Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.05.2017 й. 266-сон "Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти фаолияти тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.05.2017 й.

N 266



ЖАМИЯТ САЛОМАТЛИГИ ВА

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ

ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА


Одамларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш ва сақлашни таъминлайдиган жамиятда аҳоли саломатлигини ташкил этиш тизимини шакллантириш, соғлом турмуш тарзи тамойилларини кенг ёйиш ва кундалик амалиётга жорий этиш, илғор халқаро тажрибага, замонавий фаннинг тенденцияларига ва амалий соғлиқни сақлаш эҳтиёжларига мувофиқ касалликларнинг айрим турлари маҳаллий тарқалишининг олдини олиш ва унга тезликда эътибор қаратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Одамларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш ва сақлаш, соғлом турмуш тарзи тамойилларини жорий этиш, касалликларнинг олдини олиш ва улар профилактикаси, касалликларни даволаш сиёсатидан устун даражада касалликларнинг олдини олиш ва улар профилактикаси сиёсатига қайта йўналиш олиш - жамиятда аҳоли саломатлигини ташкил этиш тизимини шакллантиришнинг асосий мақсади деб белгилансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг Саломатлик ва тиббий статистика институти ва унинг ҳудудий филиалларини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда Институт деб аталади) ва унинг ҳудудий бўлинмаларига айлантириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Белгилансинки, Институт Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Саломатлик ва тиббий статистика институтининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


3. Қуйидагилар Институт ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этиш масалаларида соғлиқни сақлаш тизими фаолиятини мувофиқлаштириш;

тиббиёт ахбороти, шу жумладан давлат ва идоравий тиббиёт статистикаси тизими тўпланишига методологик раҳбарлик қилиш, аҳоли соғлиғининг ҳолатига ва касалликлар тарқалишига таъсир қилувчи тенденциялар ва қонуниятларни аниқлаш мақсадида зарур текширишлар ва сўровлар ўтказиш;

республика аҳолиси соғлиғининг ҳолати устидан мониторинг олиб боришнинг ягона электрон тизимини ташкил этиш ҳамда замонавий ахборот ва инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда аҳоли соғлиғини мустаҳкамлаш ва умрини узайтиришнинг аниқ чоралари бўйича тавсиялар жорий этилишига кўмаклашиш;

тиббиёт ахбороти ва статистикасини чуқур таҳлилий қайта ишлаш, кейинчалик шу асосда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш моделини такомиллаштириш, жамият саломатлигининг бутун тизимини ташкил этиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ҳам умуман республика бўйича, ҳам айрим минтақаларда касалликларнинг олдини олиш ва улар профилактикаси бўйича илмий асосланган таклифларни ишлаб чиқиш;

соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлашнинг, касалликлар профилактикасининг аниқ тамойиллари ва механизмлари, аҳолининг тиббий маданиятини ривожлантириш тадбирлари ишлаб чиқилиши ва жорий этилишини, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва оммавий спорт ҳаракатининг профилактик тиббиёт билан интеграциясини таъминлаш;

соғлиқни сақлаш тизими фаолиятини такомиллаштириш ҳамда унинг тармоқлари ва ресурсларини ривожлантириш бўйича самарали дастурларни ишлаб чиқиш ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлашда иштирок этиш ҳуқуқи берилсин.


4. Институтга:

тиббиёт ахбороти ва статистикасини шакллантириш, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда соғлиқни сақлаш тизимида соғлиқни сақлашнинг барча ташкилотлари учун ягона давлат ва идоравий ҳисобот шаклларини ишлаб чиқиш бўйича методологик ва тартибга солувчи марказ функцияларини ижро этиш;

тасдиқланган шакллар бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасидан - давлат статистикаси, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш давлат тизимининг бевосита тиббиёт ташкилотларидан - идоравий статистика бўйича барча зарур тиббиёт ахборотини олиш;

касалликлар кўпайган ҳолатларда сабаблари ва қонуниятларини аниқлаш учун, шунингдек уларнинг олдини олиш ва улар профилактикаси чора-тадбирларини ишлаб чиқиш учун жойларнинг ўзига чиқиб зарур қўшимча текширишлар ўтказиш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларига фуқароларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш ва сақлаш, тегишли ҳудудларда аҳолининг касалликларга чалинишининг олдини олиш ва улар профилактикаси бўйича таклифлар ва тавсиялар киритиш;

Соғлиқни сақлаш вазирлигига, зарурат бўлганда эса - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига соғлиқни сақлаш тизимини, аҳоли соғлиғини мустаҳкамлаш ва сақлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


5. Қуйидагилар:

Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институтининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти ҳудудий бўлинмаларининг намунавий тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Соғлиқни сақлаш вазирига Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти ва унинг ҳудудий бўлинмаси тузилмасига зарурат бўлганда ходимларнинг умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


6. Қуйидагилар:

Институтни сақлаб туришга, унинг моддий-техника базасини ривожлантиришга, шу жумладан 2 та автотранспорт воситасини сақлашга ва Институтнинг бошқа эҳтиёжлари учун давлат бюджетидан ажратиладиган мақсадли маблағлар;

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган илмий лойиҳалар танловлари натижаларига кўра ажратиладиган грантлар;

халқаро молия институтлари ва донор ташкилотларнинг грантлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Институтни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.

Белгилаб қўйилсинки, Институт ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларига Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари жорий этилади.

7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ой муддатда:

Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институтининг Уставини ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг намунавий низомини ушбу қарор талабларини ҳисобга олган ҳолда тасдиқласин;

Институт фаолиятини ташкил этиш бўйича Комиссия ташкил этсин ва уни юқори малакали, замонавий фикрлайдиган ходимлар билан таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлигига 2018 йилда ва кейинги йилларда Институт ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шунингдек уларни зарур мебель, ташкилий техника ва инвентарь билан жиҳозлаш учун Ўзбекистон Республикаси ривожланиш давлат дастурларининг капитал қўйилмалар лимитлари доирасида маблағлар ажратилишини таъминласинлар.

9. Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек кўчаси, 38-уй манзили бўйича жойлаштирилсин.


10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари:

Институтнинг ҳудудий бўлинмалари жойлаштирилишини, шунингдек зарур бюджет маблағлари ажратилишини, шу жумладан 1 та автотранспорт воситасини сақлашга маблағлар ажратилишини таъминласинлар;

минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш билан боғлиқ қарорлар қабул қилишда уларнинг таъсирини мажбурий ҳисобга олиш, фуқароларнинг соғлиғини сақлаш ва мустаҳкамлашга салбий таъсир кўрсатишига йўл қўймаслик тамойилига, касалликлар ўсиши эҳтимолининг олдини олишга йўналтирилган тадбирларни биринчи навбатда амалга оширишга амал қилсинлар.


11. Соғлиқни сақлаш тизимининг статистика кўрсаткичлари тезкорлигини, ишончлилиги ва холисоналигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2018 йилнинг 1 январигача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда соғлиқни сақлаш тизими муассасалари фаолияти кўрсаткичлари тўлиқ қамраб олинишини назарда тутувчи статистика ҳисоботининг ягона электрон тизимини ишлаб чиқсин ва жорий этсин, унга ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар, барча тиббиёт ташкилотларини жалб этсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 10 майдаги

266-сон қарорига

1-ИЛОВА



Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни

ташкил этиш илмий-тадқиқот институти

ТУЗИЛМАСИ

          








Директор

Илмий котиб










































Директорнинг фан, тиббиёт статистикаси ва таҳлил бўйича ўринбосари



Директорнинг соғлом турмуш тарзини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари

Халқаро ҳамкорлик бўйича бош мутахассис

1





Соғлиқни сақлаш стратегиясини ва илмий тадқиқотларни ишлаб чиқиш бўлими

2




Валеология ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўлими

4

Бухгалтерия ва режа-молия бўлими

2 (2)










Кадрлар ишлари бўйича мутахассис

1(1)

Тиббиёт статистикаси ва таҳлил қилиш бўлими

5




Тиббий маданият, нашриёт ва оммавий ахборот воситалари билан алоқа қилиш бўлими

4







Бош юрисконсульт

1(1)



Соғлиқни сақлаш иқтисодиёти ва молияси тадқиқлари бўлими

3







Соғлиқни сақлаш тизимида ахборот технологияларни ривожлантириш бўлими

3

Маъмурий-хўжалик хизмати

1(1)







Тиббиёт ҳужжатлари айланиши ва ташкилий-методик ишлар бўлими

2





















































Ходимларнинг чекланган умумий сони - 36 бирлик, шу жумладан илмий ходимлар - 28 бирлик, бошқарув ходимлари - 8 бирлик.

Ёрдамчи ходимлар сони қонун ҳужжатлари билан тасдиқланган нормативлар бўйича белгиланади.

  



Сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш методологияси бўлими

3







             





Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 10 майдаги

266-сон қарорига

2-ИЛОВА



Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни

ташкил қилиш илмий-тадқиқот институти

ҳудудий бўлинмаларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

  









Директор












































































Бош бухгалтер

1 (1)

Директорнинг фан, тиббиёт статистикаси ва таҳлил бўйича ўринбосари

Валеология ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўлими

2-3

Кадрлар ишлари бўйича мутахассис

1 (1)


Тиббиёт статистикаси ва таҳлил қилиш бўлими

3 - 5

Тиббий маданият ва оммавий ахборот воситалари билан алоқа қилиш шўъбаси

1-2
































Соғлиқни сақлаш иқтисодиёти ва молиясини ўрганиш бўлими

3

Соғлиқни сақлаш тизимида ахборот технологияларни ривожлантириш мутахассиси

1









































Тиббиёт ҳужжатлари айланиши ва ташкилий-методик ишлар шўъбаси

1-2

























Ходимларнинг чекланган умумий сони 16 - 21 бирлик, шу жумладан илмий ходимлар - 12 - 17 бирлик, бошқарув ходимлари - 4 бирлик.

Ёрдамчи ходимлар сони қонун ҳужжатлари билан тасдиқланган нормативлар бўйича белгиланади.


Изоҳ: Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти ҳудудий бўлинмаларининг ходимларнинг чекланган умумий сони ушбу қарор билан тасдиқланган штат нормативларига мувофиқ.белгиланади.






Сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш методологияси шўъбаси

2



               





Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 10 майдаги

266-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 25 октябрдаги 227-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 10-сон, 61-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги соғлиқни сақлаш тизими раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказиш комиссияси тўғрисидаги низомга 1-илованинг ўн биринчи хатбошидаги "Саломатлик институти ва тиббий статистика" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланиши соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисида" 2015 йил 25 апрелдаги 102-сон қарорнинг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 17-сон, 206-модда) 8-банди тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институтининг ҳудудий бўлинмалари томонидан республика ҳудудларида аҳоли орасида соғлом овқатланиш тамойиллари фаол тарғиб қилинишини таъминлайди".


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 29 августдаги 251-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 35-сон, 467-модда) билан тасдиқланган 2015 - 2020 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланишини таъминлаш чора-тадбирлари комплексининг 13-позицияси "Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми ва кутилаётган натижа" устунидаги "Саломатлик ва тиббий статистика институтининг минтақавий филиаллари" сўзлари "Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институтининг ҳудудий бўлинмалари" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 15 май, 19-сон, 342-модда










































Время: 0.1992
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск