилнинг 1 чораги якунига кўра бошқарув аппарати ходимлари сонини қисқартириш бўйича белгиланган топшириқларнинг вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар, компаниялар ва бошқа хўжалик бирлашмалари томонидан бажарилишини текшмрсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифлар киритсинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.


































Время: 0.1715
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск