ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Ўрта-махсус касбий таълим (академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари) /

Академик лицейлар битирувчиларига мутахассисликлар бериш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 10.05.2017 й. 2882-сон билан рўйхатга олинган, 07.04.2017 й. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 22/ҚҚ-сон, Меҳнат вазирлигининг 8-Қ/Қ-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2017 йил 10 майда 2882-сон

билан рўйхатга олинган

Олий ва ўрта махсус таълим

вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар

таълими марказининг,

Меҳнат вазирлигининг

2017 йил 7 апрелдаги

22/ҚҚ, 8-Қ/Қ-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Академик лицейлар битирувчиларига

мутахассисликлар бериш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2829-сон "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ академик лицейлар битирувчиларига мутахассисликлар бериш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Академик лицейларнинг битирувчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2829-сон қарори билан тасдиқланган Академик лицейлар битирувчиларига бериладиган айрим мутахассисликлар рўйхатида назарда тутилган таълим йўналишлари бўйича махсус чуқурлаштирилган тайёргарликни талаб этмайдиган алоҳида мутахассисликлар (бундан буён матнда мутахассислик деб юритилади) берилади.


2. Академик лицейларнинг битирувчиларига бериладиган мутахассислик академик лицейнинг таълим йўналиши бўйича, ўқитувчилар таркиби, ўқув-методик, моддий-техника базасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади ва академик лицей педагогик кенгашининг қарори билан тасдиқланади.


3. Академик лицей томонидан бериладиган мутахассислик академик лицейнинг барча шахслар кириши ва кўриши мумкин бўлган жойда (жойларда) эълонлар тахтасига осиб қўйилиши, расмий веб-сайтида (агар расмий веб-сайти мавжуд бўлса) эълон қилиниши шарт.



2-БОБ. АКАДЕМИК ЛИЦЕЙЛАР ЎҚУВЧИЛАРИНИ

МУТАХАССИСЛИККА ЎҚИТИШ


4. Академик лицейларда мутахассислик ўқув режаларда назарда тутилган касбий фан (бундан буён матнда мутахассислик фани деб юритилади) сифатида ўқитилади.

5. Академик лицейлар ўқувчиларининг мутахассислик фани бўйича билим савиясини баҳолаш ва якуний рейтинг кўрсаткичларини аниқлаш Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг билим савияси, кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 1812, 2008 йил 19 май) белгиланган тартибда амалга оширилади.


6. Ўқувчиларнинг мутахассислик фани бўйича эгаллаган билими ва ўқув дастурини ўзлаштириш даражасини белгилаш учун ўқитилган мутахассислик фани бўйича амалий имтиҳон ўтказилади.



3-БОБ. МУТАХАССИСЛИК ФАНИ БЎЙИЧА

АМАЛИЙ ИМТИҲОН ЎТКАЗИШ


7. Мутахассислик фани бўйича ўқув режа ва дастурининг барча талабларини тўлиқ бажарган академик лицей ўқувчиси академик лицей директорининг буйруғига асосан амалий имтиҳонни топширишга қўйилади.


8. Амалий имтиҳон якуний давлат аттестациясидан олдин ўтказилади.


9. Амалий имтиҳон ўтказиш жадвали у ўтказиладиган кунлар кўрсатилган ҳолда, академик лицей директори томонидан тасдиқланади ва амалий имтиҳон бошланишидан камида ўн беш кун олдин академик лицейнинг барча ўқувчилар кўриши мумкин бўлган жойдаги (жойлардаги) эълонлар тахтасига осиб қўйиш орқали ўқувчилар эътиборига етказилади.


10. Амалий имтиҳон амалий топшириқ шаклида ўтказилади. Бунда имтиҳон билетида 1 та амалий топшириқ берилади.


11. Амалий топшириқлар ўқитилган мутахассислик фани ўқув дастури асосида тузилади ва академик лицейнинг педагогик кенгаши томонидан тасдиқланади ҳамда амалий имтиҳон бошланишидан камида ўн беш кун олдин академик лицейнинг барча ўқувчилар кўриши мумкин бўлган жойдаги (жойлардаги) эълонлар тахтасига осиб қўйиш орқали ўқувчилар эътиборига етказилади.


12. Амалий имтиҳонни ўтказиш учун тегишли олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи билан камида 5 кишидан иборат таркибда Амалий имтиҳон ўтказиш комиссияси (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) тузилади.

Комиссия қуйидаги таркибдан иборат бўлади:

комиссия раиси - академик лицей директори (у бўлмаганда, унинг вазифасини бажарувчи шахс);

комиссия котиби - академик лицей директорининг ўринбосари;

комиссия аъзолари - тегишли олий таълим муассасаси вакили, шунингдек академик лицей ҳамда келишув асосида турдош профессионал таълим муассасаларининг касбий фан ўқитувчилари.

13. Амалий имтиҳон академик лицейнинг ҳар бир гуруҳи учун алоҳида кунда ўтказилади.


14. Ҳар бир ўқувчига амалий топшириқларни бажариш учун 15 дақиқа вақт берилади.


15. Академик лицей ўқувчилари амалий топшириқни бажариши қуйидаги мезонлар асосида "5" баллик тизимда баҳоланади:

ўқувчи топшириқни тўғри ва тўлиқ, мустақил ҳамда амалий методик қўлланмалардан фойдаланмасдан бажарди деб топилганда - "5" балл;

ўқувчи топшириқни тўғри ва тўлиқ, мустақил бажарди, бироқ тегишли амалий методик қўлланмалардан фойдаланди деб топилганда - "4" балл;

ўқувчи топшириқни тўғри ва тўлиқ бажарди, бироқ тегишли методик қўлланмалардан ҳамда махсус фан ўқитувчисининг оғзаки маслаҳатидан фойдаланди деб топилганда - "3" балл;

ўқувчи тегишли методик қўлланмалардан ҳамда касбий фан ўқитувчисининг оғзаки маслаҳатидан фойдаланган ҳолда топшириқни тўғри ва тўлиқ бажара олмади деб топилганда - "2" балл.

16. Ўқувчи томонидан амалий топшириқ бажарилгандан сўнг, Комиссиянинг ҳар бир аъзоси ўқувчига ўзининг баҳосини қўяди. Комиссия аъзолари томонидан қўйилган баҳолар муҳокама қилиниб, ўқувчига ўртача арифметик балл қўйилади.


17. Амалий имтиҳон натижалари имтиҳон якунлангандан сўнг ўқувчиларга эълон қилинади.


18. Ўртача арифметик балл "3" баллдан кам бўлган ўқувчи амалий имтиҳондан ўтмаган деб ҳисобланади.


19. Амалий имтиҳондан ўтмаган, шунингдек амалий имтиҳонга узрли сабабларга кўра келмаган ўқувчиларга Комиссия қарорига асосан амалий имтиҳонни академик лицейни тамомлаганлик тўғрисидаги диплом берилгунга қадар бўлган вақт ичида қайта топшириши (топшириши) мумкин.

Амалий имтиҳонни қайта топшириши лозим бўлган ва узрли сабабларга кўра имтиҳонга келмаган ўқувчилар рўйхати, имтиҳонни қайта топшириш (топшириш) куни ва вақти Комиссия қарорида кўрсатилади.


20. Академик лицей ўқувчиси амалий имтиҳон натижасидан норози бўлган тақдирда, амалий имтиҳон натижаси эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соат ичида тегишли олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи билан тузиладиган апелляция комиссиясига апелляция бериш ҳуқуқига эга.

21. Апелляция комиссияси таркибига Комиссия фаолиятида иштирок этмаган академик лицейнинг педагог ходимлари орасидан комиссия раиси ва камида тўрт нафар аъзо киритилади.


22. Академик лицей ўқувчиси томонидан берилган апелляция апелляция комиссияси томонидан 24 соат ичида кўриб чиқилиши лозим.



4-БОБ. МУТАХАССИСЛИК БЎЙИЧА ДАВЛАТ

НАМУНАСИДАГИ СЕРТИФИКАТНИ БЕРИШ


23. Амалий имтиҳондан муваффақиятли ўтган (ўртача арифметик балл "3" ва ундан юқори бўлган) ўқувчиларга ўқитилган мутахассислик бўйича мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ давлат намунасидаги сертификат берилади.

24. Мутахассислик бўйича давлат намунасидаги сертификат академик лицей ўқувчисига академик лицейни тамомлаганлик тўғрисидаги диплом билан биргаликда берилади.


25. Мутахассислик бўйича берилган давлат намунасидаги сертификат иккинчи ўрта-махсус таълим олганлик ҳисобланмайди.


26. Мутахассислик бўйича берилган давлат намунасидаги сертификат эгалланган билимларни меҳнат фаолиятида амалга ошириш ҳуқуқини беради.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


27. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.






Низомга

ИЛОВА


Академик лицей сертификатининг давлат намунаси.


Академик лицей сертификатининг тавсифи.


Сертификат 105х297 мм ўлчамда, қоғози 100% пахтадан тайёрланган, зичлиги 120+5 гр/кв.м, оқартиргичсиз, акс этмайдиган ультрабинафша нур ва миллий орнамент нақши кўринишидаги сув белгисидан иборат бўлади.

Сертификат бланкасининг юз томони юқори қисми марказида диаметри 30 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат герби (рангли) тасвири туширилади. Давлат гербидан (рангли) 10 мм паст қисмида "O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI" сўзлари, унинг таг қисмида "SERTIFIKAT" сўзи қизил рангда лотин алифбосида ёзилади.

Матн - Сертификат бланкаси ички қисми чап томонида лотин алифбосида, ўнг томонида инглиз тилида тегишли ёзувлар туширилади.

Сертификат варағи ички қисмининг икки тарафи марказида "Ҳумо" қуши (25х10 мм ўлчамда) қиёфаси кўринмайдиган тасвири жойлаштирилади ва мазкур қуш қиёфаси ультрабинафша нурлари остида кўринади.

Сертификат бланкаси қуйидаги ҳимоя элементлари билан тайёрланади:

а) тартиб рақами қора флуоресценция бўёғида чоп этилиб, ультрабинафша нурларида яшил рангда ёруғлик сочади;

б) босма жараёнида кимёвий барқарор матбаа бўёқлардан фойдаланади;

в) ҳар хил шаклдаги растрли сеткалардан фойдаланиш;

г) махсус ҳимояланган сув белгили қоғоз ишлатиш;

д) давлат гербини рангли тасвирлаш;

е) кичик матн бир неча бор катталаштирилганда кўринадиган сертификат саҳифасининг матн чизиқларида жойлашади ва такрорланувчи "O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI" микроматнли сўз бирикмаси мавжуд.




Сертификатнинг ташқи ўнг томони:



(О`zbekiston Respublikasi Davlat gerbining tasviri)


O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI


SERTIFIKAT




Сертификатнинг ички чап томони:



O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI

AKADEMIK LITSEY SERTIFIKATI


LS № ___________________________

(diрlоmsiz kuchga ega emas)

         

(familiyasi, ismi, otasining ismi)

20____ yilda



(akademik litsey nomi)


ga kirib,

20____ yilda



(akademik litsey nomi)


akademik

litseyni


yo`nalishi


(yo`nalish nomi)


bo`yicha tamomladi hamda


mutaxassisligi berildi.


(mutaxassislik nomi)


M.O`

Davlat attestatsiya

komissiyasi raisi

Direktor

Kotib(а)

________________________ shahri (tumani),         20___ yil Ro`yxat raqami _____________

Сертификатнинг ички ўнг томони:



TНE REPUBLIC OF UZBEKISTAN

CERTIFICATE OF ACADEMIC LYCEUM


LS № ___________________________

(not valid without diploma)

             

(full name)

enrolled in 20



(name of academic lyceum)

         

and completed in 20



(name of academic lyceum)

           

having speсialized in



(field of study)

having speсialist in



(speciality)

(Seal)

Chairman of the State

Attestation commission

Direktor

Kotib(а)

Given ____________________________                  Registration № ________________



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 15 май, 19-сон, 350-модда


































Время: 0.2171
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск