Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Жамоат тартибини муҳофаза қилиш, ҳуқуқбузарликлар проилактикаси /

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси тўғрисидаги Низом (ЎзР Президентининг 01.05.2017 й. ПҚ-2940-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 1 майдаги

ПҚ-2940-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг

Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш

бош бошқармаси тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси (кейинги ўринларда - Бош бошқарма) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда - ИИВ) марказий аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва ўз ваколати доирасида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашни амалга оширади.

Бош бошқарма аҳоли гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, оммавий тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш масалалари бўйича ички ишлар органлари бўлинмалари, вазирлик ва идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва ташкилий-услубий таъминлашни амалга оширади.


2. Бош бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги Қонуни ва бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруқлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.


3. Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмалари қуйидагиларни ўз ичига олади:

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси;

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси Кинолог ходимлар ва хизмат-қидирув итларини тайёрлаш маркази;

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси Хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналарини қўриқлашни таъминлаш бўйича алоҳида батальони;

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси жамоат тартибини сақлаш бўлими;

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси жамоат тартибини сақлаш бўлими Аммиакли селитрани кузатиш батальони;

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси жамоат тартибини сақлаш бўлими Нефть маҳсулотларини кузатиш батальони;

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси жамоат тартибини сақлаш бўлими "GM Uzbekistan" АЖ маҳсулотлари ва бошқа қимматбаҳо юкларни кузатиш батальони;

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси жамоат тартибини сақлаш бўлими Йўловчи поездларни кузатиш батальони;

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармалари;

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Патруль-пост хизмати бригадаси;

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармалари Патруль-пост хизмати батальонлари;

туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари), транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимлари жамоат тартибини сақлаш бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари);

карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмалари;

хизмат итлари питомниклари, кинология бўлинмалари;

вақтинча сақлаш ҳибсхоналари;

муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари;

маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналари;

конвой бўлинмалар.


4. Бош бошқарма Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ҳамда ўзининг тўлиқ номи ёзилган бланк ва муҳрга эга, шунингдек Бош бошқарма фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини акс эттирадиган ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан таъсис этиладиган ўз рамзига эга бўлиши мумкин.



2-БОБ. БОШ БОШҚАРМАНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


5. Қуйидагилар Бош бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:

кўчалар ва бошқа жамоат жойларида қайд этилган ҳодисаларни, ҳуқуқбузарликларни комплекс ва тизимли таҳлил қилиш, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шароитларини аниқлаш, уларни бартараф этиш ҳамда мавжуд куч ва воситалардан самарали фойдаланиш чораларини кўриш;

жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашни, шу жумладан оммавий тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишда, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг дипломатик, консуллик ва ўзга турдаги ваколатхоналари, бошқа объектлар ҳамда юкларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ қўриқланишини ташкил қилиш, шунингдек муомалада бўлиши чекланган предметлар ва моддаларни сотиб олиш, ташиш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидалари бузилишининг олдини олиш ва уларни бартараф этиш;

патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмаларининг ўзларига юклатилган вазифаларни самарали бажаришлари ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг оммавий тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш борасидаги фаолиятларини ташкил этиш ҳамда мувофиқлаштириш;

патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмалари фаолиятини ташкилий-услубий жиҳатдан таъминлаш, уларнинг доимий жанговар шайлигини ҳамда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича ички ишлар органларининг бошқа бўлинмалари ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда аҳоли билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш;

қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришга доир таклифларни, шунингдек жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг янги шакл ва усулларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


6. Ўз зиммасига юклатилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда Бош бошқарма қуйидаги функцияларни амалга оширади:


а) кўчалар ва бошқа жамоат жойларида қайд этилган ҳодисаларни, ҳуқуқбузарликларни комплекс ва тизимли таҳлил қилиш, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шароитларини аниқлаш, уларни бартараф этиш ҳамда мавжуд куч ва воситалардан самарали фойдаланиш соҳасида:

кўчалар ва бошқа жамоат жойларидаги ҳодисалар ва ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ахборотларни сўраб олиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш, шунингдек уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шароитларини бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

ички ишлар органлари бўлинмаларининг жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги фаолиятини ўрганиш ва баҳолаш асосида уларнинг куч ва воситаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмаларининг фаолиятини таъминлаш, кўчалар ва бошқа жамоат жойларида, постлар ва патруль йўналишларида содир этилган жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шароитларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

кўчалар ва бошқа жамоат жойларида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш, мавжуд куч ва воситаларни қайта тақсимлаш, улардан самарали фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш;

фуқаровий ва хизмат қуролларининг ахборот маълумотлар базасини шакллантириш ва юритишни ташкиллаштириш ҳамда амалга ошириш, профилактик тадбирларни режалаштириш ва ўтказиш мақсадида уларни таҳлил қилиб бориш;

Ўзбекистон Республикаси ИИВ фаолиятини истиқболли ва жорий режалаштиришда, патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмаларини ривожлантиришнинг концепциялари ва асосий йўналишларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;


б) жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашни, шунингдек, муомалада бўлиши чекланган предметлар ва моддаларни сотиб олиш, ташиш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидалари бузилишининг олдини олишни ташкил этиш соҳасида:

ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аниқлаш ва бартараф этиш, шунингдек, уларни содир этган шахсларни ушлаш чораларини кўриш мақсадида кўчалар ва бошқа жамоат жойларида патрулликни ташкил этиш;

жамоат тартиби ва жамоат хавфсизлигига қарши қаратилган хатти-ҳаракатларни ўз вақтида аниқлаш, олдини олиш ва бартараф этиш, шунингдек оммавий тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш чоғида, аҳоли гавжум бўладиган жойларда ҳамда фавқулодда вазиятлар юзага келганда ҳуқуқбузарликлар содир этган шахсларни ушлаш чораларини кўриш бўйича ички ишлар органлари фаолиятини таъминлаш;

оммавий тадбирлар ўтказиш объектларида ва аҳоли гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, айрим дипломатик объектлар, ўта хавфли ва махсус юкларни қўриқлаш бўйича шартномавий-ҳуқуқий асосда хизматлар кўрсатиш;

муҳандислик-техник воситалардан, шунингдек ички ишлар органларининг саф ҳамда тезкор бўлинмалари куч ва воситаларидан фойдаланган ҳолда оммавий тадбирлар ўтказиш объектларига, аҳоли гавжум бўладиган ва фавқулодда ҳолатлар юзага келган жойларга бориш йўлларининг тўсилишини ташкил этиш ва уларни ўраб олиш чегараларини ҳосил қилиш;

қўриқланадиган объектларга кириш жойларида замонавий техник воситалар, шунингдек психологик-визуал кузатув усуллари ёрдамида шахслар ҳамда автотранспортларни кўздан кечиришни ташкил этиш;

хорижий давлатлар ҳамда халқаро ташкилотларнинг дипломатик, консуллик ва бошқа ваколатхоналарини қўриқлаш ишларини ташкил этиш;

фуқаровий ва хизмат қуроллари, уларнинг ўқ-дорилари, саноат учун мўлжалланган портловчи материаллар, пиротехника буюмлари, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлари, алюминий кукунлари ва қурумлари муомалада бўладиган соҳада лицензиялаш ва рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш, лицензия ва рухсат беришга оид талаблар ҳамда шартларга риоя этилишини назорат қилиш;

муомалада бўлиши қонун ҳужжатлари билан чекланган предметлар ва моддаларнинг йўқотиб қўйилиши, талон-торож қилиниши, улардан бошқа ёки жиноий мақсадларда фойдаланилганлиги ҳолатлари юзасидан текширувлар ўтказиш;

жисмоний ва юридик шахсларда лицензиясиз ва рухсатномаларсиз сақланаётган фуқаровий ва хизмат қуроллари, уларнинг ўқ-дорилари, портловчи материаллар, пиротехника буюмлари, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлари, алюминий кукунлари ва қурумларининг олиб қўйилишини, ташилишини ҳамда сақлаш учун жойлаштирилишини ташкил этиш, уларни олиб қўйиш ва йўқ қилиш чораларини кўриш;


в) патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмаларининг ўзларига юклатилган вазифаларнинг самарали бажаришлари ҳамда давлат органлари ва ташкилотларнинг оммавий тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш борасидаги фаолиятларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш соҳасида:

патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмалари фаолияти устидан идоравий назоратни амалга ошириш;

қўриқланадиган объектнинг муҳандислик-техник, ёнғин хавфсизлиги, коммуникация тизимлари ҳамда иншоотларининг оммавий тадбирлар ўтказиладиган ва аҳоли гавжум бўладиган жойлар учун белгиланган хавфсизлик талабларига мувофиқлиги, шунингдек объектлар маъмурияти томонидан ушбу талабларга риоя этилиши устидан назоратни ташкил қилиш;

оммавий тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш чоғида жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга доир чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича ички ишлар органлари ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг фаолиятини назорат қилиш ва ташкилий-услубий таъминлаш;

фуқаровий ва хизмат қуроллари, саноат учун мўлжалланган портловчи материаллар, аммиакли селитра, пиротехника буюмлари, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлари сақланадиган объектларнинг ишончли қўриқланишини, ички ва рухсат билан кириш тартибига риоя этилишини ҳамда ҳудуд, бинолар ва иншоотларнинг муҳандислик-техник мустаҳкамлик, қўриқлаш ва ёнғин хавфсизлиги муҳандислик-техник воситалар билан жиҳозланганлик талабларига мувофиқлигини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

фуқаровий ва хизмат қуроллари, саноат учун мўлжалланган портловчи материаллар, аммиакли селитра, пиротехника буюмлари, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлари муомалада бўладиган соҳадаги фаолиятни амалга оширишда хавфсизлик тизимининг заиф жиҳатларини таҳлил қилиб бориш, уларни харид қилиш, ҳисобга олиш, тақсимлаш, ташиш ва улардан мақсадли фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан назорат ўрнатишнинг таъсирчан тизимини ташкил этиш;

патрулликни, шахсларни қўриқлаб бориш ва бошқа ерга кўчиришни амалга оширишда қонунийликка, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларига, шунингдек маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналар, вақтинча сақлаш ҳибсхоналари, муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказларида фуқароларни сақлаш тартибига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

ички ишлар органларининг маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналари, вақтинча сақлаш ҳибсхоналари, муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари ва кинология бўлинмалари фаолиятини таъминлаш;

гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва портловчи моддалар, қуроллар, ўқ-дориларнинг ноқонуний муомалада бўлишига қарши курашишни, ўта муҳим объектларни қўриқлашни, қўпорувчи - террорчи тузилмаларнинг йўқ қилинишини таъминлаш учун юқори малакали кинолог мутахассислар ва хизмат итларини тайёрлаш;

ўргатишнинг турли усуллари қўлланиши мумкин бўлган наслдор хизмат итларини танлаш ва етиштириш ҳамда уларга ветеринария хизмати кўрсатишнинг самарали тизимини яратиш;

патруль-пост хизмати саф бўлинмалари, кинология ва конвой бўлинмалари, маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналар, вақтинча сақлаш ҳибсхоналари ва муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказларининг инфратузилмасини такомиллаштириш ҳамда моддий-техника ва ўқув-техника базасини мустаҳкамлашга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

аҳоли гавжум бўладиган жойларда, оммавий тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш ҳамда хорижий давлатларнинг расмий делегациялари ташрифи чоғида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашга жалб этиладиган ички ишлар органлари бўлинмаларининг, вазирлик ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;


г) патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмалари фаолиятини ташкилий-услубий жиҳатдан таъминлаш, уларнинг доимий жанговар шайлигини ҳамда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича ҳамкорлигини ташкил этиш соҳасида:

патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмалари фаолиятига доир комплекс иш режаларини, жамоат тартибини ва жамоат хавфсизлигини самарали сақлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

кўчалар ва бошқа жамоат жойларида жамоат тартиби ва хавфсизлигини сақлашни ташкиллаштиришга оид услубий ҳамда бошқа материалларни ишлаб чиқиш;

патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмалари фаолиятининг ўрганилиши ҳамда назорат текширувлари ўтказилишини ташкил этиш ва амалга ошириш, аниқланган камчилик ва нуқсонларнинг бартараф этилишини назорат қилиш;

кўчалар ва бошқа жамоат жойларидаги жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва фош этиш бўйича патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмалари фаолияти самарадорлигини таҳлил ва мониторинг қилиш, шунингдек ушбу фаолият самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмалари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича шарҳлар ва таклифлар тайёрлаш;

оммавий тадбирлар ўтказиш объектлари ва аҳоли гавжум бўладиган жойларда, шунингдек фавқулодда вазиятлар юзага келганда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг ҳамда хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг дипломатик, консуллик ва бошқа ваколатхоналарини қўриқлашнинг замонавий усуллари, воситалари ва тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

ички ишлар органларининг фуқаровий ва хизмат қуроллари ҳисобини юритиш бўйича фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш;

кинолог мутахассислар ва хизмат итларини тайёрлаш ҳамда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятларнинг олдини олиш ва уларни фош этишда улардан фойдаланишнинг замонавий усулларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

ички ишлар органларининг бошқа бўлинмалари, давлат органлари, шу жумладан, хорижий давлатларнинг ваколатли органлари, фуқаролик жамияти институтлари ва аҳоли билан ахборот алмашиш ҳамда ҳамкорликдаги тадбирларни режалаштириш ва ўтказишни ўрнатилган тартибда амалга ошириш;

ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги фаолияти тўғрисида жамоатчилик фикрини мониторинг қилиш;

жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, айниқса вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида жиноятчилик профилактикаси ва унинг олдини олиш масалаларида ички ишлар органларига ёрдам берган ва ўрнак кўрсатган фуқароларни рағбатлантириш чораларини жорий этиш;

постлар ва патруллик йўналишларида ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича бошқа бўлинмалари, давлат органлари ва ташкилотлари, ўзини ўзи бошқариш органлари, "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмалари, фуқаролик жамияти институтлари ва аҳоли билан ҳамкорликни ташкил қилиш;

ички ишлар органларининг бошқа бўлинмалари томонидан тезкор-қидирув фаолиятининг ҳамда жиноятларнинг олдини олиш, уларни фош этиш ва жиноятчиларни ушлаш бўйича бошқа тадбирларнинг амалга оширилишида уларга кўмаклашишни ташкил этиш;

ҳудудий ички ишлар органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар ва ички хавфсизлик бўлинмалари билан ҳамкорликда хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг дипломатик, консуллик ва бошқа ваколатхоналари, бошқа объектларни қўриқлаш, террорчилик ҳаракатлари ва бошқа жиноий тажовузларни аниқлаш ҳамда уларга барҳам бериш бўйича комплекс тадбирларни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг дипломатик, консуллик ва бошқа ваколатхоналари ҳудудлари ва биноларини текширишни амалга ошириш, уларни техник мустаҳкамлаш бўйича таклифлар киритиш;

соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорликда муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларнинг ижтимоий реабилитацияси, ижтимоий мослашуви ва уларни даволаш муассасаларига юбориш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

аммиакли селитранинг муомалада бўлиши соҳасида хавфсизлик чораларини амалга оширишга жалб этилган вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни яхшилаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш;

ветеринария ва ветеринария-санитария қоидалари ҳамда нормаларига риоя этилишини назорат қилишда, эпизоотияга қарши ва карантин-чеклов тадбирларини ўтказишда давлат ветеринария хизмати органларига амалий ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш;


д) қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришга доир таклифларни, шунингдек жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг янги шакл ва усулларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:

жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлиги масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини бевосита ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқишда иштирок этиш;

жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича идоралараро ҳужжатлар ва битимлар лойиҳаларини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг манфаатдор бўлинмалари билан биргаликда ишлаб чиқишда иштирок этиш;

тегишли давлат органларига жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;

ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш, кўчалар ва бошқа жамоат жойларида юзага келаётган тезкор вазиятнинг видеокузатувини, шу жумладан, психологик визуал таҳлилни амалга ошириш;

жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматларини кўрсатишда, берилган лицензиялаш ва рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларнинг ягона реестрини шакллантиришда, шунингдек тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг бўлинмалари билан электрон ахборот алмашишни амалга оширишда замонавий илмий-техник воситалар ва ахборот-коммуникация технологияларининг кенг қўлланилишини таъминлаш;

жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг ижобий халқаро тажрибаси, илғор воситалари, шакллари, услублари ва тактик усулларини ўрганиш ҳамда амалий фаолиятга жорий этиш.

Бош бошқарма қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.



3-БОБ. БОШ БОШҚАРМАНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ,

МАЖБУРИЯТЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


7. Бош бошқарма ўзига юклатилган вазифа ва функцияларни бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ўзбекистон Республикаси ИИВ бўлинмаларидан, бошқа давлат органлари ва ташкилотлардан бошқарув қарорларини қабул қилиш, ахборот-таҳлилий ва ҳисобот маълумотларини тайёрлаш учун зарур бўлган ҳужжатлар (уларнинг нусхалари), маълумотлар ва бошқа материалларни сўраш ҳамда олиш;

патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмаларининг ҳужжатлари ва материаллари билан танишиш, уларнинг ижроси ҳақида зарур маълумотларни олиш;

бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш, Ҳайъат мажлиси ва тезкор йиғилишларда кўриб чиқиш учун материаллар, ахборот-таҳлилий ва бошқа ҳужжатларни тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг тегишли бўлинмаларини ўрнатилган тартибда жалб этиш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотларга, мансабдор шахсларга киритиш учун ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш сабаблари ва уларга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномаларни тайёрлаш;

ички ишлар органларининг бошқа бўлинмаларидан патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмалари зиммасига юклатилган тадбирларни амалга оширишда кўмаклашишни талаб қилиш;

патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмалари зиммасига юклатилган вазифаларни ҳал қилиш мақсадида ички ишлар органлари маълумотлар базасидан фойдаланиш;

Бош бошқарма фаолиятига оид масалалар юзасидан хизмат текширувлари материаллари ва бошқа ҳужжатлар билан танишиш;

патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмаларига бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;

патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмаларида қонунийликка ва хизмат интизомига риоя этилиши аҳволини текшириш;

патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмалари ходимлари томонидан қонунийлик ва хизмат интизомини бузишга оид аниқланган ҳолатлар бўйича тегишли чоралар кўриш;

патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмаларининг моддий-техника таъминотини яхшилаш, ходимларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича таклифлар киритиш.

Бош бошқарма қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


8. Бош бошқарма қуйидаги мажбуриятларга эга:

фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини, шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини ҳимоя қилиш бўйича ўз ваколатлари доирасида зарур чоралар кўриш;

патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмаларининг иш фаолияти ҳақида зарур маълумотларни тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ раҳбариятига тақдим этиш.

Бош бошқарма қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.


9. Бош бошқарма ўз зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни самарали бажарилиши учун жавобгардир.



4-БОБ. БОШ БОШҚАРМА ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


10. Бош бошқармага Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бошлиқ раҳбарлик қилади.

Бош бошқарма бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган уч нафар ўринбосарга, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосарга эга.


11. Бош бошқарма бошлиғи:

Бош бошқарма фаолиятига бевосита раҳбарликни амалга оширади ва Бош бошқарма зиммасига юклатилган вазифалар, функциялар ҳамда мажбуриятларнинг тегишли тарзда бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

ўз ўринбосарлари ўртасида функционал вазифаларни тақсимлайди, улар зиммасига юклатилган мажбуриятларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;

Бош бошқарманинг иш режаларини тасдиқлайди;

ўз ваколат доирасида кўрсатмалар чиқаради ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ раҳбариятига патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмаларининг барча шахсий таркиби томонидан бажарилиши мажбурий бўлган фармойишлар лойиҳаларини киритади;

жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирларни ташкил этиш ва амалга ошириш жараёнида ички ишлар органларининг бошқа бўлинмалари билан ҳамкорликни мувофиқлаштиради;

кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, бошқа лавозимга ўтказиш ва уларнинг касбий тайёргарлиги ҳамда хизмат интизомига риоя этишларини ташкил қилади, патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмалари ходимларини ўрнатилган тартибда қайта тайёрлаш ва малака оширишга юборади;

Бош бошқарма ходимларига махсус унвонлар бериш, уларни рағбатлантириш, шу жумладан мукофотлаш ва уларга интизомий жазоларни қўллаш ҳақида таклифларни Ўзбекистон Республикаси ИИВ раҳбариятига ўрнатилган тартибда тақдим этади;

Бош бошқарма ходимларини ўрнатилган тартибда хизмат сафарларига юборади;

ўз ваколати доирасида Бош бошқарма ходимларига таътил беради;

ўрнатилган тартибда Бош бошқармада сафарбарлик тайёргарлигини ташкил этади ва таъминлайди, шунингдек фуқаро муҳофазаси тадбирларининг бажарилишини таъминлайди;

Бош бошқарма бўлинмаларида махфийлик тартиботига риоя этилиши, шу жумладан ахборотларни техник ҳимоялаш бўйича тадбирларнинг ташкил этилиши учун жавоб беради;

патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмалари фаолияти устидан бевосита ва ўзининг ўринбосарлари орқали назоратни амалга оширади;

патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмалари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмалари ходимларининг хатти-ҳаракатларининг қонунийлиги, шунингдек ходимлар томонидан қонун бузилишининг ҳар бир аниқланган ҳолати юзасидан ўрнатилган тартибда текширувлар ўтказилишини таъминлайди;

патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмаларининг штатлар сонини қайта тақсимлаш тўғрисида таклифлар киритади;

Бош бошқармага берилган бошқа ваколатларни амалга оширади.


12. Бош бошқарма бошлиғи йўқлигида унинг ваколатлари биринчи ўринбосари томонидан амалга оширилади.


13. Сафдорлар таркибидан ташқари, Бош бошқарма ходимлари Бош бошқарма бошлиғининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармасининг жамоат тартибини сақлаш бўлими ходимлари эса Бош бошқарма бошлиғи билан келишилган ҳолда Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.


14. Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармалари бошлиқлари Бош бошқарма бошлиғи билан келишилган ҳолда тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқларининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.


15. Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаларининг (бўлимларининг), транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимларининг жамоат тартибини сақлаш бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари) бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармалари бошлиқларининг тақдимномасига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар.

Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаларининг (бўлимларининг), транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимларининг жамоат тартибини сақлаш бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари) ходимлари тегишинча туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари), транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимлари бошлиқларининг тақдимномасига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


16. Иш юритиш ва махфийлик режими бўйича тадбирлар Бош бошқарма томонидан мустақил равишда ўрнатилган тартибда амалга оширилади.


17. Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмаларини қурол-аслаҳа, махсус техника ва бошқа моддий-техника воситалари ҳамда мулк билан таъминлаш ўрнатилган тартибда амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 22 май, 20-сон, 357-модда


































Время: 0.1739
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск