Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик, галлачилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.12.1996 й. 441-сон "1997 йилда пахта етиштириш ҳажмлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.12.1996 й.

N 441



1997 ЙИЛДА ПАХТА ЕТИШТИРИШ

ҲАЖМЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг 1997 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича иловага мувофиқ ҳажмларда пахта етиштириш ҳақидаги таклифлари қабул қилинсин.

1997 йилда пахта толаси учун давлат хариди уни ишлаб чиқариш ҳажмларининг 30 фоизи даражасида белгилансин.

Белгилаб қўйилсинки, давлат харидининг тасдиқланган ҳажмидан ортиқча пахта хом ашёсидан ишлаб чиқарилган пахта толаси хўжаликлар ихтиёрида қолади ва пахта тайёрлаш топшириқлари бажарилган тақдирда улар томонидан эркин нархларда сотилади.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси билан биргаликда пахта толасига жаҳон бозори конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда 1997 йилги ҳосил пахтасининг харид нархлари юзасидан 1997 йил 1 июлгача таклифлар киритсин.


3. "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 1997 йил 1 февралгача пахта харид қилиш юзасидан хўжаликлар билан шартномалар тузилишини, хўжаликларга 1996 йил ҳосили харид нархларининг камида 30 фоизи миқдорида аванс тўланишини таъминласин. 1997 йил пахта ҳосили учун белгиланган харид нархларидан келиб чиққан ҳолда июль-август ойларида қўшимча аванс беришни назарда тутсин.

Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссияси харид қилинадиган пахтага аванс тўлаш учун зарур кредит ресурсларини, шу жумладан 1995-1996 йилларда ушбу мақсадлар учун ажратилган кредитларни тўлаш ҳисобига излаб топсин.


4. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 1997 йил ҳосили учун республика минтақалари бўйича ғўзанинг селекция навларини жойлаштириш юзасидан икки ҳафта муддатда таклиф киритсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Қ.F. Обидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 13 декабрдаги

441-сон қарорига

ИЛОВА



1997 йилда пахта етиштириш

ҲАЖМЛАРИ

   



Экин майдони,

минг гектар


Ялпи ҳосил,

минг тонна


Қорақалпоғистон

Республикаси


145

310

вилоятлар:




Андижон


110

310

Бухоро


129

403

Жиззах


111

257

Қашқадарё


173

420

Навоий


44

120

Наманган


95

280

Самарқанд


97

250

Сурхондарё


120

380

Сирдарё


141

325

Тошкент


108

280

Фарғона


127

375

Хоразм


100

290

Ўзбекистон Республикаси


1500

4000



Время: 0.1903
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск