Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳисоб-китоблар /

"GlobUzCard" банклараро универсал чакана тўлов тизими фаолияти тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 15.05.2017 й. 2884-сон билан рўйхатга олинган, Марказий банк Бошқарувининг 08.04.2017 й. 7-А/4-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2017 йил 15 майда 2884-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2017 йил 8 апрелдаги

7-А/4-сон қарорига

ИЛОВА



"GlobUzCard" банклараро универсал чакана

тўлов тизими фаолияти тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги, "Электрон тўловлар тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 19 апрелдаги ПҚ-1325-сонли "Банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб тизимини ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 сентябрдаги 445-сонли "Пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2014 йил 12 февралдаги 27-сонли "Банк пластик карточкалари асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш ва уйғунлаштириш, халқаро тўлов тизимларининг стандартлари, қоидалари ва тартиб-таомиллари асосида прогрессив ютуқларни татбиқ этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ "GlobUzCard" банклараро универсал чакана тўлов тизими фаолиятини тартибга солади.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


"GlobUzCard" банклараро универсал чакана тўлов тизими (бундан буён матнда "GlobUz" тўлов тизими деб юритилади) - асосий элементи банк пластик карталари бўлган, дастурий-техник ечимлар ва тегишли ташкилий-техник инфратузилмага асосланган ҳолда фаолият кўрсатадиган универсал чакана тўлов тизими бўлиб, электрон шаклдаги нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун мўлжалланган ҳамда банк пластик карталарини эмиссия қилувчи ва товарлар (ишлар, хизматлар) сотувчиларига хизмат кўрсатувчи банкларни, Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банкни, шунингдек Процессинг марказини ягона тизимга бирлаштиради;


банк пластик карталари (бундан буён матнда БПК деб юритилади) - "GlobUz" тўлов тизими аъзоси томонидан эмиссия қилинган, персонализацияланган, тўлов воситаси сифатида ишлатиладиган ва ўз сақловчисига банк ҳисобварағидаги маблағлари ва/ёки банк томонидан рухсат берилган маблағлар доирасида операцияларни, жумладан, ҳисобварақ орқали нақд пулсиз ҳисоб-китобларни (тўловларни) амалга ошириш, ундан нақд пул маблағларини ва банк кредитини олиш имконини берувчи локал ва халқаро банк пластик картаси;


терминал - БПКдан фойдаланган ҳолда нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш имконини берувчи ва бажарилган операциялар бўйича слипларни шакллантирувчи мослама;


банкомат - БПК сақловчисига ўз-ўзига хизмат кўрсатиш режимида нақд пул маблағларини ва бажарилган операциялар бўйича чекларни олиш, шунингдек БПК орқали асосий ва қўшимча операцияларни амалга ошириш, жумладан, маблағларни ҳисобга киритиш ва ҳисобдан чиқариш, БПКнинг баланси ва банкдаги ҳисобварақ қолдиғи ҳолати тўғрисида ахборот олиш ва паролларни ўзгартириш имконини берувчи электрон-механик мослама;


эмитент - БПКнинг эмиссиясини амалга оширувчи, ўзи эмиссия қилган БПКга нисбатан мулк ҳуқуқига эга бўлган, ўз номидан уларнинг сақловчилари ва эквайерлар олдида нақд пулсиз ҳисоб-китобларга оид қонун ҳужжатлари талаблари асосида мажбуриятларни зиммасига олган, шунингдек БПК сақловчиларнинг тўлов операциялари бўйича авторизациялаш, транзакцияларни йиғиш ва уларга ишлов бериш функцияларини амалга оширувчи банк;


эмиссия - БПКни чиқариш ва фойдаланишга тақдим этиш бўйича фаолият;


эквайринг - БПК орқали амалга оширилган операциялар бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) сотувчилари билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш, шунингдек БПК сақловчисига бевосита касса ёки банкомат орқали нақд пул бериш;


эквайер - эквайрингни амалга оширувчи банк;


БПК сақловчиси - эмитент билан шартнома асосида БПКдан фойдаланувчи мижоз ёки мижоз томонидан ваколат берилган шахс;


транзакция - БПК сақловчиси томонидан амалга ошириладиган ва унинг банкдаги ҳисобварағида маблағлар ҳаракатига олиб келадиган тўлов ордери;


клиринг - БПК орқали амалга оширилган ҳар бир молиявий операциянинг тўлиқ маълумотини ўз ичига олган ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш, молиявий операцияларни йиғиш, уларга ишлов беришни амалга ошириш;


норматив ахборот маълумотномаси - электрон файллар шаклида шакллантириладиган ва йиғиладиган ҳамда "GlobUz" тўлов тизимининг тўғри ишлашини таъминлаш учун мўлжалланган ахборот;


стоп-лист - Процессинг маркази томонидан шакллантириладиган ва доимий янгиланиб туриладиган йўқолган ёки банк томонидан ҳисоб-китоб операцияларини амалга ошириш вақтинча ёки бутунлай тўхтатилган БПК рўйхати;


бош калит - "GlobUz" тўлов тизимининг етакчи тармоғини ҳосил қилувчи калит бўлиб, БПКнинг ушбу тизимга тегишлилигини белгилайди ва ягона технологик майдон яратилишини таъминлайди;


Процессинг маркази - "GlobUz" тўлов тизими аъзолари ўртасида ахборотни йиғиш, унга ишлов бериш ва тарқатиш билан шуғулланувчи, шунингдек "GlobUz" тўлов тизими аъзолари томонидан амалга ошириладиган эмиссия ва эквайринг бўйича техник хизмат кўрсатувчи юридик шахс;


халқаро тўлов тизими - банк пластик карталари орқали амалга ошириладиган операциялар иштирокчилари ҳамда улар ўртасидаги ягона тўлов ва ахборот-ҳуқуқий майдонда барча иштирокчилар учун мажбурий бўлган тартиб ва тамойилларга риоя қилинган ҳолда фаолият кўрсатадиган тўлов тизими (Visa, MasterCard, Union Pay International, JCB, American Express, Diners Club ва бошқалар);


Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк - "GlobUz" тўлов тизими аъзолари бўлган банкларнинг инфратузилмаларида тизим аъзолари ўртасида банклараро транзакциялар бўйича БПКдан фойдаланган ҳолда ўтказилган операцияларга доир ўзаро молиявий ҳисоб-китобларни амалга ошириш юзасидан "GlobUz" тўлов тизими аъзолари бўлган банкларга хизмат кўрсатувчи банк.


2. Қуйидагилар "GlobUz" тўлов тизимининг аъзолари ҳисобланади:

БПКнинг эмитентлари ва эквайерлари бўлган ҳамда мазкур Низомда белгиланган тартибда "GlobUz" тўлов тизимининг аъзолигига қабул қилинган банклар;

Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк;

Процессинг маркази.


3. Қуйидагилар "GlobUz" тўлов тизимининг фойдаланувчилари ҳисобланади:

БПК сақловчилари;

БПКга хизмат кўрсатувчи субъектлар.


4. "GlobUz" тўлов тизими аъзолари:

"GlobUz" тўлов тизими аъзоси бўлган банк БПКни нақд пулсиз ҳисоб-китоб воситаси сифатида тан олади, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисоб-китоб операциялари ва транзакцияларнинг БПКдан фойдаланган ҳолда амалга оширилишини кафолатлайди;

Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк "GlobUz" тўлов тизими аъзолари билан тузилган хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ, Процессинг марказидан олинган ахборот асосида банклар ўртасида БПК орқали амалга оширилган операциялар бўйича ўзаро ҳисоб-китобларнинг амалга оширилишини кафолатлайди;

"GlobUz" тўлов тизими аъзоси бўлган банк БПК сақловчисига БПКни бериб, эквайерга мазкур БПК билан амалга оширилган операциялар бўйича тақдим этилган барча тўлов талабларининг тўланишини кафолатлайди. Мазкур тўлов акцептсиз тартибда амалга оширилади;

"GlobUz" тўлов тизими аъзоси бўлган банк мазкур тизимнинг аъзоси бўлган бошқа банк томонидан эмиссия қилинган БПКнинг барча сақловчиларига ўз инфратузилмасида тўловлар қабул қилинишини ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нақд пул маблағлари берилишини (корпоратив БПК бундан мустасно) кафолатлайди;

Процессинг маркази "GlobUz" тўлов тизими аъзолари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича барча ахборотларни Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банкка ва "GlobUz" тўлов тизими аъзолари бўлган банкларга тўлиқ ва ўз вақтида тақдим этилишини ўз зиммасига олади.


5. "GlobUz" тўлов тизимининг шартли белгиси "GlobUz" тўлов тизими аъзолари бўлган банклар томонидан қабул қилинган умумий рамзий белги ҳисобланади ва мазкур белги терминал ўрнатилган барча объектларда акс эттирилган бўлиши лозим. "GlobUz" тўлов тизими аъзоси бўлган банклар томонидан чиқарилган БПКлари терминал ўрнатилган барча объектларда қабул қилиниши шарт.


6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки банклараро чакана тўлов тизими инфратузилмасида "GlobUz" ва бошқа тўлов тизимлари БПКларининг ўзаро хизмат кўрсатишини таъминлайди.

"GlobUz" тўлов тизими инфратузилмасида (терминалларда, банкоматларда, инфокиоскаларда ва бошқа махсус ускуналарда) бошқа тўлов тизимларининг БПКларига хизмат кўрсатилишининг рад этилиши тақиқланади.


7. "GlobUz" тўлов тизими аъзолари қалбакилаштириш имкониятини истисно этувчи ҳамда базавий технологиянинг хавфсизлик талабларига жавоб берувчи ички ҳимоя воситаларига эга бўлган БПКдан фойдаланилишини, шунингдек тизимнинг маълум технологик платформасини шифрлаш алгоритмидан фойдаланилишга жавобгар бўлади.


8. "GlobUz" тўлов тизими аъзолари махфий ахборотни очиқ ҳолатида компьютернинг тезкор хотирасига тушмаслигини таъминлаши лозим. Ахборотнинг махфийлигини таъминлаш учун қўшимча муҳофаза қилиш воситалари қўлланилиши мумкин. "GlobUz" тўлов тизими аъзоларининг махфий калит тизимини бошқариш ахборот тизимларининг хавфсизлигига қўйиладиган талабларга мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. "GLOBUZ" ТЎЛОВ ТИЗИМИНИНГ МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ

КЕНГАШИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


9. "GlobUz" тўлов тизимининг Мувофиқлаштирувчи кенгашининг асосий мақсади пул муомаласи тизимини такомиллаштириш, нақд пулсиз ҳисоб-китоблар миллий тизимини ривожлантириш ва банкдан ташқари нақд пул айланмасини қисқартириш, аҳолининг БПКдан фойдаланган ҳолда тўловларни амалга ошириши учун қулай шарт-шароит яратиш ҳамда илғор банк технологияларини жорий этиш асосида хизмат кўрсатиш сифатини ошириш фаолиятини мувофиқлаштириш ҳисобланади.


10. Мувофиқлаштирувчи кенгаш "GlobUz" тўлов тизимининг олий бошқарув органи ҳисобланади.


11. Мувофиқлаштирувчи кенгаш таркибига "GlobUz" тўлов тизими аъзоси бўлган банкларнинг, шунингдек Ўзбекистон банклари Ассоциацияси ва Процессинг маркази раҳбарлари (уларнинг ўринбосарлари) киради.


12. Мувофиқлаштирувчи кенгашга раис бошчилик қилади. Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг раиси ўз ўрнида бўлмаган ҳолларда унинг вазифасини раис ўринбосари бажаради.


13. Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг раиси Мувофиқлаштирувчи кенгаш фаолиятига раҳбарлик қилади ва унинг зиммасига юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун жавобгар ҳисобланади.


14. Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда уларнинг ўрнига янгидан тайинланган шахслар киритилади.


15. Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг раиси ва раис ўринбосари Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзолари орасидан икки йил муддатга сайланади. Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг раиси ўз ваколатларидан муддатидан илгари мувофиқлаштирувчи кенгашни камида икки ой олдин ёзма равишда огоҳлантирган ҳолда воз кечиши мумкин.


16. Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг фаолияти тенг ҳуқуқлилик ва қарор қабул қилиш вақтида коллегиаллик принципларига асосланади. Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг йиғилишлари зарур бўлганда, лекин бир йилда камида икки маротаба ўтказилади. Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг мажлиси Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.


17. Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг қарорлари мажлисда иштирок этаётган Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлганида раислик этувчининг овози ҳал этувчи овоз деб ҳисобланади.


18. Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг мажлиси қарорлари баённома кўринишида расмийлаштирилади, масъул котиб томонидан имзоланади ва Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси томонидан тасдиқланади.


19. Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг масъул котиби вазифасига лавозимига кўра Процессинг марказининг раҳбари ёки унинг ўринбосарларидан бири тайинланади.


20. Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг қабул қилинган қароридан норози бўлган аъзо ўз фикрини ёзма шаклда ифодалаш ҳуқуқига эга ва ушбу ҳужжат мажлис баённомасига тикиб қўйилади.


21. Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг мажлисларини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш ишчи орган зиммасига юклатилади.


22. Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг қарорлари беш иш куни ичида Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг барча аъзоларига маълумот ва ижро учун юборилади.


23. Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзолари ўз иш фаолиятларини жамоатчилик асосида амалга оширади.


24. Қуйидагилар Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

БПК орқали нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш бўйича халқаро тўлов тизимларини ўрганиш, татбиқ этиш ва ривожлантириш;

тўлов тизимининг самарадорлиги, ишончлилиги ва хавфсизлигига риоя этилишини таъминлаш;

тўлов тизимининг таъсир доирасини кенгайтириш ҳамда уни халқаро молия институтлари ҳамда халқаро ва миллий тўлов тизимлари билан интеграциялаш;

тўлов тизимининг транзакция ва клиринг сессияларини амалга ошириш, хавфсизликни таъминлаш бўйича банклараро ягона талаблар, қоидалар ва ўзаро муносабатлар регламентини шакллантириш, БПК, терминаллар, банкоматлар, инфокиоскалар ва банклар томонидан қўлланиладиган махсус ускуналарнинг дастурий таъминоти ва "GlobUz" тўлов тизими аъзолари бўлган банкларнинг техник ва дастурий жиҳозланиши учун ягона дастурий-техник талабларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

БПКдан ҳисоб-китоб воситаси сифатида фойдаланишнинг жорий этилиши, ривожланиши ва уларнинг тақдим этилиши билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

БПК орқали амалга ошириладиган янги замонавий банк хизматларини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

"GlobUz" тўлов тизими аъзоларининг мазкур тўлов тизими билан ишловчи ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини ривожлантиришга кўмаклашиш.


25. Мувофиқлаштирувчи кенгаш қуйидаги ҳуқуқларга эга:

тўлов тизими аъзолари ўртасида ўзаро муносабат қоидаларини белгилаш, шунингдек банкларни "GlobUz" тўлов тизимига аъзоликка қабул қилиш ёки уларни "GlobUz" тўлов тизими аъзолигидан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

"GlobUz" тўлов тизимининг ишлаш жараёнида вужудга келган низоларни ҳал этиш бўйича, шунингдек форс-мажор ҳолатлари юзага келган тақдирда тегишли қарор қабул қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишган ҳолда банклараро транзакциялар бўйича тарифларни белгилаш, шунингдек "GlobUz" тўлов тизими аъзолари бўлган банкларнинг БПК сақловчиларига хизмат кўрсатганлик учун воситачилик ҳақларининг энг юқори миқдорини белгилаш;

Процессинг маркази томонидан БПКнинг бирламчи эмиссиясини ҳамда бошқа хизматларни амалга оширишда банклардан ундириладиган хизмат ҳақларининг энг юқори миқдорини белгилаш;

Тўлов тизими аъзоларидан БПК орқали амалга оширилаётган нақд пулсиз ҳисоб-китоблар бўйича таҳлилий маълумотларни олиш;

Процессинг маркази ҳисоботларини тинглаш.


26. Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини ҳамда Мувофиқлаштирувчи кенгаш фаолиятининг самарали ташкил этилишини таъминлаш Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг мажбуриятлари ҳисобланади.



3-БОБ. МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ

КЕНГАШНИНГ ИШЧИ ОРГАНИ


27. Процессинг маркази Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг ишчи органи ҳисобланади.


28. Ишчи органининг асосий вазифаси нақд пулсиз ҳисоб-китоблар бўйича халқаро амалиётни ўрганиш, шунингдек "GlobUz" тўлов тизими соҳасида вужудга келадиган муаммоли масалаларни таҳлил қилиш ва уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ҳисобланади.


29. Ишчи орган Мувофиқлаштирувчи кенгашга қуйидаги масалалар бўйича таклифлар киритиш ҳуқуқига эга:

"GlobUz" тўлов тизимини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича муайян дастурий-аппарат платформаларини ва техник ечимларни танлаш бўйича;

"GlobUz" тўлов тизими аъзолари ўртасида ўзаро муносабатлар, шунингдек банкларнинг "GlobUz" тўлов тизими таркибига киритиш ёки уларни "GlobUz" тўлов тизимдан чиқариш бўйича;

"GlobUz" тўлов тизимининг фаолият юритиши даврида ҳамда форс-мажор ҳолатларида вужудга келадиган келишмовчилик ва низоларни ҳал этиш бўйича;

"GlobUz" тўлов тизими ахборот ресурсларининг махфийлигини таъминлаш ва уларни ҳимоя қилиш чораларини кўриш бўйича;

нақд пулсиз ҳисоб-китоблар, жумладан БПКдан фойдаланган ҳолда кўрсатиладиган хизматларни ривожлантириш, жорий этиш ва тарқатишда банкларни қўллаб-қувватлашга оид қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар бўйича;

Мувофиқлаштирувчи кенгаш вазифаларининг бажарилиши ҳамда "GlobUz" тўлов тизимининг самарали ишлашини таъминлаш мақсадида зарур ахборотларни "GlobUz" тўлов тизими аъзоларидан олиш бўйича.


30. Ишчи органнинг мажбуриятлари:

Мувофиқлаштирувчи кенгаш қарорларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан тизимли мониторинг олиб бориш;

Мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳужжатларини тайёрлаш, ҳисобга олиш ва сақлашни ташкил этиш.



4-БОБ. БАНКЛАРНИНГ "GLOBUZ"

ТЎЛОВ ТИЗИМИГА АЪЗО БЎЛИШИ


31. Банкларнинг "GlobUz" тўлов тизимига аъзо бўлиши ихтиёрийдир.


32. Банк "GlobUz" тўлов тизими аъзолигига кириш учун Мувофиқлаштирувчи кенгашга ариза билан мурожаат қилади. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

банк операцияларини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан берилган лицензиянинг нусхаси;

БПКни жорий этиш ва ривожлантиришнинг йиллик бизнес-режаси.


33. Ишчи орган банк томонидан тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, хулоса тузади ва уларни тегишли қарор қабул қилиш учун Мувофиқлаштирувчи кенгашга киритади.


34. Мувофиқлаштирувчи кенгаш 15 кунлик муддат ичида банк томонидан "GlobUz" тўлов тизимига аъзо бўлиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, "GlobUz" тўлов тизимига қабул қилиш ёки қабул қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Банкни "GlobUz" тўлов тизимига қабул қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Мувофиқлаштирувчи кенгаш рад этиш сабабларини асослантирган ҳолда банкни ёзма равишда хабардор этади.


35. Банкни тизимга қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Мувофиқлаштирувчи кенгаш уч иш куни муддатида Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банкни ва Процессинг марказини ёзма хабардор қилади.


36. Мувофиқлаштирувчи кенгашдан олинган ёзма хабарнома асосида Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк "GlobUz" тўлов тизимига қабул қилинган банк билан хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномани имзолайди.


37. Мувофиқлаштирувчи кенгашдан олинган ёзма хабарнома асосида Процессинг маркази "GlobUz" тўлов тизими аъзолигига қабул қилинган банк билан хизмат кўрсатиш тўғрисида шартномани имзолайди ва Процессинг маркази томонидан банкка Процессинг серверига киритиш учун аутентификацион маълумотларини тақдим этади ва Процессинг маркази томонидан мазкур банк "GlobUz" тўлов тизимига киритилади.


38. "GlobUz" тўлов тизими аъзоси ҳисобланган банк ўз филиалларининг молиявий мажбуриятлари бўйича жавобгарликни тўлиқ ўз зиммасига олади.


39. Мувофиқлаштирувчи кенгаш Процессинг марказининг банкнинг "GlobUz" тўлов тизимида ишлашга тайёрлиги тўғрисида хабарномасини олганидан сўнг тизим аъзолари бўлган банкларга янги банкнинг тизим аъзоси сифатида қабул қилинганлиги ва уни тизимга уланганлиги тўғрисида расмий хабар юборади.


40. Процессинг маркази тизимнинг янги маълумотномасини шакллантиради ва уни тизим аъзолари бўлган банкларга тарқатади ҳамда аъзоликка қабул қилинган банк учун банклараро транзакцияларни тўғри узатиш бўйича созлаш ишларини амалга оширади.


41. "GlobUz" тўлов тизими аъзоси бўлган банклар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

"GlobUz" тўлов тизимининг фаолиятини ҳамда БПК асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини бошқаришда иштирок этиш;

БПКдан фойдаланиб ўтказиладиган операциялар учун воситачилик ҳамда хизмат ҳақлари миқдорини ягона тарифлар доирасида белгилаш;

"GlobUz" тўлов тизимининг фойдаланувчилари билан шартномавий асосда ўзаро муносабатлар ўрнатиш.


42. "GlobUz" тўлов тизими аъзоси бўлган банкларнинг мажбуриятлари:

мазкур Низом талабларидан келиб чиққан ҳамда Мувофиқлаштириш кенгашининг қарорларига мувофиқ тизимнинг барқарор фаолият кўрсатиши учун лозим бўлган ўз зиммасидаги барча вазифалар ижросини таъминлаш чораларини кўриш;

ўз функцияларини ҳамда "GlobUz" тўлов тизимининг фойдаланувчилари ва аъзолари олдида мажбуриятларини тўғри ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

"GlobUz" тўлов тизимининг ҳар бир аъзосининг ваколатига кирувчи ахборот ва маълумотларни шифрлаш алгоритмига риоя қилинишини, шунингдек мазкур Низомга мувофиқ ахборот ва маълумотларни ўз вақтида алмашувини таъминлаш;

"GlobUz" тўлов тизимида қўлланиладиган БПК, терминаллар, инфокиосклар, банкоматлар ва бошқа тегишли ускуналар ҳамда улардаги дастурий таъминотларни халқаро стандартлар, хавфсизлик ва бошқа талабларига мувофиқлигини таъминлаш;

ўз инфратузилмаси тизимдаги узилиш ва форс-мажор ҳолатлари юз берган ҳолларда бу ҳақдаги ахборотни ўз вақтида аниқлаш ва бу ҳақда "GlobUz" тўлов тизимининг бошқа аъзоларига билдириш.



5-БОБ. "GLOBUZ" ТЎЛОВ ТИЗИМИГА

АЪЗО БАНКЛАРНИ АЪЗОЛИКДАН ЧИҚИШИ


43. "GlobUz" тўлов тизими аъзоси бўлган банк қуйидаги ҳолларда "GlobUz" тўлов тизимидан чиқарилади:

ўз аризасига мувофиқ;

мазкур Низом, шунингдек нақд пулсиз ҳисоб-китобларга оид қонун ҳужжатлари талабларини мунтазам равишда бузганда;

банк "GlobUz" тўлов тизимнинг бошқа аъзолари, Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк ва Процессинг маркази олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаганда;

банк белгиланган тартибда тугатилганда.


44. Банк ихтиёрий равишда "GlobUz" тўлов тизими аъзолигидан тўқсон кун олдин Мувофиқлаштирувчи кенгашга ёзма равишда маълум қилади.


45. Банкни "GlobUz" тўлов тизими аъзолигидан чиқариш тўғрисидаги қарор Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг йиғилишида қабул қилинади.

Мазкур қарорнинг тасдиқланган нусхаси қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни муддатида "GlobUz" тўлов тизими аъзолигидан чиқарилган банкка ҳамда тизим аъзоларига юборилади.

46. Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг "GlobUz" тўлов тизими аъзолигидан чиқариш тўғрисидаги қарори олингандан сўнг:

Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк томонидан "GlobUz" тўлов тизимидан чиқарилган банкка у билан тузилган хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартноманинг бекор қилинганлиги ҳақида ёзма равишда хабар қилинади ва барча молиявий мажбуриятлар ҳисоб-китоб қилинганидан сўнг, банк маълумотлар базасидан чиқарилади;

Процессинг маркази томонидан "GlobUz" тўлов тизимидан чиқарилган банкка Процессинг марказида хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартноманинг бекор қилинганлиги ҳақида ёзма хабар юборилади ва бир вақтнинг ўзида банк ягона маълумотлар базасидан чиқарилади.



6-БОБ. ПРОЦЕССИНГ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИ


47. Процессинг маркази вазифаларини "Yagona xalqaro protsessing markazi" масъулияти чекланган жамият қўшма корхонаси бажаради.


48. БПК орқали амалга ошириладиган транзакциялар ва уларга тегишли бошқа маълумотлар махсус дастурий таъминот воситасида шифрланган ҳолда амалга оширилади.


49. Процессинг марказининг "GlobUz" тўлов тизимининг бошқа аъзолари билан ўзаро муносабатлари ахборот алмашиш орқали амалга оширилади. "GlobUz" тўлов тизимининг аъзосига ахборот алмашиш ҳуқуқи Процессинг марказида хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартнома тузилганидан кейин берилади.


50. Зарур ҳолларда, ахборотларни электрон ташувчилар орқали белгиланган муддатларда етказишда курьердан фойдаланилиши мумкин. Бунда ахборотлар персонализацияланган ва шифрланган ҳолда бўлиши лозим.


51. Процессинг марказининг асосий вазифалари:

тўлов воситаларининг барча турлари бўйича банклараро транзакциялар процессингини кун давомида узлуксиз амалга оширилишини таъминлаш;

БПКнинг бирламчи эмиссиясини амалга ошириш;

"GlobUz" тўлов тизимининг аъзолари ўртасида маълумотлар алмашинуви ва клирингини ташкил этиш;

"GlobUz" тўлов тизимининг БПКнинг реестрини шакллантириш;

"GlobUz" тўлов тизими аъзоларини рўйхатга олиш ва уларнинг ягона маълумотлар базасини шакллантириш;

тизимни ташкил қилувчи бош калитни бошқариш;

сохталаштириш ва фирибгарлик ҳолатларини олдини олиш мақсадида БПК, терминаллар, инфокиосклар, банкоматлар ва бошқа тегишли ускуналар, шунингдек тўлов тизими аъзолари маълумотларининг юқори даражадаги хавфсизлигини таъминлаш;

"GlobUz" тўлов тизими аъзолари билан халқаро тўлов тизимлари ўртасида ахборот алмашинувини ташкил этиш;

"GlobUz" тўлов тизими аъзолари учун умумий бўлган стоп-лист ва норматив ахборот маълумотномасига хизмат кўрсатиш;

шифрланган маълумотларнинг махфийлик режимини ва "GlobUz" тўлов тизимининг ишлаш хавфсизлигини таъминлаш;

"GlobUz" тўлов тизимининг техник воситаларидан фойдаланиш, уларнинг ишлашини кузатиш ва ривожлантиришни таъминлаш;

БПКларнинг лойиҳаларини ривожлантириш ва уларни жорий қилиш учун шароит яратиш;

"GlobUz" тўлов тизимининг ягона маълумотлар базасини яратиш, кузатиб бориш, такомиллаштириш ва бошқариш;

БПК асосида жорий этилаётган маҳсулотлар ҳамда БПКга хизмат кўрсатувчи ускуналарни "GlobUz" тўлов тизимида жорий этиш, амалиётга киритиш ва фойдаланиш юзасидан хулоса бериш;

маркетинг тадқиқотларини ўтказиш;

БПК орқали амалга ошириладиган ҳисоб-китоблар тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича ўқув семинарларини ўтказиш.


52. Процессинг маркази қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг қарорига ёки Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банкнинг ёзма мурожаатига асосан эмитентнинг БПК бўйича операцияларини тўхтатиб туриш;

Процессинг маркази томонидан кўрсатилган хизматлар учун белгиланган миқдорда ҳақ олиш.


53. Қуйидагилар Процессинг марказининг мажбуриятлари ҳисобланади:

"GlobUz" тўлов тизими аъзолари томонидан БПК орқали операцияларни амалга оширишлари учун керакли шароитлар ва имкониятлар яратиш;

Бош калитнинг сақланиши ва махфийлигини таъминлаш;

"GlobUz" тўлов тизими аъзолари, шунингдек халқаро тўлов тизимлари ўртасида ахборотларни ўз вақтида алмашиниши учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш;

Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банкдан олинган хабарнома асосида "GlobUz" тўлов тизимининг аъзоси бўлган банк билан Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк ўртасида тузилган хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ ўз мажбуриятларини бажармаётган эмитентнинг "GlobUz" тўлов тизимидаги операцияларини вақтинчалик тўхтатиб туриш;

"GlobUz" тўлов тизимининг аъзоси бўлган банкнинг тугатилганлиги тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, бу ҳақда тугатиш комиссиясининг махсус қарори олинган кундан кейинги банк кунидан бошлаб бир банк иш кунидан кечиктирмай мазкур банкнинг БПК бўйича барча операцияларни тўхтатиш;

"GlobUz" тўлов тизими хизматларининг узлуксизлигини таъминлаш;

ахборотни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик чораларини таъминлаш;

"GlobUz" тўлов тизими аъзоларининг операциялари бўйича ахборотларнинг муҳофазасини таъминлаш ва сақлаш, хавфсизлик чораларини кўриш;

БПК эмитентларининг реестрини юритиш;

БПКга хизмат кўрсатиш тизимининг дастурий таъминотини ҳамда тегишли ускуналарни ўз вақтида синовдан ўтказишни таъминлаш.



7-БОБ. ХАЛҚАРО ТЎЛОВ ТИЗИМЛАРИ

БИЛАН АЛОҚАЛАР ВА ЧЕТ ЭЛ ВАЛЮТАСИДА

ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ


54. Ўзбекистон Республикасида чет эл валютасидаги БПКлар асосида амалиётларни ўтказилишини, шунингдек "GlobUz" тўлов тизими доирасида муомалага чиқарилган БПК орқали Ўзбекистон Республикасидан ташқарида амалиётларни ўтказилишини таъминлаш мақсадида "GlobUz" тўлов тизими халқаро тўлов тизимлари билан алоқалар ўрнатади.


55. Ўзаро алоқалар ўрнатилган халқаро тўлов тизимларининг чет эл валютасидаги БПК орқали Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказилган амалиётлар бўйича ахборот клирингини, шунингдек "GlobUz" тўлов тизими доирасида муомалага чиқарилган БПК орқали ўтказилган барча амалиётлар бўйича процессинг вазифаларини "Yagona xalqaro protsessing markazi" масъулияти чекланган жамият қўшма корхонаси бажаради.


56. "GlobUz" тўлов тизими доирасида муомалага чиқарилган БПК орқали Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ўтказилган амалиётлар бўйича ҳисоб-китоблар клиринги халқаро тўлов тизимларининг принципиал иштирокчиси мақомига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг халқаро тўлов тизимлари билан тузган ўзаро шартномалари доирасида амалга оширилади.


57. Ўзаро алоқалар ўрнатилган халқаро тўлов тизимларининг чет эл валютасидаги БПК асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказилган амалиётлар бўйича ҳисоб-китоб клирингини амалга оширувчи банк Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан белгиланади.



8-БОБ. МИЛЛИЙ ВАЛЮТАДА

ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ


58. "GlobUz" тўлов тизимида миллий валютада Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк вазифасини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Ҳисоб-китоблар Клиринг маркази амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Ахборотлаштириш бош маркази Ҳисоб-китоблар Клиринг марказига техник, дастурий ва эксплуатация хизматлари кўрсатилишини таъминлайди.


59. Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк "GlobUz" тўлов тизими аъзолари бўлган банклар билан тузилган шартномалар асосида БПК орқали амалга оширилган операциялар ва транзакциялар бўйича ўзаро молиявий ҳисоб-китоблар юзасидан хизматлар кўрсатади.


60. Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк билан Процессинг маркази ўртасидаги ўзаро муносабатлар икки томонлама шартнома асосида ташкил этилади.


61. Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банкнинг асосий вазифаси Процессинг маркази билан ахборотни тезкор алмашиш бўйича ўзаро муносабатлар тизимини ташкил этиш ва "GlobUz" тўлов тизими аъзолари бўлган банклар ўртасида ўзаро молиявий ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга оширишни таъминлаш ҳисобланади.


62. Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк қуйидаги ҳуқуқларга эга:

кўрсатилган хизматлар учун белгиланган воситачилик ҳақини олиш;

"GlobUz" тўлов тизими аъзоларидан мазкур Низом талабларига ва ўзаро ҳисоб-китоблар интизомига амал қилишни талаб қилиш.


63. Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармаётган банкнинг ҳисоб-китоб операцияларини бир тарафлама тўхтатиб туриши мумкин ва бу ҳақда Процессинг марказини хабардор қилади.


64. Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банкнинг мажбуриятлари:

Процессинг марказидан олинган тизимдаги ўзаро ҳисоб-китоблар, амалга оширилган транзакциялар ва тўловлар тўғрисидаги ахборотни узатиш, норматив ахборот маълумотномасини ўз вақтида янгилаш ва алмашинишини таъминлаш;

банклар томонидан банклараро транзакциялар бўйича ҳисоб-китоб операциялари амалга оширилиши учун банкнинг вакиллик ҳисобварағида етарли маблағлар мавжудлигини мониторинг қилиш;

банклар томонидан шартномада белгиланган мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, Процессинг марказига мазкур банкларнинг БПК орқали амалга ошириладиган барча операцияларни тўхтатиш ҳақида хабарномани ўз вақтида тақдим этиш.


65. "GlobUz" тўлов тизимининг аъзоси Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк билан тузилган вакиллик ҳисобварағи тўғрисидаги шартнома асосида БПК орқали бажарилган банклараро операциялар бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширади.


66. БПК орқали амалга оширилаётган банклараро операциялар бўйича ҳисоб-китоблар ҳар бир банк иш кунида Ҳисоб-китобни амалга оширувчи банк томонидан амалга оширилади. Ҳар бир банк учун соф ҳисоб-китоб позициясини ҳисоблаб чиқаришни Процессинг маркази кўп томонлама ҳисоб-китоблар асосида амалга оширади.


67. "GlobUz" тўлов тизими аъзоси бўлган банк БПК орқали амалга оширилаётган ички банк операциялари бўйича ҳисоб-китоб қилиш тартибини ўзи мустақил белгилайди.



9-БОБ. "GLOBUZ" ТЎЛОВ ТИЗИМИДА АХБОРОТ МУҲОФАЗАСИНИ

ТАЪМИНЛАШ ҲАМДА БАНК СИРИНИ ТАШКИЛ ЭТУВЧИ

МАЪЛУМОТЛАРНИНГ ҲИМОЯ ҚИЛИНИШИ


68. "GlobUz" тўлов тизимида қайта ишланадиган конфиденциал турдаги маълумотларнинг хавфсизлигини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 16 октябрдаги 295-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ахборотлаштириш объектларида конфиденциал маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш ва ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.


69. "GlobUz" тўлов тизими БПК орқали амалга оширилаётган операциялар тўғрисидаги маълумотларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида маълумотлар муҳофаза қилиниши мумкин. Маълумотларнинг бошқарилиши Процессинг маркази томонидан амалга оширилади.


70. "GlobUz" тўлов тизими аъзолари уларга ўз вазифаларини бажариши орқали маълум бўлган маълумотларни ва банк сирини ташкил этувчи бошқа маълумотларни ошкор қилиш ёки улардан учинчи шахсларнинг манфаатида фойдаланишга ҳақли эмас, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


71. "GlobUz" тўлов тизимига аъзо банклар, Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк ва Процессинг маркази ходимларига, Мувофиқлаштирувчи кенгаш ва унинг ишчи органи аъзоларига уларга ўз хизмат вазифаларини бажариши юзасидан ишониб топширилган ёки маълум бўлиб қолган банк сирини ташкил этувчи маълумотларни ошкор қилиш, шунингдек улардан шахсий мақсадларда ёки учинчи шахслар манфаатида фойдаланиш, учинчи шахсларга бундай фойдаланиш имкониятини бевосита ёки билвосита, жумладан уларни сақлаш тартибини бузиш асосида бериш тақиқланади.


72. Мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳамда унинг ишчи органи аъзолари уларнинг ушбу органлардаги фаолияти тўхтатилганидан кейин, шунингдек Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк ва Процессинг маркази ходимлари улар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилингандан кейин уларга иш фаолияти даврида маълум бўлиб қолган, банк сирини ташкил этувчи маълумотларни ошкор қилишга ҳақли эмас.


73. "GlobUz" тўлов тизими орқали амалга ошириладиган транзакциялар махсус дастурий таъминот асосида шифрланган ҳолда сир сақланади. Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда, ваколатли органларнинг ёзма сўровига асосан банк сирини ташкил этувчи маълумотларни тақдим этиш ушбу маълумотларнинг эгаси бўлган банклар томонидан амалга оширилади.


74. БПК орқали амалга ошириладиган транзакциялар ва уларга тегишли бошқа маълумотлар махсус дастурий таъминот воситасида шифрланган ҳолда амалга оширилади. "GlobUz" тўлов тизими аъзолари ҳамда тўлов тизимининг БПК орқали амалга оширилаётган операциялар тўғрисидаги маълумотлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сақланиши керак.



10-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


75. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.


76. Мазкур Низом Ўзбекистон банклари ассоциацияси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 22 май, 20-сон, 373-модда




































Время: 0.2046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск