Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банк операциялари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.05.2017 й. 290-сон "Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.05.2017 й.

N 290



ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР

ТОМОНИДАН ХОРИЖИЙ ВАЛЮТАДАГИ

ТУШУМНИ МАЖБУРИЙ СОТИШ ТАРТИБИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 2 декабрдаги ПФ-4861-сон Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017 - 2019 йилларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида" 2016 йил 21 декабрдаги ПҚ-2687-сон ва "Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун қўшимча қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 17 мартдаги ПҚ-2843-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 33-модда) билан тасдиқланган Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартибига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 17 майдаги

290-сон қарорига

ИЛОВА



Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан

хорижий валютадаги тушумни мажбурий

сотиш тартибига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 3-бандга қуйидаги мазмундаги "и", "к" ва "л" кичик бандлар қўшилсин:

"и) туризм операторларининг улар томонидан кўрсатилган туризм хизматлари учун тушган хорижий валютадаги маблағлари;

к) тўқимачилик ва тикув-трикотаж тармоғининг 1а-иловага мувофиқ рўйхат бўйича ноозиқ-овқат истеъмол товарлари экспортидан олинган хорижий валютадаги маблағлари;

л) Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида рўйхатдан ўтган ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик шахсларнинг ўзи ишлаб чиқарган саноат маҳсулотларини экспорт қилишдан олинган хорижий валютадаги маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сон Фармонига 2-иловага киритилган хом ашё товарлари бундан мустасно".


2. 10-банддан иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


3. Қуйидаги мазмундаги 1а-илова қўшилсин:


"Хўжалик юритувчи субъектлар

томонидан хорижий валютадаги

тушумни мажбурий сотиш тартибига

1а-ИЛОВА



Тўқимачилик ва тикув-трикотаж тармоғининг хорижий

валютадаги тушумнинг бир қисмини ваколатли банкларга

мажбурий сотиш бекор қилинган ноозиқ-овқат

истеъмол товарлари

РЎЙХАТИ


1. Тайёр ип газлама


2. Тайёр аралаш матолар


3. Тайёр ипак матолар (атласдан ташқари);


4. Тайёр тикув буюмлари, тайёр кийим (тикув, трикотаж буюмлари)


5. Бош кийимлари (миллий бош кийимлардан ташқари)


6. Пайпоқ маҳсулотлари


7. Тўқимачилик атторлик маҳсулотлари".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 22 май, 20-сон, 369-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 5-сон, 75-модда































Время: 0.2063
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск