ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Электр энергетикаси. Иссиқлик энергетикаси /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.05.2017 й. ПФ-5044-сон ""Ўзбекгидроэнерго" акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

18.05.2017 й.

N ПФ-5044



"ЎЗБЕКГИДРОЭНЕРГО"

АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА*


Мамлакатимизнинг гидроэнергетика салоҳиятидан самарали фойдаланиш, сув-энергетика ресурсларини бошқаришнинг ягона тизимини шакллантириш, электр энергия ишлаб чиқариш таркибида қайта тикланадиган гидроэнергетика ресурслари улушини изчил ошириш, янги экологик тоза энергия ҳосил қилувчи қувватларни ташкил этиш, мавжуд гидроэлектростанцияларни техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, гидроэнергетикани ривожлантиришга хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш ва шу асосда корхоналар ва аҳолининг электр энергияга бўлган эҳтиёжини янада тўлароқ қондиришни таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, "Ўзбекэнерго" акциядорлик жамиятининг:

"Ўзбекэнерго" акциядорлик жамиятининг гидроэлектростанциялари, гидротехник ва бошқа гидроэнергетика билан боғлиқ бўлинмалари;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг "Ўзсувэнерго" бирлашмаси негизида "Ўзбекгидроэнерго" акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

3. Қуйидагилар "Ўзбекгидроэнерго" АЖнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:

гидроэлектростанцияларда электр энергияси ишлаб чиқариш соҳасида ягона техник сиёсатни амалга ошириш, гидротехник иншоотлардан хавфсиз ва самарали фойдаланишни таъминлаш, шунингдек, гидроэнергетика объектларини марказлаштирилган технологик бошқариш;

гидроэнергетика салоҳиятини комплекс ўзлаштириш асосида гидроэнергетика соҳасини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда республикамизнинг энергетика баланси таркибида гидроэнергетиканинг улушини кўпайтиришни таъминлаш;

йирик, ўрта, кичик ва микро гидроэлектростанцияларни лойиҳалаштириш ва қуриш соҳасида замонавий ва ҳар томонлама чуқур асосланган илмий-техник ечимлар асосида янги гидроэлектростанциялар қуриш ва ишлаб турганларини модернизациялаш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш;

янги гидроэлектростанциялар қуриш ва ишлаб турганларини модернизация қилиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга хорижий инвестициялар ва илғор технологияларни жалб этиш бўйича халқаро компаниялар ва молия институтлари билан ҳамкорликни ривожлантириш;

республикамизнинг сув салоҳиятига тежамкорлик билан муносабатда бўлишни таъминлаш, гидротехника иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланишда мавжуд флора ва фаунани сақлаш, шунингдек, мамлакатимизнинг иқлим, табиий ва бошқа хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда сув ресурсларини самарали бошқариш;

гидроэнергетика соҳасида олий ва ўрта махсус маълумотга эга бўлган кадрларни тизимли асосда тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш.


4. Белгилансинки:

"Ўзбекгидроэнерго" АЖ "Ўзбекэнерго" акциядорлик жамиятининг гидроэлектростанциялари, гидротехник ва бошқа гидроэнергетика билан боғлиқ бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг "Ўзсувэнерго" бирлашмаси, "ТўполангсувГЭСқурилиш" МЧЖ, шу жумладан, халқаро молия институтлари, ташкилотлар ва донор мамлакатлар билан тузилган амалдаги битимлар доирасида ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

ташкил этилаётган "Ўзбекгидроэнерго" АЖнинг дастлабки устав капитали гидроэнергетика энергия ҳосил қилувчи корхоналарининг давлат улуши номинал қиймат бўйича берилиши, шунингдек, "Гидролойиҳа" АЖ, "Гидромахсусқурилиш" АЖ, "Ўзбекгидроэнергоқурилиш" АЖ ва "Сувсаноатмаш" АЖнинг устав капиталидаги акцияларнинг давлат пакетлари ҳисобига шакллантирилади.


5. "Ўзбекгидроэнерго" АЖга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги ПҚ-44-сон қарори билан тасдиқланган 2021-2030 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар дастури ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш бўйича ижро этувчи ва масъул орган вазифаси юклансин.

Белгилаб қўйилсинки, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ таркибидаги гидроэлектростанциялар томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергияси фаолият турига кўра кафолатланган тарзда давлат томонидан электр энергиясини харид қилиш функцияси (ваколати) берилган орган томонидан қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олган ҳолда II тариф гуруҳи истеъмолчилари учун белгиланган тарифга нисбатан:

сув оқими бўйича ишлайдиган гидроэлектростанцияларда - 70 фоиз миқдорда;

электр энергетикаси тизимининг режимига боғлиқ ҳолда диспетчер томонидан тартибга солинадиган, ростловчи гидроэлектростанцияларда - 100 фоиз миқдорда;

гидротўплаш электр станцияларида - 150 фоиз миқдорда сотиб олинади.

6. Белгилансинки, энергетика тизими барқарор ва ишончли ишлашини таъминлаш мақсадида "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ:

Миллий диспетчерлик маркази орқали "Ўзбекгидроэнерго" АЖ корхоналарининг тезкор-диспетчер бошқарув масалалари умумий мувофиқлаштирилишини;

"Ўзбекгидроэнерго" АЖ корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган электр энергиянинг 100 фоиз харид қилинишини амалга оширади.

8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

9. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              Ш. Мирзиёев


"Халқ сўзи", 2017 йил 20 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 29 май, 21-сон, 378-модда



























Время: 0.1456
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск