Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона тўловлари / Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар /

Тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасида ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 16.05.2017 й. 2885-сон билан рўйхатга олинган, Молия вазирлигининг 15-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 125-сон, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг 2017/10-3-сон, Давлат солиқ 14.04.2017 й. қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2017 йил 16 майда 2885-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси Молия

вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,

Ташқи иқтисодий алоқалар,

инвестициялар ва савдо вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси ва

Давлат божхона қўмитасининг

2017 йил 14 апрелдаги

15, 125, 2017/10-3, 2017-09

ва 01-02/8-8-сон қарорига

ИЛОВА



Тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасида ноозиқ-овқат

истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган

корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини

қўллаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

Муқаддима

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Имтиёзлар ва преференцияларни қўллаш

3-боб. Якуний қоидалар

1-илова. Тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасида ноозиқ-овқат

истеъмол товарлари ишлаб чиқаришда солиқ ва божхона

имтиёзлари бериладиган товар гуруҳларининг Рўйхати

2-илова. Тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасида ноозиқ-овқат

истеъмол товарларини ишлаб чиқариш тўғрисида

Маълумотнома - ҳисоб-китоб



Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги, "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 декабрдаги ПҚ-2687-сон "2017-2019 йилларда тўқимачилик ва тикув трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида"ги қарорига мувофиқ тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасида ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 декабрдаги ПҚ-2687-сон "2017-2019 йилларда тўқимачилик ва тикув трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, мазкур Низомнинг 1-иловасида назарда тутилган тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасида ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар жумласига ҳисобот даври якунлари бўйича умумий сотиш ҳажмида шундай товарларни ишлаб чиқаришдан тушган тушумлар улуши камида 60 фоизни ташкил этадиган корхоналар киради.

Ушбу корхоналарга қуйидаги кўринишдаги солиқ ва божхона имтиёзлари берилади:

а) қуйидагиларни тўлашдан озод этилади:

юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;

мол-мулк солиғи;

микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови;

ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган хом ашё ва материаллар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатларга мувофиқ, комиссия шартномалари асосида импорт қилинадиган ускуналар, бутловчи буюмлар учун божхона тўловлари (божхонада расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно) тўлашдан озод қилиш;

б) ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ўзи учун ишлаб чиқаришда зарур бўлган хом ашё, материаллар ва фурнитураларни импорт қилишда божхона декларацияси қабул қилинган кундан бошлаб, божхона тўловларини тўлашни (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) 60 кунгача бўлган муддатга кечиктириш. Кечиктириб тўлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган импорт қилишда божхона тўловларидан озод қилинадиган хом ашё ва материаллар рўйхатига киритилмаган хом ашё, материаллар ва фурнитураларга берилади.


2. Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1463, 2005 йил 2 апрель) асосан бўшаётган маблағларни мақсадли ишлатиш назарда тутилмаган солиқ ва божхона имтиёзлари берилганда бюджетга тўланадиган солиқлар, божхона ва мажбурий тўловлар маҳсулот (товарлар, ишлар, хизматлар) ҳамда бошқа хил мол-мулкнинг сотиш (харид) қийматига ҳисоблаб ёзилмайди ва киритилмайди.

Корхоналарга тақдим этилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби, уларни тақдим этиш натижасида бўшаган маблағлардан фойдаланиш тартиби юқорида қайд этилган Низом билан тартибга солинади.



2-БОБ. ИМТИЁЗЛАР ВА ПРЕФЕРЕНЦИЯЛАРНИ ҚЎЛЛАШ


3. Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар олиб кирилаётган товарларни эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига ўтказиш божхона расмийлаштируви пайтида тақдим этилади.


4. Мазкур Низом 1-бандининг "б" кичик бандидаги божхона тўловларини кечиктириб тўлашга рухсат олиш учун корхоналар томонидан божхона органларига Божхона кодексининг 330-моддасига асосан ҳужжатлар тақдим этилади.


5. Тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасида ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ҳақиқатда ихтисослашганлигини тасдиқлаш учун имтиёзлардан фойдаланган корхоналар йил якунлари бўйича солиқ ҳисоботи билан бирга давлат солиқ хизмати органларига мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги маълумотнома ҳисоб-китобни тақдим этади.


6. Агар ҳисобот йили якунлари бўйича корхона тақдим этилган маълумотнома ҳисоб-китобга асосан имтиёз бериш учун белгиланган мезонларга мос келмаса (тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасида ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона ҳисобланмаганда) солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар, уларни ўрнатилган тартибда пеня ҳисобланган ҳолда, бюджетга тўланиши бўйича мажбуриятлар тикланиб бекор қилинади.

Корхоналар имтиёзлардан фойдаланиш учун белгиланган мезонларга мос келмай қолиш фактлари аниқланганда, давлат солиқ хизмати органлари 10 иш куни ичида аниқланган фактлар тўғрисида ўрнатилган тартибда аввал тўланмаган божхона тўловларини ундириш чораларини кўриш учун давлат божхона хизмати органларини хабардор қилади.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


7. Солиқ ва божхона имтиёзларининг тўғри қўлланиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари томонидан амалга оширилади.


8. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.


9. Мазкур Низом "Ўзбекенгилсаноат" АЖ билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА



Тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасида

ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб

чиқаришда солиқ ва божхона имтиёзлари

бериладиган товар гуруҳларининг

РЎЙХАТИ


Товар гуруҳи

Имтиёз қўлланиладиган товарлар номи

I. Тайёр ип-газлама матолар

(чит ва сатиндан ташқари)

Астарбоп мато


Тик матоси


Кўйлакбоп, шу жумладан, аралашма толадан


Кўйлакбоп мато (аёллар)


Фланель, бумазея (Паҳмоқ, бумазей)


Жинси матоси


Сочиқбоп газлама (вафел)


Сочиқбоп газлама (паҳмоқли)


Диагонал газламаси


Габардин


Поплин


Миткаль


II. Тайёр аралашма матолар


Аралашмали газламаларнинг барча турлари

 

III. Тайёр шойи (атласдан ташқари) матолар

Креп шифон газламаси


Креп жоржет газламаси


Крепдешин


Альпак


Пардабоп


Астарбоп


Бахмал


IV. Тайёр тикувчилик буюмлари,

тайёр кийимлар (тикувчилик,

трикотаж ва чарм буюмлари)

Ёстиқлар


Матрацлар


Адёллар


Чойшаб


Кўрпа-тўшак комплектлари (чойшаблар, кўрпажилдлар, ёстиқ жилдлари)


Сочиқлар


Турли хил ғилофлар


Пардалар


Дарпардалар


Партерлар


Дастурхонлар


Салфеткалар


Тентлар


Турли хил чодирлар


Ухлаш учун қоплар


Пледлар


Конвертлар


Аёллар кўйлаги


Пиджаклар


Халатлар


Блузкалар ва кофталар


Юбкалар


Плашлар


Костюмлар


Эркаклар кўйлаги


Курткалар


Шимлар


Пальто ва яримпальто


Миллий кийимлар


Тунги кўйлаклар


Ишчи ва махсус кийим


Ветровкалар


Чақалоқлар учун кийим


Мактаб формаси


Турли хил фартуклар


Рўмоллар


Шорти


Трусик


Спорт костюмлари, шими ва трикоси


Турли хил қўлқоплар


Болонкалар


Бушлатлар


Кителлар


Хомиладорлар учун кийим


Жилетлар


Жакетлар


Сарафанлар


Пижама


Ички кийим (кальсон ва рубаха)


Болеро


Капри


Туника


Сюртук


Шорти юбка


Пелерина


Султанкалар


Бриджи


Капюшонли ва капюшонсиз жемперлар


Майкалар


Комбинезонлар ва ярим комбинезонлар


Фуфайкалар


Футболкалар


Бодалар


Ползункалар


Водолазкалар


Свитерлар


Пуловерлар


Панталонлар


Рейтузалар


Трикотаж тўқилган қўлқоплар


Чанғичилар костюми


Варежка ва қалпоқлар


"Поло" эркаклар кўйлаги


"Поло" аёллар кўйлаги


Пеньюарлар


Комбинациялар


Чўмилиш костюмлари


Плавкалар


Легенслар


V. Бош кийимлар (миллий бош кийимлардан ташқари)

 

Шляпалар, береталар, қалпоқлар, кепкалар, телпаклар

 

VI. Пайпоқ буюмлари

Колготкалар


Болалар ва аёллар узун пайпоқлари


Пайпоқлар


Гольфилар


Гетра

 

VII. Тўқимачилик атторлик буюмлари

Турли бош кийимлар (рўмоллар)


Шарфлар


Дастрўмоллар


Бўйинбоғлар


Корсет маҳсулотлари


Ошхона матолари (дастурхонлар, салфеткалар)


Учбурчак рўмоллар


Дорожкалар


Ёпинчиқлар


Чойшаб


Дарпардалар


Гиламчалар


Матодан ишланган абажурлар


Сумкалар


Гамаклар ва сеткалар


Қўлда тўқиш учун ип-калава


Тикув иплар


VIII. Тикув-трикотаж

саноати учун фурнитура

ва аксессуарлар

Тўқима ёзувли тўқима ёрлиқлар


Босма ёзувли тўқима ёрлиқлар


Картон ёки қоғоздан тайёрланган босма ёрлиқлар ва этикеткалар


Картон ёки қоғоздан тайёрланган босма ёрлиқлар ва этикеткалар (ёпишқоқ)


Шеврон


Колечкалар


Блочкалар


Хальнитенлар


Карабинлар


Велкро лентаси


Мунчоқларлар


Ялтироқ фурнитуралар


Тугмачалар


Замоклар


Занжирсимон ёпқичлар


Застежкалар


Тўқалар


Тўғноғичлар ва безаклар


Кнопкалар


Илмоқлар


Ленталар


Резина шнурлар


Боғичлар


Арқонлар


Канат арқонлар


Шпагат


Зонтлар учун ғилофлар


Манжетлар


Ёқалар


Метрли ленталар, резинали продержка, ҳар хил тасма, бахрама-попуклар


Тюль-гардин анжомлари, кружева (безак тўрлар)


Текстиль шнурлари




Низомга

2-Илова


Йиллик молиявий ҳисобот билан

бирга тақдим этилади

  


га тақдим этилади

(солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органи)


(корхонанинг тўлиқ номи)

манзил бўйича жойлашган

1. Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома









2. Ташкил этилган сана (кун/ой/йил)












3. СТИР











4. ИФУТ









5. Телефон: код






рақам









__________ йил учун

тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасида ноозиқ-овқат

истеъмол товарларини ишлаб чиқариш тўғрисида

МАЪЛУМОТНОМА - ҲИСОБ-КИТОБ


Имтиёзни қўллаш учун асос:


(норматив ҳужжатнинг номи)

минг сўм

Маҳсулот тури


Сумма


Умумий ишлаб чиқариш

ҳажмида % ҳисобида


Ишлаб чиқариш ҳажми

(ҚҚС ва акцизсиз ҳақиқатдаги нархларда),

жами




шу жумладан:






улардан имтиёз тақдим этилган маҳсулот






Ушбу маълумотларнинг ишончлилиги

ва тўлиқлигини тасдиқлайман:



  Раҳбар



  СТИР











  Ф.И.О.





  Имзо


















  Бош бухгалтер


  СТИР













  Ф.И.О.




  Имзо






















  Сана (кк/оо/йй)















   




"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 22 май, 20-сон, 374-модда

































Время: 0.2081
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск