ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Жамоат тартибини муҳофаза қилиш, ҳуқуқбузарликлар проилактикаси /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.05.2017 й. ПҚ-2940-сон "Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори [Кўчирма]

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

01.05.2017 й.

N ПҚ-2940



ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ

ЖАМОАТ ТАРТИБИНИ САҚЛАШ ВА ЖАМОАТ

ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ СОҲАСИДАГИ

ФАОЛИЯТИНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сонли Фармонига мувофиқ, шунингдек ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш мақсадида:


1. Мамлакатда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини оширишнинг қуйидаги асосий йўналишларини амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг энг муҳим вазифаси деб ҳисоблансин:

биринчидан, патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш республика, ўрта ва қуйи бўлинмалари фаолиятини ташкил этишнинг асосий вазифа ва функцияларнинг аниқ белгиланиши ва тақсимланишини ҳамда ҳар бир ходимнинг ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун шахсий жавобгарлигини назарда тутувчи сифат жиҳатидан мутлақо янги тартибини ўрнатиш;

иккинчидан, кўчалар, майдонлар, истироҳат боғлари, вокзаллар, аэропортлар ва бошқа жамоат жойларида, шунингдек оммавий тадбирларни ўтказиш чоғида хизматни ўташда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига сўзсиз риоя этилишини, уларнинг шаъни ва қадр-қимматининг ҳурмат қилинишини, муомала маданияти ва одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий амал қилинишини таъминлаш;

учинчидан, патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмалари ходимлари ўртасида профилактик тадбирларни кучайтириш, улар томонидан хизматни ўташ жараёнида, айниқса тунги вақтларда порахўрлик ва ваколатни суиистеъмол қилиш ҳолатларига барҳам бериш;

тўртинчидан, ижтимоий-сиёсий, маданий-оммавий ва бошқа тадбирларни ўтказишда фуқаролар хавфсизлигини таъминлашнинг юқори мобиллиги ва самарадорлигини оширишга имкон берадиган янги иш усулларини жорий этиш, ҳуқуқ-тартиботнинг гуруҳлар томонидан бузилиши ва оммавий тартибсизликларнинг барвақт олдини олиш ҳамда бартараф этишнинг таъсирчан тизимини шакллантириш;

бешинчидан, жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятининг мувофиқлаштирилиши ва ташкилий-услубий таъминланишини кучайтириш, мазкур соҳага юклатилган вазифаларни бажаришда ички ишлар органларининг фуқаролик жамияти институтлари ва аҳоли билан яқиндан ҳамкорлик қилиш механизмларини ривожлантириш;

олтинчидан, фаолиятда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш, маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш учун махсус қабулхоналар, вақтинча сақлаш ҳибсхоналари ва муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.

2. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти ички ишлар органлари бўлинмалари, вазирлик ва идораларнинг жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек оммавий тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштиришни ва унга ташкилий-услубий раҳбарликни амалга оширади;

патруль-пост хизмати саф бўлинмаларининг жавобгарлик ҳудудларига кирмайдиган жойларда жамоат тартибини ва хавфсизликни таъминлаш туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари), шу жумладан профилактика инспекторлари зиммасига юклатилади.


3. Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармасининг Патруль-пост хизмати бригадаси таркибида ўрнатилган умумий штатлар сони доирасида 50 бош хизмат отлари бириктирилган Отлиқ отряд тузилсин ҳамда унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

очиқ жойларда ўтказиладиган оммавий тадбирлар чоғида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашда юқори ҳаракатчанлик ҳамда мобил тўсиқлар ва ҳалқаларнинг ташкил этилишини таъминлаш;

Тошкент шаҳрининг марказий кўчалари, дам олиш зоналари ва аҳоли гавжум бўладиган бошқа жойларда жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарларни ушлаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чораларни кўриш;

ходимларга йилқичилик асосларини ва от миниб юриш кўникмаларини ўргатишни ташкил этиш, ушбу соҳадаги ижобий хорижий тажрибани ўрганиш ва амалиётга жорий этиш, экстремал вазиятларда хизмат отларини тайёрлаш усуллари ва улардан фойдаланиш тактикасини такомиллаштириш.

7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларни киритсин:

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармасининг Патруль-пост хизмати бригадаси Отлиқ отряди учун 50 бош хизмат отларини сотиб олиш, уларнинг ўргатилишини ташкил этиш ва отлиқ отряднинг тўлақонли фаолиятини таъминлашга оид бошқа масалаларни ҳал этиш;

хизмат отларини ташиш учун мўлжалланган асосан мамлакатимизда ишлаб чиқариладиган автотранспорт воситаларини, шу жумладан шатакка олувчи автомобиллар, тиркамалар ва ярим тиркамаларни харид қилиш;

туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг ертўла ва ярим ертўла хоналарида жойлашган вақтинча сақлаш ҳибсхоналарини қайта қуриш ва реконструкция қилиш.


8. "Ўзавтосаноат" АК мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларининг ишлаб чиқариш қувватларини инобатга олган ҳолда, хизмат отларини ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситаларининг, шу жумладан шатакка олувчи автомобиллар, тиркамалар ва ярим тиркамаларнинг техник параметрларини белгилаш ва келишишда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига зарур ёрдам кўрсатсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ички ишлар вазирлигининг асослантирилган ҳисоб-китоблари бўйича ушбу қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун зарур маблағларнинг ажратилишини таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

уч ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О.Б. Муродов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 22 май, 20-сон, 357-модда












































Время: 0.1844
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск