Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /

Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун лицензия бериш бўйича ҳудудий комиссия тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 12.05.2017 й. 284-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 12 майдаги

284-сон қарорига

2-ИЛОВА



Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана

реализация қилиш учун лицензия бериш бўйича

ҳудудий комиссия тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Дори воситалари ва тиббий буюмларини чакана реализация қилиш учун лицензия бериш бўйича ҳудудий комиссия (кейинги ўринларда ҳудудий комиссия деб аталади) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузурида ташкил этилади.

Ҳудудий комиссия дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун лицензия бериш (амал қилиш муддатини узайтириш), амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилади.


2. Ҳудудий комиссия ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.


3. Ҳудудий комиссиянинг шахсий таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган намунавий таркиб асосида шакллантирилади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг қарори билан тасдиқланади.


4. Ҳудудий комиссия фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторингини олиб бориш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ҳудудий комиссияларнинг ишчи органи функциясини бажаради.



2-БОБ. ҲУДУДИЙ КОМИССИЯНИНГ

АСОСИЙ ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Қуйидагилар ҳудудий комиссиянинг асосий функциялари ҳисобланади:

лицензия талабгорининг дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш ҳуқуқига лицензия бериш (амал қилиш муддатини узайтириш), амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш;

дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш ҳуқуқига лицензия бериш (амал қилиш муддатини узайтириш), амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига дубликат бериш тўғрисида қарор қабул қилиш;

дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун лицензиялаш бўйича ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш учун эксперт гуруҳларини шакллантиришда ишчи органга кўмаклашиш;

лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя қилинишини назорат қилиш;

ишчи орган томонидан лицензия талабгорлари ҳужжатлари бўйича тайёрланган эксперт хулосаларини ўрганиш ва улар бўйича тегишли қарорлар қабул қилиш;

дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш бўйича лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилиши текширилишини ташкил этиш;

"Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасида назарда тутилган лицензияловчи орган ваколатларини амалга оширишда унга кўмаклашиш;

лицензия талабгори томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш учун шартнома асосида экспертларни жалб қилишда лицензияловчи органга кўмаклашиш;

ишчи органига тегишли ўрганишларни амалга ошириш учун лицензия талабгори жойлашган манзилга боришда ишчи органнинг ваколатли вакилини аниқлашда кўмаклашиш;

ишчи орган билан самарали ахборот алмашинувини ташкил этиш, шу жумладан лицензия бериш учун зарур бўлган, бошқа ваколатли мавжуд бўлган ҳужжатлар ва ахборотни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги воситасида, шу жумладан электрон шаклда олишда ишчи органга кўмаклашиш;

лицензия талабгори жойлашган жойда тегишли ўрганишларни амалга ошириш билан боғлиқ ишчи органнинг сарф-харажатларини шартнома асосида қоплаш;

Давлат хизматлари маркази томонидан тақдим этилган дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни амалга ошириш бўйича лицензия талабгорига лицензия беришни рад этишни инкор этиш билан боғлиқ масалаларини кўриб чиқиш;

лицензия талабгорининг ишчи органнинг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) бўйича шикоятларини кўриб чиқиш;

ишчи орган томонидан лицензия бериш, лицензияни қайта расмийлаштириш, ҳужжатларни кўриб чиқиш, лицензиатнинг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса тайёрлаш, муддатлар ва тартибига ишчи органнинг риоя этишини назорат қилиш.


7. Мазкур Низомнинг 6-бандида назарда тутилган функциялардан ташқари ҳудудий комиссия аъзолари қуйидаги қўшимча функцияларни бажаради:

ҳудудий комиссия раиси - йиғилишлар ўтказади, ҳудудий комиссия аъзоларининг хулосаларини, алоҳида фикрларни ўрганади, ҳудудий комиссия қарорларини ўз вақтида имзолайди;

ҳудудий комиссия котиби - тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади, лицензия фаолиятини амалга ошириш учун лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлигини ўрганиш мақсадида лицензия талабгори жойлашган жойга ваколатли вакилнинг ўз вақтида етиб боришини таъминлайди;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Давлат бош санитария врачлари - хулосаларни ўрганади, зарурат туғилганда комиссия аъзоларига ишчи орган ваколатли вакилининг хулосасини тушунтиради;

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳри адлия бошқармалари бошлиқлари - давлат хизматлари, жумладан Давлат хизматлари марказлари томонидан давлат хизматлари кўрсатилиши тартибига риоя этилишини ўрганади;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари бошлиқлари - бинога мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ, дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун ижара шартномалари билан боғлиқ маълумотларни ўрганади;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари - назорат-касса машиналари, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал касса ва терминаллар мавжудлигини ўрганади;

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳудудий органлари бошлиқлари - истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши масалаларини ўрганади.


8. Ҳудудий комиссия аъзолари мажлис ўтказилганига қадар мажлис материаллари билан танишиб чиқиши, кун тартиби масалаларини муҳокама қилишга тайёр бўлишлари шарт.


9. Ҳудудий комиссия қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.



3-БОБ. ҲУДУДИЙ КОМИССИЯНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


10. Ҳудудий комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз ваколатлари доирасида давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан зарур материалларни сўраш;

зарур ҳолларда, ишчи органдан дорихона фаолияти тўғрисидаги маълумотларни аниқлаштириш учун қўшимча ҳужжатларни сўраш;

лицензия талабгори томонидан тақдим этилган ҳужжатларни экспертиза қилиш учун санитария-эпидемиология назорати органлари мутахассисларини ишчи органнинг ваколатли вакили сифатида эксперт сифатида шартнома асосида жалб этиш;

ишчи орган фаолиятини ташкил этиш ва назорат қилиш.


11. Лицензияловчи орган, ҳудудий комиссия, ишчи орган, шунингдек уларнинг аъзолари қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллардан ташқари дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш билан шуғулланувчи корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар ташкил этишга ёки улар фаолиятида муассис (иштирокчи) сифатида қатнашишга ҳақли эмас.


12. Ҳудудий комиссия:

Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда лицензия талабгорини лицензияловчи орган томонидан қабул қилинган қарордан хабардор қилиши;

лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилишига олиб келган ҳолатлар лицензиат томонидан бартараф этилиши муддатини белгилаш бўйича таклифни лицензияловчи органнинг кўриб чиқиши учун киритиши;

Лицензиянинг амал қилишини тўхтатишга олиб келган ҳолатлар лицензиат томонидан бартараф этилган тақдирда кўрсатиб ўтилган ҳолатлар бартараф этилганлиги ҳақида тасдиқнома олингандан кейин уч кун муддатда лицензиянинг амал қилишини тиклаш тўғрисидаги қарорни тайёрлаш ва лицензияловчи органга киритиши шарт.

Ҳудудий комиссия қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа мажбуриятларни ҳам амалга оширади.



4-БОБ. ҲУДУДИЙ КОМИССИЯНИНГ ИШ ТАРТИБИ


13. Ҳудудий комиссиянинг мажлислари ишчи орган томонидан эксперт хулосалари ҳамда лицензия бериш ва лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш белгиланган муддатлар ҳисобга олинган ҳолда лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор кўрсатилган баённома лойиҳаси билан биргаликда тегишли аризалар ишчи орган томонидан киритилишига қараб ўтказилади.


14. Ҳудудий комиссиянинг мажлислари ҳужжатларнинг тушишига қараб, бироқ ойида камида икки марта ўтказилади. Зарур ҳолларда навбатдан ташқари мажлислар ўтказилиши мумкин.


15. Эксперт хулосаси ҳамда ишчи орган томонидан тайёрланган ҳудудий комиссиянинг тегишли қарори лойиҳаси билан биргаликда лицензиялар бериш ёки лицензиялар беришни рад этиш тўғрисидаги таклиф ҳудудий комиссиялар аъзоларига танишиш учун мажлис бошланишидан камида 3 кун олдин етказилади.


16. Ҳудудий комиссиянинг мажлиси мажлисда унинг аъзоларининг камида 1/2 қисми иштирок этганда ўтказилади. Ҳудудий комиссиянинг қарори оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

17. Ҳудудий комиссия комиссия аъзоларидан бири комиссиянинг қарорига рози бўлмаганда у ўз фикрини ёзма баён қилишга ҳақлидир, ушбу фикр баённомага илова қилинади.


18. Ҳудудий комиссиянинг қарори баённома билан расмийлаштирилади.


19. Ҳудудий комиссиянинг раиси бўлмаганда унинг функциясини раис ўринбосари бажаради.


20. Ҳудудий комиссия ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача Вазирлар Маҳкамасига белгиланган шакл бўйича ўз фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим этади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


21. Ҳудудий комиссия аъзолари ҳудудий комиссия мажлисларида иштирок этишлари шарт.


22. Мазкур Низом бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 22 май, 20-сон, 364-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 5-сон, 71-модда









































Время: 0.1571
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск