ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Соғлиқни сақлаш соҳасида бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.05.2017 й. 284-сон "Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.05.2017 й.

N 284



ФАРМАЦЕВТИКА ФАОЛИЯТИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

ТАРТИБИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Дори воситаларини ва тиббиёт буюмларини сотиш, фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 14 февралдаги ПҚ-2773-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш ҳуқуқи учун олдин берилган лицензиялар уларнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар амал қилади;

дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун берилган лицензиялар фармацевтика фаолиятининг бошқа йўналишларини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензиялардан алоҳида берилади ва Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида амал қилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларининг аниқланган бузилиши, шу жумладан дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархини белгилаш тартиби қўпол равишда бузилганлиги оқибатида лицензиясининг амал қилиши тўхтатилган дорихоналар ва филиалларнинг манзиллари реестрлари ва ходимлари реестрлари маълумотлар базасини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, шунингдек кўрсатиб ўтилган ишларни амалга ошириш учун харажатларни қоплаш манбаларини белгилаш юзасидан таклифлар киритсин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов

 

 




Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 12 майдаги

284-сон қарорига

6-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг ўз кучини йўқотган

деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 13 майдаги 91-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 5-сон, 21-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2011 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-292-сон Қонуни)" 2012 йил 1 февралдаги 26-сон қарорига илованинг 40-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 2-сон, 5-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон Фармони)" 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон қарорига 1-илованинг 103-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 11-сон, 79-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 15 апрелдаги ПҚ-2164-сон қарори)" 2014 йил 17 июлдаги 196-сон қарорига 1-илованинг 34-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 7-сон, 73-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 22 май, 20-сон, 364-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 5-сон, 71-модда
































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск