ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / ТошДЮУ /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.04.2017 й. ПҚ-2932-сон "Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

28.04.2017 й.

N ПҚ-2932



ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК УНИВЕРСИТЕТИДА

КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ ТУБДАН

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА САМАРАДОРЛИГИНИ

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда миллий олий юридик таълимни модернизациялаш, мазкур соҳага халқаро таълим стандартлари ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, долзарб ҳуқуқий муаммолар бўйича комплекс илмий тадқиқотлар ўтказиш, таълим олаётган ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш бўйича самарали тизимни яратиш юзасидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.

Тошкент давлат юридик университетида кўрилган чоралар ўқув-тарбиявий жараён сифатини ошириш, уни инновацион мазмун билан тўлдириш, талабалар билимини баҳолашнинг самарали тизимини жорий қилиш, мустақил равишда янги билимларни эгаллаш ва улардан фойдаланиш кўникмасини шакллантиришга қаратилган назарий тайёргарликни ҳуқуқни қўллаш фаолияти билан узвий боғлиқлигини таъминлаш имконини берди. Университет битирувчилари мамлакатда содир бўлаётган давлат қурилиши ва жамиятни демократлаштириш, ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг устувор вазифаларини амалга ошириш ва суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилиш жараёнларига фаол жалб этилган.

Шу билан бирга, мамлакатда давлат ҳокимиятини янада демократлаштиришнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг таъсирчан механизмларини жорий қилиш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онгини ошириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар юқори малакали юридик кадрларга бўлган зарурият ва юқори эҳтиёжни тақозо этмоқда. Бунда олий юридик таълим тизимини янада ривожлантирмасдан ислоҳотлар талабларига жавоб берадиган мутахассисларни тайёрлаш имкони мавжуд эмас.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг вазифаларига мувофиқ, шунингдек, юридик кадрлар тайёрлаш тизимини халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда янада такомиллаштириш, Тошкент давлат юридик университетида ўқув жараёнини ташкил этишнинг замонавий усулларини жорий қилиш, ёшларнинг олий юридик таълим олишларига кенг имкониятлар яратишни таъминлаш мақсадида:


1. Тошкент давлат юридик университетини (кейинги ўринларда ТДЮУ деб аталади) янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

биринчидан - профессор-ўқитувчилар таркибини юқори даражада касбий педагогик маҳоратга, ҳуқуқий ва сиёсий маданиятга эга мутахассислар билан мустаҳкамлаш, амалий иш тажрибасига эга бўлган мутахассисларни таълим жараёнига кенг жалб этиш;

иккинчидан - талабаларнинг мустақил тайёргарлигини чуқурлаштиришни ҳисобга олган ҳолда назарий машғулотларни янада оптималлаштириш, иш берувчилар эҳтиёжидан келиб чиқиб, юристда таҳлилий фикрлаш ва касбий кўникмаларни ривожлантиришга қаратилган ўқув режасини, дастур ва ўқув-методик материалларни ўқув жараёнида қўллаш;

учинчидан - модул тизими ва ўқитишнинг инновацион методларини ривожлантириш, ўқув жараёнида ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш, талабалар, ўқитувчилар ва ёш тадқиқотчиларни глобал ахборот-ҳуқуқий ва таълим ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, амалиёт, стажировка ўтиш тартибини такомиллаштириш, шунингдек, клиник таълимни жорий этиш;

тўртинчидан - ўқув, илмий ва бошқа адабиётлар, шу жумладан хорижий адабиётлар фондини, ўқитишнинг техник воситалари, шунингдек, глобал ахборот-ҳуқуқий ва таълим ресурсларини мунтазам янгилаб бориш;

бешинчидан - тизимли асосда педагогик ва илмий ходимларни малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш, илмий тадқиқотлар олиб бориш, таълим жараёнига хорижий мутахассисларни жалб қилиш, шунингдек, талабаларнинг академик алмашинувини таъминлаш бўйича етакчи хорижий илмий-таълим муассасалари, таҳлилий, тадқиқот марказлари, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш;

олтинчидан - ижобий халқаро тажрибани янада қўллаш, шу жумладан талабалар ўқув юкламаси ҳажмини аниқлашнинг шартли бирликлари (кредитлар)ни ўтказиш ва жамлаш тизимини жорий этиш;

еттинчидан - назарий билимларни қонунчилик фаолияти ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан узвий боғлиқлигини, шу жумладан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, адвокатура билан фаол ҳамкорлик орқали таъминлаш;

саккизинчидан - ТДЮУ халқаро рейтинги ва рақобатдошлигини ошириш мақсадида чет эл фуқаролари учун юридик таълим олиш имкониятини кенгайтириш.


2. Белгилансинки, ТДЮУ ректори тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосарига тенглаштирилади.

4. ТДЮУга Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази ходимларига тариф ставкасининг 100 фоизигача миқдорида ҳар ойлик устамалар белгилаш учун тўлов-контракт маблағлари (ўқитишнинг таянч қийматидан ортган миқдори қисми бўйича) ҳисобидан моддий жиҳатдан кўллаб-қувватлашга рухсат берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказининг олий таълим муассасалари педагог кадрларининг белгиланган даврийликни ҳисобга олган холда қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш билан боғлиқ харажатларини молиялаштиришга зарур маблағларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин.

5. ТДЮУ Васийлик кенгаши ташкил этилсин:

Васийлик кенгаши ТДЮУга қуйидаги устувор масалаларда ҳар томонлама ривожланишига кўмаклашиши белгилансин:

битирувчиларни ишга жойлаштириш бўйича давлат, жамоат ва бизнес тузилмалар билан янада самарали ҳамкорликни амалга ошириш;

олий юридик таълимни ривожланишига кўмаклашувчи янги шакл, дастур ва истиқболли ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, илмий ишланмалар натижаларини қонунчилик фаолияти ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига самарали жорий этиш;

ўзаро ҳамкорлик тўғрисида ҳамкорлик келишувларини тузиш амалиётини ривожлантириш ва уларни амалга ошириш;

таълим ва фан соҳасида халқаро ҳамкорликни ўрнатиш ва ривожлантириш;

ТДЮУнинг педагог ва бошқа ходимларини меҳнат шароитлари ва ижтимоий таъминотини яхшилаш;

ТДЮУга молиявий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш, унинг фаолиятини таъминлаш ва ривожлантириш учун бюджетдан ташқари маблағлар, хайрия маблағларини жалб қилишга кўмаклашиш.


6. ТДЮУга:

ўқув жараёнини ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан узвий боғлиқлигини таъминлашни инобатга олган ҳолда битирувчиларга нисбатан малака талаблари, ўқув режа ва ўқув дастурларини мустақил равишда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

таълим беришнинг модул тизими шароитида профессор-ўқитувчилар таркиби меҳнатини нормалаштириш иш вақтининг фақат ўқув тадбирларга асосланган ҳолда мустақил амалга ошириш, шунингдек, педагогик ходимлар томонидан илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишларни бажаришни рағбатлантириш ҳуқуқи берилсин.


7. ТДЮУда бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси (меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 15 фоизи) билан бир қаторда, бюджетдан ташқари (тўлов контракт) маблағлари ҳисобидан Бошқарув, профессор-ўқитувчилар, илмий, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларни моддий рағбатлантириш учун Махсус жамғарма (кейинги ўринларда - Махсус жамғарма), уларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг камида 185 фоизидан кам бўлмаган миқдорида ташкил этилсин.

Белгилансинки:

Махсус жамғарма маблағлари штатдаги бошқарув, профессор-ўқитувчилар, илмий, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларга ҳар ойлик устамалар ва моддий рағбатлантиришнинг бошқа турларини ўрнатишга йўналтирилиб, уларнинг миқдори ТДЮУ томонидан мустақил белгиланади;

Махсус жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби, шунингдек ҳар ойлик устамаларни ўрнатиш мезонлари ТДЮУ томонидан белгиланади.

8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бош прокуратураси ва Олий судининг:

ТДЮУ томонидан талабаларни тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш параметрларини, бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини белгилаш, шунингдек Адлия вазирлиги билан келишган холда университетнинг илмий-педагогик салоҳияти ва моддий-техник базаси имкониятларини ҳисобга олган ҳолда янги йўналиш ва мутахассисликларини очиш тўғрисидаги;

2017/2018 ўқув йилидан бошлаб ТДЮУ бакалавриатига қабул қилиш квоталаридан ташқари хорижий фуқароларни суҳбат қилиш йўли билан тест синовларини топширмаган ҳолда, ўқиш учун контракт суммасини миллий валютада тўлаш орқали қабул қилиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 3-иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

ТДЮУ бакалавриатига хорижий фуқароларни қабул қилиш тартибини белгилашни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини;

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


11. Вазирлик ва идоралар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчаларни киритсин.


12. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О.Б. Муродов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 28 апрелдаги

ПҚ-2932-сонли Қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритиладиган

ЎЗГАРТИШЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Юридик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 28 июндаги ПҚ-1990-сонли қарорининг:

қарорга 2-илова ўз кучини йўқотган, деб топилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сонли қарорининг 28-иловаси 1-бўлими 1-банди "Йиллар бўйича қабулнинг истиқболли кўрсатгичлари" графасидаги "450" рақамлар "600" рақамлар билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 15 май, 19-сон, 335-модда

























































Время: 0.2293
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск