Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Баҳолаш фаолияти /

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 16.05.2017 й. 01/27-26/07-сон "Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолаш миллий стандарти (9-сон МБМС) "Бизнес қийматини баҳолаш"га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 19.05.2017 й. 2026-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.05.2017 й.

N 2026-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ХУСУСИЙЛАШТИРИШТИРИЛГАН КОРХОНАЛАРГА

КЎМАКЛАШИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

16.05.2017 й.

N 01/27-26/07


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолаш

миллий стандарти (9-сон МБМС) "Бизнес

қийматини баҳолаш"га ўзгартириш ва

қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Баҳолаш фаолияти тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 апрелдаги ПҚ-843-сонли "Баҳоловчи ташкилотлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва кўрсатилаётган хизматлар сифати учун уларнинг масъулиятини ошириш тўғрисида"ги Қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5016-сонли "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2009 йил 6 октябрдаги 01/19-18/19-сон қарори (рўйхат рақами 2026, 2009 йил 28 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 44-сон, 475-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолаш миллий стандарти (9-сон МБМС) "Бизнес қийматини баҳолаш"га иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор 2017 йил 1 июлдан кучга киради.



Раис                                                                             Р.Гулямов






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолаш

миллий стандарти (9-сон МБМС) "Бизнес

қийматини баҳолаш"га киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 5-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бир пайтнинг ўзида бир корхонанинг давлатга тегишли бўлган акциялари (улушлари) ва давлатга тегишли бўлмаган акциялари (улушлари) баҳоланиши керак бўлган тақдирда баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолаш миллий стандарти (8-сон МБМС) "Хусусийлаштириш мақсадида мулк қийматини баҳолаш" (рўйхат рақами 2025, 2009 йил 28 октябрь) талабларига мувофиқ амалга оширилади.".


2. 37-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ўхшаш тармоқ корхоналарини (ёки унинг акцияларини) сотишдаги ўзаро нисбатлари (мультипликаторлари) кўрсаткичларидан ҳамда улар фаолиятининг асосий кўрсаткичларидан фойдаланишга асосланган тармоқлар ўзаро нисбатлари усулини.".


3. Иловада:


а) 14-банднинг тўққизинчи хатбошисидаги "20" рақами "30" рақами билан алмаштирилсин;


б) 23-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бозор ахбороти мавжуд бўлмаганда, назорат элементлари йўқлигига чегирмалар қуйидагича ҳисобланади:


 

Баҳоланаётган акциялар

пакети миқдори, %


  

Назорат элементлари

йўқлигига чегирма, %


";

100 дан 75 гача + 1 оддий  акция


0

75 дан 50 гача +1 оддий акция


5

50 дан 25 гача +1 оддий акция


10

25 дан 10 гача +1 оддий акция


15

10 ва ундан кам


20

         

в) 27-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"27. Баҳолаш объектининг жорий қиймати капиталлаштириш усули ёрдамида йил (ёки бошқа давр) мобайнида олиниши кутилаётган даромад миқдорини капиталлаштириш ставкасига бўлиш йўли билан ҳисобланади.

Баҳолаш объектининг бозор қийматини олиш учун пул оқимларини шакллантиришда ишга солинмаган активларнинг (агар улар мавжуд бўлса) бозор қийматини қўшиш лозим.

Агар баҳолаш объекти бизнесдаги мулк улуши бўлса баҳоловчи назорат ва ликвидлик даражасига тузатишлар киритади.

Агар бутун инвестиция қилинган капиталга пул оқими (даромад) баҳолаш базаси бўлса, 100 фоиздан кам бўлган акциялар пакетини баҳолашда акциялар пакетининг тегишли миқдори учун назорат элементлари йўқлигига чегирма қўлланилади.

Агар 1 дона оддий акцияга пул оқими (даромад) баҳолаш базаси бўлса, акциялар пакетининг тегишли миқдорига назорат элементлари мавжудлигига мукофот қўлланилади.

Бозор ахбороти мавжуд бўлмаганда, назорат элементлари йўқлигига (мавжудлигига) чегирмалар (мукофотлар) қуйидаги тарзда ҳисобланади:

 

 

Баҳоланаётган акциялар

пакети миқдори, %


Чегирма, %

Мукофот, %

";

100 дан 75 гача +1 оддий акция


0

25

75 дан 50 гача +1 оддий акция


5

20

50 дан 25 гача +1 оддий акция


10

11

25 дан 10 гача +1 оддий акция


15

5

10 ва ундан кам


20

0

         

г) 31-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бозор ахбороти мавжуд бўлмаганда, назорат элементлари йўқлигига (мавжудлигига) чегирмалар (мукофотлар) қуйидаги тарзда ҳисобланади:

 

 

Баҳоланаётган акциялар

пакети миқдори, %


Чегирма, %

Мукофот, %

";

100 дан 75 гача +1 оддий акция


0

25

75 дан 50 гача +1 оддий акция


5

20

50 дан 25 гача +1 оддий акция


10

11

25 дан 10 гача +1 оддий акция


15

5

10 ва ундан кам


20

0

            

д) 33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"33. Ишлаб турган корхонани соф активлар усули билан баҳолаш учун баҳоловчи баҳолаш санасига қадар сўнгги корхона бухгалтерияси (ёки мавжуд бўлганда консолидация қилинган / бирлаштирилган) баланси асосида баҳолаш баланси (иқтисодий баланс)ни тузади. Иқтисодий балансда корхонанинг барча, шу жумладан бухгалтерия балансида ҳисобга олинмаган активлари (масалан, гудвилл) ва мажбуриятлари бозор қиймати бўйича ҳисобга олинади.

Иқтисодий балансни тузишда баҳоловчи:

кўчмас мулкнинг бозор қийматини аниқлайди;

машиналар, ускуналар ва транспорт воситаларининг бозор қийматини аниқлайди;

номоддий активларнинг бозор қийматини аниқлайди. Активларнинг тармоқ бўйича ўртача даромаддорлиги ҳақида ахборот мавжуд бўлса, гудвилл қиймати қуйидаги формула бўйича ҳисобланади (бунда корхонанинг балансида акс эттирилган, хусусийлаштириш (сотиб олиш) пайтида гудвилл сифатида корхона хусусий капиталининг баланс қиймати ва баҳолаш қиймати ўртасидаги фарқ тарзида юзага келган номоддий активлар, баҳолашга киритилмайди):





ЧП - РСА * СДА





Гудвилл

=











СК




 

бу ерда:

ЧП - корхона соф даромади;

РСА - корхона активларининг бозор қиймати;

СДА - активларнинг тармоқ бўйича ўртача даромадлилиги;

СК - капиталлаштириш ставкаси;

корхона молиявий қўйилмаларининг бозор қийматини, шу жумладан корхонанинг қимматли қоғозларга ва бошқа ташкилотларнинг устав капиталларига инвестицияларини, шунингдек бошқа ташкилотларга берилган қарзларни аниқлайди. Фонд бозорида котировка қилинадиган қимматли қоғозларга инвестицияларнинг бозор қийматини баҳолашда баҳоловчи ушбу қимматли қоғозларнинг бозордаги котировкаларига асосланади.

Фонд бозорида котировка қилинмайдиган қимматли қоғозларга ва бошқа ташкилотларнинг устав фондларига қилинган инвестициялар қийматини баҳолаш инвестицияларнинг назорат сифатларига қараб амалга оширилади:

50 фоиздан ортиқ бўлган инвестициялар (акциялар пакетлари, улушлар ва бошқалар) қийматини баҳолаш мазкур Мулкни баҳолаш Миллий стандарти (9-сон МБМС) асосида амалга оширилади;

50 фоизгача (қўшиб ҳисоблаганда) бўлган инвестициялар (акциялар пакетлари, улушлар ва бошқалар) қийматини баҳолаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

фонд бозорида котировка қилинадиган акциялар қийматини баҳолаш мазкур акцияларнинг баҳолаш санасидан олдинги бозор котировкаларига мувофиқ амалга оширилади;

дивидендлар кўринишида (нақд, нақдсиз шаклда ёки акциялар кўринишида) даромадлар келтирадиган инвестициялар қийматини баҳолаш сўнгги уч йил учун дивиденд кўринишидаги ўртача йиллик даромадни баҳолаш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси бўйича капиталлаштириш йўли билан амалга оширилади;

адекват даромадлар келтирмайдиган инвестициялар қийматини баҳолаш хусусий капитал миқдоридан келиб чиқиб қуйидаги ҳисоблаш формуласига биноан амалга оширилади:


Сак = Бин * Сск / Суф * (1-Кконтр)


бу ерда:

Сак - акциялар пакетининг ҳисобланган қиймати;

Бин - акциялар пакетининг баланс қиймати;

Сск - хусусий капиталнинг баланс бўйича миқдори (хусусий маблағлар манбалари);

Суф - баланс бўйича устав капиталининг миқдори;

Кконтр - назорат коэффициенти.

Акциялар қийматини ҳисоблашда баҳоланаётган акциялар пакетининг назорат даражасини инобатга олиш зарур. Назорат элементлари йўқлигига чегирма мазкур услубий кўрсатмаларнинг 34-бандига биноан ҳисобланади.

Инвестицияларнинг якуний қиймати сифатида қийматнинг энг кўп миқдорини берувчи ҳисоб-китоблар натижаси қабул қилинади. Бунда, акциялар пакети қийматининг баҳоси баланс қийматидан паст бўлиши мумкин эмас.

Ниҳоясига етказилмаган капитал қўйилмалар - тугалланмаган қурилиш объектлари ва ўрнатилиши лозим бўлган ускуналарнинг бозор қийматини аниқлайди;

товар-моддий захираларининг қийматини уларнинг баланс қиймати бўйича қабул қилади;

келгуси даврлар харажатлари баланс қиймати бўйича қабул қилинади;

Кечиктирилган харажатлар ва даромадларнинг қиймати қуйидаги тарзда аниқланади:

агар улар миллий бухгалтерия ҳисоби стандартларида белгиланган активлар ва мажбуриятларни тан олиш мезонларига жавоб берса, уларнинг қиймати баланс қийматига тенг ҳолда қабул қилинади;

агар улар миллий бухгалтерия ҳисоби стандартларида белгиланган активлар ва мажбуриятларни тан олиш мезонларига жавоб бермаса, уларнинг қиймати тўланадиган фойда ва ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиқлар (муддати кечиктирилган даромадлар учун) ёки ушбу солиқлардан тежалган сумма (муддати кечиктирилган харажатлар учун) бўйича ҳисобланади. Бунда тўланиши керак бўлган солиқлар ёки уларни тежаш суммалари ушбу солиқларнинг амалдаги ставкалари суммасини кечиктирилган харажатлар ва даромадларнинг баланс қийматига кўпайтириш йўли билан ҳисобланади;

пул маблағлари қийматига тузатиш киритилмайди;

ҳар бир дебитор бўйича узоқ муддатли дебиторлик қарзининг бозор қийматини кутилаётган қарз тўловлари ва қарз бўйича фоизларни дисконтлашни дисконтлаш ставкаси бўйича қарзни узиш муддатлари ва эҳтимолини ҳисобга олган ҳолда амалга ошириш йўли билан аниқлайди. Дисконтлаш ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида олинади. Жорий дебитор қарзи баланс қийматига тенг деб олинади.

Узоқ муддатли мажбуриятларнинг бозор қийматини кутилаётган қарз тўловлари ва қарз бўйича фоизларни дисконтлашни дисконтлаш ставкаси бўйича тўлов муддатларини ҳисобга олган ҳолда амалга ошириш йўли билан аниқлайди. Дисконтлаш ставкаси корхонанинг фоизли қарзларига қўлланиладиган ставкага тенг деб олинади;

мажбуриятларнинг баланс қийматига тенг деб олинадиган жорий мажбуриятларнинг бозор қийматини аниқлайди;

баҳоланаётган корхонага тегишли бўлган, балансдан ташқари счётида турган, фойдаланишда бўлган хўжалик инвентари балансдан ташқари счётда кўрсатилган қиймати бўйича 50 фоиз миқдоридаги эскиришни айириб ташлаган ҳолда баҳоланади;

ҳисобга олинмаган мажбуриятларнинг (агар улар мавжуд бўлса) бозор қийматини аниқлайди.";


е) 34-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бозор ахбороти мавжуд бўлмаганда, назорат элементлари йўқлигига чегирмалар қуйидаги тарзда ҳисобланади:

 

Баҳоланаётган акциялар

пакети миқдори, %

 

Назорат элементлари йўқлигига чегирма, %


".

100 дан 75 гача + 1 оддий акция


0

75 дан 50 гача +1 оддий акция


5

50 дан 25 гача +1 оддий акция


10

25 дан 10 гача +1 оддий акция


15

10 ва ундан кам


20

            

      

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 22 май, 20-сон, 376-модда












































Время: 0.2041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск