Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /

Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 12.05.2017 й. 284-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 12 майдаги

284-сон қарорига

1-ИЛОВА



Дори воситалари ва тиббий буюмларни

чакана реализация қилишни лицензиялаш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни лицензиялаш тартибини белгилайди.


2. Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда - лицензияловчи орган деб аталади) томонидан лицензия талабгорининг давлат рўйхатидан ўтган манзили бўйича амалга оширилади.

Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни лицензиялаш ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.


3. Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни лицензиялаш Давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда марказ деб аталади) ёки Ўзбекистон Республикаси интерактив давлат хизматлари кўрсатиш ягона портали (кейинги ўринларда Ягона портал деб аталади) орқали амалга оширилади.

4. Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фақат дорихоналар ва уларнинг филиаллари орқали амалга оширилади.


5. Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун намунавий (оддий) лицензиялар берилади.


6. Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун лицензия (кейинги ўринларда лицензия деб аталади) беш йил муддатга берилади.

Лицензия беш йилдан кам муддатга фақат лицензия талабгорининг аризасига биноан берилиши мумкин.


7. Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун лицензия олиш фармацевтика фаолиятининг бошқа қисмларига лицензия олиш ҳуқуқини чекламайди.

Лицензияни ёки унга доир ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш тақиқланади.



2-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ


8. Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишда қуйидагилар лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

а) дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шунингдек дори воситалари ва тиббий буюмлар муомаласини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мажбурий риоя этиш;

б) юридик шахс штатида камида бир ходим - олий фармацевтик маълумотга эга бўлган, қонун ҳужжатларининг аниқланган бузилиши, шу жумладан дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархини белгилаш тартиби қўпол бузилганлиги оқибатида лицензиясининг амал қилиши тўхтатилган дорихоналарнинг ходимлари реестрига (кейинги ўринларда ходимлар реестри деб аталади) киритилмаган дорихона мудирининг мавжудлиги;

в) лицензиат томонидан дорихона филиали очилишида - юридик шахс штатида камида бир ходим - олий фармацевтик маълумотга ёки фармацевт ассистенти (ёрдамчиси) ихтисослиги бўйича ўрта махсус касбий маълумотга эга бўлган дорихона филиали мудирининг мавжудлиги;

г) ходимлар реестрига киритилмаган шахслардан дорихона ва дорихона филиали ходимлари таркибини шакллантириш;

д) белгиланган тартибда дорихона ва/ёки дорихона филиали мудири малакасини ошириш;

е) дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана сотиш учун мўлжалланган, ўзига мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда тегишли бўлган, мазкур Низомга 2-иловада назарда тутилган талабларга мувофиқ ҳамда қонун ҳужжатларининг аниқланган бузилиши, шу жумладан дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг нархини белгилаш тартиби қўпол бузилганлиги оқибатида лицензиясининг амал қилиши тўхтатилган дорихона, дорихона филиалининг манзиллари реестрига киритилмаган бино (хоналар)нинг мавжудлиги;

ж) мазкур Низомга 2-иловада белгиланган талабларга мувофиқ моддий-техник базанинг мавжудлиги;

з) дорихона мудири ўзгариши, дорихона филиали мудири ўзгариши, дорихона филиали ёпилиши ҳақида мазкур ҳолат юз бергандан сўнг ўн кун муддатда лицензияловчи органга мазкур Низомга 3-иловада келтирилган шакл бўйича тузилган ёзма равишда хабарнома тақдим этиш;

и) мазкур Низомда белгиланган ҳолатлар, муддатлар ва миқдорларда йиғим ва давлат божларини тўлаш;

к) дори воситалари ва тиббий буюмларни реализация (сотиш) қилиш жараёнини узлуксиз равишда видеога ёзиб олиш ва бир ой давомида видео-ёзувларни сақлаш (қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктлари ҳудудида жойлашган дорихоналар ва уларнинг филиаллари бундан мустасно).


3-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИШ УЧУН

ЗАРУР БЎЛГАН ҲУЖЖАТЛАР


9. Лицензия олиш учун лицензия талабгори бевосита марказга ўзи келиб ёки Ягона портал орқали электрон тарзда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

мазкур Низомга 4-иловада келтирилган шакл бўйича лицензия бериш тўғрисида ариза (кейинги ўринларда ариза деб аталади);

лицензия бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқлайдиган маълумотлар.

Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия талабгорининг электрон манзили кўрсатилганлиги унинг аризаси бўйича қабул қилинган қарор ҳақида Ягона портал орқали электрон шаклда хабарнома олишга бўлган розилиги ҳисобланади.


10. Лицензия талабгоридан ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилмаган бошқа ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.


11. Лицензияловчи орган лицензия бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган фармацевтика фаолиятини лицензиялашда электрон ахборот алмашинув схемасига мувофиқ мустақил олади.

12. Бевосита мурожаат этилган ҳолатларда марказ ходими лицензияловчи орган томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган давлат хизмати паспортига мувофиқ ариза тўлиқ тўлдирилганлигини текширади.

Ариза рўйхатга олингандан сўнг марказ ходими лицензия талабгорига қайд этиш рақамини кўрсатган ҳолда ариза қабул қилинганлиги ҳақида ёзма маълумот беради ёки ариза нусхасига тегишли белгини қайд этади.

13. Марказ ходими ўзи келганида ариза қабул қилинган кунда, аризада қайд этилган маълумотларни махсус шаклга тушириб, Ягона портал орқали тегишли лицензияловчи органга юборади.

14. Лицензия талабгори ўзи яшамайдиган жойдан бошқа жойдаги марказга ўзи келиб мурожаат қилган ҳолларда ариза марказ томонидан тегишлича Лицензияловчи органга Ягона портал орқали юборилади.

Лицензия талабгори аризани марказга электрон сақловчида тақдим этган тақдирда марказ ходими марказнинг ўзига ўзи хизмат қилиш учун ажратилган хонасида ариза Ягона портал орқали жўнатилишида ёрдам беради.

15. Ягона портал орқали жўнатилган ариза ноёб рўйхатга олиш рақами берилган ҳолда автоматик равишда рўйхатга олинади.



4-БОБ. АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА

ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШ ЁКИ ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШНИ

РАД ЭТИШ ТЎҒРИСИДА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


16. Лицензия бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгоридан ариза тақдим этилган кунда қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади. Дорихоналар филиали очилиши билан бир вақтда лицензия бериш тўғрисида ариза берилган тақдирда белгиланган йиғим ҳар бир филиал учун ундирилади.

Лицензия олиш учун Ягона портал орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

17.

Лицензия бериш ҳақидаги ариза талабгор томонидан Ягона портал орқали берилган тақдирда аризани кўриб чиқиш йиғим суммасининг:

11,25 фоизи - "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг ваколатли банкдаги махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамиига ўтказилади;

қолган маблағлар эса лицензия берувчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.

Марказга ўзи келиб мурожаат қилинган тақдирда лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғимнинг 20 фоизи белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади.

Лицензия талабгори берилган аризани рад этган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтариб берилмайди.


18. Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгорининг аризаси олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.

20. Ариза марказга тақдим этилган санадан бошлаб лицензияловчи орган:

икки кун мобайнида муддатда лицензия талабгорининг лицензия талаб ва шартларига мувофиқлигини мазкур Низомга 5-иловадаги шакл бўйича жойига чиқиб ўрганиш ўтказувчи лицензияловчи органнинг ваколатли вакили фамилияси, исми ва отасининг исмининг бош ҳарфлари, ўрганиш ўтказиш санаси ва вақти ҳақида марказни Ягона портал орқали ёзма равишда хабардор қилиши шарт. Бунда марказ ходими зудлик билан лицензия талабгорини ўрганиш ўтказиш санаси ва вақти, шунингдек ваколатли вакил ҳақида хабардор қилади;

етти кун мобайнида ҳужжатларни кўриб чиқади ва ваколатли ходимнинг ўз вақтида жойига чиқиб ўрганишини таъминлайди. Ваколатли вакил лицензия талабгорига ўз хизмат гувоҳномасини кўрсатиб, лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлигини ўрганиш тартибини унга тушунтиради. Ваколатли вакил ўрганиш ишларини бир иш куни давомида тугатиши шарт;

ўн кун мобайнида лицензия талабгорининг мазкур Низомнинг 8-бандида қайд этилган лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслигини кўрсатган ҳолда, лицензиянинг талаб ва шартларига мослигини ўрганади.

Ваколатли вакиллар сифатида юқори малакага эга тегишли ихтисослик мутахассислари ҳамда санитария-эпидемиология хизмати органларининг мутахассислари жалб қилиниши керак.

24. Лицензияловчи орган лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан сўнг бир иш куни мобайнида қабул қилинган қарор ҳақидаги хабарномани марказга (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) Ягона портал орқали электрон равишда юборади.

25. Қуйидагиларда:

Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги хабарномада лицензия банк ҳисоб рақами реквизитлари ва лицензия берилганлиги учун давлат божи тўлаш муддатлари кўрсатилган бўлиши керак.

Лицензия бериш рад этилгани тўғрисидаги хабарномада рад этишнинг сабаблари, қонунчиликнинг аниқ нормалари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган бўлиши керак.

Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш ва ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.


26. Лицензиялар лицензияловчи орган томонидан расмийлаштирилиб, лицензияловчи орган раҳбари ёки у йўқлигида унинг ўринбосари томонидан имзоланади ва белгиланган тартибда лицензия талабгори томонидан давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан сўнг уч кун муддатда берилади.

Лицензия талабгори мазкур Низомга 4-илованинг XI бўлимида қайд этилган лицензия талаб ва шартларига риоя этишини тегишли белгиларни қўйиш орқали тасдиқлаган тақдирда, лицензия битимини имзолаш талаб этилмайди.


27. Лицензия махсус бланкаларда расмийлаштирилади.

Лицензия бланкаси намунаси мазкур Низомга 6-иловада кўзда тутилган намунавий шакл асосида лицензияловчи орган томонидан тасдиқланади.

Лицензиялар бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Лицензиялар бланкалари лицензияловчи орган буюртманомасига биноан "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан босмахона усулида тайёрланади. Лицензиялар бланкаларининг ҳисобга олиниши, сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши, шунингдек берилган, тўхтатиб турилган, қайта тикланган, қайта расмийлаштирилган, бекор қилинган ва амал қилиши тугатилган лицензиялар ҳақидаги маълумотлар ишончли ва ўз вақтида тегишли ахборот ресурсларига киритиш учун лицензияловчи орган раҳбари жавоб беради.


28. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида лицензияловчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўламаса, лицензияловчи орган лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.


29. Лицензия бериш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида белгиланган асослар бўйича рад этилиши мумкин.

Лицензия талабгори лицензияловчи органнинг лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарори, шунингдек лицензияловчи орган мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.


30. Лицензия беришнинг рад этилишига асос бўлган сабаблар лицензия талабгори томонидан белгиланган муддатда бартараф этилган тақдирда, лицензияловчи орган томонидан ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш ҳамда лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш, лицензия талабгорининг рад этилишига сабаб бўлган ҳолатларни бартараф этганлиги тўғрисидаги аризаси уни тасдиқловчи барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади. Лицензия талабгорининг аризаси қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Лицензия талабгорининг аризаси такроран кўриб чиқишда илгари юборилган лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги хабарномада қайд этилмаган янги асослар билан лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

Лицензия талабгори томонидан лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади ва лицензияловчи орган томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.

Лицензия беришнинг рад этилишига асос бўлган сабаблар лицензия талабгори томонидан бартараф этилганлиги тўғрисидаги ариза ва уни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар мазкур Низомнинг 3-бобида назарда тутилган тартибда тақдим этилади. Бунда лицензияловчи органнинг мазкур Низомнинг 20-бандида белгиланган тартибда амалга ошириши лозим бўлган ҳаракатлари муддати беш кундан ошиб кетмаслиги лозим.

31. Лицензияловчи орган дорихона мудири, дорихона филиали мудири ўзгарганлиги тўғрисидаги хабарномани олган кундан эътиборан бир ой муддатда тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва улар мазкур Низомнинг 8-банди "в", "г", "д" ва "е" кичик бандларида белгиланган лицензия талаб ва шартларига мувофиқ эканлиги аниқланган тақдирда реестрга тегишли ўзгартиришларни киритади.


5-БОБ. ДОРИХОНАНИНГ ФИЛИАЛИНИ ОЧИШ ТАРТИБИ


32. Лицензиат томонидан дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш билан шуғулланиш учун берилган лицензия доирасида дорихона филиали очилган тақдирда лицензиат лицензияловчи органга мазкур Низомнинг 9-бандида белгиланган тартибда тегишли ариза билан мурожаат қилади.


33. Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш билан шуғулланиш учун берилган лицензия доирасида дорихона филиали очилган тақдирда дорихона майдони, филиали мавжуд бўлган дорихоналарга қўйиладиган санитария-эпидемиологик меъёрларга мос бўлиши керак.


34. Ариза кўриб чиқилганлиги учун лицензиатдан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Лицензият Ягона портал орқали мурожаат этганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим дори воситалари ва тиббий буюмларини чакана реализация қилиш билан шуғулланувчи очиладиган филиаллар сони баробаридаги миқдорда ундирилади.

Лицензиат томонидан лицензия бериш тўғрисидаги ариза Ягона портал орқали тақдим этилганда аризани кўриб чиқиш йиғим суммасининг:

11,25 фоизи - "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг ваколатли банкдаги махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган қисми лицензия берувчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.

Марказга ўзи келиб мурожаат қилинган тақдирда лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун белгиланган йиғимнинг 20 фоизи белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади.

35. Аризани кўриб чиқиш мазкур Низомнинг 4-бобида белгиланган тартибда амалга оширилади.


36. Дорихона филиали учун лицензия қуйидаги қўшимча талабларни назарда тутган ҳолда, мазкур Низомнинг 27-бандига мувофиқ расмийлаштирилади:

лицензиатга дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш билан шуғулланиш учун берилган лицензия рўйхат рақамидан сўнг "тире" белгиси орқали очилаётган филиал тартиб рақамини кўрсатиш;

дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш амалга ошириладиган филиал манзилини кўрсатиш.


37. Дорихона филиали учун лицензия беришда давлат божи ундириш талаб этилмайди.



6-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ,

УНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИНИ

УЗАЙТИРИШ, ДУБЛИКАТ БЕРИШ


38. Лицензиат ўзгартирилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда мазкур Низомнинг 9-бандида белгиланган тартибда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.

Янгидан юзага келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида фаолиятнинг айни бир лицензияланадиган турини (унинг қисмини) амалга ошириш учун лицензияга эга юридик шахслар бўлмиш лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, мазкур Низомнинг 9-бандида белгиланган тартибда лицензияни қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

Лицензиянинг амал қилиши лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тугатилган тақдирда, лицензия қайта расмийлаштирилади.

Мазкур Низомнинг 27-бандига мувофиқ равишда расмийлаштирилган лицензия лицензиат томонидан марказга бевосита тақдим этилади. Марказ ходими лицензияни олган кундан эътиборан уч кун муддатда уни лицензияловчи органга тақдим этади.

Лицензияловчи орган кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни қонун ҳужжатларига мувофиқ тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали олади.

39. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунига қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.


40. Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.

Лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза Ягона портал орқали тақдим этилганда аризани кўриб чиқиш йиғим суммасининг:

11,25 фоизи - "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг ваколатли банкдаги махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган қисми лицензия берувчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.

Марказга ўзи келиб мурожаат қилинган тақдирда лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун белгиланган йиғимнинг 20 фоизи белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади.

41. Лицензияни қайта расмийлаштириш лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза марказ олган кундан ёки Ягона портал орқали лицензияловчи орган томонидан олинган кундан ёки лицензиянинг амал қилишини лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.

42. Лицензияловчи орган лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиб, лицензияни мазкур Низомнинг 27-бандига мувофиқ расмийлаштирилади.

Лицензияни қайта расмийлаштириш жараёнида лицензияловчи орган лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришларни электрон тарзда киритади.

Лицензияни қайта расмийлаштиришда илгари берилган лицензиянинг амал қилиш муддати ўзгармайди.


43. Лицензия йўқотиб қўйилган ёки у яроқсиз ҳолга келиб қолган тақдирда дубликат берилади. Дубликат олиш учун лицензиат ариза билан марказга ўзи келиб ёки Ягона портал орқали лицензияловчи органга ариза ва лицензия йўқотиб қўйилганлигини тасдиқловчи ҳужжат билан мурожаат қилади.

Лицензия дубликати беришда лицензия берганлик учун назарда тутилган йиғим суммасининг ярми миқдорида тўлов ундирилади.

Лицензия дубликатини олиш учун Ягона портал орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

44. Лицензиянинг амал қилиш муддати лицензиатнинг аризасига биноан узайтирилиши мумкин. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш мазкур Низомнинг 2, 3 ва 4-бобларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза органга мазкур Низомнинг 9-бандига мувофиқ лицензиянинг амал қилиш муддати тугагунга қадар икки ойдан кечикмасдан берилиши керак. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш лицензия олиш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.



7-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИГА

РИОЯ ЭТИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


45. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши юзасидан назорат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лицензияловчи орган томонидан амалга оширилади.


46. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга оширишда лицензияловчи орган ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли орган билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда келишган ҳолда текшириш;

лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши юзасидан текшириш ўтказишда тегишли ихтисослик бўйича мутахассисларни жалб қилиш;

лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишда пайдо бўладиган масалалар бўйича лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;

текширишлар натижалари асосида, лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;

лицензиатга аниқланган бузилишларни бартараф этишни юкловчи қарорлар чиқариш ва лицензиат аниқланган бундай бузилишларни бартараф этиши шарт бўлган муддатларни белгилаш;

лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки бекор қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор чиқариш ёки судга мурожаат қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан тақдим этилган тегишли материаллар, шу жумладан текшириш учун харид қилиш ва назорат остида олиш бўйича материаллар асосида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг текширув ҳужжатлари асосида дори воситалари ва тиббий буюмларга нарх белгилаш тартиби қўпол равишда бузилганлиги учун дорихона, дорихона филиалига берилган лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида белгиланган тартибда қарор чиқариш;

47. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишда лицензияловчи органнинг текширувчи ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, уларнинг биттаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси лицензияловчи органда қолади.



8-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ

ТЎХТАТИБ ТУРИШ, ТЎХТАТИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ


48. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва бекор қилиш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22, 23 ва 24-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.

Амал қилиши тўхтатиб турилган, тўхтатилган ва бекор қилинган лицензиялар ҳақидаги маълумотлар лицензияловчи орган томонидан тегишли ахборот ресурсларига киритилади.


49. Лицензиянинг амал қилиши белгиланган тартибда тўхтатилишига олиб келадиган, лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузилиши ҳолатлари қуйидагиларни ўз ичига олади:

мунтазам равишда (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ марта) лицензия талаблари ва шартлари, шу жумладан, дори воситалари ва тиббий буюмларга нарх белгилаш тартиби, рецепт асосида бериладиган ҳамда электрон тижорат орқали дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартибининг бузилиши;

дори воситалари ва тиббий буюмларни мувофиқлик сертификатларисиз сақлаш ва (ёки) реализация қилиш;

Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган, сифатсиз, қалбакилаштирилган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини сақлаш ва (ёки) реализация қилиш;

дори воситалари ва тиббий буюмларнинг фармацевтик маълумотга эга бўлмаган шахс томонидан реализация қилиниши;

дорихонага олий фармацевтик маълумотга эга бўлмаган шахс, дорихона филиалига олий ёки ўрта махсус фармацевтик маълумотга эга бўлмаган шахснинг мудирлик қилиши;

дорихона филиали томонидан лицензияланадиган фаолият лицензиясиз амалга оширилиши.


50. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензияловчи орган қарорининг асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида унинг кўрган зарари миқдорида жавоб беради.



9-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯЛАР РЕЕСТРИ


51. Лицензияловчи орган "Лицензия" ахборот тизими комплекси орқали лицензиялар реестрини юритади.


52. Лицензиялар реестрида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

а) лицензиатлар тўғрисидаги ташкилотнинг номи ва солиқ тўловчининг идентификация рақами, ташкилий-ҳуқуқий шакли, ташкилот раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исмини (мавжуд бўлган ҳолда) ўз ичига оладиган асосий маълумотлар;

б) дорихона мудири, дорихона филиали мудири ҳақидаги маълумотлар:

фамилияси, исми, отасининг исми (мавжуд бўлган холда);

паспортга оид маълумотлар (серияси, рўйхат рақами, берилган вақти, паспортни берган органнинг номи);

дорихона мудири учун - олий фармацевтик маълумот ҳақидаги дипломи маълумотлари (серияси, рўйхат рақами, берилган санаси, ким томонидан берилган), фармацевти ассистенти (ёрдамчиси)нинг ўрта махсус маълумот ҳақидаги дипломи маълумотлари;

мутахассислик номи;

в) лицензияланадиган фаолият тури амалга ошириладиган манзил (манзиллар), иш телефони, факс;

г) лицензия берилган сана ва тартиб рақами;

д) лицензиянинг амал қилиш муддати;

е) лицензияланадиган фаолият тури;

ж) лицензияни қайта расмийлаштириш, амал қилиш муддатини узайтириш, унинг амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;

з) лицензиянинг амал қилишини тўхтатишнинг асослари ва санаси;

и) лицензияни бекор қилишнинг асослари ва санаси.

54. Лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг веб-сайтида "Лицензия" ахборот тизими комплексида жойлаштирилади ва танишиш учун очиқ бўлади.



10-БОБ. МАНЗИЛЛАР ВА ХОДИМЛАР РЕЕСТРИ


55. Лицензияловчи орган қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги, шу жумладан дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархини белгилаш тартиби қўпол равишда бузилганлиги оқибатида лицензиянинг амал қилиши тўхтатилган дорихона, дорихона филиалининг манзиллари реестри ва ходимлари реестрини шакллантиради.


56. Лицензияловчи орган қонун ҳужжатлари бузилганлиги, шу жумладан дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархини белгилаш тартиби қўпол равишда бузилганлиги оқибатида лицензиясининг амал қилиши тўхтатилганлиги тўғрисидаги суднинг қарорини олган кундан эътиборан бир кун муддатда қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан тузилган текширув далолатномаси асосида манзиллар реестри ва ходимлар реестрига дорихона ва дорихона филиаллари манзиллари ва ходимлари ҳақидаги маълумотларни киритади.


57. Манзиллар реестри ва ходимлар реестри лицензиялар реестрининг бир қисми ҳисобланади ва қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:

а) ташкилотнинг тўлиқ номи ва унинг солиқ тўловчининг идентификация рақами;

б) қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги, шу жумладан дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархини белгилаш тартиби қўпол равишда бузилганлиги аниқланган дорихона, дорихона филиалининг тўлиқ манзили;

в) қонун ҳужжатлари талабларини бузган, шу жумладан дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархини белгилаш тартибини қўпол бузган ходимларнинг фамилияси, исми, отасининг исми;

г) қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги, шу жумладан дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархини белгилаш тартиби қўпол равишда бузилганлиги оқибатида лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилган суднинг номи, қарор қабул қилинган сана ва рўйхат рақами.


58. Лицензияловчи орган мазкур Низомнинг 55-бандида кўзда тутилган манзиллар реестри ва ходимлар реестрига киритилган маълумотларни улар киритилган вақтдан эътиборан уч йил ўтганидан сўнг реестрдан чиқариб ташлайди.


59. Манзиллар реестри ва ходимлар реестридаги маълумотлар танишиш учун очиқ бўлади.



11-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИЛГАНЛИГИ

УЧУН ДАВЛАТ БОЖИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ


60. Лицензия берилганлиги ёки унинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги учун лицензия талабгори, лицензиат томонидан "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи тўланади.

61.

Лицензияга талабгори томонидан ариза Ягона портал орқали тақдим этилган тақдирда давлат божи суммасининг:

11,25 фоизи - "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг ваколатли банкдаги махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига қолган қисми эса Республика бюджетига йўналтирилади.

Марказларга ўзи келиб мурожаат қилинган тақдирда, тўланадиган давлат божининг 20 фоизи миқдоридаги маблағлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади.

Мурожаат шаклидан (электрон шаклда ёки ўзи келган ҳолда) қатъи назар давлат божи суммасининг 20 фоизи бюджетдан ташқари Ривожлантириш ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармасининг ҳисобрақамларига ўтказилади.


12-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


62. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА


Дори воситалари ва тиббий буюмларни

чакана реализация қилишни лицензиялаш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари

1-босқич

Лицензия даъвогари


1. Лицензия олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.


1. Хоҳишига кўра









2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази


2. ЯИДХП


Сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни ваколатли органга юборади.


1. 1 соат мобайнида


2. Автоматик тарзда









3-босқич

Лицензияловчи орган


1. Лицензия даъвогарининг лицензия талаб ва шартларига мувофиқлигини ўрганади.


2. Лицензияни ва давлат божини тўлаш ҳақидаги хабарномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаб, Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборади.


3. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, рад этиш сабаблари ва бартараф этиш муддати кўрсатилган билдиришнома юборади.


1. Ҳужжатлар қабул қилинган вақтдан бошлаб 7 иш куни ичида


2.3. Ҳужжатлар ўрганилгандан сўнг 1 кун ичида









4-босқич

Давлат хизматлари маркази


1. Лицензиатни банк ҳисоб рақами реквизитлари ва давлат божини тўлаш муддати ҳақида хабардор қилади.


2. Давлат божи тўлангандан сўнг лицензияни тақдим этади.


1. Электрон лицензия келиб тушган куни


2. Давлат божи тўлангандан сўнг

1 кун ичида




  

  




Низомга

2-ИЛОВА



Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана

реализация қилиш учун моддий-техника базага,

бинога (хонага) қўйиладиган

ТАЛАБЛАР


I. ДОРИ ВОСИТАЛАРИ ВА ТИББИЙ БУЮМЛАРНИ

ЧАКАНА РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШ УЧУН БИНОГА

(ХОНАГА) ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


1.1. Эгалик қилиш ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ (ижара шартномаси ва бошқалар) бино (хона) мавжудлиги;


1.2. Хоналари жойлашган манзил аниқланган қонун ҳужжатлари бузилиши, шу жумладан дори воситалари ва тиббий буюмлар нархини белгилаш тартиби қўпол равишда бузилиши оқибатида амал қилиши тўхтатилган дорихоналарнинг манзилли реестрига киритилмаган бўлиши керак.


1.3. Дорихона ва унинг филиаллари қуйидагича жойлаштирилиши мумкин:

алоҳида биноларда (фақат биринчи қаватда);

турар жой бинолари ёки нотурар жой хоналарига тақаб қурилган биноларга (фақат биринчи қаватда) қурилган биноларда;

кўп қаватли жамоат бинолари ва турар жой биноларининг биринчи қаватида.


1.4. Дорихона ва уларнинг филиаллари турар жой бинолари ва жамоат биноларининг биринчи қаватида жойлашганда, улар дорихонага ташриф қилувчилар учун алоҳида кўчадан кириш эшиги ҳамда товарларни қабул қилиш ва бўш идишларни олиб кетиш учун мўлжалланган, ҳовли томонга қаратилган хизмат эшиги бўлиши керак. Хизмат эшиги олдида товар ташувчи автомобиллар учун товар тушириш ва ортиш майдончасини кўзда тутиш мақсадга мувофиқ бўлади.


1.5. Дорихона ва дорихона филиалларининг барча хоналари улар бажарадиган функцияларига қараб бир-бири билан ўзаро функционал боғлиқ ҳолда ҳамда бошқа мақсадда фойдаланилувчи хоналардан ажратилган блокни ташкил қилиб, алоҳида кириш эшигига эга бўлган ҳолда жойлаштирилиши зарур. Дорихона омборхонаси бинонинг пастки қисмида, хона баландлиги 2,4 метрдан кам бўлмаган ҳолда жойлаштирилиши мумкин.


1.6. Дорихона хоналари ишлаб чиқариш (товарларни қабул қилиш, тайёрлаш, сақлаш ва беришга жалб этилган барча хоналар) ва маъмурий-маиший (идора, бухгалтерия, кийиниш хонаси, ҳожатхона ва шу кабилар) хоналарга бўлинади.


1.7. Дорихона ва унинг филиаллари биноларининг минимал зарур таркиби ва майдони:

 

Т/р

Бинолар номи

 

Дорихоналарнинг

тайёр дорилар

билан савдо

қилувчи майдони

камида (кв. м)


1.

Ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш зали жумладан:


16

ходимлар иш жойи учун асбоб-ускуналарни жойлаштириш ҳудуди


8

Ташриф буюрувчиларни хизмат кўрсатиш ҳудуди


8

Жами:


16

2.

Комплектловчи-экспедиция хонаси*


10

3.

Тайёр дори воситалари ва тиббий буюмларни сақлаш хонаси (термолябил воситалар учун совутгич билан)


12

4.

Тиббий буюмларни сақлаш хонаси*


4


Жами:


26

5.

Мудир, бухгалтерия хонаси*


6

6.

Овқатланиш, махсус кийим, шахсий буюмларни сақлаш учун қўшимча хона


4

7.

Ҳожатхона


2


Жами:


12


Ҳаммаси


34/54

  

*) филиалга эга бўлган дорихоналар учун.


1.8. Мазкур талабларнинг 1.7-бандига мувофиқ, дорихона филиали мавжуд бўлган тайёр дори воситалари шакли (ТДШ) дорихоналар умумий майдони камида 54 м.кв бўлган, филиалга эга бўлмаган ТДШ дорихоналари ёки филиаллар умумий майдони камида 34 м.квдан бўлиши керак.


1.9. Қишлоқ врачлик пунктлари биносида дорихона филиаллари камида 8 м.кв кам бўлган майдонда жойлаштирилиши мумкин.



II. ДОРИХОНА ХОНАЛАРИ ВА АСБОБ-УСКУНАЛАРИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


2.1. Дорихонага кириш жойида 1,0 м кенгликдаги пандус билан жиҳозланган бўлиши керак (истисно тариқасида 0,9 м бўлишига йўл қўйилади). 0,7 - 0,9 м баландликдаги қўл ушлагичлар ўрнатилиши лозим, пандус қиялиги 1:10 нисбатдан юқори бўлмаслиги керак (ШНК 2.07,02-07, СанКиН № 0266-09, ШНК 2.08.02-09), шунингдек оёқ кийимини тозалаш мосламалари (решетка, скребка ва бошқалар) ўрнатилган бўлиши керак. Мосламалар зарур бўлганда, аммо бир кунда бир мартадан кам бўлмаган ҳолда тозалаб турилади.


2.2. Хона девори, шифти ва поллари дезинфекцияловчи моддалар билан нам тозалашга йўл қўйиладиган холда таъмирланган бўлиши керак. Таъмирловчи воситалар сифатида сувга чидамли бўёқ, эмал ва оч рангли глазурланган кафель плиткалари (майолика) қўлланилиши мумкин. Поллар керамик глазурланмаган (терракотли) плиткалар ёки чоклари пайвандланган ленолиум билан қопланади.


2.3. Дорихона асбоб-ускуналари тиббиёт воситалари таъсирига ва баъзи холларда кимёвий реактивлар таъсирига турғун материаллардан ишланган, ташқи ва ички томони текис бўлиши керак. Асбоб-ускуналар ва дорихона мебеллари тозалашга халақит бермайдиган ва ёруғлик тушишини тўсмаган холда жойлаштирилиши керак. Ишлаб чиқариш хоналарида иш фаолиятига тааллуқли бўлмаган асбоб-ускуналарни жойлаштиришга йўл қўйилмайди.


2.4. Дори воситалари ва тиббий буюмларни сақлаш хонаси зарур миқдорда жавон, таглик, товар қўйгичлар ва бошқалар билан таъминланган бўлиши керак. Дори воситаларини полда товар қўйгичсиз жойлаштиришга йўл қўйилмайди.

Стеллажлар шундай жойлаштирилиши лозимки, ташқи деворлардан 0,6-0,7 м масофада, шифтдан 0,5 м, полдан 0,25 м дан кам бўлмаган масофада бўлиши зарур. Деразаларга нисбатан стеллажлар улар оралиғига ёруғлик тушадиган даражада жойлаштирилади. Стеллажлар оралиғидаги масофа 0,75 м дан кам бўлмаган ҳолда ва эркин ҳаракатланишни таъминлайдиган даражада жойлаштирилади.

Дорихона омборхонаси ва дорихона тоза ҳолда бўлиши таъминланиши учун (бир кунда бир маҳал), ювишга рухсат этилган воситаларни қўллаган холда нам тозалаш усули билан мунтазам равишда тозалаш ишлари олиб борилиши зарур.


2.5. Ёз кунлари офтобга қараб жойлашган ойна ва витриналар, офтобдан ҳимояланган мосламалар (жалюза, маркизлар ва ш.қ.) билан таъминланган бўлиши керак.


2.6. Хонани шамоллатиш учун ишлатиладиган деразанинг юқори қисми ва форточкаси катакчаси 2 x 3 мм дан катта бўлмаган ўлчамдаги ечиладиган металл ёки пластмасса сетка билан ҳимояланади.


2.7. Дори воситалари ва тиббий буюмларни сақлаш хонасида плакат ва деворий газета осиш, гулларни ўстириш, полга гилам солиш, пардалар осишга йўл қўйилмайди. Бунинг учун йўлак, ходимлар дам олиш хонаси, кабинетлардан фойдаланиш мумкин.

Хонада иш учун керак бўладиган маълумотлар жадвали ва стендлар дизенфекция қилинадиган ва намлик билан тозаланадиган материаллардан тайёрланиши керак.


2.8. Ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш ҳудудларидаги дорихона ходимининг иш жойида тўғридан-тўғри томчи орқали ўтувчи инфекциялардан ходимларни ҳимоя қилувчи мослама ўрнатилган бўлиши керак.

Хона деворининг қўл ювиш мосламаси ўрнатиладиган қисми 1,6 м баландликда ва томонлари 20 см кенгликда бўлиши кўзда тутилган холда глазурланган плитка ёки бошқа намликни кўтарувчи материал билан ишлов берилиши шарт.


2.9. Дорихона (филиаллар) махсус дорихона мебеллари, ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари, термолабил дори воситаларини сақлайдиган совутгич, дори воситалари савдоси ва улар тўғрисида маълумотлар билан таъминланган бўлиши керак.


2.10. Дори воситаларини реализация қилиш (савдо зали) ва сақлаш хонасига керакли ҳароратни таъминлайдиган кондиционер ўрнатилган бўлиши керак.

Тайёр дори воситаларини сақлаш хоналари ҳаво ҳароратини қайд этувчи асбоблар ва термометрлар билан таъминланган бўлиши керак. Термометр сақлаш хонаси деворига полдан 1,5 - 1,7 м баландликда ва эшикдан 1 м масофада ҳамда иситиш асбобларидан узоқда ўрнатилади.


2.11. Дорихона (филиаллар) дизенфекциялар ишларини профилактикасини ўтказиш учун кўчма кварц лампалар билан таъминланган бўлиши керак.


2.12. Дорихонанинг омборхона хоналари бинонинг пастки қаватида жойлашган бўлиши мумкин. Бунда омборхона хоналари баландлиги 2,4 м дан паст бўлмаслиги керак


2.13. Дорихона ва уларнинг филиаллари хоналарини табиий шамоллатиш қишки ва ўтиш даврида 1/50 дан кам бўлмаган ҳажмда, деразанинг юқори қисми ва форточкаси ёрдамида, йилнинг ёзги даврида эса очиқ деразалар ёрдамида амалга оширилади.


2.14. Савдо хонаси (савдо зали) дори воситалари ва тиббий буюмларни реализация (сотиш) қилиш жараёнини узлуксиз равишда видеога ёзиб олиш ва бир ой давомида видео-ёзувларни сақлаш учун ускуналар билан жиҳозланган бўлиши керак (қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктлари ҳудудида жойлашган дорихоналар ва уларнинг филиаллари бундан мустасно).


III. ДОРИХОНА ХОНАЛАРИНИ ЁРИТИШ ВА САНИТАРИЯ

ЖИҲАТИДАН ОБОДОНЛАШТИРИШ


3.1. Дорихона хоналарини марказий сувли иситиш тавсия этилади. жамоат ва аҳоли турар жой биноларидаги дорихона (филиаллар) бинонинг иситиш тизимига уланади.


3.2. Силлиқ деворга ўрнатиладиган чангдан тозалаш учун қулай радиаторлар айниқса афзал ҳисобланади.


3.3. Дорихона (филиаллар) биноларидаги иссиқлик сув таъминоти, ҳавони алмаштириш, вентиляция ва иситиш таъминотини лойиҳалашда мазкур бандга ва КМК 2.10.04-96 "Қурилиш иссиқлик техникаси", КМК 2.04.05-97 "Иситиш, вентиляция ва ҳаво алмаштириш" бандларида қўйилган талабларга риоя этиш керак.


3.4. Алоҳида бинода жойлашган ҳамда қишлоқ жойларда жойлашган дорихоналар автоном иситилиши мумкин. Хонани ёнувчи газ асбоблари ёки очиқ спиралли электр иситгич асбоблари билан иситишга йўл қўйилмайди.


3.5. Бинони иситиш даврида савдо залида ҳаво ҳарорати 16° С дан юқори бўлмаган даражада бўлиши керак.


3.6. Дорихона хоналарини 1 соат ичида бир маротабадан кам бўлмаган ҳаво алмаштиришни таъминлайдиган табиий умумалмаштирувчи вентиляция ишлатишга йўл қўйилади


3.7. Иссиқлик ташувчи сифатида 70° С дан кам бўлмаган ҳароратда сувли иситиш тизимини қўллаш мумкин.


3.8. Иситиш асбоблари тизимини дераза тагига ўрнатиш керак бўлади.


3.9. Вентиляция тизими ускуналарини, шунингдек пастки қаватда ўрнатиш мумкин.


3.10. Дорихона (филиаллар) хоналарини сунъий ёритишни КМК 2.01.05-98 "Сунъий ва табиий ёритиш" ва мазкур банд талабларига мувофиқ лойиҳалаштириш керак.

 

Хоналар

Иш жойини ёритиш,

лк

Ёруғлик манбаи

 

Ёруғлик меъёрлаш-

тириладиган майдон


1. Савдо зали ва ходимлар хонаси


150


л.л.**

Г*-0.8

2. Рецептура бўлими, тайёр

дори воситалари бўлими***,

рецептсиз сотиш, оптика


300

л.л.

Г-0.8

 

*) Г - горизонтал сирти, В - вертикал сирти;

**) л.л. - ломинацияланган лампа;

***) хонада жойни ёритиш учун штепсель узатгич талаб этилади.


3.11. Дорихона ва филиаллар хоналарини ёритилиши чўғланма лампа ва люминацияланган лампалар орқали амалга оширилади, бунда люминацияланган ёритгичлар шовқинни пасайтиришни тартибга солувчи аппарат билан комплектланган бўлиши керак.


3.12. Хона шифтига ўрнатилган умумий ёриткичлар ёпиқ нур тарқатиш мосламалари билан қопланган бўлиши керак.


3.13. Дорихона ва уларнинг филиаллари ички ва ташқи телефон алоқаси, интернет тармоғига доимий кириш имконини берувчи компьютер ёки бошқа турдаги телекоммуникация тармоқлари билан ўзаро боғланадиган техник воситалари билан таъминланган бўлиши керак.

3.14. Дорихона ва уларнинг филиалларининг савдо залида ва овқатланиш хонасида табиий ёруғликни етарли даражада таъминлаш учун минимал табиий ёруғлик коэффициенти КЭЁ 1,5 процентни кўзда тутиши керак.


3.15. Дорихона ва уларнинг филиалларининг сув таъминоти водопровод тармоғи ёки маҳаллий сув манбаси орқали амалга оширилади.


3.16. Ички сув тармоғи иссиқ ва совуқ сувни овқатланиш хонаси ҳамда санитария хонасига етказиб берилишини таъминлаши лозим.


3.17. Дорихона ва уларнинг филиаллари ишлатилган сувни чиқариш учун канализация тизимига уланган бўлиши керак, канализация бўлмаганда чиқариш тизими сифатида чуқур ўралар қўлланилади. Қаттиқ ҳолдаги чиқиндилар учун герметик қопқоқли ахлат идишлар ўрнатилади.






Низомга

3-ИЛОВА



(ташкилотнинг расмий бланкасида)


Дорихона мудири, дорихона филиали мудири

ўзгарганлиги тўғрисида лицензияловчи органнинг

ХАБАРНОМАСИ



I. Лицензиат тўғрисидаги умумий маълумотлар:


1.1. Лицензиатнинг тўлиқ номи:


1.2. Лицензиат солиқ тўловчисининг идентификация рақами:


1.3. Лицензиатнинг жойлашган жойи (почта манзили):


1.4. Лицензия фаолияти амалга оширилаётган манзил:


1.5. Берилган лицензия рақами.



II. ....тўғрисидаги хабарнома:


2.1. Ўзгаришлар:

q дорихона мудири;

q дорихона филиали мудири;

q дорихона филиали ёпилиши.


2.2. Янги тайинланган ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми (мавжуд бўлганда):


2.3. Паспортга оид маълумотлар (серияси, рақами, паспортни берган органнинг номи):


2.4. Дорихона мудири учун - олий фармацевтик маълумоти тўғрисида, диплом тўғрисидаги маълумотлар (берилган санаси, ким томонидан берилган), фармацевт (ёрдамчиси) ассистентининг ўрта махсус касб-ҳунар маълумоти, диплом тўғрисидаги маълумотлар.


2.5. Мутахассислик номи:


2.6. Янги тайинланган ходимни лицензиат штатига қабул қилиш санаси:


2.7. Ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқнинг санаси ва рақами:


2.8. Филиал ёпилиши муносабати билан лицензия фаолияти тўхтатилаётган манзил:


2.9. Лицензион фаолияти тугатилган дорихона филиали ёпилиш санаси:


2.10. Лицензия берилган сана ва рақами:


2.11. Филиал ёпилиши сабаби.



III. Алмаштирилаётган ходим (мудир) тўғрисидаги маълумотлар.


3.1. Ишдан бўшатилган дорихона, дорихона филиали мудирининг фамилияси, исми, отасининг исми (мавжуд бўлганда):


3.2. Паспортга оид маълумотлар (серияси, рақами, берилган санаси, паспортни берган органнинг номи):


3.3. Дорихона, дорихона филиали мудирининг ишдан бўшатиш санаси:

 

___________________


____________________________________

(лицензиат раҳбари)

(имзо)

(фамилияси, исми ва отасининг

исми бош ҳарфлари)



М.Ў.*



*) Тадбиркорлик субъектларидан муҳр билан тасдиқлаш талаб қилинмайди.





Низомга

4-ИЛОВА



Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана

реализация қилишга лицензия бериш учун

АРИЗА


I. Мурожаатнинг мақсади:


1.1. q лицензия бериш;


1.2. q муддатини узайтириш;


1.3. q қайта расмийлаштириш;


1.4. q лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш.



II. Ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар:


2.1. Юридик шахснинг тўлиқ номи:


2.2. Солиқ тўловчининг идентификация рақами (ИНН).



III. Ариза берувчининг жойлашган жойи (почта манзили):


3.1. Кўча:


3.1.1. Берк кўча рақами:


3.1.2. Проезд рақами:


3.1.3. Квартира рақами:


3.2. Уй рақами:


3.2.1. Квартира рақами:


3.3. Шаҳар:


3.4. Посёлка:


3.5. Қишлоқ (овул):


3.6. Туман:


3.7. Вилоят:


3.8. Республика:


3.9. Почта индекси.



IV. Алоқа қилиш учун маълумотлар:


4.1. Уяли телефон коди билан:


4.2. Алоқа телефони коди билан:


4.3. Электрон почта манзили.



V. Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун лицензия амалга ошириладиган жой манзили (манзиллари):


q ушбу аризанинг 3-бўлимида кўрсатилган манзил бўйича:


q бошқа манзил бўйича:


5.1. Кўча:


5.1.1. Боши берк кўча рақами:


5.1.2. Проезд рақами:


5.1.3. Квартира рақами:


5.2. Уй рақами:


5.2.1. Квартира рақами:


5.3. Шаҳар:


5.4. Посёлка:


5.5. Қишлоқ (овул):


5.6. Туман:


5.7. Вилоят:


5.8. Республика:


5.9. Почта индекси.



VI. Дорихона (дорихона филиали) мудири тўғрисидаги маълумотлар:


6.1. Янги тайинланган ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми (мавжуд бўлганда):


6.2 Паспортга оид маълумотлар (серияси, рақами, паспортни берган органнинг номи):


6.3. Дорихона мудири учун - олий фармацевтик маълумот, диплом тўғрисидаги маълумотлар (берилган санаси, ким томонидан берилган), фармацевт (ёрдамчиси) ассистенти учун - ўрта махсус касб-ҳунар маълумоти, диплом тўғрисидаги маълумотлар:


6.4. Мутахассислик номи:


6.5 Янги тайинланган ходимни лицензиат штатига қабул қилиш санаси:


6.6. Ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқнинг санаси ва рақами:


6.7. Дорихона (дорихона филиали) мудирининг малака оширганлиги тўғрисидаги сертификат ҳақида маълумотлар (рақами, берилган санаси, ким томонидан берилган).



VII. Ушбу аризанинг 5-бўлимида кўрсатилган манзил бўйича лицензия фаолияти амалга ошириладиган бино (хоналар) тўғрисидаги маълумотлар:


q Мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосидаги тааллуқлилиги;


q ижарага олинган;


7.1. Мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тааллуқли бўлганда қуйидагилар кўрсатилсин:


7.1.1. Объектнинг (бино, хоналар) кадастр рақами:


7.2. Бино (хоналар) ижарага олинган тақдирда тузилган шартнома тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади:


7.2.1.Ижара шартномаси рақами:


7.2.2. Ижара шартномаси имзоланган сана:


7.2.3. Ижара муддати (даври)


7.2.4. Ижарачи номи.



VIII. Лицензия талабгорининг лицензия талаб ва шартларига мувофиқлигини жойига чиқиб ўрганиш учун жўнаб кетаётган ишчи органнинг ваколатли вакили фамилияси, исми ва отасининг исми бош ҳарфлари, ўрганиш ўтказиш санаси ва вақти ҳақида лицензиатни хабардор қилиш усули:


8.1. Уяли алоқа ёрдамида (рақами коди билан кўрсатилади):


8.2. СМС бўйича - маълумот ёрдамида (рақам коди билан кўрсатилади):


8.3. Электрон почта орқали (манзил кўрсатилади).



IX. Бошқа ҳолларда келтириладиган маълумотлар:


9.1. Лицензиянинг амал қилиш муддати узайтирилганда:


9.1.1. Лицензия рақами:


9.1.2. Лицензиянинг амал қилиш санаси:


9.2. Лицензия қайта расмийлаштирилганда:


9.2.1. Лицензия рақами:


9.2.2. Янги ташкилий-ҳуқуқий шакли:


9.2.3. Лицензиатнинг янги номи:


9.2.4. Лицензиатнинг янги жойлашган жойи манзили (почта манзили):


9.2.5. Ўзгартиришлар давлат рўйхатига олиниши санаси:


9.3. Лицензия амал қилишининг тўхтатилиши:


9.3.1. Лицензия рақами:


9.3.2. Лицензия амал қилишининг тўхтатилиши сабаби.



X. Банк реквизитлари тўғрисидаги маълумотлар:


10.1. Хизмат кўрсатувчи банк номи:


10.2. Банк коди МФО:


10.3. Ҳисоб-китоб рақами.



XI. Лицензия талаблари ва шартларга риоя этилишининг тасдиқланиши:


q лицензия талаблари ва шартлари билан танишдим ва риоя этишга ваъда бераман;


q бино (хона) дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш амалга оширадиган бинога, моддий-техник базага қўйиладиган талабларга тўлиқ мослигини тасдиқлайман;


q ушбу аризанинг 5-бўлимида кўрсатилган бино (хона) аниқланган қонун ҳужжатлари бузилиши, шу жумладан дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархини белгилаш тартиби қўпол равишда бузилганлиги оқибатида лицензиянинг амал қилиши тўхтатилган дорихона, дорихона филиалининг манзиллари реестрига киритилмаганлигини тасдиқлайман;


q ушбу аризанинг 6-бўлимида кўрсатилган ходим (дорихона мудири, дорихона филиали мудири) аниқланган қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги, шу жумладан дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархини белгилаш тартиби қўпол равишда бузилганлиги оқибатида лицензиянинг амал қилиши тўхтатилган дорихона ходимлари реестрига киритилмаганлигини тасдиқлайман;


q дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишга лицензия олиш учун тақдим этилаётган (ариза ва илова қилинаётган ҳужжатлардаги) маълумотлар ҳақиқийлигини тасдиқлайман;


q нотўғри маълумотлар тақдим этилганда менга лицензия бериш рад этилиши ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беришим менга маълум.


___________________________________


__________________________

(ташкилот раҳбари) (имзо) фамилияси,

исми ва отасининг исмининг бош ҳарфлари)




 

 

М.Ў.*

 

 

*) Тадбиркорлик субъектларидан муҳр билан тасдиқлаш талаб қилинмайди.





Низомга

5-ИЛОВА



Лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва

шартларига мувофиқлигини ўрганиш бўйича

ХУЛОСА


I. Умумий маълумотлар:


1.1. Ўрганиш ўтказилган сана:


1.2. Ўрганиш ўтказилган жой.



II. Ишчи органнинг ваколатли вакили тўғрисидаги умумий маълумотлар:


2.1. Ўрганиш ўтказган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми:


2.2. Хизмат гувоҳномаси берилган сана ва рақами:


2.3. Иш жойи:


2.4. Алоқа телефони коди билан.



III. Ўрганиш ўтказилиши тартибини тушунтириш тўғрисидаги маълумотлар


q лицензия талабгорига лицензия талаблари ва шартларига мувофиқликни ўрганиш тартиби тўғрисида тушунтириш берилди.

Лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқликни ўрганиш тартиби тушунтирилган шахснинг (лицензия талабгорининг раҳбари, дорихона мудири, дорихона филиали мудирининг) фамилияси, исми, отасининг исми.



IV. Лицензия талабгори тўғрисида маълумотлар:


4.1. Лицензия талабгорининг тўлиқ номи:


4.2. Жойлашган жойи (почта манзили):


4.3. Лицензия фаолиятини амалга ошириш учун режалаштирилган бино манзили:


4.4. Аризада кўрсатилган лицензия фаолияти:


4.5. Алоқа телефони коди билан.



V. Лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқликни ўрганиш натижалари бўйича маълумотлар:


5.1. Дорихона (дорихона филиали)нинг моддий-техник базаси


5.1.1. Бино эгаси (мулкдор):


5.1.2. Бино, қурилмалар ва кўп йиллик экинларга ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома серияси N _____ дан _______:


5.1.3. Бинодан ижара шартномаси асосида ______дан N_____ муддатгача "____" ________ "___" ________ фойдаланилади.


5.1.4. Бино ва хоналарнинг жойлашган жойи:


5.1.5. Тегишли таъмирлаш мавжудлиги:


5.1.6. Санитария-техник ҳолати:

 

5.1.7. Сув билан таъминланиши:

        

  

((иссиқ, совуқ) марказий, автоном)

              

5.1.8. Канализация

        

  

(марказий, автоном)

          

5.1.9. Иситиш

        

  

(марказий, автоном)

           

5.1.10. Ёритиш:

        

  

(табиий, сунъий - кундузги ёруғлик лампалари)

               

5.1.11. Вентиляция:

        

  

(табиий шамоллатиш, таъминотли)

               

5.1.12. Телефон (шаҳар рақами коди билан):


5.2. Дорихона (дорихона филиали)нинг ташқи безаги:


5.2.1. Пешлавҳа:


5.3. Бинонинг умумий майдони: _______ метр квадрат.


5.4. Бино (хона) тўғрисидаги маълумот:

 

Т/р

Бинонинг тузилиши

 

Бино майдони

(м кв)


Бино безаги

Норматив


Амалда


Пол


Девор


Шифт


1

 

2

3

4

5

6

7

1.

Мудир кабинети, бухгалтерия*


6





2.

Савдо зали, жумладан:


истеъмолчиларга хизмат зонаси,


Иш ўринлари зонаси


16


8



8





3.

Тайёр дори воситалари (термолабил препаратлар учун совутгич билан) ва тиббий буюмлар учун бино


12





4.

Комплектловчи - экспедиция хонаси*


14





5.

Тиббий буюмлар учун хона*


4





6.

Шахсий буюмлар ва махсус кийим ва овқатланиш учун хона


4





7.

Ҳожатхона билан қўл ювиш мосламаси


2





 

*) Филиаллари бор дорихоналар учун.


5.5. Жиҳозлар ва асбоб-ускуналар:

 

 

Асбоб-ускуналар номи

 

Сони, та

Канцелярия столи


стул


китоб жавони


ҳужжатлар сақлаш учун сейф


устки ва махсус кийимлар сақлаш учун жавон


витрина ва пештахталарнинг санитария режимини таъминлаш учун хўжалик инвентари ва дезинфекцияловчи воситалар


стеллаж


таглик ва товар қўйгич


совутгич, маркаси ______________


ҳаво параметрларини қайд этиш учун асбоб - термометр, психрометр ёки гигрометр (номи, маркаси): __________________


кондиционер: номи, маркаси_______________


хоналарга ишлов бериш учун кварц лампаси ________

қуёшдан ҳимоя учун мосламалар (жалюзлар, маркизлар) _______

бошқа техник воситалар (компьютер, ксерокс, телефон/факс):___


фармацевтика фаолияти учун норматив адабиётлар __________


 

 

VI. Дорихона, дорихона филиаллари тўғрисидаги маълумотлар:


Т/р

Фамилияси,

исми,

отасининг

исми

Лавозими

 

Ишга қабул

қилинган-лиги тўғрисида

маълумот

(буйруқнинг рақами,

меҳнат

дафтарчасидаги сана)

 

Маълумоти,

(диплом

рақами, ким

томонидан,

қачон

берилган,

серияси)

Умумий стажи


Малака

оширган

курслари

(сертификат рақами,

ким томонидан,

қачон берилган)

1.







2.









VII. Хулоса:


7.1. Дорихона (дорихона филиали) бино, хоналар сони, жиҳозланганлиги, майдони ва таркиби, уларнинг параметрлари, моддий техник базаси, асбоб-ускуналар ва ходимлари




(лицензия талаби ва шартларига мувофиқ/мувофиқ эмас)



7.2. Мулоҳаза:


7.3. Таклифлар:


Ваколатли вакил

(имзо)




(фамилияси, исми,

отасининг исми)



VIII. Лицензия талабгорининг ўтказилган текшириш бўйича розилиги тўғрисидаги маълумотлар:


Танишдим ва розиман:



(лицензия талабгорининг фамилияси,

исми, отасининг исми ва имзоси)


Танишдим ва рози эмасман:



(рози эмаслик сабаблари кўрсатилади)

(лицензия талабгорининг фамилияси,

исми, отасининг исми ва имзоси)


Имзо қўйишдан бош тортди:



(Ишчи орган ваколатли вакилининг

фамилияси, исми, отасининг

исми ва имзоси)





Низомга

6-ИЛОВА



Серия _____ N_______


(Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби тасвири)


          

      

(лицензияловчи орган номи)

                

ЛИЦЕНЗИЯ

       

N _______________

(лицензия рақами)

          



Мазкур лицензия дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш ҳуқуқига:

              

               

га берилди.

(юридик шахснинг тўлиқ номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилган ҳолда)


           

Жойлашган жойи (почта манзили):

                 

              


                       

               

         

              

Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР):

         

            

















      

                  

Лицензия берилган сана:

20__ й. "___"__________

         

(йил, ой ,сана)

           

Лицензиянинг амал қилиш муддати:

20__ й. "___"__________

         

(йил, ой ,сана)

      

Лицензия реестри бўйича тартиб рақами:














           

Лицензия фаолияти амалга ошириладиган жой (манзил):

     

     

           

   

       

              

Ваколатли шахс:

         

  

  

         

       

    

(имзо)

  

(Лицензияловчи орган раҳбарининг Ф.И.О.)

    


                                 М.Ў.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 22 май, 20-сон, 364-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 5-сон, 71-модда









































Время: 0.2061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск