Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Молия соҳасида бошқарув /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.04.2017 й. ПҚ-2934-сон "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

28.04.2017 й.

N ПҚ-2934



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ

ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг фаолият самарадорлигини тубдан ошириш, вазирликнинг иқтисодиётни таркибий жиҳатдан ўзгартириш, унинг тармоқларини модернизациялаш ва диверсификациялаш, ҳудудларни комплекс ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга оширишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат органларига "локомотив" функциясини таъминлаш, шунингдек, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепцияси ва дастурларини тайёрлашда унинг роли ва масъулиятини кучайтириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги зиммасига қуйидаги асосий стратегик вазифалар ва йўналишларни амалга ошириш юклансин:

мамлакатни қисқа, ўрта ва узоқ муддатли даврда барқарор ва мутаносиб ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлашга, аҳоли фаровонлигини ошириш ва унинг энг муҳим муаммоларини ҳал этишга қаратилган концепциялар, комплекс, мақсадли, тармоқ ва ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш, жаҳон бозорларидаги вазиятни ҳамда глобал иқтисодиёт ривожланишининг узоқ муддатли истиқболларини ҳисобга олган ҳолда, таклиф этилаётган ечимлардан кутилаётган макроиқтисодий мақсадли натижалар ҳамда ижтимоий-иқтисодий оқибатларини чуқур комплекс ҳисоб-китоб қилиш;

чуқур таркибий ўзгартиришларни ва иқтисодиётнинг диверсификациялашни, ички ва ташқи бозорларда мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг рақобатдошлигини оширишни таъминлайдиган аниқ мақсадга йўналтирилган структуравий сиёсатни амалга ошириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш асосида экспорт салоҳиятни ошириш, иқтисодиётнинг импортга қарамлигини камайтириш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, тармоқлар ва ҳудудларни мутаносиб ва уйғун ривожлантириш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани илдам ривожлантириш;

мамлакатимизни истиқболли ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик устувор йўналишларидан келиб чиққан ҳолда, иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва либераллаштиришни янада чуқурлаштириш, хусусий мулкнинг устуворлигини таъминлаш, хусусий мулк ва тадбиркорликнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини кучайтириш, тадбиркорлик субъектлари билан мустаҳкам ҳамкорликда ва уларнинг фикрларини инобатга олган ҳолда, иқтисодиётни бошқаришни бозор усуллари ва механизмларини кенг жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

минтақалар табиий ва иқтисодий ресурсларидан самарали фойдаланишни, ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, иқтисодиёт таркиби ва аҳоли турмуш даражасидаги номутаносибликларни бартараф қилишни таъминлайдиган ҳудудларни интенсив ва комплекс ривожлантириш ҳамда ишлаб чиқариш кучларини оптимал жойлаштириш бўйича таклифлар, чора-тадбирлар ва дастурлар ишлаб чиқиш, мамлакат аҳолисининг даромадлари ва бандлигини изчил ўстиришни таъминлаш;

кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини ташкиллаштириш, Иқтисодиёт вазирлиги аппарати ва унинг таркибий бўлинмалари ишларининг усул ва шаклларини тизимли асосда доимий такомиллаштириш, бюрократизм ва сансалорликка йўл қўймаслик, фуқаролар мурожаатларига ўз вақтида жавоб қайтариш, ходимларга юклатилган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш масъулиятини ошириш.


2. Белгилансинки:

Иқтисодиёт вазирлиги прогнозлаштириш, ислоҳотларнинг муҳим устувор йўналишларини рўёбга чиқариш ҳамда мамлакатни мутаносиб ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларида давлат сиёсатини амалга оширишда давлат ва хўжалик бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштиришда масъул ваколатли давлат органи ҳисобланади;

Иқтисодиёт вазирлигининг ўз ваколат доирасида қабул қилган ва норматив-ҳуқуқий характерга эга бўлган қарорларини давлат ва хўжалик бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, мулкчилик шакли ва идоравий бўйсунувидан қатъи назар, хўжалик субъектлари учун ижро этилиши мажбурий ҳисобланади.


3. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳудудий бошқармалари фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 16 мартдаги ПҚ-2840-сонли қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги таркибида Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармалари, шунингдек туман ҳамда шаҳар иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлимлари ташкил қилинган.


4. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг ташкилий тузилмаси 1-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг бошқарув ходимлари чекланган сони 199 нафардан иборат марказий аппаратининг янгиланган тузилмаси 2-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги тўғрисидаги низом 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазирига зарур ҳолларда, марказий аппарат ҳамда идоравий бўйсунувдаги ташкилотлар тузилмаси ва ҳудудий бўлинмаларига бошқарув ходимларининг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда ўн кун муддатда, белгиланган тартибда, Иқтисодиёт вазирлиги марказий аппарати ходимларининг янгиланган штат жадвали тасдиқлансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 4-иловага* мувофиқ ўз кучини йўқотган, деб ҳисоблансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси В.А. Голишев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев



*) 1-4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 22 май, 20-сон, 355-модда












































Время: 0.1562
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск