Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2017 й. 293-сон "Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.05.2017 й.

N 293



МОЛИЯ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИНИ

АМАЛГА ОШИРМАЁТГАН ВА ҚОНУНЧИЛИКДА

БЕЛГИЛАНГАН МУДДАТЛАРДА ЎЗЛАРИНИНГ

УСТАВ ЖАМҒАРМАЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРМАГАН

КОРХОНАЛАРНИ ТУГАТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМГА ҚЎШИМЧА ВА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш механизмларини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги 327-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 7-сон, 35-модда) билан тасдиқланган Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 18 майдаги

293-сон қарорига

ИЛОВА



Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва

қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав

жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни

тугатиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ҚЎШИМЧА ВА ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. 1.1-банддаги "банк ҳисобварақлари" сўзлари "талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Қуйидаги мазмундаги 1.3-1-банд билан тўлдирилсин:

"1.3-1. Ушбу Низом қоидалари:

банклар ва кредит бюроларини;

давлат органларини, нодавлат нотижорат ташкилотларини, шу жумладан уларнинг юридик шахслар ҳисобланадиган алоҳида бўлинмаларини (ваколатхоналари ва филиалларини), шунингдек халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиалларини;

суд томонидан банкрот деб эълон қилинган корхоналарни тугатишда қўлланилмайди".


3. 1.4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1.4. Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва (ёки) қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналар фаолиятини бундан буён давом эттиришининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани ҳал этиш, шунингдек корхоналарни тугатиш жараёнини хўжалик судлари қарорлари бўйича амалга ошириш (уларнинг муассислари, қатнашчилари уларни тугатишга рози бўлмаган, шунингдек кўрсатиб ўтилган шахслар турар жойини аниқлаш ва уларни тугатиш жараёнига жалб этишни таъминлаш мумкин бўлмаган ҳолатларда) туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳузуридаги махсус комиссиялар (кейинги ўринларда махсус комиссия деб аталади) томонидан амалга оширилади".


4. 2.2-банднинг биринчи хатбошидаги "икки ҳафта" сўзлари "бир ҳафта" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. 2.8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2.8. Солиқ органи махсус комиссиянинг мазкур Низомнинг 2.6-бандида назарда тутилган хулосасини (қарорини) олган кундан бошлаб уч кун муддатда корхоналарнинг давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлар бўйича қарзларини аниқлайди ва:

солиқлар ҳамда давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлар бўйича қарзлари бўлмаган корхоналар бўйича - уларни тугатиш тўғрисидаги тақдимномани ва махсус комиссия хулосасини рўйхатдан ўтказувчи органга юборади;

давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлар бўйича тўланмаган қарзлари мавжуд корхоналар бўйича - уларнинг солиқ қарзларини ундиради ёки умидсиз солиқ қарзлари мавжуд корхоналарни белгиланган тартибда ҳисобдан чиқариш чораларини кўради.

Агар давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлар бўйича тўланмаган қарзлар солиқ хизмати органи томонидан ундирилса, у ҳолда солиқ хизмати органи уч кун муддатда корхонани тугатиш тўғрисидаги тақдимномани ва махсус комиссия хулосасини рўйхатдан ўтказувчи органга юборади".


6. 3.6-бандининг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Махсус комиссия корхонанинг пул маблағларини миллий ва хорижий валютадаги ягона ҳисобварақларини (тугатиш ҳисоб рақамини) жамлаш бўйича корхонага хизмат кўрсатувчи банкка топшириқ юборади. Корхонага хизмат кўрсатувчи банк бир ҳафта муддатда корхонанинг пул маблағларини миллий ва хорижий валютадаги ягона ҳисобварақларида жамлайди ва тугатиш ҳисоб рақамидаги қолдиқлар тўғрисидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда махсус комиссияга тақдим этади".


7. 3.10 ва 3.11-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3.10. Махсус комиссия банкдаги тугатиш ҳисоб рақамини ёпади, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани бекор қилиш ҳамда муҳрни, бурчакли ва бошқа штампларни йўқ қилиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга топширади.

Махсус комиссия томонидан корхонанинг муҳри, бурчакли ва бошқа штампларини, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани топиш имкони мавжуд бўлмаса, уларнинг бекор қилиниши тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон беради ва мазкур эълонни рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этади.

Корхонанинг товар белгиси мавжуд бўлса махсус комиссия тегишли органларга корхонанинг тугатилиши муносабати билан товар белгисининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани бекор қилиш ҳақида хат жўнатади.

Махсус комиссия тугатиш ишлари тугалланганлиги тўғрисидаги (қолган мол-мулк тақсимотини ҳисобга олган ҳолда) протоколни расмийлаштиради ва тасдиқлайди.

3.11. Корхонанинг тугатиш ҳужжатлари тўлиқ пакети тўплангандан сўнг махсус комиссия тугатилаётган корхонани юридик шахсларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза билан рўйхатдан ўтказувчи органга мурожаат қилади:

солиқ органининг давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлар бўйича қарзларнинг мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосаси;

тугатиш ишлари якунланганлиги тўғрисидаги Махсус комиссия протоколи;

корхона ҳужжатларининг Давлат архивига топширилганлигини тасдиқловчи маълумотнома".


8. 3.12-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Рўйхатдан ўтказувчи орган юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар асосида уч кун муддатда корхонани унинг тугатилиши муносабати билан юридик шахслар давлат реестридан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилади ва юридик шахслар давлат реестрига бу ҳақда ёзиб қўяди ҳамда туман Бандликка кўмаклашиш марказига, корхонага хизмат кўрсатувчи банкка, статистика ва солиқ органига хабар юборади, улар корхонани бир иш куни мобайнида ҳисобдан чиқаришлари шарт".


9. 4.1 ва 4.2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4.1. Давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналарни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилишда ҳудудий махсус комиссия қуйидаги ҳаракатларни амалга оширади:

корхонанинг тугатилиши тўғрисида матбуотда эълон беради;

хизмат кўрсатувчи банк ҳисобварағини ёпади;

рўйхатдан ўтказувчи органга корхонани давлат реестридан чиқариш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилади ҳамда агар, мавжуд бўлса, йўқ қилиш учун муҳр ва штампларни топширади.

Махсус комиссия томонидан корхонанинг муҳри, бурчакли ва бошқа штампларини, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани топиш имкони мавжуд бўлмаса, уларнинг бекор қилиниши тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон беради ва мазкур эълонни рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этади.

4.2. Матбуотда корхонанинг тугатилиши тўғрисида эълон чиққандан сўнг камида бир ойдан кейин қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилганда корхона рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан давлат реестридан чиқарилиши мумкин:

корхонани унинг тугатилиши муносабати билан юридик шахслар давлат реестридан чиқариш тўғрисидаги ариза;

хўжалик судининг корхонани тугатиш тўғрисидаги қарори;

агар мавжуд бўлса - давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;

хизмат кўрсатувчи банк ҳисобварағи ёпилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

солиқ органининг корхона давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаганлиги тўғрисидаги маълумотномаси;

корхонанинг тугатилиши тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон чиқарилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

Шундан кейин тугатиш жараёни мазкур Низомнинг 3.12-бандига мувофиқ амалга оширилади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 22 май, 20-сон, 372-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 5-сон, 76-модда
































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск