Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг Намунавий штатлари (АВ томонидан 21.04.2017 й. 2875-сон билан рўйхатга олинган 17.04.2017 й. Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги Ўрта махсус таълим марказининг 26/ққ-сон, Меҳнат вазирлигининг 9-қ/қ-сон, Молия вазирлигининг 39-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2017 йил 21 апрелда 2875-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Олий ва ўрта махсус таълими

вазирлиги Ўрта махсус таълим

марказининг, Меҳнат вазирлиги,

Молия вазирлигининг

2017 йил 17 апрелдаги

26/ққ, 9-қ/қ, 39-сон қарорига

ИЛОВА



Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими

муассасалари бошқарув, техник, хизмат

кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг

НАМУНАВИЙ ШТАТЛАРИ

  

Т/р

Лавозимлар номланиши

Ўқувчилар сонига нисбатан

белгиланадиган лавозим

бирликлари

  


60

нафаргача



61 150



151 300



301 450



451 600



601 нафар

ва ундан ортиқ


1.

Директор (филиал директори)

1

1

1

1

1

1

2.

Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари

1

1

1

1

1

1

3.

Директорнинг ишлаб чиқариш таълими бўйича ўринбосари (фақат касб-ҳунар коллежлари учун)


1

1

1

1

1

4.

Директорнинг маънавий ва маърифий ишлар бўйича ўринбосари


0,5

1

1

1

1

5.

Директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари




1

1

1

6.

Психолог

0,5

0,5

1

1

1

1

7.

Жисмоний тарбия раҳбари*

0,5

0,5

1

1

1

1

8.

Ҳарбий чақириққача тайёргарлик раҳбари**

1

1

1

1

1

1

9.

Хўжалик мудири

1

1

1




10.

Ахборот-кутубхона технологияси бўйича етакчи мутахассис***



1

1

1

1

11.

Ахборот-кутубхона технологияси бўйича мутахассис***

0,5

0,5

0,5

0,5

1

2

12.

Бош бухгалтер



1

1

1

1

13.

Бухгалтер****



0,5

0,5

1

1

14.

Ўқув бўлими услубчиси



0,5

0,5

1

1

15.

Котиб - иш юритувчи

0,5

0,5

1

1

1

1

16.

Кадрлар бўйича инспектор




0,5

1

1

17.

Комендант



1

1

1

1

18.

Омбор мудири



1

1

1

1

19.

Юрисконсульт



1

1

1

1

  

Изоҳ:

*) йиллик ўқув юкламаси 400 соат ҳисобидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

**) йиллик ўқув юкламаси 530 соат ҳисобидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

***) Ахборот-ресурс маркази ташкил этилган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ахборот-кутубхона технологияси бўйича лавозимлар киритилмайди.

****) касб-ҳунар коллежида ўқувчилар сони 901 нафар ва ундан ортиқ бўлганда, 1,0 бирлик бухгалтер лавозими қўшимча киритилиши мумкин.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари қошидаги Ахборот-ресурс марказларининг ходимлари учун лавозимларни киритиш меъёрлари мазкур Намунавий штатларининг 1-иловасига мувофиқ белгиланади.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлари учун алоҳида лавозимларни киритиш меъёрлари мазкур Намунавий штатларнинг 2-иловасига мувофиқ белгиланади.


Мазкур Намунавий штатлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий Академияси, Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган.





Намунавий штатларга

1-илова



Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари

қошидаги Ахборот-ресурс марказларининг

ходимлари учун лавозимларни киритиш

МЕЪЁРЛАРИ



Т/р

Бўлим ва лавозим номлари

Ахборот-ресурс марказининг

гуруҳига* нисбатан

белгиланадиган

лавозим бирликлари


ЯТС бўйича лавозим разряди

1-гуруҳ


2-гуруҳ


3-гуруҳ


1.

Ахборот-ресурс маркази раҳбари

1

1

1

10

Электрон ахборот-ресурс технологиялари бўлими


2.

Бўлим бошлиғи**

1

8

3.

Етакчи мутахассис***

1

1

7

4.

1-тоифали муҳандис-дастурчи**  

1

7


1-тоифали мутахассис***

1

1

1

5

  

Ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш бўлими


5.

Бўлим бошлиғи

1

8

6.

Етакчи мутахассис

1

1

1

7

7.

1-тоифали мутахассис

1

1

5

Ахборот-ресурсларни қабул қилиш ва фондларни шакллантириш бўлими


8.

Бўлим бошлиғи

1

1

8

9.

1-тоифали мутахассис

1

1

1

5

Ахборот-ресурс маркази филиали (шохобчаси)


10.

Филиал раҳбари****

1

1

1

9

11.

1-тоифали мутахассис****

1

1

1

5

Жами

12

9

6


  

Изоҳ:

*) Ахборот-ресурс марказида бир йилда адабиётлардан (китоблардан) фойдаланувчилар сони 5 минг кишидан ортиқ ва кўрсатилган ахборот-кутубхона хизмати бўйича берилган ҳужжатлар сони 135 минг ва ундан ортиқ нусха бўлса - 1-гуруҳ;

Ахборот-ресурс марказида бир йилда адабиётлардан (китоблардан) фойдаланувчилар сони 2,5 минг кишидан 5 минг кишигача ва кўрсатилган ахборот-кутубхона хизмати бўйича берилган ҳужжатлар сони 75 минг нусхадан 135 минг нусхагача бўлса - 2-гуруҳ;

Ахборот-ресурс марказида бир йилда адабиётлардан (китоблардан) фойдаланувчилар сони 2,5 минг кишигача ва кўрсатилган ахборот-кутубхона хизмати бўйича берилган ҳужжатлар сони 75 минг нусхагача бўлса - 3-гуруҳ ҳисобланади.

Ахборот-ресурс марказлари ҳар йили ўтган йилги фаолияти давомида кўрсатган хизматларидан келиб чиққан ҳолда жорий йил учун гуруҳларга ажратилади. Бунда Ахборот-ресурс марказларининг гуруҳини белгилаш учун бир йилда ҳақиқатда Ахборот-ресурс маркази томонидан хизмат кўрсатилган фойдаланувчилар ва уларга кўрсатилган ахборот-кутубхона хизматлари бўйича берилган ҳужжатлар сони тўғрисидаги маълумотлар ҳудудий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари томонидан тасдиқланади. Мазкур тасдиқланган маълумотлар таълим муассасасининг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини рўйхатдан ўтказишда илова қилинади.

**) Ахборот-ресурс марказида 6 тадан кўп соз ҳолатдаги компьютерлар "ZiyoNET" таълим ахборот тармоғига уланган бўлиб, сканер, нусха кўчириш ва принтер ускуналари билан жиҳозланган бўлса, мазкур лавозимлар киритилади.

***) Ахборот-ресурс марказида 3 тадан 6 тагача соз ҳолатдаги компьютерлари "ZiyoNET" таълим ахборот тармоғига уланган бўлиб, сканер ва принтер ускуналари билан жиҳозланган бўлса, мазкур лавозимлар киритилади.

****) Ахборот-ресурс марказининг филиалининг (шохобчасининг) биноси таълим муассасасининг балансида бўлиб, адабиётлар (китоблар) билан таъминланган бўлса, мазкур лавозимлар киритилади.

Ахборот-ресурс маркази турли халқаро грантларда ёки лойиҳаларда иштирок этаётган бўлса, 1,0 бирлик етакчи мутахассис лавозими қўшимча киритилиши мумкин.






Намунавий штатларга

2-илова



Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари бошқарув,

техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлари

учун алоҳида лавозимларни киритиш

МЕЪЁРЛАРИ


Муқаддима

1-боб. Таълим муассасаларида алоҳида

лавозимларни киритиш меъёрлари

2-боб. Якуний қоидалар



Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларида назарда тутилмаган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг (бундан буён матнда таълим муассасалари деб юритилади) бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг алоҳида лавозимлари мазкур Меъёрларга мувофиқ киритилади.



1-БОБ. ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА АЛОҲИДА

ЛАВОЗИМЛАРНИ КИРИТИШ МЕЪЁРЛАРИ


1. Таълим муассасасида ўқув йўналиши бўйича ўқувчилар сони 150 нафар ва ундан ортиқ бўлса, ҳар бир йўналишга 1,0 бирлик бўлим мудири лавозими киритилади.


2. Таълим муассасасининг ўқув режасида ўқув-лаборатория амалий машғулотлар ўтказилиши кўзда тутилган ҳамда амалий машғулотлар ўтказилиш учун жиҳозланган ўқув-лаборатория хонаси мавжуд бўлса, 1,0 бирлик лаборант лавозими киритилади.


3. Таълим муассасасининг лингафон, компьютер ва ўқув техника жиҳозлари ўрнатилган хоналарига хизмат кўрсатиш учун - 1,0 бирлик лингафон, компьютер ва ўқув техника жиҳозларига хизмат кўрсатувчи техник лавозими киритилади.


4. Таълим муассасасининг гардероб хонасидаги мавжуд 250 та ва ундан ортиқ жиҳозланган кийим сақлаш жойлари учун - 1,0 бирлик гардеробчи (кийим сақловчи) лавозими мавсумий 5 ойга киритилади.


5. Таълим муассасасининг 2500 кв. м ва ундан ортиқ қоплама тўшалган (асфальт, бетон, брусчатка) майдонини супуриш учун - 1,0 бирлик ҳовли супурувчи лавозими киритилади. Қоплама тўшалган майдон 2500 кв. м дан кам бўлса, 0,5 бирликдан кам бўлмаган ҳовли супурувчи лавозими киритилади.


6. Таълим муассасасининг мевали боғ, гулзор ва кўкаламзорлаштирилган 0,5 га дан 2,0 га гача майдони учун - 1,0 бирлик, кейинги ҳар 2,0 га майдон учун - 1,0 бирлик боғбон лавозими киритилади. Таълим муассасасининг ижарага берган майдони бундан мустасно.


7. Таълим муассасасини кеча-кундуз қўриқлаш учун дам олиш ва байрам кунлари ҳамда таътил даврида ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти ҳисобга олинган ҳолда 4,0 бирлик қоровул лавозими киритилади. Бунда таълим муассасаси ҳудудидан ташқарида жойлашган бинолар учун алоҳида 4,0 бирлик қоровул лавозими киритилади.


8. Бино, иншоотлар ва жиҳозларни жорий таъмирловчи ва хизмат кўрсатувчи:

электромонтёр лавозими 700 тагача ёритиш нуқталари (виключатель, разетка ва кароба) (таълим муассасаси балансида бўлган кўча ёритиш нуқталари ҳам ҳисобланади) учун - 0,5 бирлик, ёритиш нуқталари 700 дан ортиқ бўлса, 1,0 бирлик;

чилангар (сантехник) лавозими - сув қувурлари, канализация ва иссиқлик қуввати билан жиҳозланган ҳар 2800 кв.м майдон учун - 1,0 бирлик (бироқ, таълим муассасасида 2,0 бирликдан ортиқ бўлмаган ҳолда);

дурадгор лавозими - таълим муассасаси биносининг фойдаланиладиган 3500 кв. м ва ундан ортиқ майдони учун - 1,0 бирлик (таълим муассасасида 1,0 бирликдан ортиқ бўлмаган ҳолда) киритилади.

Муассаса балансидаги биноларнинг эксплуатация ишлари ихтисослаштирилган ташкилот томонидан шартнома асосида амалга оширилганда, иншоотлар ва жиҳозларни жорий таъмирловчи ва хизмат кўрсатувчи ишчилар лавозимлари киритилмайди.


9. Биноларнинг ички қисми, шу жумладан хизмат хоналари, йўлаклар, зинапоялар, фаоллар зали ва спорт зал ҳамда ўқув-аудитория (ётоқхонанинг ўқувчилар ётадиган хоналари бундан мустасно) майдонини тозаловчи фаррош лавозими ҳар 700 кв. м тозалаш майдони учун - 1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда киритилади.


10. Уй-жой коммунал хўжалик тизимига ўтказилмаган таълим муассасаларида иситиш мавсумида (5 ой) ўт ёқувчи лавозими:

локал иситиш тизимида кўмир, торф, мазут ва ҳоказолар билан иситиладиган ҳар бир қозонхонага ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун - 2,0 бирликдан, табиий газ ёқилғиси билан ишлайдиган ҳар бир қозонхоналарда (қозонхона ҳажмидан қатъи назар) ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун - 1,0 бирликдан;

алоҳида кичик қозонлари билан иситиладиган ҳар бир алоҳида манзилда жойлашган бинолар мажмуасига ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун қозонлар сони 6 тагача бўлса - 1,0 бирликдан, 6 ва ундан ортиқ бўлса, 2,0 бирликдан;

иситиш печлари орқали иситиладиган муассасаларда ҳар 10 дона печ учун - 1,0 бирликдан ва кейинги ҳар 5 - 9 дона печ учун қўшимча 0,5 бирликдан (лекин муассаса учун 0,5 бирликдан кам бўлмаган ҳолда) киритилади.


11. Таълим муассасасида 1,0 бирлик муассаса биносига комплекс хизмат кўрсатувчи ва биноларни жорий таъмирлаш ишчиси лавозими доимий киритилади.


12. Тарбиячи лавозими дам олиш ва байрам кунларида ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти ҳисобга олинган ҳолда, таълим муассасаси ётоқхонасида яшовчи ўқувчилар 75 нафаргача бўлганда, 1,0 бирлик ва кейинги ҳар 100 нафар ўқувчи учун қўшимча 1,0 бирлик ҳисобидан киритилади.


13. Хўжалик бекаси лавозими таълим муассасаси ётоқхонасида яшовчи ўқувчилар сони 150 нафар ва ундан ортиқ бўлганда, 1,0 бирлик киритилади.


14. Лифтчи лавозими бир бинода жойлашган ва фойдаланилаётган ҳар бир лифт ёки лифтлар гуруҳига ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун - 1,0 бирлик (бироқ, 2,5 ўрин алмашиш иш вақтидан ортиқ бўлмаган ҳолда) киритилади.


15. Таълим муассасасининг ҳар бир алоҳида жойлашган ётоқхонасида яшовчи ўқувчилар сони 50 нафар ва ундан ортиқ бўлса, уларнинг ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун - 1,0 бирлик (бироқ 3,0 ўрин алмашиш иш вақтидан ортиқ бўлмаган ҳолда) ётоқхона навбатчиси лавозими киритилади.


16. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 майдаги 153-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган вазирлик ва идоралар аппаратлари, уларга бўйсунувчи ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари енгил хизмат автомашиналари чекланган миқдорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан таълим муассасалари учун тасдиқланган ўқув машқига мўлжалланмаган транспорт воситаларининг чекланган сонидан (лимитидан) келиб чиқиб, соз ҳолатдаги ҳар бир автотранспорт воситаси учун - 1,0 бирлик ҳайдовчи лавозими киритилади.


17. Таълим муассасаси балансига кирим қилинган "Баркамол авлод" мусобақасида ғолиб бўлганлик учун берилган транспорт воситалари учун таълим муассасасининг харажатлар сметасида ёқилғи-мойлаш материаллари учун маблағлар режалаштирилиб, 1,0 бирлик ҳайдовчи лавозими киритилади. Таълим муассасаси раҳбари учун хизмат автомашинаси бўлиб фойдаланилаётган транспорт воситалари бундан мустасно.


18. Таълим муассасаси ўқувчиларининг турли хил тадбирларда хавфсиз қатнашишини таъминлаш учун мўлжалланган махсус автотранспорт (автобус, микроавтобус) воситаси мавжуд бўлса, 1,0 бирлик автобус ҳайдовчиси лавозими киритилади.


19. Таълим муассасаси ётоқхонасида 300 нафар ва ундан ортиқ ўқувчилар истиқомат қилаётган бўлса, 0,5 бирлик паспортист лавозими киритилади.


20. Чет тили чуқурлаштирилиб ўқитиладиган академик лицейларда 0,5 бирлик чет тиллари бўйича директор ўринбосари лавозими киритилиши мумкин.


21. Янги ташкил этилаётган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида директор, директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари (хўжалик мудири), бош бухгалтер, катта ишлаб чиқариш таълим устаси лавозимлари 1,0 бирликдан, жами 4,0 бирлик қурилиш битказилгунга қадар (бироқ, 6 ойдан ошмаган ҳолда) киритилади.


22. Ёпиқ ва очиқ сув ҳавзаси ҳамда бассейнлари мавжуд бўлган таълим муассасаларида 1,0 бирликдан дезинфектор ҳамда сузиш бўйича йўриқчи лавозимлари таълим муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан киритилиши мумкин.


23. Академик лицейларда ўқув машғулотларидан ташқари турли йўналишдаги тўгарак машғулотлари ташкил этиладиган бўлса, ҳар бир тўгаракда 26 нафар ва ундан ортиқ ўқувчилар учун - 1,0 бирлик тўгарак раҳбари лавозими (бироқ, 3,0 бирликдан ортиқ бўлмаган ҳолда) ҳудудий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси билан келишилган ҳолда киритилади.


24. Касб-ҳунар коллежининг амалиёт ўтайдиган ҳар бир гуруҳи учун - 1,0 бирлик ишлаб чиқариш таълими устаси лавозими киритилади.


25. Касб-ҳунар коллежида амалиёт ўтайдиган ўқувчилар сони 200 нафардан ошганда, 1,0 бирлик катта уста лавозими киритилади.


26. Касб-ҳунар коллежида ўқув амалиётида фойдаланишга яроқли жиҳозланган устахонаси мавжуд бўлса, 1,0 бирлик устахона мудири лавозими киритилади.


27. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 августдаги 156-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасаларини ҳисобга олиш, имтиҳонларга рухсат бериш ва уларни ўтказиш, ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда ҳисобга олинган таълим муассасаларининг ўқув машқи учун мўлжалланган ҳар бир соз ҳолатдаги автотранспорт воситаси, шу жумладан ушбу мақсадда ижарага олинган транспорт воситалари учун - 1,0 бирликдан автотранспорт воситаларини бошқариш бўйича ишлаб чиқариш таълими устаси (автотранспорт воситасини бошқаришни ўргатувчи) лавозими киритилади.


28. Касб-ҳунар коллежининг балансидаги мавжуд ўқув машқи учун мўлжалланган соз ҳолатдаги трактор (бульдозер, комбайн) техникаси учун - 1,0 бирлик техникани бошқариш бўйича ишлаб чиқариш таълими устаси (ўргатувчи) лавозими киритилади. Бунда ушбу лавозим трактор, бульдозер ва комбайн техникалари учун алоҳида киритилмайди.


29. Касб-ҳунар коллежида ўқувчиларнинг амалий ва ўқув машғулотлари учун мўлжалланган таълим жараёнида фойдаланиладиган соз ҳолатдаги транспорт воситалари ва техникалари (автотранспорт воситалари, тракторлар, бульдозер, комбайнлар) 10 та ва ундан ортиқ бўлса, 1,0 бирлик механик лавозими киритилади. Қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича мутахассислар тайёрлайдиган касб-ҳунар коллежларида механик лавозими бир вақтнинг ўзида гараж мудири бўлиб ҳисобланади.


30. Қурилиш, техника (саноат) ва қишлоқ хўжалиги йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрланадиган касб-ҳунар коллежларида асбоб-ускуналар омбори мавжуд бўлганда, 1,0 бирлик жиҳозлар бўйича омборчи лавозими қўшимча киритилади.


31. Касб-ҳунар коллежида ўқувчиларнинг амалий ва ўқув машғулотлари учун мўлжалланган таълим жараёнида фойдаланиладиган соз ҳолатдаги жиҳозлар (станоклар, машиналар, тикув машиналари, тиббиёт техникалари) мавжуд бўлганда 30 та жиҳозга 1,0 бирлик таъмирловчи-чилангар лавозими киритилади.


32. Маданият, мусиқа ва санъат таълим муассасалари балансида мавжуд мусиқа чолғуларини таъмирловчи уста лавозими:

ҳар 16 та клавишли чолғулар учун - 1,0 бирлик;

ҳар 30 та торли чолғулар учун - 1,0 бирлик;

ҳар 30 та дамли чолғулар учун - 1,0 бирлик;

ҳар 16 та электрон мусиқа чолғулар учун - 1,0 бирлик;

ҳар 30 та халқ чолғулари учун - 1,0 бирлик;

ҳар 50 та урма зарбли чолғулар учун - 1,0 бирлик киритилади.


33. Таълим муассасаси балансида мавжуд 16 та соз ҳолатдаги клавишли мусиқа чолғулари (рояль, фортепиано, пианино ва бошқалар) учун - 1,0 бирлик ҳисобидан мусиқа чолғуларини созловчи лавозими киритилади.


34. Таълим муассасаларида ижрочилик йўналишлари мавжуд бўлиб, алоҳида либослар учун хона ажратилган бўлса, 1,0 бирлик либосчи (кийим сақловчи, костюмер) лавозими киритилади.


35. Маданият, санъат ва мусиқа йўналишидаги таълим муассасаларида мусиқа чолғулари, овоз ёзиш ва ёритиш ускуналари билан жиҳозланган хоналар мавжуд бўлса, 1,0 бирлик лаборант лавозими киритилади.


36. Маданият, санъат ва мусиқа йўналишидаги таълим муассасаларида овоз ёзиш студиялари, эстрада йўналишлари мавжуд бўлганда, 1,0 бирлик овоз оператори лавозими киритилади.


37. Маданият, санъат ва мусиқа йўналишидаги таълим муассасаларида ўқитувчилар амалий-ижодий ишларини (концерт дастури, тадбир, спектакль ва бошқалар) тартибга солиш ва назорат қилиш учун - 1,0 бирлик бадиий раҳбар лавозими киритилади.


38. Таълим муассасасида тўлов-контракт асосида қабул қилинган ўқувчилар сони 90 нафар ва ундан ортиқ бўлса, 0,5 бирликдан бўлим бошлиғи ва бухгалтер лавозимлари бюджетдан ташқари тўлов контракт маблағлари ҳисобидан киритилиши мумкин.



2-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


39. Ушбу Меъёрлар асосида тузиладиган штатлар жадвалини рўйхатдан ўтказиш учун тақдим қилишда, унга таълим муассасаларининг асосий ишлаб чиқариш кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар (ўқувчилар контингенти, бинолар сони, майдонлар ҳажми, филиаллар (агар мавжуд бўлса) тўғрисидаги маълумотлар) муассаса раҳбари ва бош бухгалтер томонидан имзоланган ҳолда илова қилинади.


40. Штат жадвалини тузишда таълим муассасасининг йилнинг 1 январь ҳолатидаги рўйхатда мавжуд бўлган ўқувчилар сони ҳисобга олинади ва у ўқувчилар сони ўзгариши билан йилнинг 1 сентябрь ҳолатига қайта кўриб чиқилиши мумкин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 24 апрель, 16-сон, 284-модда







































Время: 0.0219
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск