Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нашриёт матбаа фаолияти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.12.1996 й. 445-сон "Ўзбекистоннинг янги тарихини тайёрлаш ва нашр этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.12.1996 й.

N 445




ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЯНГИ ТАРИХИНИ

ТАЙЁРЛАШ ВА НАШР ЭТИШ ТЎFРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошида "Ўзбекистоннинг янги тарихи марказини ташкил этиш" тўғрисидаги Фармойишига мувофиқ ҳамда халқимизнинг янги тарихини ўрганиш ва ёзиш, мамлакатимиз ҳаётида содир бўлаётган буюк ўзгаришлар ва унинг жаҳоншумул тарихий аҳамиятини кўрсатишни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Республикамиз кенг жамоатчилиги, таълим муассасалари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг "Ўзбекистоннинг янги тарихи" китобларини яратиш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин. Уни амалга ошириш ижтимоий-илмий кенгаш зиммасига юклансин. Кенгаш аъзоларининг таркиби 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин. Кенгаш ишига юртимиз тарихига мутасадди кенг жамоатчилик вакиллари жалб этилсин. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошида ташкил этилган марказ кенгашнинг ишчи гуруҳи сифатида қабул қилинсин.


2. "Ўзбекистоннинг янги тарихи"ни тайёрлашда ХIX асрнинг ўрталаридан ҳозирги кунгача халқимиз ҳаётида содир бўлган тарихий босқичларни ва ўзгаришларни тўла қамраб олишга эътибор берилсин.


3. Мамлакатимиз олимлари ва мутахассисларининг уч қисмдан иборат "Ўзбекистоннинг янги тарихимни тайёрловчи ва таҳлилдан ўтказувчи муаллифлар, экспертлар гуруҳлари ҳамда етакчи ташкилотлар тўғрисидаги таклифлари 2, 3, 4-иловаларга* мувофиқ қабул қилинсин.


4. "Ўзбекистоннинг янги тарихинни ёзишда қуйидаги асосий йўналишлар эътиборга олинсин:

- халқимиз ўтмишидаги миллат тақдири билан боғлиқ бўлган тарихий жараёнларни чуқур илмий тадқиқ этиш ва холисона ёритиш;

- "Ўзбекистоннинг янги тарихивни ёзишда тарих босқичлари ва ижтимоий-сиёсий тараққиёт узлуксиз жараён эканлигини назарда тутиш, тарихийлик ва ворисийлик тамойилларига амал қилиш;

- Ўзбекистон халқининг буюк тарихий меросга эга эканлиги ва умумбашарият қадриятларига муносиб ҳисса қўшганлигини эътироф этган ҳолда, ўзига хос давлат қурилиши анъаналари ва уларга нисбатан фикрлар, қарашлар хилма-хиллиги мавжудлигини ҳисобга олиш;

- "Ўзбекистоннинг янги тарихивнинг ҳар бир қисм ва бўлимларини ёзишда бир ёқлама, субъектив ёндашувларга йўл қўймасдан ягона тадқиқот услубига амал қилиш;

- Ўзбекистон тарихига оид воқеа-ҳодисаларни ёритишда унинг кўҳна Туронзамин, Туркистон тарихининг таркибий қисми бўлганлигини ёдда сақлаш;

- Ўзбекистон тарихи дунёнинг турли минтақаларида содир бўлган ижтимоий-тарихий воқеа-ҳодисалар ҳамда жаҳон тараққиёти жараёнлари билан узвий боғлиқ эканлигини ва уларнинг бир-бирига ўзаро таъсирини ҳисобга олиш;

- тадқиқот яратишда эски коммунистик-большевистик мафкура ақидаларига ва ўтмишни сохталаштиришга йўл қўймаслик, тарихий жараёнларни холисона баҳолаш;

- ёшларни миллий истиқлол ғоялари, ватанпарварлик ва умум-инсонийлик руҳида тарбиялашда тарихий воқеа-ҳодисаларнинг аҳамиятини эътиборга олиш.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Давлат ва жамият қурилиши академияси ҳузуридаги "Ўзбекистоннинг янги тарихи" марказининг буюртмаларига асосан "Ўзбекистоннинг янги тарихи" китобларини ҳамда шунга оид бошқа ўқув-услубий ва илмий асарларни ўз вақтида чоп этилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони архиви ва "Ўзбошархив" бошқармаси "Ўзбекистоннинг янги тарихинни тайёрлашда иштирок этувчи ходимлар учун зарур тарихий ҳужжатлардан фойдаланишга имконият яратсинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги "Ўзбекистоннинг янги тарихи"ни тайёрлашда хорижий мамлакатлардаги тарихий манбалардан фойдаланиш учун зарур бўлган сарф-харажатларга марказнинг буюртмасига мувофиқ тегишли маблағ ажратсин.

Марказий банк уни эркин муомаладаги валютага айирбошлашни таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги "Ўзбекистоннинг янги тарихинни тайёрлаш ва чоп этиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси тақдим этадиган ҳисоб-китобларга асосан 1997-1998 йилларда қўшимча маблағ ажратишни назарда тутсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов



*) Иловалар берилмайди.























































Время: 0.2105
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск