Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан давлат назорати /

Назорат қилувчи органлар томонидан хўжалик юритувчи субъектлар - юридик шахслар фаолиятидаги текширишларни мувофиқлаштириш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 06.05.2017 й. 2878-сон билан рўйхатга олинган, Назорат килувчи органлар фаолиятини мувофиклаштирувчи Республика кенгашининг 14.03.2017 й. 1-сон карорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2017 йил 6 майда 2878-сон

билан рўйхатга олинган

Назорат қилувчи органлар

фаолиятини мувофиқлаштирувчи

Республика кенгаши томонидан

2017 йил 14 мартдаги

1-сон қарорига

3-ИЛОВА



Назорат қилувчи органлар томонидан

хўжалик юритувчи субъектлар - юридик шахслар

фаолиятидаги текширишларни мувофиқлаштириш

ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида"ги ва "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 8 августдаги ПФ-1503-сон "Текширишларни тартибга солиш ва назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштиришни такомиллаштириш тўғрисида"ги, 1998 йил 19 ноябрдаги ПФ-2114-сон "Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида"ги, 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сон "Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги, 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сон "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонлари талабларига мувофиқ ишлаб чиқилиб, назорат қилувчи органлар томонидан хўжалик юритувчи субъектлар - юридик шахслар фаолиятидаги текширишларни мувофиқлаштириш ва ўтказиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади), Кенгашнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий комиссиялари (бундан буён матнда вилоят комиссиялари деб юритилади), туман ва шаҳар ҳудудий комиссиялари (бундан буён матнда туман комиссиялари деб юритилади), назорат қилувчи органлар ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари (бундан буён матнда назорат қилувчи органлар деб юритилади) хўжалик юритувчи субъектлар - юридик шахслар фаолиятида текширишларни ташкил этиш ва ўтказишда хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш, тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шунингдек мазкур Низомга амал қиладилар.


2. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонуни ҳамда кредит битимларида назарда тутилган масалалар бўйича, қўзғатилган жиноят ишлари доирасида, шунингдек норезидентларнинг Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасалари ва ваколатхоналари, тугатилиб, қўшиб юборилиб (олиниб), давлат реестридан чиқарилган субъектлар, бюджет ва жамоат ташкилотлари фаолиятида ўтказиладиган текширишларни мувофиқлаштиришга татбиқ этилмайди.


3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар ва уларнинг таърифлари қўлланилади:


хўжалик юритувчи субъект - белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик шахслар;


назорат қилувчи органлар - хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилишга қонун ҳужжатлари билан ваколат берилган вазирликлар ва идоралар;


текшириш - хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қонунлар ҳамда улар фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатлари қандай бажарилаётганлигини назорат қилувчи органларнинг бир марта назорат қилиши;


режали текшириш - Кенгаш тасдиқлаган текширишлар режа-жадвалига асосан ўтказиладиган текшириш;


комплекс текшириш - Кенгаш тасдиқлаган режалар асосида икки ёки ундан ортиқ назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган текшириш;


молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш қилиш) - солиқ ва валюта тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида хўжалик юритувчи субъектларнинг бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳамда бошқа ҳужжатларини ўрганиш ва таққослаш;


қисқа муддатли текшириш - назорат қилувчи органлар жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида амалга оширадиган текшириш;


назорат тартибида текшириш - хўжалик юритувчи субъектларнинг илгариги текширишда кўрсатилган қоидабузарликларни бартараф этиши устидан назорат қилувчи органлар амалга оширадиган текшириш.


4. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятидаги текширишларни мувофиқлаштириш, жумладан текшириш ўтказишга рухсат бериш, текшириш ўтказишни рад этиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ёки айрим масалаларга қўшимча аниқлик киритган ҳолда қайта мурожаат этиш, текширишлар режа-жадвалига ўзгартириш киритиш, текшириш муддатини ўзгартириш, узайтириш, текширишларга бошқа назорат қилувчи органларни қўшиш ҳамда текширишларни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ бошқа масалалар юзасидан мурожаатлар бўйича қарорлар тегишлича Кенгаш раиси (унинг ўринбосарлари) ёки мазкур Низомда назарда тутилган ваколатлар доирасида вилоят комиссиялари раислари томонидан имзоланади.

Кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари мажлисларида кўриб чиқилган масалалар юзасидан қабул қилинадиган ҳужжатлар тегишлича Кенгаш раиси ва унинг ҳудудий комиссиялари раислари томонидан имзоланадиган қарор шаклида, Кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари мажлислари оралиғида тезкор кўриб чиқиладиган масалалар юзасидан ҳужжатлар хат шаклида расмийлаштирилади.


5. Назорат қилувчи органлар томонидан хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида ўтказиладиган текширишлар муддати 30 календарь кундан ошмаслиги керак. Алоҳида ҳолларда Кенгаш томонидан бу муддат кўпи билан 30 календарь кунга узайтирилиши мумкин, бунда ушбу қоида микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликлари - кичик тадбиркорлик субъектларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Молиявий-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган режали текширишларни ўтказиш муддати 10 календарь кунидан иборат бўлиб, бу муддат узайтирилмайди.

Алоҳида ҳолларда асосли сабабларга кўра (текшириш ўтказиш тўғрисидаги буйруқ ижроси суд томонидан тўхтатилганда, хўжалик юритувчи субъект раҳбари (хўжалик юритувчи субъект раҳбари бўлмаган тақдирда, унинг вазифасини бажарувчи шахс) текширишда иштирок эта олмаганда) текшириш Кенгаш раиси ёки унинг ўринбосари томонидан вақтинча тўхтатилиши мумкин. Бунда текшириш ўтказиш муддатини ҳисоблаш ҳам тўхтатилади.


6. Текширишларни мувофиқлаштириш масалалари билан шуғулланувчи мансабдор шахслар, масъул ходимлар ишлаб чиқилаётган текширишлар режа-жадвали лойиҳасидаги ҳамда режадан ташқари қисқа муддатли текширишга рухсат бериш тўғрисидаги қарор қабул қилингунга қадар олинадиган ахборотларнинг махфийлиги ва ушбу ахборотдан фақат хизмат мақсадларида фойдаланилиши учун шахсан жавоб берадилар.


7. Тегишли асослар мавжуд бўлганда (хўжалик юритувчи субъект раҳбари (хўжалик юритувчи субъект раҳбари бўлмаган тақдирда, унинг вазифасини бажарувчи шахс) ёки текширишда иштирок этиши лозим бўлган соҳавий мутахассислар йўқлиги ва бошқа объектив сабаблар) текшириш муддатини ўзгартириш ёки мазкур Низомнинг 5-банди учинчи хатбошисида белгиланган асосларга кўра текшириш муддатини тўхтатиб туриш Кенгаш томонидан, текширишларни ўтказиш ёки уларда айрим назорат қилувчи органлар иштирок этиши имкони бўлмаганлиги сабабли уларни кечроқ муддатларга кўчириш вилоят комиссиялари томонидан кўриб чиқилади.


8. Тасдиқланган текширишлар режа-жадвалига киритилган ёки Кенгаш қарорига асосан қисқа муддатли текширишга рухсат берилган хўжалик юритувчи субъект фаолиятини текширишга тегишли назорат қилувчи органнинг юқори ташкилотининг буйруғига асосан ушбу назорат қилувчи орган ва унинг таркибий бўлинмаларининг хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш ҳуқуқига эга бўлган ходимлари жалб этилиши мумкин.

Назорат қилувчи органларнинг юқори ташкилотлари текширишлар режа-жадвалига киритилган ёки Кенгаш қарори билан рухсат берилган хўжалик юритувчи субъектларда ўтказиладиган текширишларни амалга оширишни ўзларининг қуйи бўлинмаларига топширишга ҳақли.


9. Назорат қилувчи органлар режали текшириш ҳақида текширишни ўтказиш бошланиши белгиланган муддатдан камида 30 календарь кун олдин хўжалик юритувчи субъектни текширишдан ўтказиш муддати ва предметини кўрсатган ҳолда, ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.

Хўжалик юритувчи субъектлар уларда ўтказилаётган текшириш ҳақидаги ва улар фаолиятини текширишга рухсат олган назорат қилувчи органларнинг номи тўғрисидаги ахборотни Кенгаш ёки унинг ҳудудий комиссияси ишчи органларидан ёзма шаклда ёки ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда электрон шаклда бепул олишга ҳақлидирлар. Назорат қилувчи органлар текширишлар режа-жадвалидан кўчирмаларни ўзларининг расмий веб-сайтларига жойлаштириб борадилар.


10. Ўтказилган текшириш натижаларидан рози бўлмаган хўжалик юритувчи субъектлар низоли масалаларга аниқлик киритиш учун назорат қилувчи органларнинг юқори ташкилотларига, судга, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ёки бошқа идораларга ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Хўжалик юритувчи субъектлар низоли масалаларга аниқлик киритиш учун назорат қилувчи органларнинг юқори ташкилотларига мурожаат этган тақдирда, назорат қилувчи органлар ўзларининг юқори ташкилотлари буйруқлари асосида Кенгаш ёки унинг ҳудудий комиссиялари билан қўшимча равишда келишмасдан, фақат хўжалик юритувчи субъектларнинг мурожаатларида кўрсатилган низоли масалалар юзасидан аниқлик киритадилар.


11. Ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари томонидан бошқа туманларда (шаҳарларда) рўйхатдан ўтказилган хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш, уларнинг ишлаб чиқариш жойлари, савдо шохобчалари ва хизмат кўрсатиш (иш бажариш) жойлари қаерда жойлашганидан қатъи назар, такрорийликни истисно этган ҳолда, тадбиркорлик субъекти рўйхатдан ўтказилган жойдаги тегишли солиқ органлари билан бир вақтда ўтказилади.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг юридик шахс мақомига эга бўлмаган бўлинмалари (филиаллари) фаолиятини режали текширишлар, улар қайси юридик шахс таркибига кирса, шу юридик шахсда ўтказиладиган текширишлар доирасида амалга оширилади.



2-БОБ. РЕЖАЛИ ТЕКШИРИШЛАР


12. Тадбиркорлик субъектларида ўтказиладиган текширишлар режа-жадвали лойиҳаси мазкур Низомнинг 1-иловасидаги тартиб ва муддатларда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишларнинг йиллик ва йил чоракларига мўлжалланган мувофиқлаштирилган режа-жадвалларини шакллантириш тамойиллари тўғрисидаги тасдиқланган қоидаларига қатъиян мувофиқ ҳолда амалга оширади.


13. Назорат қилувчи органларнинг марказий аппарати текшириш режалаштирилаётган йилдан олдинги йилнинг 1 июлигача бўлган муддатда ўзи назорат қиладиган хўжалик юритувчи субъектларининг аниқ рўйхатларини уларнинг манзили, тўлиқ номи, солиқ тўловчиларнинг идентификация рақами, режали текшириш даврийлигини кўрсатган ҳолда электрон шаклда Кенгаш ишчи органига тақдим этишлари лозим.


14. Кичик тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг фаолиятини текширишлар назорат қилувчи органлар томонидан режали тартибда кўпи билан тўрт йилда бир марта, бошқа тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишлар эса кўпи билан уч йилда бир марта, фақат Кенгашнинг қарорига биноан ўтказилиши мумкин.

Хусусий банк ва бошқа хусусий молия институтларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар кўпи билан беш йилда бир марта амалга оширилади.

Янги ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолияти улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан дастлабки уч йил мобайнида режали текширувлардан ўтказилмайди, мазкур банднинг тўртинчи хатбошисида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Акциз тўланадиган товарлар ишлаб чиқарувчи янги ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолияти, шунингдек кичик тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг бюджет маблағларидан ҳамда марказлаштирилган маблағлар ва ресурслардан белгиланган мақсадда фойдаланилиши билан боғлиқ молия-хўжалик фаолияти улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан дастлабки икки йил мобайнида режали текширувлардан ўтказилмайди.

Мазкур банднинг биринчи - тўртинчи хатбошиларда кўрсатилган тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолияти солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар молия йили мобайнида мунтазам равишда тўланмаган тақдирда, режали текширишлардан ўтказилиши мумкин.

Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини режали текширишлар, молия-хўжалик фаолиятини текширишлардан ташқари, қоидага кўра, комплекс текширишлар кўринишида амалга оширилади.


15. Йиллик текширишлар режа-жадвали лойиҳасига ёки тасдиқланган текширишлар режа-жадвалига чораклик ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги таклифлар мазкур Низомнинг 2-иловасига, тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш тўғрисидаги таклифлар мазкур Низомнинг 2а-иловасига мувофиқ камерал назорат натижасида аниқланган қоидабузарликлар кўрсатилган ҳолда ҳамда мувофиқлаштириш режа-жадвалларини шакллантириш тамойиллари тўғрисидаги тасдиқланган қоидаларига қатъиян мувофиқ ҳолда тақдим этилиши шарт.


16. Текширишлар режа-жадвалини ишлаб чиқишда назорат қилувчи органлар томонидан текширишлар режа-жадвали лойиҳасига киритиш учун тегишли таклифлар қуйидагича тақдим этилади:

Кенгаш ишчи органига - назорат қилувчи органларнинг марказий аппарати томонидан текшириладиган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича;

вилоят комиссияларининг ишчи органларига - назорат қилувчи органларнинг вилоят ва туман (шаҳар) бўлинмалари томонидан текшириладиган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича.

Назорат қилувчи органлар ёки уларнинг бўлинмалари томонидан Кенгаш ёки вилоят ҳудудий комиссиялари ишчи органларига мазкур Низомнинг 1-иловасида белгиланган муддатлардан кейин тақдим этилган ёки мазкур Низомнинг 2 ва 2а-иловасида белгиланган шаклга мос равишда тақдим этилмаган таклифлар кўриб чиқилмайди.


17. Назорат қилувчи органларнинг таклифлари асосида Кенгаш ишчи органи томонидан йиллик текширишлар режа-жадвали лойиҳаси ишлаб чиқилади ва Кенгаш қарори билан тасдиқланади.

Бунда хўжалик юритувчи субъектлар қуйидаги ҳолларда текширишлар режа-жадвали лойиҳасига киритилмайди:

хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш тегишли назорат қилувчи органнинг ваколатига кирмайдиган бўлса;

хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишларнинг йиллик ва йил чоракларига мўлжалланган мувофиқлаштирилган режа-жадвалларини шакллантиришнинг тамойиллари тўғрисидаги тасдиқланган қоидалар шартларига риоя этилмаган бўлса;

хўжалик юритувчи субъектлар тугатилган ёки тугатиш жараёнида бўлса, шунингдек улар банкрот деб эълон қилинган бўлса;

уларнинг режа-жадвалга киритилиши қонун ҳужжатларига, Кенгаш қабул қилган қарорларга ва мазкур Низомнинг 14-бандига зид бўлса.

Хўжалик юритувчи субъектда йил давомида бир мартадан ортиқ режали текшириш ўтказилишига йўл қўйилмайди.

Хўжалик юритувчи субъект ўз фаолиятини текширишни сўраб, асослантирилган илтимос билан мурожаат этган тақдирда унда режали текшириш ўтказилиши мумкин.


18. Текширишлар режа-жадвали лойиҳасига киритиш учун тақдим этилган таклифларни кўриб чиқиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш режа-жадвал лойиҳасини ишлаб чиқишнинг барча босқичларида Кенгашнинг ва унинг вилоят комиссиялари ишчи органлари томонидан, зарурият бўлганда назорат қилувчи органлар вакиллари иштирокида амалга оширилади.


19. Назорат қилувчи органлар мазкур Низомнинг 14 - 17-бандларидаги талабларга биноан жорий йил учун тасдиқланган текширишлар режа-жадвалига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар киритиши мумкин.

Тасдиқланган текширишлар режа-жадвалидаги субъектнинг юридик манзили режали текшириш муддатига қадар бошқа ҳудудга ўзгарганда ушбу субъектда текшириш ўтказишни режалаштирган назорат қилувчи органи ҳудудий бўлинмалари субъектнинг янги манзилидаги ушбу назорат қилувчи органининг ҳудудий бўлинмаларига хат юборади ва улар томонидан режали текшириш ўтказилади.

Текширишлар режа-жадвали лойиҳасини ишлаб чиқиш Кенгаш ва вилоят ҳудудий комиссиялари ишчи органлари томонидан "Текширишларни мувофиқлаштириш" автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

Тасдиқланган текширишлар режа-жадвали Кенгашнинг ва назорат қилувчи органларнинг расмий сайтларига жойлаштирилади ҳамда матбуотда чоп этиб борилади.



3-БОБ. РЕЖАДАН ТАШҚАРИ ТЕКШИРИШЛАР


20. Режадан ташқари текширишлар назорат қилувчи органлар томонидан қуйидаги асослар мавжуд бўлган ҳолларда:

юридик шахсларнинг тугатилаётганида, бунда тугатувчининг ёки юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг билдириши асосида 30 календарь кундан ошмаган ҳолда текширишлар ўтказилади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунчилик бузилганлиги ҳолатлари бўйича берган мурожаатлари келиб тушганда қисқа муддатли текшириш шаклида бир иш кунида амалга оширилади.


21. Назорат қилувчи органларга хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар ушбу назорат қилувчи органлар томонидан дастлаб ўрганиб чиқилади.

Бунда мурожаатнинг аноним эмаслиги, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари орқали берилган мурожаатлар, уларнинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжудлиги, қонунда белгиланган бошқа талабларга мувофиқлиги, шунингдек унда баён этилган масалаларни ўрганиш ушбу назорат қилувчи орган ваколатига тегишли эканлиги, мурожаатда қайд этилган ҳолатларни текшириш давомида ўрганиш имкони мавжудлиги, мурожаатда кўрсатилган хўжалик юритувчи субъектнинг фаолият юритаётганлиги ўрганиб чиқилади.

Агар мурожаатни кўриб чиқиш доирасида хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини текшириш зарурати юзага келса, назорат қилувчи органнинг марказий аппарати Кенгашга ишчи органига қисқа муддатли текшириш ўтказишга рухсат бериш сўралаётган хўжалик юритувчи субъектнинг номи ёки текширилиши лозим бўлган шохобчаси (шохобчалари), солиқ тўловчининг идентификация рақами, унинг манзили, фаолият тури, ушбу хўжалик юритувчи субъект томонидан талаблари бузилган қонун ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотларни ва текшириш ўтказиш мўлжалланган муддатни кўрсатган ҳолда қисқа муддатли текширишга рухсат бериш тўғрисида хат юборади.

Назорат қилувчи органларнинг қуйи тузилмалари юқоридаги маълумотларни тўлиқ кўрсатган ҳолда хўжалик юритувчи субъектларда қисқа муддатли текшириш ўтказишга рухсат бериш тўғрисида ўзларининг марказий аппаратига мурожаат қилиши лозим.

Мурожаатга текширишда ўрганилиши лозим бўлган масалалар бўйича унификациялашган назорат саволномаси асосида ишлаб чиқилиб, назорат қилувчи орган раҳбари тасдиқлаган текшириш дастури илова қилиниши шарт.


22. Назорат қилувчи органларнинг хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида қисқа муддатли текширишга рухсат бериш тўғрисидаги мурожаатининг асослилиги, текшириш дастурининг назорат қилувчи орган зиммасига юклатилган вазифаларга мувофиқлиги Кенгаш ишчи органи томонидан, заруратга қараб назорат қилувчи органлар билан биргаликда, ўрганиб чиқилади.

Ўрганиш натижаларига кўра қисқа муддатли текшириш ўтказиш тўғрисидаги мурожаатлар бўйича Кенгаш ишчи органи томонидан қисқа муддатли текширишга рухсат бериш, рад этиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ёки айрим масалаларга қўшимча аниқлик киритган ҳолда қайта мурожаат этиш тўғрисидаги таклифлар мурожаатлар келиб тушгандан кейин беш иш кунида тайёрланади.

Қисқа муддатли текширишга рухсат бериш бўйича тайёрланган таклифлар Кенгаш раиси ўринбосари билан келишилган ҳолда Кенгаш раисига юборилади.

Назорат қилувчи органнинг хатини ўрганиш натижасида қисқа муддатли текшириш рухсат бериш учун асослар мавжуд эмаслиги аниқланган тақдирда сўралган текширишни рад этиш тўғрисида Кенгаш раиси ўринбосарига таклиф киритилади.

Фавқулодда вазиятлар юзага келишининг олдини олиш, санитария-эпидемиология вазияти мураккаблашиши, шунингдек бошқа давлатлардан юқумли касалликлар кириб келиши ва тарқалиши эҳтимоли билан боғлиқ қисқа муддатли текширишларга рухсат бериш тўғрисидаги таклиф, назорат қилувчи органлар мурожаати асосли бўлган тақдирда мурожаат келиб тушган куни тайёрланиб, бир иш куни давомида Кенгаш раиси ўринбосари билан келишилган ҳолда Кенгаш раисига юборилади.

23. Қисқа муддатли текширишга рухсат бериш тўғрисидаги мурожаат ёки текшириш дастури белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган ёхуд қонун ҳужжатларида белгиланган асослар мурожаатда тўлиқ кўрсатилмаган ҳолларда Кенгаш ишчи органи беш иш кунида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ёки айрим масалаларга қўшимча аниқлик киритган ҳолда қайта мурожаат этиш учун улар тегишли назорат қилувчи органга Кенгаш котиби имзоси билан қайтарилиши мумкин.


24. Кенгаш ишчи органи томонидан қисқа муддатли текширишга рухсат бериш тўғрисидаги қарор Кенгаш раиси томонидан имзолангандан кейин бир иш кунида тегишли назорат қилувчи органга юборилади.

Хўжалик юритувчи субъект фаолиятида қисқа муддатли текширишга рухсат бериш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда текшириш дастури Кенгаш ишчи органи томонидан келишилиб, унга Кенгаш қарори рақами, келишилган кун санаси қайд этилади ва Кенгаш котиби томонидан имзоланади.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қонун ҳужжатлари бузилганлиги ҳолатлари бўйича бевосита Кенгашга берилган мурожаатлари асосида қисқа муддатли текширишга рухсат берилмайди.

Бундай мурожаатлар мазкур Низомда белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун тегишли назорат қилувчи органга юборилади.


25. Юқори назорат қилувчи органлар ўзларининг ҳудудий бўлинмаларига хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини қисқа муддатли текшириш ҳақидаги топшириқларни уларни ўтказиш бўйича фақатгина текшириш ўтказишга рухсат бериш тўғрисидаги Кенгаш қарори бўлган тақдирдагина юборадилар.



4-БОБ. НАЗОРАТ ТАРТИБИДА ТЕКШИРИШЛАР


26. Назорат тартибида текширишларни ўтказиш назорат қилувчи органлар томонидан уларнинг ўзлари илгари ўтказган текшириш натижалари бўйича фақат далолатномада (маълумотномада) белгиланган ҳолатлар бўйича ва муддатларда ёки хўжалик юритувчи субъект мурожаатига асосан ундан олдинроқ муддатларда, бир иш куни давомида назорат қилувчи органнинг буйруғи асосида Кенгаш ёки унинг вилоят комиссияси қўшимча қарорисиз амалга оширилади.

Хўжалик юритувчи субъект текшириш натижалари бўйича тузилган далолатномада (маълумотномада) белгиланган муддатларда назорат тартибида текширишлар ўтказишга рози бўлмаса, хўжалик юритувчи субъект ёки назорат қилувчи органнинг мурожаатлари асосида назорат тартибидаги текшириш муддати Кенгаш ёки вилоят комиссияларининг қарорлари билан белгиланади. Бунда ўтказилган текшириш натижалари бўйича далолатнома (маълумотнома) назорат тартибида текшириш ўтказиш зарурлиги учун асос бўлади.



5-БОБ. ТЕКШИРИШЛАРНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


27. Назорат қилувчи органлар текширишни тасдиқланган текширишлар режа-жадвали ёки Кенгашнинг қисқа муддатли текширишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги қарори, назорат қилувчи орган раҳбарининг буйруғи ҳамда текшириш дастурига мувофиқ амалга оширади.

Текширишда назорат қилувчи органнинг ваколатлари ва текшириш дастурида белгиланган масалалар доирасидан четга чиқилмаслиги лозим.

Назорат қилувчи органнинг текшириш ўтказиш тўғрисидаги буйруғида текшириладиган субъект номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами, текшириш мақсади, текширувчи мансабдор шахслар таркиби, текшириладиган давр, текшириш ўтказиш муддати ва текшириш ўтказиш учун асос бўлган ҳужжат номи, рақами ва санаси кўрсатилади.

Қисқа муддатли текширишларни ўтказиш тўғрисидаги буйруқларда текшириладиган давр жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги мурожаатларидаги ҳолатдан келиб чиқади.


28. Текширувчи мансабдор шахслар текшириш бошланишидан олдин хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбарини (хўжалик юритувчи субъект раҳбари бўлмаган тақдирда, унинг вазифасини бажарувчи шахсни) текшириш мақсади билан таништиради, унга ўз хизмат гувоҳномаси ва текшириш ўтказиш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳномасини кўрсатади, шунингдек текширишни ўтказишга асос бўладиган ҳужжатлар (текширишлар режа-жадвалидан кўчирма ёки Кенгашнинг қисқа муддатли текшириш ўтказиш тўғрисидаги қарори, назорат қилувчи органнинг текшириш ўтказиш тўғрисидаги буйруғи ва текшириш дастури) нусхаларини тилхат олинган ҳолда унга топширади.


29. Текшириш ўтказиш учун асос бўлган ҳужжатлар нусхаси текширилаётган хўжалик юритувчи субъектга тилхат олинган ҳолда топширилган пайт текширишни ўтказиш бошланган пайт ҳисобланади.

Текширилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг мазкур ҳужжатларни олишдан бош тортганлиги текширишни бекор қилиш учун асос бўлмайди.

Текширилаётган хўжалик юритувчи субъект мазкур ҳужжатларни олишдан бош тортган тақдирда, назорат қилувчи органнинг мансабдор шахси томонидан унинг ўзи ва текширилаётган хўжалик юритувчи субъект раҳбари (хўжалик юритувчи субъект раҳбари бўлмаган тақдирда, унинг вазифасини бажарувчи шахс) имзолайдиган далолатнома тузилади. Мазкур далолатномани хўжалик юритувчи субъект раҳбари (хўжалик юритувчи субъект раҳбари бўлмаган тақдирда, унинг вазифасини бажарувчи шахс) имзолашдан бош тортганда, далолатномага текширувчи томонидан тегишли ёзув киритилади. Бу ҳолда далолатнома имзоланган пайт текширишни ўтказиш бошланган пайт ҳисобланади.


30. Текширувчи мансабдор шахслар хўжалик юритувчи субъект томонидан тақдим этилган "Текширишларни рўйхатга олиш китоби"ни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлдириши шарт.

Техник имконият мавжуд бўлганда мажбурий тартибда "Текширишларни рўйхатга олиш китоби"нинг электрон шакли тўлдирилади. Бунда "Текширишларни рўйхатга олиш китоби"нинг қоғоз шаклини тўлдириш талаб этилмайди.

Текшириш натижалари тўғрисидаги далолатномада "Текширишларни рўйхатга олиш китоби"нинг тўлдирилган шакли (қоғоз шакли тўлдирилганда - электрон шакли тўлдирилмаганлиги сабаби) ёки китоб тақдим этилмаганда - уни тақдим этилмаганлиги тўғрисида текширувчи томонидан тегишли ёзув киритилади.


31. Текшириш билан хўжалик юритувчи субъектнинг бевосита текшириш ўтказиш йилидан олдинги тўрт календарь, молия-хўжалик фаолияти бўйича текширишда беш календарь йилдан кўп бўлмаган фаолияти қамраб олиниши мумкин. Бунда:

текшириш ўтказилаётган календарь йил даврлари текширилиши мумкин;

текширишни ўтказаётган назорат қилувчи орган томонидан илгари текширилган масалалар бўйича қайта текшириш ўтказилмайди.

Мазкур банднинг қоидалари қўзғатилган жиноят ишлари доирасида ўтказиладиган текширишларга татбиқ этилмайди.


32. Режали текшириш бошлангандан кейин текширишда иштирок этиши лозим бўлган шахс касаллиги туфайли иштирок эта олмаса ёки талаб этилган ҳужжатлар тақдим этилмаган тақдирда текшириш назорат қилувчи органнинг буйруғи асосида тўхтатилиб, назорат қилувчи органнинг асосланган мурожаати асосида текширишнинг қолган муддати Кенгаш томонидан бошқа вақтга кўчирилиши мумкин.


33. Хўжалик юритувчи субъектнинг молия-хўжалик фаолияти юзасидан ўтказиладиган режали текширишни субъект рўйхатдан ўтган манзилда ўтказиш имконияти бўлмаган тақдирда (биноси, компьютер, стол ва стул мавжуд эмаслиги), хўжалик юритувчи субъектнинг розилиги билан ушбу субъект рўйхатдан ўтган ҳудуддаги давлат солиқ инспекцияси биносида ўтказиш мумкин.


34. Текширишлар натижалари далолатнома (маълумотнома) билан расмийлаштирилади. Текшириш далолатномаси (маълумотномаси) камида икки нусхада тузилади.

Текшириш далолатномасининг (маълумотноманинг) нусхалари назорат қилувчи органнинг текшириш ўтказаётган мансабдор шахси (шахслари) ва хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбари (хўжалик юритувчи субъект раҳбари бўлмаган тақдирда, унинг вазифасини бажарувчи шахс) томонидан имзоланади ва бир нусхаси хўжалик юритувчи субъект раҳбарига (хўжалик юритувчи субъект раҳбари бўлмаган тақдирда, унинг вазифасини бажарувчи шахсга) уни олган санани кўрсатган ҳолда имзо қўйдириб топширилади ва шу пайтдан эътиборан текшириш тугаган ҳисобланади.

Текширилган хўжалик юритувчи субъект ўтказилган текшириш натижаси бўйича ўз эътирозларини далолатномада (маълумотномада) ёзма равишда акс эттириши мумкин.

Текширилаётган хўжалик юритувчи субъект текшириш натижалари тўғрисидаги далолатномани (маълумотномани) олишдан ва (ёки) уни имзолашдан бош тортганда, назорат қилувчи органнинг мансабдор шахси бу ҳақда текшириш натижалари тўғрисидаги далолатномага (маълумотномага) тегишли ёзув киритади ва шу пайтдан эътиборан текшириш тугаган ҳисобланади.

Бу ҳолда текшириш натижалари тўғрисидаги далолатноманинг (маълумотноманинг) бир нусхаси бир иш куни давомида хўжалик юритувчи субъектга почта орқали буюртма хат билан юборилади.

Текшириш натижалари тўғрисида далолатнома (маълумотнома) назорат қилувчи органнинг ички идоравий ҳужжати билан белгиланган тартибда рўйхатга олиб борилади.


35. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари бирлашмаларининг аъзоси бўлган тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш тадбиркорлик фаолияти субъектлари сўровига кўра мазкур бирлашмалар вакилларининг иштирокида амалга оширилиши, солиқ маслаҳатчилари ташкилоти томонидан ўзининг мижозига унда давлат солиқ хизмати органлари томонидан улар ўртасида тузилган шартнома мавжуд бўлган ҳолларда текшириш ўтказиш вақтида солиқ маслаҳатлари бўйича хизматлар кўрсатилиши мумкин.

Шунингдек, текшириш ўтказиш вақтида хўжалик юритувчи субъектлари адвокат хизматидан фойдаланиши мумкин.

Юқорида кўрсатилган бирлашмалар вакиллари, солиқ маслаҳатчиларини, адвокатларни текширишда иштирокини таъминлаш хўжалик юритувчи субъектлар ташаббуси билан амалга оширилиши лозим.


36. Назорат қилувчи органлар асосли сабабларга кўра текшириш ўтказиш имкони бўлмаган ёки зарурати қолмаган (тугатилганлиги сабабли молия-хўжалик фаолияти юзасидан якуний текшириш ўтказилган, жиноят иши юзасидан текширилган, банкрот деб эътироф этилган, бошқа субъектга қўшилган, фаолият юритмаётган, текшириш даврида текшириладиган объект мавжуд бўлмаган) хўжалик юритувчи субъектларни текшириш белгиланган муддатлардан олдинроқ режа-жадвалдан чиқариш тўғрисидаги таклифларни Кенгаш ҳудудий комиссиялари ёки назорат қилувчи органларнинг марказий аппарати орқали Кенгашга киритиб борадилар.


37. Назорат тартибида текширишлар мазкур Низомнинг 27-банди учинчи хатбошисида белгиланган тартибда расмийлаштирилган буйруқ асосида, 28 - 33-бандларида белгиланган тартибда ўтказилади ва натижалари 34-бандида белгиланган тартибда далолатнома билан расмийлаштирилади.



6-БОБ. НАЗОРАТ ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАРНИНГ

КЕНГАШ (ВИЛОЯТ КОМИССИЯЛАРИ) БИЛАН

ҚЎШИМЧА РАВИШДА КЕЛИШУВСИЗ АМАЛГА

ОШИРИЛАДИГАН НАЗОРАТ ВАЗИФАЛАРИ


38. Назорат қилувчи органлар зиммаларига қонун ҳужжатлари билан юклатилган айрим назорат вазифаларини мазкур Низомнинг 3-иловасида назарда тутилган ҳолларда Кенгаш билан қўшимча равишда келишувсиз амалга оширади.


39. Назорат қилувчи органлар томонидан Кенгаш билан қўшимча равишда келишувсиз амалга ошириладиган назорат тадбирлари назорат қилувчи орган раҳбари ёки ўринбосарининг буйруғи ҳамда тасдиқланган дастур асосида амалга оширилиб, натижаси бўйича икки нусхада далолатнома (маълумотнома) расмийлаштирилади ва унинг бир нусхаси санани кўрсатган ҳолда назорат тадбири ўтказилган хўжалик юритувчи субъектга топширилади.


40. Назорат қилувчи органлар томонидан мазкур бобга мувофиқ ўтказилган назорат тадбирлари тўғрисидаги маълумотлар тегишлича йил (чорак) якуни билан кейинги ойнинг 10-санасига қадар Кенгаш ишчи органига тақдим этилиб, улар текширишлар тўғрисидаги даврий маълумотларга киритилмайди.



7-БОБ. ТЕКШИРИШЛАРНИ ЎТКАЗИЛИШИ МОНИТОРИНГИ


41. Текширишлар режа-жадвалига риоя этилиши мониторингини Кенгаш ва унинг вилоят, туман комиссияларининг ишчи органлари олиб борадилар, улар Кенгашнинг барча даражадаги ҳудудий комиссияларининг жойлардаги назорат қилувчи органлар билан ўзаро доимий алоқасини таъминлайдилар ҳамда назорат қилувчи органлар томонидан амалга оширилган текширишлар тўғрисидаги ахборотларни "Текширишларни мувофиқлаштириш" автоматлаштирилган ахборот тизими маълумотлар базасига киритган ҳолда ойма-ой таҳлил қилиб борадилар.


42. Назорат қилувчи органларнинг марказий аппаратлари Кенгаш ишчи органига, ҳудудий бўлинмалари тегишлича вилоят ва туман ҳудудий комиссияларига йилнинг ҳар чорагида ўтказилган текширишлар тўғрисидаги маълумотларни мазкур Низомнинг 4-иловасида белгиланган шакл ва муддатларда тақдим этадилар.

Туман ҳудудий комиссиялари бу маълумотларни умумлаштиради ва уларни вилоят ҳудудий комиссиясига, вилоят ҳудудий комиссиялари эса Кенгаш ишчи органига тақдим этадилар.

Назорат қилувчи органлар ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳар ойнинг 3-санасигача улар томонидан ўтган ойда ўтказилган текширишларнинг бошланган ва тугалланган санаси, самарадорлиги тўғрисидаги маълумотларни тегишлича Кенгаш, вилоят ва туман комиссияларининг ишчи органларига компьютер маълумотлар базасига киритиш учун ёзма ёки электрон шаклда тақдим этиб борадилар.

Ўтказилган қисқа муддатли текшириш якунлари тўғрисидаги маълумотлар текширишда аниқланган ҳолатлар юзасидан назорат қилувчи орган ваколати доирасида чора кўриш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин 10 кунлик муддат ичида тегишлича Кенгаш, вилоят ва туман ҳудудий комиссияларининг ишчи органларига маълумот тақдим этилади.


43. Кенгаш, вилоят ва туман ҳудудий комиссиялари томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолияти ноқонуний текширилганлиги аниқланган тақдирда тегишли чоралар кўриш учун бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар қилади.



8-БОБ. ЖАВОБГАРЛИК


44. Кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари ишчи органлари ходимлари, шунингдек назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари мазкур Низом талабларига риоя этишлари, текшириш муносабати билан ўзига маълум бўлган тижорат сири, хизмат сири ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирлар, шунингдек ошкор этилмаган ахборотини учинчи шахсларга ошкор этмаслиги, ўз ваколатлари ва назорат соҳаси доирасидан ташқари масалалар бўйича ҳар қандай текширувлар ўтказмаслиги шарт.

Тадбиркорлик фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик ва тўсқинлик қилганлик, уларнинг фаолиятини асоссиз тўхтатиб қўйганлик учун тадбиркорлик субъектларига етказилган зарар бевосита айбдорлардан ундирилади.


45. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган Кенгаш ва ҳудудий комиссиялар ишчи органларининг ходимлари, шунингдек, назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.






Низомга

1-ИЛОВА


Текширишларнинг режа-жадвалларини ишлаб чиқиш

ТАРТИБИ

          

Босқичлар

Субъектлар


Ҳаракатлар


Муддатлар







Назорат қилувчи органнинг вилоят бўлинмаси



Вилоят бўйича текширишлар режа-жадвалининг йиғма лойиҳасини тузади ва уни вилоят комиссиясининг ишчи органига тақдим этади


Режалаштирилаётган йилдан олдинги йилнинг 15 сентябригача

1-босқич














































Назорат қилувчи органларнинг вилоят бўлинмалари томонидан текширишлар режа-жадвали лойиҳасига киритиш учун тақдим этилган таклифларнинг Низомнинг 17-бандига мувофиқлигини таҳлил қилади ва Низом талабларига мос келган хўжалик юритувчи субъектларни автоматлаштирилган ахборот тизими маълумотлар базасига киритилишини, текширишлар сони ошиб кетмаслиги ва комплекслигини назарда тутган ҳолда вилоят даражасида мувофиқлаштирилган текширишлар режа-жадваллари лойиҳаларини назорат қилувчи органларнинг вилоят бўлинмаларига юборади.










Вилоят комиссиясининг ишчи органи



Режалаштирилаётган йилдан олдинги йилнинг 30 сентябригача

2- босқич























































Назорат қилувчи органнинг вилоят бўлинмаси



Вилоят комиссияси билан келишилган текширишлар режа-жадвали лойиҳасини назорат қилувчи органнинг марказий аппаратига тақдим этади


Режалаштирилаётган йилдан олдинги йилнинг 5 октябригача

3- босқич





































Назорат қилувчи органнинг марказий аппарати



Кейинги йилга ўз текширишлар режа-жадвали лойиҳасини ишлаб чиқади, умумлаштиради ва зарур бўлганда, вилоят бўлинмаларининг текширишлар режа-жадваллари лойиҳаларига тузатишлар киритади, республика бўйича текширишлар режа-жадвалининг йиғма лойиҳасини тузади ва уни Кенгашнинг ишчи органига тақдим этади


Режалаштирилаётган йилдан олдинги йилнинг 15 октябригача

4- босқич









































Кенгашнинг ишчи органи


Назорат қилувчи органлар тақдим этган йиғма текширишлар режа-жадваллари лойиҳаларини Низомнинг 17-бандига мувофиқлигини таҳлил қилади, Низом талабларига мос келган хўжалик юритувчи субъектларни автоматлаштирилган ахборот тизими маълумотлар базасига киритилишини, текширишлар сонини ҳудудлар бўйича ошиб кетмаслиги ва комплекслигини назарда тутган ҳолда лойиҳадан айрим текширишлар чиқарилишини ёки уларни ўтказиш муддатлари кўчирилишини таъминлаган ҳолда назорат қилувчи органларнинг марказий аппаратлари билан биргаликда текширишларнинг мувофиқлаштирилган йиғма режа-жадвали лойиҳасини ишлаб чиқади ва уни Кенгаш тасдиғига киритади.


Режалаштирилаётган йилдан олдинги йилнинг 15 ноябригача

5-босқич









































Кенгаш


Кейинги йил учун тадбиркорлик субъектларида ўтказиладиган текширишларнинг йиғма мувофиқлаштирилган режа-жадвалини тасдиқлайди


Режалаштирилаётган йилдан олдинги йилнинг 25 ноябригача

6-босқич





































Кенгашнинг ишчи органи



Текширишларнинг тасдиқланган йиғма мувофиқлаштирилган режа-жадвалидан тегишли кўчирмаларни назорат қилувчи органларнинг марказий аппаратлари ва вилоят комиссияларига етказади


Режалаштирилаётган йилдан олдинги йилнинг 27 ноябригача

7-босқич





































Вилоят комиссиясининг ишчи органи


Текширишларнинг тасдиқланган йиғма мувофиқлаштирилган режа-жадвалидан тегишли кўчирмаларни туман комиссияларига етказади


Режалаштирилаётган йилдан олдинги йилнинг 28 ноябригача

8-босқич













  














Назорат қилувчи органнинг марказий аппарати



Текширишларнинг тасдиқланган йиғма мувофиқлаштирувчи режа-жадвалидан тегишли кўчирмаларни вилоят ва туман бўлинмаларига етказади


Режалаштирилаётган йилдан олдинги йилнинг 28 ноябригача

9-босқич









             





Низомга

2-ИЛОВА



___________________________________ томонидан

(назорат қилувчи органнинг номи)

ўтказиладиган 20___ йил (___ чоракка қўшимча

киритиш учун) текширувлар режа-жадвали

ЛОЙИҲАСИ


  

Т/р

Вилоят,

туман номи

Тадбир-

корлик

субъекти-

нинг номи


СТИР

Текши-

рувлар

ўтказаётган

назорат

қилувчи

органлар

ва уларнинг

бўлин-

малари

Текши-

рувнинг

бош-

ланиш

санаси

Текши-

рувнинг

тугаш

санаси

Назорат

қилувчи

орган

томонидан

ўтказилган

сўнгги

текширув

санаси


Мазкур

субъект

тегишли

бўлган

таваккал

даражаси

гуруҳи


Субъект-

ларнинг

мазкур

тоифаси

учун

белги-

ланган

текши-

рувлар

даврий-

лиги


      

     









       

      









        

     









      

  

_____________________________________________

(назорат қилувчи орган раҳбари ёки раҳбарининг ўринбосари)

"___" __________________ 20___ йил






Низомга

2а-ИЛОВА



___________________________________ томонидан

(назорат қилувчи органнинг номи)

ўтказиладиган 20___ йил (___ чоракка қўшимча

киритиш учун) текширишлар режа-жадвали

ЛОЙИҲАСИ

            

Т/р


Вилоят,

туман номи


Тадбир-

корлик

субъекти-

нинг номи


СТИР


Текши-

рувлар

ўтказаётган

назорат

қилувчи

органлар

ва уларнинг

бўлинма-

лари


Текши-

рувнинг

бош-

ланиш

санаси


Текши-

рувнинг

тугаш

санаси


Назорат

қилувчи

орган

томонидан

ўтказилган

сўнгги

текширув

санаси


Мазкур

субъект

тегишли

бўлган

таваккал

даражаси

гуруҳи


Субъект-

ларнинг

мазкур

тоифаси

учун

белги-

ланган

текши-

рувлар

даврий-

лиги


Камерал

назорат

натижа-

сида аниқ-

ланган

солиқ

қонун-

чилигини

бузиш

ҳоллари

































  

  

___________________________________

(давлат солиқ хизмати органи

раҳбари ёки унинг ўринбосари)

 

20__ йил "___" ____________.

 

                 

Молия йили мобайнида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар мунтазам равишда тўланмаган тадбиркорлик субъектларини аниқлашда ушбу субъектлар томонидан текширишлар режа-жадвалига қўшимча киритилаётган ёки ундан олдинги йилда 2 ва ундан кўп марта солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорликка йўл қўйилганлиги ёки шу даврда ўтказилган камерал назорат натижасида аниқланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўламаслик ҳолатлари инобатга олинади.





Низомга

3-ИЛОВА



Назорат қилувчи органларнинг Кенгаш

(вилоят комиссиялари) билан қўшимча келишувсиз

амалга ошириладиган назорат функциялари

РЎЙХАТИ


Назорат қилувчи органлар томонидан Кенгаш (вилоят комиссиялари) билан қўшимча келишувсиз назорат функциялари қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

солиқ ва бошқа ваколатли органлар томонидан ишончли маълумотлар мавжуд бўлган ҳолларда тегишли рухсатномаларсиз ишлаб чиқарилган ёки сотилаётган, акциз маркалари бўлмаган ёки қалбакилаштирилган алкоголли ва тамаки маҳсулотларини қонун билан белгиланган тартибда тезкор олиб қўйилишини амалга ошириш. Бунда хўжалик юритувчи субъектда кейинги текширишлар белгиланган тартибда Кенгаш билан келишилиши керак;

сифатсиз ва/ёки контрафакт маҳсулот ишлаб чиқарилиши ва сотилиши тўғрисида ишончли маълумотлар мавжуд бўлганидагина лицензия битими талабларига мувофиқ бундай маҳсулот сотилишига йўл қўймаслик мақсадида Дори воситалари ва тиббий буюмлар сифатини назорат қилиш бош бошқармаси Фармацевтик инспекцияси томонидан ишлаб чиқарилаётган ҳамда сотилаётган дори воситалари устидан назоратни амалга ошириш;

Кенгаш билан келишилган объектларда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Давлат санитария-эпидемиология хизмати ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ўтказиладиган атмосфера ҳавоси, тупроқ, оқава ва ер устидаги сувларини ифлослантирувчи манбалари ҳамда чиқиндиларни ноқонуний жойлаштирилиши жойлари мониторинги;

Давлат архитектура-қурилиш назорати инспекцияси билан қурилиш буюртмачилари ўртасида, шунингдек буюртмачилар билан пудрат қурилиш ташкилотлари ўртасида шартномалар мавжуд бўлган ҳолларда амалга ошириладиган қурилиш ишлари сифатининг қурилиш меъёрлари ва қоидаларига, республика стандартларига, давлат стандартлари ва техник шартларга мувофиқлигини назорат қилиш;

"Ўздавдонинспекция" ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан "Ўздонмаҳсулот" АК тизимидаги корхоналарда мавжуд дон ҳамда буғдой унидан намуна олиш йўли билан уларнинг намлиги, ифлослиги, донли аралашмалар кўрсаткичлари ва дон зараркунандалари билан зарарланишини таҳлил қилиш;

корхоналар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли рўйхатдан ўтказувчи органларнинг қабул қилган қарорлари асосида тугатилганда ёки давлат реестридан чиқарилганда;

"Ўзстандарт" агентлиги ёки унинг топшириғига кўра махсус ваколатли шахс (эксперт-аудитор) томонидан "Ўзстандарт" агентлигида аккредитацияланган ва лицензия олган синов лабораториялари (марказлари) лицензия келишувларининг шартларига риоя қилиши устидан амалга ошириладиган назорат;

адлия органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектларга шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатилганда, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиниши таъминланганда;

Кенгаш билан келишилган объектларда "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси томонидан доимий равишда бириктирилган ва уларда жойлашган инспекторлари томонидан саноат ва радиация хавфсизлигига, ер қаъридан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга доир талабларга риоя этилиши ҳамда хавфли юклар ва портловчи моддаларни ташиш хавфсизлиги ҳолати юзасидан амалга ошириладиган назорат;

Кенгаш билан келишилган "Ўзбекэнерго" АКнинг объектларида "Ўздавэнергоназорат" инспекциясининг доимий равишда бириктирилган бош техник инспекторлари томонидан ишларни хавфсиз юритилиши юзасидан амалга ошириладиган назорат;

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан табиий, техноген, террорчилик-қўпорувчилик тусидаги фавқулодда вазиятлар юзага келишининг олдини олиш ва улардан ҳимоя қилиш, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 13 декабрдаги 528-122 ва 2002 йил 4 июндаги 195-38-сон қарорлари билан тасдиқланган рўйхатларга мувофиқ, вазирлик ёки унинг ҳудудий бошқармалари раҳбарларининг кўрсатмалари асосида объектларда фуқаролик ҳимояси талабларига риоя этиш масалалари бўйича тадбирларнинг ташкил этилиши юзасидан амалга ошириладиган назорат;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида барпо этилган давлат жамғармалари маблағларидан мақсадли фойдаланиш билан боғлиқ масалалар бўйича назоратнинг (текширишларнинг) амалга оширилиши, бунда мазкур текширишлар бевосита корхоналарда Ўзбекистон Республикаси молия вазири тасдиқлаган режалар ва буйруқларга биноан амалга оширилади;

тижорат банклари томонидан банк билан қурилиш буюртмачилари, шунингдек банк билан молияловчи тараф ўртасидаги шартномаларга мувофиқ ҳукумат кафолати билан берилган марказлаштирилган маблағлардан (шу жумладан кредитлар) мақсадли фойдаланиш, қурилиш муддатларига, ажратилган маблағларни қайтариш ва улардан фойдаланиш учун тўловларни амалга ошириш муддатларига риоя этилиши юзасидан ўтказиладиган назорат, бажарилган ишларнинг назорат ўлчовларини ўтказиш;

Республика санитария-эпидемиология назорати маркази ёки ҳудудий санитария-эпидемиология назорати марказлари томонидан тегишли буйруқлар асосида сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлайдиган, истеъмолчиларни водопровод суви билан таъминлайдиган, оқава сувларни чиқариб ташлайдиган хўжалик юритувчи субъектларда намуналар танлаб олиш йўли билан сут ва сут маҳсулотлари, водопровод суви ва оқава сувлар ҳар ойда лабораторияларда тадқиқ этилганда, ун ва ош тузи ишлаб чиқарадиган корхоналарда I навли буғдой уни ҳамда ош тузи, умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ошхоналарида тадбиркорлик субъектлари томонидан тайёрланаётган таомлар, ошхоналардаги технологик жиҳозлар, ходимларнинг махсус кийимлари ва қўлларидан намуналар танлаб олиш йўли билан ҳар чоракда кўпи билан бир маротаба лабораторияларда таҳлил этилганда, шунингдек қонун ҳужжатларига кўра тиббий кўрикдан ўтиши керак бўлган савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларида тиббий кўрикдан ўтиш дафтарчаларининг мавжудлиги олти ойда кўпи билан бир маротаба мониторингдан ўтказилганда;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан пахта хом ашёсини тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлашнинг бутун даври мобайнида пахта тозалаш корхоналарини тайёрланаётган, қайта ишланаётган ва сақланаётган пахта хом ашёсининг миқдори ва сифати, пахта толаси ва пахта маҳсулотини сотиш масалалари бўйича текширишлар, шунингдек пахтакор хўжаликларни сифатли уруғлик чигитлар билан таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси молия вазири тасдиқлаган махсус жадваллар ёки унинг ёзма топшириқларига кўра ғўза навларини жойлаштириш бўйича белгиланган топшириқларга риоя этилиши текширишлардан ўтказилганда;

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан ғалладан бўшаган майдонларда сомонни, дарахт барги хазонларини ва бошқа турдаги чиқиндиларни ёқишни, дарахт ва буталарни ноқонуний кесишни, очиқ оловни қўллаган ҳолда битум эритишни ва ҳайвонларни ноқонуний овлаш фаолиятларини бартараф этиш бўйича амалга ошириладиган тезкор назорат тадбирлари ўтказилиши;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси томонидан давлат захиралари жойлаштирилган тадбиркорлик субъектларида назорат вазифаларининг амалга оширилиши;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси томонидан республика ҳудудини чет эл мамлакатларидан карантиндаги ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлар кириб келишидан муҳофаза қилиш, карантиндаги ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларни ўз вақтида аниқлаш, уларни локаллаштириш ҳамда тугатишни ташкил этиш, шунингдек улар кириб келишининг олдини олиш, белгиланган қоидаларга риоя қилиш ҳамда қишлоқ хўжалиги ва бошқа ўсимлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, сотиш ва ишлатиш чоғида ўсимликлар карантини бўйича тадбирларни амалга оширишга доир назорат вазифаларининг амалга оширилиши;

"Ўзсувназорат" Республика сув инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан сувдан фойдаланувчиларнинг ирригация тизимлари бошқармалари билан тузган сувдан фойдаланиш шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятларга риоя қилишлари устидан назоратнинг амалга оширилиши;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳудудий органлари томонидан мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча автотранспорт корхоналарида (юридик шахсларда), шу жумладан, йўловчилар ташиш билан шуғулланувчи корхоналарда бир йилда кўпи билан бир марта ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва профилактик тадбирлар ўтказиш устидан (молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда) назорат ўтказилганда;

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан тадбиркорлик субъектлари - юридик шахсларда ерлардан мақсадли фойдаланилиши, ижара шартномаси бўйича мажбуриятларга мувофиқ, қишлоқ хўжалиги экинларини (ғўза, дон ва бошқалар) экиш бўйича ўрнатилган талабларга риоя этилиши назорати амалга оширилганда;

"Ўздавнефтгазинспекция", "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан Кенгаш билан келишилган рўйхатга мувофиқ автомобилларга сиқилган ва суюлтирилган газ қуйиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларида технологик жараён талаблари, саноат ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши устидан бир йилда бир марта, бир иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда назорат тадбирлари амалга оширилганда;

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан фуқаронинг юридик шахс томонидан иш ҳақи белгиланган муддатда тўланмаганлиги тўғрисидаги мурожаатини, назорат тадбири ўтказиладиган хўжалик юритувчи субъект тўғрисида вазирлик томонидан Кенгаш ишчи органини олдиндан хабардор қилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазири буйруғи асосида ўрганилганда;

давлат солиқ хизмати органлари томонидан нақд пул маблағлари ёки пластик карточка орқали амалга оширилган тўлов шаклидан келиб чиқиб нархларни сунъий равишда ошириш ёки камайтириш, назорат-касса машиналари, тўлов терминалларини қўллаш, шунингдек ўрнатилган тартибда талон ва чекларни берилиши, нақд пул тушумларининг тўлиқ ҳажмда инкассация қилиниши масалалари бўйича текширишлар ўтказилганда;

"Ўздавтемирйўлназорат" давлат инспекцияси томонидан идоравий шохобча темир йўлларига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларида локомотив, вагон, алоқа ва сигналлаштириш, электр таъминоти, юк ва йўловчи ташишни ташкил этиш хўжаликларида таъмирлаш, эксплуатация қилиш ва техник воситаларни ишчи ҳолатида тутилишини таъминлаш бўйича назорат амалга оширилганда;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва унинг ҳудудий тузилмалари томонидан энергия ресурслари етказиб берилиши ва истеъмолини ҳисобга олишнинг тўлиқлиги ҳамда ҳаққонийлиги, ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида амалга оширилиши юзасидан текширишлар ўтказиш.

Давлат архитектура-қурилиш назорати инспекцияси ва туманлар (шаҳарлар) бош архитекторлари томонидан молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, барча қурилишларда, шу жумладан, якка тартибдаги уй-жой қурилиш объектларида рухсат берилган ҳужжатлар мавжудлиги ва шаҳарсозлик норма ҳамда қоида талабларига риоя этилаётганлиги борасида субъектнинг молия-хўжалик фаолиятига аралашмасдан қисқа муддатли текширишлар ўтказилганда;

Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти томонидан ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарлари, пахта шроти ва шелухасига бўлган нархларни ошириш, уларни харид қилиш, етказиб бериш ва сотишда суиистеъмол қилинишлар ва коррупция ҳолатларини аниқлаш бўйича тезкор-қидирув чора-тадбирлари олиб борилганда;

Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти томонидан олиб борилган тезкор-қидирув чора-тадбирлари натижалари, хусусан, таҳлилий материаллар, текширув харидлари ёки назорат харидлари натижалари бўйича олинган товар ёки касса чеклари, шунингдек, қонун бузилишини тасдиқловчи чекларни бермаслик ҳолатларини аниқлаш, кейинчалик қонунбузарликнинг кенг миқёсини, нархларни ошириш усуллари ва механизмларини аниқлаш учун молия-хўжалик фаолияти юзасидан текшириш ўтказилганда;

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш, норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ишларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 сентябрдаги ПҚ-3286-сон "Сув объектларини муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори талабларига мувофиқ амалга оширилиши устидан назорат ўрнатилганда;

Мазкур рўйхатда кўзда тутилган назорат тадбирларининг ўтказилиши, еттинчи хатбоши бундан мустасно, 10 календарь кунини ташкил этади.






Низомга

4-ИЛОВА


____________________________________ томонидан

(назорат қилувчи органнинг номи)

20___ йилнинг _________ ойида хўжалик юритувчи

субъектларда ўтказилган текширувлар тўғрисида

МАЪЛУМОТ


      

Т/р


Назорат

қилувчи

орган номи


Ўтказилган текширишлар сони


Тартиб-

бузарликлар

аниқланган

тадбиркорлик

субъектлари

сони


ўтган

йилнинг

тегишли

даври

учун


режа

бўйича


амалда


шу жумладан,

режадан ташқари


белги-

ланган

муддат-

ларга риоя

қилмаган

ҳолда

ўтказилган


жами


шулардан,

Кенгаш

ёки

ҳудудий

комиссия

рухсатисиз

жами

ўтка-

зилган

текши-

ришларга

нисбатан,

фоизда


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10


      

        








       

          

        

   

__________________________________________________

(назорат қилувчи орган раҳбари ёки раҳбарининг ўринбосари)

   

"___" __________________ 20___ йил



Изоҳ:

1. Мазкур шакл бўйича маълумотлар тегишли ҳудудий комиссияларнинг ишчи органларига назорат қилувчи органларнинг туман (шаҳар) бўлинмалари томонидан ҳисобот давридан кейинги ойнинг 3 санасигача бўлган муддатда, назорат қилувчи органларнинг ўзларининг шаҳар ва туман бўлинмалари кесимида умумлашган вилоят бўлинмалари томонидан - ҳисобот давридан кейинги ойнинг 7 санасигача бўлган муддатда, назорат қилувчи органларнинг ўзларининг ҳудудий бўлинмалари кесимида умумлашган марказий аппаратлари томонидан эса, Кенгашнинг ишчи органига - ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10 санасигача тақдим этилади.

2. Кенгаш (ҳудудий комиссия)нинг рухсатисиз текширувлар ўтказилган ҳолларда (7-устун) ёки белгиланган муддатларга риоя қилмаган ҳолда текширувлар ўтказилганда (8-устун) ҳудудий комиссиялар Кенгашнинг ишчи органига белгиланган текширувлар ўтказилган тадбиркорлик субъектлари ва уларни амалга оширган назорат қилувчи органлар, шунингдек ўрнатилган тартибда текширув ўтказиш қоидаларини бузган шахсларга нисбатан кўрилган чоралар тўғрисида ахборот тақдим этадилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 15 май, 19-сон, 347-модда

















Время: 0.1920
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск