язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Банк операциялари/ ЎзР ВМ 19.05.2000 й. 195-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг (2-илова) олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР ВМ 19.05.2000 й. 195-сон Қарори

билан тасдиқланган Низомнинг (2-илова)

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 03.05.2017 й. 254-сон Қароридан олдинги таҳрири



2-банднинг олдинги таҳрири


2. Ушбу Низом банклар томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига, микрофирмаларга, кичик корхоналарга, де??он ва фермер хўжаликларига Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағлари ҳисобидан кредит бериш тартибини тартибга солади. (ЎзР ВМ 19.03.2011 й. 79-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



5-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Жамғарма маблағлари устувор равишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасидаги юқори технологияли ва инновация лойиҳаларини, узоқ ва бориш қийин бўлган туманларда, шунингдек меҳнат ресурслари ортиқча бўлган туманлар ва шаҳарларда жойлашган ишлаб чиқариш микрофирмаларини, кичик корхоналарни, де??он ва фермер хўжаликларини молиялаштириш учун ажратилади. (ЎзР ВМ 19.03.2011 й. 79-сон Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши)



5-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Кўрсатиб ўтилган субъектларни тижорат банкларининг Имтиёзли кредит бериш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириш учун меҳнат ресурслари ортиқча бўлган туманлар ва шаҳарлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан Марказий банк билан биргаликда аниқланади. (ЎзР ВМ 19.03.2011 й. 79-сон Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши)



8-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


хом ашё ва материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар ҳамда бошқа ишлаб чиқариш захиралари харид қилиш учун зарур бўлган айланма маблағларни тўлдиришга кредитлар кичик тадбиркорлик субъектларига, қоидага кўра, 1 йил муддатгача берилади; (ЎзР ВМ 17.01.2004 й. 28-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



9-банднинг олдинги таҳрири


9. Айланма маблағларни тўлдириш учун кичик тадбиркорлик субъектларига берилган кредитларни қайтаришнинг энг узоқ муддати, қайтариш муддатини узайтиришни ҳисобга олган ҳолда 12 ойдан ошиши мумкин эмас, форс-мажор ҳолатлари бундан мустасно. (ЎзР ВМ 17.01.2004 й. 28-сон Қарори таҳриридаги банд)



16-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


давлат солиқ хизматининг Махаллий (туман) органи тасдиқланган, сўнгги ҳисобот даври учун бухгалтерия баланси (1-шакл) ҳамда дебиторлик ва кредиторлик қарзлар тўғрисида маълумотнома (2а-шакл), шунингдек 90 кундан ортиқ вақдаги қарзлар бўйича солиштириш далолатномаси, молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-шакл), де??он хўжаликлари бундан мустасно;



34-банднинг олдинги таҳрири


34. Таваккалчиликларнинг йўл кўйиладиган даражаларини аниқлаш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг "Тижорат банклари сармояси адекватлилигига кўйиладиган талаблар тўғрисида"ги Низомига мувофиқ амалга оширилади.




ЎзР ВМ 19.03.2011 й. 79-сон Қароридан олдинги таҳрири



2-банднинг олдинги таҳрири


2. Ушбу Низом тижорат банклари томонидан де??он ва фермер хўжаликларига, кичик тадбиркорлик субъектларига Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси (кейинги ўринларда матнда Жамғарма деб аталади) маблағлари ҳисобидан кредитлар бериш тартибини тартибга солади. (ЎзР ВМ 17.01.2004 й. 28-сон Қарори тахриридаги банд)



3-банднинг олдинги таҳрири


3. Якка тартибдаги тадбиркорларга, де??он ва фермер хўжаликларига, шунингдек кичик тадбиркорликнинг бошқа субъектларига тижорат банклари томонидан Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан микрокредит бериш "Микромолиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига, шунингдек тижорат банклари томонидан белгиланадиган микромолиявий хизматлар кўрсатиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади. (ЎзР ВМ 31.10.2006 й. 225-сон Қарори тахриридаги банд), (Олдинги тахририга қаранг)



4-банднинг олдинги таҳрири


4. Имтиёзли кредит бериш жамғармаси маблағлари ҳисобидан микрокредитлар ушбу Низомнинг 13-бандига мувофиқ белгиланадиган фоиз ставкаси бўйича берилади, "Микрокредитбанк" акциядорлик-тижорат банки томонидан бериладиган микрокредитлар бундан мустасно. (ЎзР ВМ 31.10.2006 й. 225-сон Қарори тахриридаги банд), (Олдинги тахририга қаранг)



6-банднинг олдинги таҳрири


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 9 апрелдаги ПФ-1987-сон Фармонига, "Де??он хўжалиги тўғрисида" ва "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига мувофиқ микрофирмалар, кичик корхоналар, де??он ва фермер хўжаликлари кредит олувчи (кейинги ўринларда матнда қарз олувчи деб аталади) субъектлар ҳисобланадилар. (ЎзР ВМ 17.01.2004 й. 28-сон Қарори тахриридаги банд)



12-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


12. Жамғарма маблағлари ҳисобидан кредитлар қарз олувчиларга маҳсулот етиштириш (тамакичилик ва алкоголли маҳсулот ишлаб чиқаришдан ташқари) билан боғлиқ бўлган, амалдаги қонунчилик билан тақиқланмаган ва қуйидагиларни назарда тутувчи тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш, ривожлантириш ва кенгайтириш учун берилади:



29-банднинг олдинги таҳрири


29. Микрофирмаларга, кичик корхоналарга, де??он ва фермер хўжаликларига берилган кредитлар, кредит бериш муддатига кўра, тижорат банкининг тегишли баланс ҳисоб рақамларида Ўзбекистон Республикаси Марказий банка томонидан тасдиқланган Тижорат банклари ҳисоб ҳисоб рақамлари режасига мувофиқ ҳисобга олинади. (ЎзР ВМ 17.01.2004 й. 28-сон Қарори тахриридаги банд)




ЎзР ВМ 31.10.2006 й. 225-сон Қароридан олдинги таҳрири



3 бандининг олдинги таҳрири


3. Ўз фаолиятини юридик шахс бўлмасдан амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорларга ва де??он хўжаликларига тижорат банклари томонидан Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан микрокредит бериш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тасдиқланган Ўз фаолиятини юридик шахс бўлмасдан амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорларга ва де??он хўжаликларига тижорат банклари томонидан миллий ва хорижий валютада микрокредит бериш тартибига мувофиқ амалга оширилади.



4-банднинг олдинги таҳрири


4. Ўз фаолиятини юридик шахс бўлмасдан амалга оширувчи де??он ва фермер хўжаликларига, шунингдек кичик тадбиркорлик бошқа субъектларига тижорат банклари томонидан Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан микрокредит бериш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тасдиқланган Ўз фаолиятини юридик шахс бўлмасдан амалга оширувчи фермер хўжаликларига, кичик тадбиркорлик бошқа субъектларига тижорат банклари томонидан миллий ва хорижий валютада микрокредит бериш тартибига мувофиқ амалга оширилади.